«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 4674
  • Муаллиф: Admin

“Ўқимаган” миллиардерлар

Бўлим: Машхурлар хаёти

Болаларни муваффақият сари йўналтириш учун тахминан қуйидагича ўгит берилади: мактабда яхши ўқи, университетга кир, ўқишни битиргач яхши ишла, оила қур, нафақага чиққунингча ишла, кейин эса меҳнатингни роҳатини кўр.

"Олий маълумотга эга бўлмаганлар кам пул топишади ва яхши ишга жойлаша олмайдилар”, деган гапни эшитган бўлсангиз керак.

Лекин қуйидаги инсонларни битта умумий нарса бирлаштириб туради: улар университетдаги ўқишларини ташлаб, ўз ишларини бошлашган.

Уларнинг ҳар бири технология бизнесида миллион эмас, миллиардлаб доллар пул топишган.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1991
  • Муаллиф: Admin

Энг кўп маош олувчи давлат раҳбарлари рейтинги тузилди

Бўлим: Бош сахифа

«Слова и дела» ташкилоти экспертлари турли давлатлар раҳбарлари маошларини ҳисоблаб чиқди, деб ёзади «Корреспондент.net».

Украина президенти йилига 11640 доллар, Россия президенти Владимир Путин 115 минг доллар, Беларусь президенти эса 33600 доллар маош олиши аниқланди.

Бироқ на Порошенко, на Лукашено ва ҳаттоки на Путин баланд маош олувчи давлат етакчилари 20 талигига кирди.

Рейтингда 2 миллион 183 минг 516 доллар йиллик маош билан Сингапур бош вазири Ли Сянь Лун етакчилик қилди. Иккинчи поғонани Гонконг ижроия маъмурияти раҳбари Чун Инг Леунга эгаллади (530 минг доллар).

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 4296
  • Муаллиф: Admin

Бойишга ёрдам берадиган одатлар

Бўлим: Бош сахифа

Бойлар ҳамиша ўз мақсадларини ёдда тутишади

 

Пулни кўп топадиганлар ҳеч қачон ўз олдиларига қўйган мақсадларини унутишмайди ва бу мақсадга эришиш учун ҳар куни ҳаракат қилишади. Улар ҳаттоки бир неча йилга режа тузишлари ва ҳаёт тарзини шу режа асосида олиб боришлари мумкин. Бойларнинг 62 фоизи ҳеч қачон ўз мақсадларини унутмасликларини таъкидлашган бўлса, иккинчи гуруҳда бундай кишилар 6 фоизни ташкил этган.

Улар бугун нима иш билан машғул бўлишларини доимо билишади

Молиявий таъминланган кишиларнинг 81 фоизи ўз вақтини самарали ташкил этиш учун рўйхатлар тузишади. Улар кунлик машғулотларини ёзиб қўйишади ва шу асосда ҳаракат қилишади. Кам пул топадиганларнинг эса атиги 19 фоизигина режалаштиришнинг аҳамиятини тушунади.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2463
  • Муаллиф: Admin

Бизнес бошлашга халал берувчи фикрлар

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Ўз шахсий бизнесини бошлаш учун ҳаракатга киришмаслик мақсадида одамлар қатор баҳоналарни ўйлаб топишади. Хўш, бу баҳоналар ўринлими?

Жудаям ёш

Стартап асосчиларининг ўртача ёши 27 ёшга тенг. "Жудаям ёш” деганда биологик ёш эмас, етуклик назарда тутилади. Агар бизнесдаги ҳамкорингиз ёки сармоячи сизнинг ғоянгизни бемаъни деса нима қиласиз? Унинг гапига қўшиласизми ёки қаршилик қиласизми? Ёш бола юқоридаги икки йўлдан бирини танлайди. Катталар эса унинг нима учун бундай фикрда эканлигини сўрашади.

Жудаям тажрибасиз

Зарур тажрибани қўлга киритишнинг иккита йўли бор: биров учун ишлаш ёки ўзи учун ишлаш. Биринчи йўл орқали бировнинг қўлида ишлаш бўйича тажриба орттирасиз. Бу эса ўз бизнесини бошламоқчи бўлганлар учун маъқул йўл эмас. Стартап борасида тажриба тўплашнинг энг яхши йўли — стартап бошлаш.

Жудаям беқарор

Биргина қарор билан узоққа бориб бўлмайди. Математикадан аъло баҳо олиш учун қоидаларни ўрганиб чиқиш, сўнгра ана шу қоидалар асосида қарор чиқариш керак бўлади.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 3786
  • Муаллиф: Admin

2015 йилда пул йиғишингиз учун 10та маслаҳат

Бўлим: Бош сахифа

Янги йил учун қилган режаларингиз ичида пул йиғиш ҳам бормиди? Пул йиғишнинг йўллари ҳақида хабардор бўлишни истасангиз, ушбу 10та маслаҳатга қулоқ тутинг. Улар орқали сиз топаётган пулларингизни беҳуда ишлатиб юбормаслик йўлларини ўрганасиз. Хўш, йил сўнгида бир талай жамғармангиз бўлиши учун нималар қилишдан тийилиш керак? 
Йиғмай туриб, сарфлашга чек қўйинг
Ўйлаб кўрсангиз, баъзи харажатларга кўп миқдорда пул сарфлаб юборасиз. Такси, кофе, оёқ кийимлар ва ҳоказо. Шундай пайтда "сарфла ва жамғар” қоидасига амал қилинг. Юқоридаги харажатлар учун пул кетказар экансиз, албатта, маълум миқдордаги параллел равишда йиғиб боринг.
Ишда тушлик сотиб олишни тўхтатинг
Кўпчилик вақт тежаш учун ўз ишлаш жойида тушлик сотиб олади. Умумий овқатланиш масканлари ёки супермаркетлардан харид қилинган овқатларни уйингизда тайёрласангиз анча арзонга тушасиз. "Уй овқати” ва "кўча овқати” ўртасидаги қиймат фарқи бир йил ичида катта йиғиндини ташкил этади. Ҳар куни уйдан овқат олиб кетишга одатланиб, шахсий "бюджет”ингизга фойда келтиришингиз мумкин.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2054
  • Муаллиф: Admin

Жак Ма – камбағал ўқитувчидан, Хитойнинг энг бадавлат кишисига айланган тадбиркор қиссаси

Бўлим: Машхурлар хаёти

19-cентябрь, 2014. Нью-Йорк фонд биржасида (New York Stock Exchange) қимматли қоғозларининг дастлабки умумий таклифини бошлаган Хитойнинг элеcтрон савдо платформаси " Alibaba Group” раҳбари Жак Ма (Ма Юн), шу куни Хитойнинг энг бадавлат кишисига айланди. Ҳозирда Жак Мага тегишли "Алибаба”нинг 7.8% ва тўловлар платформаси бўлган " Alipay ”нинг қарийб 50% улушининг баҳоси $25 миллиардни ташкил этади.
Жак Ма 1964-йилнинг 15-октябрида, ўша кезлари Ғарб ва бошқа давлатлардан анча яккаланиб қолган коммунистик Хитойнинг жануби-шарқида жойлашаган Hangzhou  шаҳрида таваллуд топади. Жак Манинг ёшлиги кескин камбағалликдан бошланиб, то учинчи интернет лойиҳаси – Алибаба орқали омадга эришгунча кўплаб қийинчилик ва ҳаёт чиғириқларидан ўтади. Ма икки маротаба олийгоҳга кириш имтиҳонларидан йиқилган. Унинг қандай бўлса ҳам, иш ахтариб қилган мурожаатларини рад этган муассасалар орасида KFC  (Kentucky Fried Chicken) ҳам бор.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 3292
  • Муаллиф: Admin

Ўртаҳол ва бой одамлар орасидаги 10 та фарқ

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Дунёда ўта бой қатлам ривожланаётганини барчамиз яхши биламиз. Форбс журналининг биргина АҚШ мамлакати мисолида берган маълумотларга қараганда, 400 та энг бой америкалик ҳисобида қуйи қатламдаги 150 миллион аҳолида мавжуд маблағ мавжуд. Хўш, бой ва қашшоқлар ўртасидагилар — ўрта қатламчи? Балки сиз ўша ўрта қатлам вакилидирсиз. Сиз камбағал эмассиз, аммо бой ҳам эмассиз ... ҳозирча! Ўтган йигирма йилда ишлаб чиқилган маълумотларга қараганда, дунёда ўрта қатлам қисқариши кузатилмоқда. Бу дегани келажакда сизнинг ўрта қатлам аъзоси бўлиш эҳтимолингиз камаймоқда. Сиз ёки бой, ёки камбағал бўласиз. Сиз қайси томонда бўлишни истардингиз?
Агар бой қатлам томонда бўлишни хоҳласангиз, бойларга ўхшаб ўйлашингиз керак. Бунда сиздан баъзи фактларни билиш талаб этилади. Шунинг учун эътиборингизга бой ва ўртаҳол одамларнинг 10 та фарқ қилувчи жиҳатларини ҳавола этаяпмиз.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 3919
  • Муаллиф: Admin

Қани, келинг, муллажиринг! Ёхуд бойиб кетиш сирлари

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Қандай қилиб ортиқча қийинчиликларсиз бойиш мумкин? Бойиб кетиш учун шунчаки бирор юмуш билан шуғулланиш ёки бирор жойда ишлашнинг ўзи камлик қилади. Агар сиз бойиб кетишни истаётган бўлсангиз қуйидаги маслаҳатлар айнан Сиз учун.

- Ҳар қандай муаммо жуда қисқа вақт ичида ҳал этилиши лозим. Шундай қилсангиз, муаммо ечимига кўп куч сарфламайсиз. Қатъиятли бўлинг! Камроқ ўйланинг ва кўпроқ ҳаракатда бўлинг.

- Бошқалар манфаати учун камроқ ишланг. Ўзингиз ёқтирган юмуш билан шуғулланиш иш ҳисобланмайди.