«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1193
  • Муаллиф: Admin

XX асрнинг ҳукумат автомобиллари

Бўлим: Бош сахифа

"Мамлакат нуфузини ракетанинг борлиги, олимпия ўинларида қўлга киритилган олтин медаллар ҳамда президент лимузини кўрсатиб туради”, деб айтган эди Жон Кеннидининг акаси Роберт Кенниди. Ҳар доим давлат бошлиқларини олиб юриш учун турли давлатларда ишлаб чиқарилган энг яхши автомобиллардан фойдаланишган. Ҳатто бу ҳолат давлат раҳбарлари бегона юрт машинасига ўтирмаган пайтданоқ мажуд эди. Улар автомобиль танлашда ўта масъулиятли бўлишган. Биз бугун ана шундай автомобиллар ҳақида, яъни фақат ҳукмдорларни олиб юрган бешта энг яхши машина ҳақида гапириб ўтамиз.

"ЗИС-110”

Собиқ иттифоқнинг автомобиль саноати ўша даврларда Америка автомобиль саноатидан нусха кўчирмай, ўзи мустақил маҳсулот чиқарган. Ҳарбий машиналарда ҳам худди шундай йўл тутган. Аммо "ЗИС” маркаси бунга мисол бўла олмайди. Улар Паккард автомобилидан нусха олиб, биринчи совет ҳукумати лимузинини яратишади.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2476
  • Муаллиф: Admin

Европанинг биринчи рақамли молиявий маслаҳатчиси Бодо Шефернинг маслаҳатлари

Бўлим: Машхурлар хаёти, Тадбиркорлик фаолияти

Бодо Шефер – Европада тан олинган молиявий маслаҳатчи, ёзувчи ва бизнесмен. У тайм-менеджмент ва молия бошқаруви соҳасида етук мутахассис бўлиб, ўзининг бу хислатлари учун "Молия Моцарти” деган ном олган.

 

Бодо Шефер ўттиз ёшидаёқ катта бойликка эришиб, фақат фоизлар ҳисобига яшаш имкониятига эга бўлган. Унинг китоблари ва аудиотасмалари кўпчиликнинг молиявий ҳаётига янги бўёқлар олиб кириб, улкан ютуқларга замин бўлиб хизмат қилди. У ҳанузгача дунёнинг турли мамлакатларида семинарлар ўтказади.

Қуйида машҳур бизнесменнинг дунёқараши, иқтисодий ҳаётга муносабати акс этган гўзал сўзлари келтирилади.

1. Омадга яхшилаб назар солсангиз, у шунчаки оғир меҳнат ва жиддий тайёргарлик натижаси бўлиб чиқади.

2. Агар сиз бирор нима қилишни режалаштириб, бу ишни 72 соат ичида бажармасангиз, демак, 85 фоиз эҳтимол билан буни ҳеч қачон амалга оширмайсиз.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1658
  • Муаллиф: Admin

Патрик Драхи ўз миллиардларини қандай ишлаб топди?

Бўлим: Машхурлар хаёти

"Барчасини кабелдан бошланг”, деб бошланади миллиардер Патрик Драхининг шиори. Бир қарашда оддий гапдек кўринган бу иборада, маълум бир маъно яширин деб айта олмаймизу, аммо унинг шу гапларни айтишига етарлича асослари бор. "Altice” компаниясининг асосчиси ўз империясини дастлаб Европадаги оддий кабель ишлаб чиқариш орқасидан йўлга қўйганди. Ана шундан сўнг, ишлар жўнашиб кетди. Бугунга келиб компания 25 млрд. евро миқдорида пул айлантиради.
У 1963 йилда Марокашда жойлашган Касабланка шаҳридаги математиклар оиласида таваллуд топди. Франциядаги энг яхши муҳандислик олий ўқув юрти "Ecole Polytechnique”да таҳсил олди. Вақтида ушбу таълим даргоҳида бир қатор физик олимлар ва шу жумладан, "Citroën” ҳамда "Schlumberger” компаниялари асосчилари таҳсил олишган. Лекин Драхи улардан фарқли равишда бошқа йўлдан борди.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1855
  • Муаллиф: Admin

Онлай-тв орқали топилган 1,9 миллиард

Бўлим: Машхурлар хаёти

41 ёшли Цзя Юэтин ўзининг онлайн-телевидениега ихтисослашган "Leshi Internet Information and Technology” компанияси сабабли миллиардерга айланди. У "супертелевидение” билан чекланиб қолмоқчи эмас. "Leshi” айни пайтда "суперэлектромобиль” ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда.

Цзя Юэтин Хитойнинг Шаньси музофотида туғилган. Университетни битиргач, бир йил солиқ маҳкамасида, кейин эса кўмир қазиш компаниясида ишлаган. Ўз бизнесини бошлашга аҳд қилган Цзя Юэтин давлат корхоналарига телекоммуникация ускуналарини сотиш билан шуғулланувчи "Sinotel Technologies” компаниясини ташкил этди.

2003 йили ёш тадбиркор "Week in China” электрон журнали журналисти Лю Хун билан танишди. Улар биргаликда интернет орқали телекўрсатувлар намойиш этувчи "LeTV” компаниясига асос солишди. 2010 йилга келиб, компания ўз телевидениеси ва киностудиясига ҳам эга бўлди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1991
  • Муаллиф: Admin

Уинстон Черчиллнинг ҳаёт дарси

Бўлим: Машхурлар хаёти

Ўтган асрнинг серқирра сиёсатчилардан бири Уинстон Черчиллнинг айтган гаплари дунёнинг турли чеккаларига тарқаб кетган. У нафақат сиёсат доирасида, балки ҳаётнинг турли жабҳаларида ўзининг доно сўзларини айтиб қолдирган. Биз бугун сизнинг ихтиёрингизга британиялик арбобнинг энг сара сўзларини ҳавола этмоқчимиз. Бу гаплар барчага бирдек таалуқлидир.

Маънавий ҳаёт қонунини ишлаб чиқинг. Ўзинга қанча кам чегара қўйсанг, сен учун шунча кенг имконият қолади. Ҳар бир ишда тартиб-қоидани қатъий жорий этилмаслиги, худди очиқ денгизда ярими ўпирилган кемада чиқиш каби ҳалокатлидир.

Келажакдан қўрқманг. Унга қаранг, лекин ўзингизни у билан алдаб ҳам қўйманг. Келажагинг ўз қўлингдадир, лекин у хомхаёл қилишга имкон бор дегани эмас.

Кеча мен кемадаги капитан кўприкчасига чиқдим ва олдинда яқинлашиб келаётган катта тўлқинни кўрдим. Уни кема тумшуғи қандайдир кўринмас ишонч билан ёриб борарди. Шукеча, ўзимдан сўрадим: шундай ҳайбатли тўлқинларни, ожизгина кема қандай ёриб бораяпти? Ва тушуниб етдимки кеманинг мақсади бор, тўлқинларда эса у йўқ.