«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2015
  • Муаллиф: Admin

“Amazon”дан “Apple”гача

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Молиявий инқироз ҳали-ҳамон ҳукм сураётган давримизда ҳам шундай компаниялар борки, уларнинг акциялари ўз соҳибига даромад келтиради. Қуйида ана шу компаниялар билан танишасиз.

"H&M”

Бренд қиймати: 21,083 млн доллар

​Акциялар ўсиши: +16 фоиз

Компания мунтазам равишда кенгайиб бормоқда. "H&M” магазинлари сони йилига 10-15 фоизга кўпаймоқда. Биргина 2014йилда компания 375 та янги савдо нуқталарини ташкил этди. "H&M”нинг бутун дунё бўйича хизмат кўрсатувчи интернет-магазини ҳам мавжуд.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1636
  • Муаллиф: Admin

Тасодиф туфайли касб танлаганлар

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Баъзида тасодифий ғоялар келажакда йирик бизнесга айланиб кетиши мумкин. Тўғри, биргина ғоя билан ҳамма нарсага эришиш қийин, лекин кутилмаганда пайдо бўлган яхши ғояни амалга ошириш ўз мевасини беради.

"Apple” асосчиси:

CтивЖобс20ёшида компьютеридаги дастурлар интерфейси коллеждаги постерлардаги каби чиройли кўринишда бўлишини истаган.

"Microsoft” асосчиси:

Билл Гейтсмаҳсулотини ишлаб чиқаришдан олдин уни қандай йўл билан сотиши лозимлигини тушунган.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1595
  • Муаллиф: Admin

Вақт – пул эмас!

Бўлим: Бош сахифа

Вақт – бу пул. Бенжамин Франклин қачонлардир ушбу фикрни билдириб ўтган. Кўпчилик бунга қўшилади ва буни ўзига шиор қилиб олганлар ҳам талайгина. 
Бироқ мен бу фикрга унчалик қўшилмаган бўлардим. Нимага?
Йўқотган пулни биз ишлаб ёки бошқа йўллар билан ҳам қайтариб олишимиз мумкин бўлади. Лекин вақтничи? На ишлаб, на пул билан ҳам биз йўқотган вақтимизни қайтара олмаймиз. Демак, биз кетказаётган вақтимиздан унумли фойдаланишимиз лозим. Лекин доим ҳам бундай қилавермаймиз. Нега? Чунки ўзимизни ақилли деб биламиз ва бировнинг маслаҳатига амал қилгимиз келмайди. Ҳар ҳолда кўпчилик шунақа бўлса керак. 
Лирик чекиниш қилиб ўтсак. Ўсмирлик чоғларимизда ота-онамиз «Болам китобингни ўқи, чет тилларини яхши ўрган» дея насиҳат қилса, парвоимизга ҳам илмаймиз. Вақт ўтиб бундан афсусланамиз ва энди биз ўз фарзандларимизга ана шу гапларни айтамиз. Лекин фарзандимиз ҳам бизни тингламайди ва ўз билганини қилади. Қайтар дунё деганлари шу бўлса керак-да. Ёшимиз улғайганидан кейин «Эҳ, ёшлигимни беҳуда ўтказибман» дея афсусланишдан фойда йўқ. Вақтдан унумли фойдаланмоқ жоиз.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 964
  • Муаллиф: Admin

Диқатга сазовор 5 та Гимн

Бўлим: Бош сахифа

10 декабр Ўзбекистон Республикаси гимни қабул қилинган кун сифатида тарих саҳифаларидан жой олган. Биз шу боис дунёдаги диққатга сазовор 5 та малакат гимни ҳақида сизга маълумот бериб ўтишга қарор қилдик.
1. Нидерландия қироллиги мадҳиясининг тўлиқ тексти 120 қатордан иборат. Қизиғи голланд мадҳиясида шундай сўзлар ҳам бор: «Билиб қўй, испан қироли, сенга фақат мен хизмат қиламан»
2. Япония мадҳияси сўзлари Х-ХI асрда номаълум шоир томонидан битилган. Бутун гимн атиги 6 қатордан иборат.
3. Гана миллий мадҳиясини оддий талаб йигит – Майкл Краме Гбардзо ёзган. Гимн 1966 йилги ҳарбий тўнтаришдан сўнг, яъни Республика тиклангач, эълон қилинган.
4. Аргентина ҳукумати 1813-йили бастакор Бласа Парерага гимнга мусиқа ёзишни топширади. Парера бундан бош тортади. Зеро гимн сўзларида Испания томонига эътироз руҳи бор эди. Боиси ўша пайтларда Аргентина мустақиллик йўлида Испания билан уруш олиб борган. Аргентиналиклар Парерани қамаб қўйиб,ўлим жазоси билан таҳдид қилишганларидан сўнг, у буюртмани тайёрлашга мажбур бўлган.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2174
  • Муаллиф: Admin

Омадли тадбиркорнинг фойдали одатлари

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Кўпчилик бизнесменлар муваффақиятга эришиш учун ўз соғлиғини қурбон қилади, баъзилар бизнес учун ўз қизиқишларидан, яратиш илҳомидан воз кечади. Қуйида тадбиркорнинг бахтли ва соғлом яшашига ёрдам берадиган фойдали одатлар ҳақида гаплашамиз.

Яхши одатлар бутун ҳаётимизга, жумладан, саломатлигимиз ва ишимизга таъсир кўрсатади. Масалан, жисмоний машқларни бажариш одати фақат тана саломатлигини таъминламайди. Бу одамни тартибли бўлишга, шахсий мажбуриятларни бажаришга, масъулиятли бўлишга ҳам ўргатади. Бу сифатлар бизнес юритишда кўп фойда беради.

Агар сизда бизнес ва ҳаёт ўртасида аниқ чегара бўлмаса, ишга "кўмилиб”, ҳаётнинг қолган қувончларини қўлдан чиқаришингиз мумкин. Шунинг учун бошқа одамларга ҳам, ўзингизга ҳам "йўқ” дейишни ўрганинг.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1734
  • Муаллиф: Admin

Раҳбар учун маслаҳатлар: қандай сўзлар сизни ўзгача қилади

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Ҳаттоки, арзимаган нарсалар ҳам ҳаётимизга катта таъсир кўрсатади.Бир неча сўз кимнингдиртурмушиниўзгартириб юбориши мумкин! Мана, сиз ўз ходимларингизга, касбдошларингизга, оила аъзоларингизга, дўстларингизга ва барча сизга яқин бўлган кишиларингизга ҳар куни айтишингиз керак бўлган ўша сўзлар.

"Мен шундай, деб ўйлайман".

Сиз – раҳбарсиз, лекин бу сиз ўз ходимларингиздан ақллироқ, донороқ ёки зийракроқсиз дегани эмас.Ўзингизнинг қарор ва буйруқларингизни чиқаришда амалингиздан фойдаланибгина қолмай, балки уларни мантиқан ҳам асосланг. Табиийки, қарорларингизни тушунтиришингиз билан нафақат уларнинг муҳокама ёки танқид қилиниши учун, балки шу билан бирга янада такомиллашишига ҳам йўл очасиз. Амал сизни доимо "ҳақ" қилади, ҳамкорлик эса ҳар кимни ҳақ қилади ва биргаликда ишлашга ёрдам беради.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1919
  • Муаллиф: Admin

Тезкор қарор қабул қилиш бўйича 5 маслаҳат

Бўлим: Бош сахифа

 

Кўплаб масалаларда бир хулосага келиш жуда қийин. Қарор қабул қилишдан олдин қўллаб-қувватловчи ва қарши фикрларни тарозига солиб кўришингиз керак. Бунда ноаниқликлар, вақт омили, хавфсизлик масалалари инобатга олинади. Охирги хулосага келиш хаёли ишда, ётоқхонада, ошхонада тинч қўймайди. Кун давомида, ҳар куни хаёлингизни банд этиши мумкин. Натижада қарор қабул қилишга жуда кўп вақт сарфлаётган бўлиб чиқасиз. Қуйидаги 5 та амалий усул эса бу жараённи тезлаштириб юборади ва бир тўхтамга келишингизни осонлашади.

Маълумки, ечим ҳақида ўйлаётганда мавжуд ҳолат, шароит ҳақида тушунчага эга бўламиз. Фақат одатда биз "агар...”, "бироқ...”, "шундай бўлса нима бўлади?” каби муҳокамага кўп вақт ажратамиз. Бундан қутулишнинг битта йўли эса қарор қабул қилиш учун муддат белгилашдир. Маълум масала бўйича қарор қабул қилиш учун ярим, бир соат ёки шу каби аниқ вақт белгиланг. Шунда тезда қарор қабул қиласиз ва пайсалга солишлардан қутуласиз.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 3075
  • Муаллиф: Admin

Шоколад бизнесини йўлга қўйган талаба

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Олий иқтисодиёт мактабининг талабаси Олег Гуськов ўз севган қизига совға бермоқчи бўлиб, ширинликлар дўконидан ўзига ёқадиган ширинлик топа олмайди. Шунда унинг хаёлига буюртма асосида безатилган ширинликлар ишлаб чиқариш фикри келади. У хом-ашё сотиб олди, ресторан билан доналаб ширинлик етказиб беришга шартнома тузади ва харажатларларини уч ойда қоплайди. Бу компанияга "Mixville” деб ном берган ва у бугунги кунда уч минг дона шоколад етиштириб бера олади. Унинг ассортиментида "мюсли”, "макарунлар” ҳамда ҳар хил тортлар бор. Компаниянинг бу йилги даромади тахминан уч миллион долларни ташкил қилиши кутилмоқда. Бу бизнес қандай пайдо бўлганлиги ҳақида қисқача маълумот берамиз.

"Мен Украинадан келганман, Олий иқтисод мактабига ўқишга кирдим ва пул топиш йўлларини излай бошладим. Бизнес қилиш фикри менга иккинчи курс вақтида келди. Бир кун севган қизимга совға олиш мақсадида магазинга бордим ва Россияда ширинлик дўконлари юқорида даражада ривожланмаганига амин бўлдим. Ўша куни биз дўстим билан "Starbucks”да бўлғуси сайт кўринишини чиздик. Уч ой ўтиб бу сайт ишга тушди.

 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2689
  • Муаллиф: Admin

Маркетологлар бизни қандай алдашади?

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Маҳсулотларни жойлаштириш, вирусли роликлар, промоутерларнинг саъй-ҳаракатлари – булар маҳсулотни сотиш учун йўналтирилган воситаларнинг ҳаммаси ҳам эмас. Инсон онгини қандайдир шиорлар эмас, балки сезги органларимиз орқали кириб келадиган таъсир ёрдамида бошқариш осонроқ. Кўриш, қўл тегизиш ва айниқса, ҳидлаш бизга шу қадар кўп маълумот берадики, айнан мана шулар орқали маркетологлар бизнинг улар истагандек хулосага келишимизга эришишади. 

Сайтнинг ёки реклама плакатининг дизайни жудаям чиройли бўлиши мумкин, лекин харидорлар эътиборини жалб этмоқчи бўлганлар яна бир нарсани инобатга олишлари лозим. Агарда кўзга ёқадиган унсурлар саҳифада муносиб жойдан ўрин олмаган бўлса, маҳсулот эътиборни тортмайди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1476
  • Муаллиф: Admin

Ричард Брэнсондан қийин қарорларни қабул қилишнинг 4 қоидаси

Бўлим: Машхурлар хаёти

2012 йилнинг ёз фаслида "Virgin Trains” компанияси ҳамда Буюк Британия ҳукумати ўртасида бу компаниянинг Буюк Британиянинг ғарбий соҳилида ишлар олиб бориши хусусида муаммолар юзага келди. "Virgin Group” бу йўналишдаги ишлар учун анча катта миқдорда пул тикиб, у ерда анча вақт ишлашни режалаштирган эди. Бироқ Буюк Британия ҳукумати ишни унинг рақобатчиси фойдасига ҳал қилди. Кейинчалик Ричард Брэнсон ўзининг "The Virgin Way: Everything I Know About Leadership" ("Ғалаба йўли: етакчи бўлиш ҳақида барча билганларим") китобида ёзишича, бу ҳолат уни эсанкиратиб қўйди.

У бир фурсат тин олишга ҳамда "Virgin” компанияси бу ерда ишлар олиб бориш ҳуқуқини ҳақиқатан ҳам қонун жиҳатдан асосланган равишда йўқотганига ишонч ҳосил қилиш учун ҳуқуқшунослари ва маслаҳатчилари билан учрашишга қарор қилди. У бу хусусда ким билан суҳбатлашмасин, барча ҳукумат, эҳтимол, ҳисоб-китобларда янглишган бўлса керак, деб айтарди, чунки "Virgin” билдирган таклиф фойдалироқ эди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 3539
  • Муаллиф: Admin

Бизнес донишмандидан 10 ғоя

Бўлим: Машхурлар хаёти

ХХ аср менежментининг энг машҳур назариётчиларидан бири Питер Друкер ўзидан бой мерос қолдирган. "BusinessWeek” журнали уни "менежментни яратган инсон” деб атайди. У "GM”, "Sears”, "General Electric”, "IBM”, "Intel” ва "Америка Қизил Хоч” жамияти раҳбарларига маслаҳатлар берган. Друкернинг фикрларидан илҳом олган президент Буш 2002 йили уни Озодлик медали билан мукофотлаган. Мана унинг бизнес ҳақидаги тасаввурларни ўзгартириб юборувчи 10та ғояси.

1. "Натижага муаммоларни ечиш билан эмас, қулай имкониятлардан фойдаланиш эвазига эришилади”.

Муаммога йўналтирилган фикрлаш: Ҳеч ким норози бўлмаслиги учун пирогни қандай бўлиш керак?

Имкониятларга йўналтирилган фикрлаш: Қандай қилиб кўпгина пирог тайёрлаш мумкин?