«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1874
  • Муаллиф: Admin

Энг ёш миллиардердан қизиқарли жавоблар

Бўлим: Машхурлар хаёти

6 ноябрь куни Марк Цукерберг журналистлар ва омма учун очиқ мулоқот ўтказди. Бир соат давом этган бу мулоқотда иштирок этган одамлар "Facebook” асосчисига савол бериш имконига эга бўлишди. Қуйида уларнинг энг қизиқарлиларини ўқишингиз мумкин.

 

"Ижтимоий тармоқ” фильми ҳақида

"Фильм ижодкорларининг қай жиҳатларни тўғри ёки хато қилишини кўриш иштиёқи қизиқ бўлган. Улар Цукербергни ўйнаган қаҳрамоннинг футболкаларини танлашда "ўн”ни уришган. Шунингдек, унинг бошқа кийимлари ҳам яхши танланган. Лекин улар баъзи муҳим нарсаларда хатога йўл қўйишган. Улар фильмда мен учун қизларнинг эътиборини жалб қилиш "Facebook”ни яратишга туртки бўлган, деган мазмунни илгари суришган. Улар бир нарсани ҳисобга олишмаган. Мен севган қизим билан учрашишни бошлаганимдан кейин тармоқни яратишни бошлаганман”.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1272
  • Муаллиф: Admin

Лифтдаги тақдимот

Бўлим: Бош сахифа

Фараз қилинг тадбиркорсиз ва маҳсулотингизни йирик бир харидоргасотмоқчи бўлиб юрибсиз. У билан анчадан бери учрашув ташкил қилишга ҳаракат қилдингиз, лекин бўш вақтини топа олмаяпсиз. Бир кун тасодифан ўша харидор билан битта лифтда бўлиб қолдингиз ва сиз учун кутилмаганда жуда қулай имконият пайдо бўлди. Қисқа вақтда унга ўзингизни таништиришингиз ва маҳсулотингиз ҳақида маълумот бериб қизиқтиришингиз керак. Бундай имконият яна бўладими ёъқмиамри маҳол. Бу вазиятда харидорнинг диққатини қаратиш учун ва сизнинг маҳсулотингизга қизиқиши учун нималар деган бўлар эдингиз?

Ўқишни битириб иш қидираётганимда ишга топшириш жараёнларидан бири бўлган интервью ва суҳбатларга кўп тайёрланишга тўғри келар эди. Ўша вақтларда интервьюлар, презентациялар ёки оддий савдо сотиқ қилаётганда маҳсулот ва ҳизмалтарни танитиш учун қўл келадиган бир услуб, инглизчада "Елеватор Питч яъни "лифтдаги тақдимот ҳақида биринчи марта эшитган эдим.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1655
  • Муаллиф: Admin

Кутилмаганда катта меросга эга бўлганлар

Бўлим: Бош сахифа

Бойларнинг бир неча хили бор: баъзилар бутун умр тиним билмай ишлаган, баъзиларда бир миллионлик ғоя туғилиб, юксакларга кўтарилишига ёрдам берган, бошқалар эса бой оилаларда туғилган-у, атиги бир кун ҳам ишламаган, яна баъзилар шунчаки бир неча долларга лотерея чиптасини сотиб олган, ютуққа чиққан миллионларни нимага сарфлашни билолмай қолган. Бугун биз кутилмаганда мерос қолган бойликлар ҳақида гаплашмоқчимиз.

67 ёшли Томас Мартинез Боливияда Санта-Крус-де-ла-Сьерра кўчасида яшарди. Бир куни ўриндиқда ухлаётганида, полициячилар бир неча йил аввал ажрашган хотинидан 6 миллион доллар мерос қолганини хабар қилиш учун ёнига келишди. Мартинез гиёҳванд модда сақлагани, дайдилик қилгани ва ичгани учун ҳибсга олишмоқчи деб ўйлаб, қочиб кетди. Маҳаллий газеталар у ҳақда роса ёзишди: "Маҳаллий миллионер ўз меросидан қочиб кетди...” Миллионернинг қаердалиги ҳали ҳам маълум эмас.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1166
  • Муаллиф: Admin

Венесуэладаги ҳайратланарли нархлар

Бўлим: Бош сахифа

2013 йилнинг апрелида Венесуэлада собиқ бош вазир Николас Мадуро президентликка сайлангач, мамлакатдаги иқтисодий вазият тобора ёмонлашиб бормоқда. Инфляция ўсиб (60 фоиздан ортиқ), дўконлар бўшаб бормоқда, зарур маҳсулотларни топиш қийинлашмоқда. бир шахснинг бир хил маҳсулотдан кўп миқдорда сотиб олишига йўл қўймаслик мақсадида бу ерда харидорларнинг бармоқ изларини текшириш йўлга қўйилади.

Венесуэлада энг кам иш ҳақи 4252 боливар ёки 675 долларни ташкил этади. Иқтисодий вазият оғирлашгани сабабли мамлакатда жиноятчилик кучайиб бормоқда. БМТнинг маълумотларига қараганда, Каракас қотилликлар содир этилиши бўйича дунёда иккинчи ўриндаги шаҳар ҳисобланади.

Мамлакатдаги даҳшатли нархларни bigpicture.ru сайти орқали берилган қуйидаги суратларда кўришингиз мумкин.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1507
  • Муаллиф: Admin

Муваффақиятнинг эрта-кечи бўлмайди

Бўлим: Бош сахифа

Кўпчилигимиз кўпчиликнинг университетда маълум бир соҳада таҳсил олиб, кейин эса ўша соҳада ўз ўрнини топа олмасдан, буткул бошқа соҳада фаолият юритганини кўп кузатганмиз. Бунинг ҳеч қандай ёмон тарафи йўқ, тақдирдан қочиб қутилиб ҳам бўлмайди. Бунинг ҳеч қандай уятли томони йўқ, жуда кўп машҳурлар аввалиги бир соҳада омади келмасдан, ишлари юришмай кейин бошқа ишнинг бошини тутишган ва улкан муваффақиятларга эришишган.

 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 848
  • Муаллиф: Admin

Уругвай президенти ўзининг “қўнғизмашинаси”ни 1 млн долларга ҳам сотишни истамади. (ФОТО)

Бўлим: Машхурлар хаёти

Уругвай президенти Хосе Мухика ўзи ишга бориб келишда фойдаланадиган, 1987 йилда ишлаб чиқилган эски "Volkswagen Beetle” русумли автомобилини араб шайхларидан бирига 1 миллион долларга сотмади. Бу ҳақида "Noticias24” интернет-порталида хабар берилган.

Президент шайхнинг таклифини қабул қилмаганига сабаб сифатида машинасини қадрдон дўстидек кўриши билан изоҳлаган. Унда иккита шундай машина бор, лекин биттаси бузилиб қолган. 2010 йилда айнан ўша машинаси бузилиб қолганидан кейин дўстлари унга иккинчисини совға қилишган эди.

Араб шайхидан аввал, 2013 йилда ҳам унга Мексиканинг Уругвайдаги элчиси Фелипе Энрике томонидан ушбу машинани аукционда сотиш таклиф қилинган эди. Элчининг ишонтириб айтишича, президент бу машина сотувидан тушадиган пулга 10 та замонавий услубдаги қимматбаҳо машиналарни олиши мумкин эди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 4060
  • Муаллиф: Admin

Рокфеллер маслаҳат беради

Бўлим: Машхурлар хаёти

  • Бизнесда мислсиз даражада омадга эришган америкалик магнат Жон Рокфеллер барчасига ўз меҳнати билан эришган. Унинг отаси камбағал бўлмаган, лекин ўғли ўзи пул ишлаб топиб одам бўлишини истаган ҳолда, кичик Жонни жуда ёшлигидаёқ мустақил ҳаётга йўллаган. Жон пойабзал тозаловчилик билан ҳам, кўчада газета сотиш билан ҳам шуғулланган. Алал-оқибат эса, йирик банкирга айлана олган. Бой одамда ҳеч қачон ортиқча пул бўлмайди. Камбағалда эса бўлади. Камбағал ҳамма нарсани таклиф қилинган нарҳда сотиб олади. Бой эса арзонроғини излайди. Бой одам омадсизликларнинг сабабини ўзидан қидиради. Камбағал эса бошқалардан. Камбағал пул учун ишлайди. Пул эса бойлар учун ишлайди. Камбағал ўзидан "Форс шайх”ни кўрсатишни ёқтиради. Бой эса пулига яраша яшайди.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 896
  • Муаллиф: Admin

Павел Дуров “ВКонтакте” серверларини сотмоқда

Бўлим: Машхурлар хаёти

Павел Дуров "ВКонтакте” ижтимоий тармоғининг янги эгаларига 15 минг кв. метр жойни эгаллаган 7 та бинога эга ООО "ИЦВА” компаниясини сотмоқда. Бу бинода ижтимоий тармоқдаги барча фойдаланувчиларнинг маълумотини сақловчи серверлар жойлашган.

"ВКонтакте” илк даврида ўзининг сармоядорлари бўлган "Селектел” пройвайдерининг эгаларига боғлиқ эди. Уларнинг серверларида тармоқ фойдаланувчиларининг маълумотларини сақланар эди. Тармоқнинг бошқа сармоядори бўлган "DST” фонди бошқа серверлардан боғлиқ бўлишни хато деб ҳисоблади. Чункисервер эгалари истаган вақтда ижара нархини ошириб қўйиши мумкин эди. Шундан сўнг, Дуров Санкт-Петербургда ер ва биноларга эгалик қилувчи ООО "ИЦВА” компаниясини сотиб олиш ҳаракатини бошлайди. Келишувлар натижасида "ИЦВА” компанияси тўлиқлигича Дуров номига расмийлаштирилади.s

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1534
  • Муаллиф: Admin

Роман Абрамович бир ойни Туркияда ўтказди (ФОТО)

Бўлим: Машхурлар хаёти

Маҳбубаси Даша Жукова октябрда жаҳон пойтахтларида киборларнинг зиёфатларида юрган бир пайтда 48 ёшли рус олигархи нақ бир ой Туркиядаги Эгей қирғоқларини тарк этмади. "Челси” клуби эгасининг 165 ва 104 метрли оппоқ "ўйинчоқлари” — "Eclipse” ва "Le Grand Bleu” яхталари Бодрум ва Мармарис яқинида денгизда бўлди.

Бир куни Роман Абрамович Селимия туманига бориб, тўрт нафар гавдали қўриқчи ҳамроҳлигида манзарали тоғли жойларда велосипедда ўзига кичик саёҳат уюштирди. Сайрдан сўнг чарчаган олигарх оддийгина маҳаллий қаҳвахоналардан бирига кирди. Спорт кийимини кийган Абрамович турк миллий ширинликларидан еб, чой ва райҳонли айрондан ичиб кўрди. Россиялик миллиардернинг ташрифидан хурсанд бўлган қаҳвахона эгалари аввалига таом ва ичимлик ҳақини олишдан бош тортди. Бироқ Роман Абрамович 20 турк лирасини ташкил қилган таом ва ичимликлар ҳақини олишларини талаб қилди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1668
  • Муаллиф: Admin

Янги америкалик миллиардерлар – 2014: Forbes рейтинги

Бўлим: Машхурлар хаёти

2014 йилнинг энг бой америкаликлар рўйхатига 27 янги вакил киритилган. Forbes уларнинг ичидан ўз кучи билан 1 миллиард доллардан ортиқ маблағ жамғара олган 10 кишининг ўзига илҳомлантира олувчи муваффақиятга эришиш тарихи билан ўртоқлашди.

Асли украиналик бўлган Ян 16 ёшида онаси билан Калифорнияга кўчиб кетган. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш дастури бўйича оилага вақтинчалик уй-жой берилган. Яннинг онаси энага бўлиб, унинг ўзи эса фаррош бўлиб ишларди. Улар топадиган пул аранг рўзғорни тебратишга етар эди. Яннинг онаси рак билан касал бўлиб қолганда, уларнинг асосий даромад манбаи бўлиб онасининг ишсизлик бўйича нафақаси хизмат қилди. Ёшлигиданоқ компьютерларга астойдил қизиққан Ян Yahoo компаниясига ишга кириши билан оила етарлича пул билан таъминланди. У бу компанияда, 2007 йилда муддатсиз таътилга кетмагунигача қадар, компаниянинг асосчиларидан бири бўлган Дэвид Файлонинг қўл остида муҳандислик лавозимларида 9 йил ишлади. 2009 йилда Кум ҳозирда энг оммавий бўлган WhatsApp мобил мессенжерини ихтиро этди. 600 млн аудиторияга эга бўлган дастур 2014 йилнинг февралида Facebook ижтимоий тармоғи томонидан рекорд даражадаги $19 млрд га сотиб олинди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2362
  • Муаллиф: Admin

Хитойнинг энг бой кишиси(Джек Ма)дан 10 маслаҳат

Бўлим: Машхурлар хаёти

У Хитойдаги маданият инқилоби даврида зиёлилар сифатида қувғинга учраган камтаргина мусиқачилар оиласида вояга етган. Аммо оғир кечган болалигига қарамасдан, юзлаб миллиард долларни ташкил этувчи бизнесига эга бўлди. Унинг қуйидаги маслаҳатлари эса нафақат тадбиркорлар, балки барча учун фойдадан холи эмас.

Компания раҳбари техник билимларини ходимлар савияси билан солиштирмаслиги даркор. Ходимларнинг техник салоҳияти ҳар доим раҳбарникидан юқори бўлиши лозим. Раҳбар компания ривожи билан боғлиқ омилларни бир неча йил олдиндан кўра олиши керак. Раҳбар қатъий феъл-атворга эга бўлиши шарт, бу оддий ходимлар бажара олмайдиган вазифаларни бажаришда қўл келади. Раҳбар тақдир зарбаларига тайёр бўлиши ва инқирозларни матонат билан енга олиш хусусиятига эга бўлиши керак.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1728
  • Муаллиф: Admin

Nike бренди ҳақида қизиқарли маълумотлар

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

1. Nike компанияси спортчи Фил Найт ва унинг мураббийи Билл Боуэрман ҳамкорлигида ташкил этилган.

2. Янги фирма номини ўйлаб топиш учун бир кеча берилган Жефф Жонсон тушига Ника маъбудаси киради. Шундай қилиб Nike номи дунёга келган.

3. Найтнинг фирмага киритган биринчи инвестицияси 500 долларни ташкил этади. биринчи раста эса Филнинг машинаси багажи бўлган.

4. Компания слоганини Найтнинг ўзи тасодифан ўйлаб топади. У телефон орқали бу борадаги фикрларни эшитади ва ёқмайди. Шунда гўшакни қўйиб, "Just do it!” дейди.

5. Бир куни Фил Найт бухгалтерлик курсида Портленд университети талабаси Кэролайн Дэвидсон билан танишиб қолади ва ундан оёқ кийимининг ёнбошига чизиш мумкин бўлган бир расм чизишни илтимос қилади. Қиз унга белги шаклидаги картинани тақдим этади.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1833
  • Муаллиф: Admin

Стив Жобснинг ҳаёт йўли – инфографика

Бўлим: Машхурлар хаёти


Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 803
  • Муаллиф: Admin

“Facebook” детектив вазифасида

Бўлим: Бош сахифа

Жиноятларни очиш мақсадида "Facebook” сайтига дунё бўйлаб давлат органлари томонидан юборилган сўровлар сони 2014 йилнинг биринчи ярмида 2013 йилга нисбатан 25 фоизга ошган. Бу ҳақида "Facebook” сайтида маълумот берилган.

2014 йилнинг январь-июнь ойлари давомида "Facebook”га давлат органлари томонидан фойдаланувчиларнинг аъзолик маълумотлари, IP-адреслари ва электрон почталарини ошкор этишни сўраб деярли 35 минг яқин сўровлар бўлган. 2013 йилнинг иккинчи ярим йиллигига нисбатан бу кўрсаткич 24 фоизга ошган. Сўров юбориш борасида АҚШ 15,5 минг сўров билан етакчилик қилмоқда.

Бундан ташқари, ярим йилликда маълум бир мамлакат ҳудудида тармоқнинг у ёки бу саҳифаларига киришни тақиқлашни сўраб юборилган сўровлар 19 фоизга ошган. Бунга асосий сабаб маҳаллий қонунлар бўлмоқда. Бу каби сўровлар асосан Ҳиндистон, Покистон ва Туркиядан келиб тушган.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1091
  • Муаллиф: Admin

“Telegram”: “Айбимни топсанг, 300 минг доллар оласан”

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Павел Дуров томонидан яратилган "Telegram” мессенджери аъзолари "Telegram” фойдаланидиган шифрлаш усулини буза олган инсонни 300 минг долларлик соврин билан тақдирлашини эълон қилди. Бу ҳақида 4 ноябрь куни "Telegram” нинг расмий сайтида хабар қилинган.

 

Мукофотни олмоқчи бўлган одам дастур ичида яратилган сирли чатдаги Пол ва Ник исмли ботларнинг хат ёзишмаларини оча олиши керак.

Танловнинг асосий вазифаси – ботлар ўртасидаги ёзишмадаги яширин электрон почта адресини топиш ҳисобланади.
Танловда иштирок этмоқчи бўлган хакерлар "Telegram”да "@CryptoContest” никига эга бўлган фойдаланувчини топиши ва унга "START” сўзини юбориши керак. Ғалаба учун керак бўладиган электрон адрес хат ёзишмаларининг илк ўнтасидан бири бўлади.

 

Орқага Олдинга