«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1701
  • Муаллиф: Admin

Фарзандларимиз миллионер бўлиши учун уларни нимага ўргатишимиз лозим?

Бўлим: Бош сахифа

Бахт пулда дейишса, асло шошилманг. Ундай эмас, аммо пул кўп ҳоллларда керак бўлади. Чарлз Типс, сармоядор, ёзувчи ва блоггер миллионер бўлишлари учун фарзандларимизда қайси сифатларни тарбиялашимиз кераклиги тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашади. Чарлз жуда яхши таъминланган кишилар билан мулоқотда бўлганини сўзлайди. Унинг ўзи уч фарзандни катта қилган, шундай экан бу борада тажрибага эга.

Уларга имкониятлар ҳақида сўзлаб беринг!
Балки, улар миллионер бўлишни истамаслар? Ахир бой бўлиш – бу ҳаётимиздаги асосий мақсад эмас. Қачон бу ҳақда гапирганимда, мусиқа асбобларини ясашни жудаям севадиган ва шу орқали кейинроқ ўз ишини кўпмиллионли бизнесга айлантирган бир болакай ёдимга келади. Фарзандларингизга муҳаббат ҳақида гапириб беринг, уларга нима ёқишини, нима хоҳлашини билиб олинг. Дунё бизга ўзимиз хоҳлаган ҳаётда яшаш имкониятини беради.

 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2475
  • Муаллиф: Admin

Уддабурон фирибгарлар

Бўлим: Бош сахифа

Дунёда шундай одамлар борки, улар ўз уддабуронликлари билан бировнинг хаёлига келмаган нарсаларни ўйлаб топишади.

Хитойлик Квонг Иф Йи По бир йил давомида аэропортнинг VIP-ҳудуди мижози бўлган, аслида бирор марта ҳам ҳеч қаерга учмаган бўлса-да. Аэропорт бизнес-класс мижозлари учун қатор хизматларни таклиф этган, бу хизматлар билет нархи ичига киритилганди. Бу хизматлар ичида бепул овқатланиш, бар, дам олиш ҳудуди бўлиб, буларнинг бари текин эди. Квонг Иф "China Eastern Airlines” самолётига ҳар куни билет сотиб олар, аммо ҳар сафар парвозни бекор қилиб билетни қайтариб берарди. Юшу Ксиань аэропортида билет сотиб олгани учун у VIP-клуб аъзоси сифатида ҳар куни қайддан ўтиб бепул тушлик қилар, кейин эса парвозни бекор қилиб уйига қайтарди. Унинг бу товламачилиги бир йилдан сўнг, билетни 300-марта қайтариб берганида фош бўлган.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1465
  • Муаллиф: Admin

Тим Кук “Apple”да қандай ўзгаришлар қилди?

Бўлим: Машхурлар хаёти, Тадбиркорлик фаолияти

Яқинда янги "iPhone”нинг савдоси бошланди. Компания тепасига Тим Кук келгандан сўнг "Apple” корпорацияси ва унинг маҳсулотлари қай даражада ўзгарганини билишни истайсизми? Унда мақоланинг давомини ўқинг.

2011 йилда Стив Жобс вафот этгандан бери унинг Калифорнияда жойлашган компания кампусидаги кабинетига ҳеч ким тегмади. "Бу менга нотўғридек туюларди, — дейди "Apple”нинг ҳозирги директори Тим Кук, — ахир бу Стивнинг офиси”. Бироқ бошқа нарсаларда компанияда анча ўзгаришлар бўлди. Яқинда у "iPhone”нинг янги моделларини тақдим этди ва у илк кунлардаёқ савдода рекорд натижаларни кўрсатди. Хўш, дунёга энг машҳур гаджетларни тақдим этган компанияда ҳозир нималар юз бермоқда?

 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1098
  • Муаллиф: Admin

Forbes рейтинги: 2014 йилнинг энг бой америкаликлари

Бўлим: Машхурлар хаёти

Forbes 29 сентябряда АҚШнинг энг бой 400 тадбиркори рейтингини янгилади (Forbes 400). Бу рўйхатга 21-маротаба Microsoft компаниясининг асосчиси ва эгаларидан бири бўлган Билл Гейтс бошчилик қилмоқда. Унинг мол-мулки 81,2 млрд доллар атрофида баҳоланмоқда.

Шунингдек, биринчи учталикда ҳам ўзгаришлар бўлгани йўқ: 2-ўринни афсонага айланиб улгурган сармоячи Уоррен Баффетт ($68 млрд), 3-ўринни эса Oracle компаниясининг асосчиси Ларри Эллисон ($48,6 млрд) эгаллаб келмоқдалар. Рейтингнинг топ бешталигига ака-ука ишлаб чиқарувчилар Чарльз ва Дэвид Кохлар (ҳар бири 42,9 млрд долларлик мол-мулкка эга) ҳам кирганлар.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2834
  • Муаллиф: Admin

Ўзбек ва рус миллиардерлар флоти

Бўлим: Машхурлар хаёти

Forbes журналининг маълумотларига кўра, Роман Абрамовичга тегишли Eclipse яхтаси дунёдаги нафақат энг катта (узунлиги 162,5 м, 9 палубали, сув сиғими 13000 тонна, экипажи 70 кишидан иборат), балки энг серҳашам ва энг ҳимояланган яхталардан биридир. Бу кема иккита вертолет учиб-қўниш майдончасига, 4 та сайр учун мўлжалланган катер, 20 та скутер ва 12 кишилик мини-сув ости кемасига эга. Бош каюта 500 кв.м майдонга, яхта эгасининг шахсий палубаси эса 56 м. узунликка эга.

Шунингдек, бу яхтада кинозал ва винолар учун мўлжалланган ертўла ҳам мавжуд. Яхта ўқ ўтмайдиган ойналар, ракета ҳужумидан огоҳлантирувчи тизим, бегона шахслар томонидан рақамли фотокамерлар билан суратга олишни илғаб олиб, улар олган суратларни бузиб кўрсатувчи махсус фотосенсорлар (асосан папараццидан ҳимояланиш учун) билан жиҳозланган. 2013 йил февраль ойи ўрталарида Eclipse Манхэттендаги пирсга келиб тўхтади, бунга сабаб – Абрамович ўз машъуқаси Дарья Жуковани унга еттинчи фарзандини Америкада туғиб беришини истаб Нью-Йоркка олиб келган эди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2339
  • Муаллиф: Admin

Ўз ғояларингиз учун курашинг!

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

Агарда ғояларингизга ишонсангиз, шу йўлда мустаҳкам туринг, олдиндан кўра билинг ва келажакка назар солинг. Агарда сизнинг ғояларингиз муҳокамаси вақтида уларни "бажариб бўлмас”, "ҳақиқатдан узоқ”, "амалга ошириш қийин”, "ақл бовар қилмайди” каби фикрлар билан тақиқ қўйилса, таслим бўлишга шошилманг. Бу ҳолда сиз ҳам худди Лорд Кельвин ёки IBMнинг ижрочи директори сингари хатога йўл қўйишингиз мумкин. Агарда ҳаракатингиз ва харажатингиз нархи унча катта маблағни ташкил этмаса, таваккал қилиб кўринг. Инсон тақдири ўз қўлида! Кўплаб ихтиролар таваккалчилик ортидан эканлигини унутманг!

AdMe.ru компаниялар билан боғлиқ энг қизиқ маълумотларни, улар билан боғлиқ фикрларни жамлади.

* "100 миллион доллар! Йўқ, Microsoft бунчага арзимайди”. IBM, 1982 йил.
* "Бизга уларнинг мусиқалари, умуман гитарадаги ижролари ёқмайди – бу кечаги кун”, – 1962 йилда Decca Recording овоз ёзиш компаниясининг The Beatles гуруҳи альбомига билдирган фикри.

 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1234
  • Муаллиф: Admin

Бойликни ёқтирамиз бойларничи?

Бўлим: Бош сахифа

Бир тарафдан қарасангиз, камбағал яшаш ҳеч кимга ёқмайди. Аммо, иккинчи томондан, бизда азалдан бадавлат кимсаларга аллақандай шубҳа билан қараш одат тусига кирган. Келинг, ана шу қизиқ ҳолатни бир ўрганиб кўрамиз.

Касбим тақозоси турли одамлар билан мулоқот қилиш, ҳокимятлардан юборилган, касбимга тўғри келадиган ёшлар (коллеж битирувчилари) ишга жойлаштиришга ёрдамлашиш тўғри келади. Қашшоқлик, ишсизлик муаммоларини ўрганиш жараёнида кўпгина юртдошларимизнинг бадавлат, мулкдор кимсаларга нисбатан салбий муносабатда эканликларига гувоҳ бўлганман. Чунки одамлар уларни муттаҳам, ёлғончи, кўпчиликнинг ҳақини еган одам деб ўйлайди. Майли, ҳар кимнинг гуноҳ-савоби ўзига. Биз ҳозир бойларга нисбатан салбий муносабатнинг сабабларини қидириб кўрамиз.

• Ўзбеклар – бағри кенг, меҳрибон халқ. Ҳасад, ичқоралик динимизда ҳам, урф-одатларимизда ҳам салбий баҳоланади. Лекин, бойларга нисбатан салбий муносабат барибир мавжуд. Бунинг биринчи сабаби узоқ муддат давомида олтиндан тоғ ваъда қилиб, охир-оқибат ваъдага вафо қилмай аллақоёққа ғойиб бўлган СОЦИАЛИЗМ ғоясидир.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1421
  • Муаллиф: Admin

Кўчирмакаш миллиардерлар

Бўлим: Машхурлар хаёти

Ёшликдан, мактабда ўқитувчилардан ва кўча-кўйда катталардан кўчимракашликнинг ёмонлиги ва унинг ҳеч ҳам яхшиликка етакламаслигини кўп марта эшитганингиз аниқ. Лекин, Германиялик ака-ука Самверлар кўчирмакашликнинг ҳам фойдали томонлари борлиги, унинг кетидан анчагина ютуқ ва маблағга ҳам эришиш мумкинлигини бир неча маротаба ҳам таъкидлаб ва ҳам исботлаб беришган.Самверлар томонидан қурилган бизнесларни eBay, Groupon, News Corporation каби йирик фирмалар қизиқиш билан сотиб олишган. Ака-укалар кўрилган фойдаларни Facebook, LinkedIn ва Zynga каби лойиҳаларга сармоя сифатида киритганлар. Groupon нинг бирламчи қимматли қоғозлари савдога чиқарилганида, Самверарнинг Grouponдаги сармояси миқдори $1 миллиард атрофида эди. Марк, Александер ва Оливер: бу уч одатда уятчан, оммавий ахборот воситалари назаридан йироқда туришни истайдиган ва камтар ака-укалаэр Германиянинг Колон (Cologne) шаҳрида туғилиб, вояга етишган. Ота-оналарининг ҳуқуқшунослиги уларга жудаям қўл келган. Оливер: "Биз ота-онамизнинг касби-ҳунари туфайли, ёшлигимиздан меҳнат ва унинг кучи, бизнес ташкилотчилиги, мижозларга хизмат кўрсатиш каби кўплаб фойдали билимларни ўрганганмиз…. Уйимиз, худди мини бизнес мактаби каби эди.” - дейди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2074
  • Муаллиф: Admin

Ноёб тарихий фотосуратлар

Бўлим: Бош сахифа

Сайтга жойлаштириш учун янгилик излаааааааб, turfaolam.com сайтида берилган шу мақолага кўзим тушиб қолди. Шаҳсан ман учун жудаям қизиқ расмларга гувоҳ бўлдим. 

Шунинг учун, бу расмларни Сизлар билан баҳам кўргим келди. Кўринг, ўзингиз баҳо беринг.

 

 


Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 43307
  • Муаллиф: Admin

Яна бир янги сайт тақдимоти - "YOSHTADBIRKOR.UZ"

Бўлим: Бош сахифа

Бемаза қовуннинг уруғи кўп деганларидек интернет оламида ҳам сайтлар жуда кўпайиб кетибди. Бугунги (06.10.2014 й.) статистика маълумотларига қараганда Республикамизда .UZ домени билан рўйхатга олинган 18 452 та веб сайт мавжуд экан. Шууууунча сайт турганда яна битта сайт улар орасига қушилса нима қилибди деган фикрда, "Камолот" ЁИҲ Марказий Кенгаши билан ҳамкорликда, "Ёш тадбиркорлар" консултатив маркази веб сайтини яратишга аҳд қилдим ва бўш вақтларимда шу иш устида ишлаб, аҳдимни бажариб ҳам қуйдим. Марҳамат, кўриб ўзингиз баҳо беринг. (Сайтнинг ҳар бир бўлимига тўлиқ маълумотлар жойлаштирилмаган, лекин албатта тез орада сайтни ҳар бир бўлимига маълумотлар билан бойитиб борилади.) 
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2508
  • Муаллиф: Admin

Ҳаётимизни бекорга сарфлаётганимиз ҳақида 12 та белги

Бўлим: Бош сахифа

Болалигингизда фазогир ёки машҳур юлдуз бўлишни истаганмисиз? Ва бугун орзуларингиздаги ҳаётда яшаяпсизми? Унда сиз – бахтлисиз  wink

Агар, қуйидаги 12 та белгидан бирортаси сизда мавжуд бўлса, уни ўзгартиришга ҳаракат қилишингиз керак, дейди Lifehack сайти.

1. Жуда кўп вақтни ўзимизга керак бўлмаган нарсалар учун сарфлаш.

Масалан видео-ўйинлар, телевизор қаршисида, интернетда ва ҳакозолар. Тўғи булардан фойдаланиш керак, лекин ҳаддан зиёд эмас. Балки жуда кўп вақтингиз овқатланишга кетар ёки ичкилик таъсирида кўп вақт йўқотарсиз. Агар сизда буларнинг бари меёрда бўлса, у ҳолда ўйлаб кўринг, сизга зарур бўлмаган, лекин сиз унинг устида кўп вақт сарфлаётган нарса нима? Суни аниқласагиз ва бартараф эта олсангиз, умрингиз бекорга сарфланмаётган бўлади.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1316
  • Муаллиф: Admin

Кўп ҳаракатда бўлган кўп хато қилади

Бўлим: Бош сахифа

 Ҳаётимда кўп хато қилганман, кейин афсусланганман ва ҳаракат қилганман, ҳаммаси яхши бўлган. Ҳаммаси яхши бўлса, яна муаммо чиқади.
 Мен учун ҳаёт шундай, аввал хато, кейин ҳаракат ва ҳаммаси яхшиликка. Ҳаёт шундай давом этади…
 …Ва бир кун фарзанд ёки невараларим чой дамлаб келиб, мендан маслаҳат сўрайди. Хатоларимдан кўрган яхшиликларимни айтиб бераман…
 …Ўшанда мен даҳо бўлган бўламан
 Кўп ҳаракатда бўлган, кўп хато қилади. Эртами кеч, бир кун қарийди – даҳо бўлади. Фақат хато қилмаслик ва қайта хато қилмасликка интилиш керак!
 Хато қилинадиган жойда кам хато қилган одам кўпроқ омадга эришади. Хатосидан хулоса чиқаргани эса ҳеч бўлмаганда қариганда даҳо бўлади…

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1986
  • Муаллиф: Admin

Мақсадга эришиш йўлида қилиш керак бўлган 5 қоида

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

Докторлар Эдвин Локе ва Гери Латам томонидан тавсия қилинадиган қуйидаги беш қоида олдига улкан мақсадлар қўйган шахслар учун ўз фойдасини беради.

Аниқлик. Мақсадингиз шунчалик аниқ бўлиши керакки, унга ўзингиз ҳам тушунинг ва нимага интилаётганингизни доим ёдда тутинг. Шунда қилаётган ишларингизда ўсиш бор ёки йўқлигини билиб турасиз.

Қийинчилик. Мақсадингизга эришиш йўлидаги қийинчилик воз кечишга эмас, янада қизиқишингизни оширишга хизмат қилишига ишонинг.

Ишонч. Кўзлаган натижангизга эришса бўладиган деб ҳисобланг ва ундан воз кечманг. Олға интилиш учун нега қаттиқ меҳнат қилишингзи кераклиги ҳақида сизни ишонтирувчи сабаблар топинг ва ёдда сақланг.

Фикрлар. Қилган ишларингизга фикр билдиришлари йўлини изланг. Ўсиш ва тажрибангизни назорат қилинг, шунга қараб зарур бўлса, қийинчилик даражасини ўзгартириш мумкин.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1636
  • Муаллиф: Admin

Қизиқарли маълумотлар

Бўлим: Бош сахифа

 - Нью Мехико штатида яшовчи Тсуни қабиласи япон тилига жуда яқин тилда гаплашишади. Бундан ташқари, уларда ҳам японлардаги каби 3-гуруҳ қони етакчилик қилади. Улар ҳам камёб буйрак касаллиги билан оғришади. Шунингдек, халқ оғзаки ижодида ҳам муштараклик мавжуд;
 - Ҳар ярим соатда инглиз тилида янги сўз пайдо бўлади;
 - Duracell – батарейка ишлаб чиқарувчи компания ўзининг бош офисини ишлаб чиқариш чиқиндиларини қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан қурган;
 - Ҳозирда ер юзида 6 мингга яқин тирик тил мавжуд бўлиб, асримиз охриги борганда уларнинг 90 фоизи йўқ бўлиб кетади;
 - Ҳафтанинг энг самарадор куни бу сешанба;
 - Испан тили АҚШда иккинчи давлат тили эканини кўпчилик билмаса керак. Ушбу тилда мулоқот қилувчилар сони бўйича АҚШ 5-ўринда туради;

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2198
  • Муаллиф: Admin

Blue Marlin - дунёнинг энг катта кемаси (ФОТО)

Бўлим: Бош сахифа

Blue Marlin — дунёдаги энг катта ярим чўккан ҳолатдаги кема. Биламизки, денгизда ҳаракатланувчи кемаларнинг имкониятлари қуруқликда ҳаракат қилувчи транспортларга қараганда чекланган. Blue Marlin нинг денгиздаги асосий вазифаси денгиз ва нефть платформалари, таъмир талаб ҳолатдаги сув ости кемалари, улкан кранлар, ҳатто катта ўлчамдаги кемаларни олиб юриш учун мўлжалланган.

Кеманинг оғирлиги 76 000 тонна, умумий майдони 11 000 кв. метрни ташкил этади.

Орқага Олдинга