«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1187
  • Муаллиф: Admin

Билл Гейтс яна АҚШнинг энг бадавлат кишиси бўлди

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

29 сентябрь куни Forbes журнали АҚШнинг 400 нафар энг бадавлат тадбиркорлари рейтингини чоп этди. Рейтингнинг энг юқори поғонасида Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс қайд этилди. Унинг бойлиги 81,2 млрд АҚШ долларига баҳоланди.

Иккинчи, учинчи ўринларни машҳур инвестор Уоррен Баффет (68 млрд АҚШ доллари) ва Oracle асосчиси Ларри Эллисон (48,6 млрд АҚШ доллари) эгаллади.

ТОП бешталикка  ака-ука Чарльз ва Дэвид Кохи (ҳар бирининг бойлиги 42,9 млрд АҚШ доллар) кирди. Facebook  асосчиси 30 ёшли Марк Цукерберг эса кучли ўнталикни якунлаб берди.  Унинг бойлиги 34,5 млрд АҚШ долларига тенг.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 931
  • Муаллиф: Admin

Mercedes-Benz Future Truck 2025

Бўлим: Бош сахифа

Konseptual Future Truck 2025 автомобили тақдимоти Gannoverdagi IAA кўргазмаси давомида бўлиб ўтади. Mercedes-Benz Future Truck 2025 нинг асосий компонентаси бу унинг автоном бошқарув тизимидир. Бу тизим ёз фаслида Magdeburgdagi A14 шоссесида синовдан муваффақиятли ўтди. Нарҳи қанча бўлиши ва қачон сотувга чиқарилиши номалум. Фақат шуниси маълумки, Konseptual Future Truck 2025 бетакрор, ажойиб функцияларга эга, салобатли куриниш, барча томонлама қулай салонга эга бўлган ягона юк машинаси.

Шаҳсан ўзимга салони жудаям ёқди. Ҳудди ўзимнинг Кобалтимга ўҳшаркан  wink

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1945
  • Муаллиф: Admin

БОЙЛИК ТОМОН ТУРТИНЧИ ҚАДАМ: МАХСУС БИЛИМЛАР

Бўлим: Бош сахифа

 

Маълумот, бу - сиз томонингиздан яратилган тимсолингиз. Инсоннинг ўзи зарурий билимларни ахтариб топади. Оддий режага амал қилинг, ўшанда сиз нолдан бошламайсиз.

Икки хил билим тури мавжуд - фундаментал билимлар ва алоҳида махсус билимлар. Фундаментал, яъни умумий билимлар қанчалик чуқур ва ранг-баранг бўлмасин, пул жамғариш учун сизга асло керак эмас. Йирик университетлар амалий жиҳатдаи барча фундаментал билимлар­ни қамраб олади, улар тараққиёт учун жуда кулай. Шу билан бирга кўпчилик профессорлар ер юзида энг бой кишилар жумласига кирмайди. Улар билимлардан фойдаланиш муаммолари бўйича мутахассисларга ажратилганини айтиб бера олмайдилар.

 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 3362
  • Муаллиф: Admin

“Камолот” уйлари кимларга берилади?

Бўлим: Бош сахифа

Ёдингизда бўлса, 2014 йил 6 февраль куни "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Қарори имзоланган эди. Мазкур Қарор асосида махсус Давлат дастури тасдиқланиб, тегишли тартибла ҳаракат режаси ишлаб чиқилганлиги ҳақида маълумот берилган эди.

Ҳаракат режасига асосан, ҳар бир ҳудудда 2 тадан 4 қаватли "Камолот” уйларини барпо этилиши назарда тутилиб, қурилиши режалаштирилаётган уйлар 48-64 та 2 хонали квартирага мўлжалланган бўлиши белгиланганлиги тўғрисида хабар берилган эди. Ҳаракат режасида таъкидланишича, қурилиши режалаштирилган уйлар "Камолот” ЁИҲ тизимидаги ходимлар ва фаол ёшлар оилаларига "Камолот” тавсиясига асосан йилига 6 % миқдорида имтиёзли кредит эвазига берилиши назарда тутилган эди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 981
  • Муаллиф: Admin

12 миллион долларга уй сотиб олармидингиз???

Бўлим: Бош сахифа

Foothill House АҚШнинг Аризона штатидаги ушбу уй лойиҳасиPeredayz Velli га тегишли. Уй ҳудудининг умумий майдони тўрт ярим гектарни ташкил этади. Ушбу икки қаватли қароргоҳ саккиз ётоқхона, ўн иккита ювуниш хонаси, иккита катта меҳмонхона, кутубхона, думалоқ сунъий ҳовуз ҳамда кичик голф майдонига эга. Ҳўш, агар Сизда 12 миллион доллар пулиз бўлганида нима қилган бўлардингиз? Шу уйни олармидингиз ёки...

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 3347
  • Муаллиф: Admin

Қасос. (Тоҳир Малик)

Бўлим: Хикоялар

Дугонаси хушхабар айтиб, суюнчи сўради. Латифа буни эшитиб, қувониши лозим эди. Чунки, шу ҳол юз беришини истаб, Худога неча бор муножот этди. Аллоҳга илтижоларим етиб борармикин, ниятимга етмай ўлиб кетмасмикинман, деб қўрқиб юрган кезлари ҳам бўлди. Ниҳоят... оҳлари Яратганга етиб борибди. Шу ҳол юз берса армоним қолмайди, қувончларим дунёга сиғмай кетади, деб ўйларди.

Хушхабарни эшитиб нимага қувонмади? Вужудига нима учун афсус тўр ёя бошлади? Кўнгилга шодлик бахш этиши лозим бўлган янгиликни етказган дугонасига нима учун жавоб қайтармай, жимиб қолди? Бу ҳолати суюнчилаб телефон қилган дугонасигагина эмас, ҳатто ўзига ҳам номаълум эди.
-Латиф, эшитяпсанми?-дугонаси гўшакнинг гаранг қулоғини очмоқчи бўлгандек, бир-икки қаттиқ пуфлади.
-Эшитяпман,-деди Латифа синиқ овозда.
-Эринг қўл-оёқсиз, шол бўлиб қолибди. Тили ҳам айланмасмиш. Хотини уйига олиб келмай, касалхонадан тўппа-тўғри қариялар уйига олиб бориб ташлабди. Вой тавба-я! Ўттиз беш ёшли йигитни ҳам қариялар уйига олаверишар эканда-а? Эшитяпсанми?

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 996
  • Муаллиф: Admin

5 миллион 500 минг сўмлик iPhone 6 нинг таннархи аслида 200 АҚШ доллари

Бўлим: Бош сахифа

IHC тадқиқотчилари iPhone 6 смартфонида ишлатилган қисмлар нархини ҳисоблаб чиқди. БуLookAtMe маълумотига асосланиб "Пароль” нашри хабар берди.

Унгакўра, iPhone 6 смартфонининг таннархи 200–247 доллар бўлса, iPhone 6 Plus нинг таннархи эса 216–263 долларни ташкил этади. Бу нархлар гаджетнинг турли хил ички хотира турларига қараб ўзгаради. IHC тадқиқотчиларининг фикрича, iPhone 6 нинг таннархи iPhone 5C дан кўра 5 доллар қиммат.

Қуйида iPhone 6смартфонлари учун ишлатилган қисмларнинг нархлари билан танишишингиз мумкин:

iPhone 6 дисплейи – 45 доллар;
iPhone 6 Plus дисплейи – 52 доллар;
Apple Pay тўлов тизимининг ишлашига хизмат қиладиган NFS чип – 22 доллар;

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 983
  • Муаллиф: Admin

“Gibraltar” дунёдаги энг хавфли аеропорт

Бўлим: Бош сахифа

Дунёдаги энг хавфли аэропорт бу "Gibraltar” аэропортидир. Бунинг сабаби унда бор-йўғи битта учиш йўлаги мавжуд. Унинг узунлиги эса 1829 метр. Бу ҳали ҳаммаси эмас, тор ва қисқа масофадан ташқари аэропорт шаҳар марказидан бор-йўғи 500 метр узоқликда жойлашган. Ягона учиш йўлаги эса марказий автомобиль йўли билан ҳам кесишиб ўтган.

Самалёт қўнаётган вақт енгил автомобиллар йўлнинг икки томонида кутиб туришади. 


Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1765
  • Муаллиф: Admin

БОЙЛИК ТОМОН УЧИНЧИ ҚАДАМ: ЎЗ-ЎЗИНИ ИШОНТИРИШ

Бўлим: Машхурлар хаёти

Онгингизни бугун теранлиги билан ўзингизучун ишлашга мажбур этинг, ана шунда сиз ажойиб натижаларни қўлга киритасиз. Бу таркибийқисмлар лол қолдиради!

«Ўз-ўзини ишонтириш» атамаси барча турдаги ишонтиришга ва ҳис-туйғулар воситасида онгнинг қўзғатиб,ўз-ўзини бошқаришига тааллуқлидир. Бу ўзига ҳос онг ва ботиний онг ўртасидаги алоқанинг бошқарув маркази ҳисобланади.

Ўз-ўзини ишонтириш орқалиустун турган фикрлар ботиний онг асаб тизимига суқилиб киради ва унга таъсир қилади. Табиат инсонни ана шундай яратган, у бсезги туфайли ботиний онгга эга бўлиб, бутунлай назоратда туради. Бу одам ҳамиша ана шундай назоратни амалга оширади, дегани эмас, албатта. Аниқроқ, айтадиган бўлсак, аксарият ҳолларда бу амалга ошмайди, кўпчилик одамлариинг ночорлиги изоҳланмайди ҳам.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2076
  • Муаллиф: Admin

БОЙЛИК ТОМОН ИККИНЧИ ҚАДАМ: ИШОНЧ

Бўлим: Машхурлар хаёти

Бошқариладиган ишонч ҳар қандай фикрни зўриқишдан титрашга мажбур қилади. Сиз ўзингизга ҳаддан зиёд ишониб, руҳланган бўлсангиз, қўл етмас юксакликка кўтариласиз. Ишонч - барча ақлни қобилиятлар учун қўзғатувчидир. Агар у фикр билан бирлашса, унда деярли ибодатга титроқ ақл онг ости томонидан қуршаб олиниб, руҳий қистовгаўтказилади. Барча ижобий ҳис-туйғулар орасида энг кучлиси ишонч ва муҳаббат, шу билан бирга шаҳвоний туйғу ҳисобланади. Улар биргаликда ҳаракат қилиб, ҳажмий ўлчамлар эффектини яратади. Ана шунда ботиний онг қўшилиб, кутилган саволга жавоб бериш учун Олий ақлни қўзгайди. Фақат сизнинг фикрингизга монанд бўлган юксак тимсолларни илғаб ола билиш керак. Шундай қилиб, биз ўз-ўзини ишонтириш истакни моддийлаштиришда қанчалик улкан аҳамиятга эга эканлигини тушуниб олишдан иборат хулосага келамиз, айнан ишонч бор-йўқ ақлнинг ҳолатидир. Бу ҳолат ўз-ўзини ишонтиришнинг ботиний онгга бир неча бор таъсир этиши туфайли сунъий равишда рўй бериши мумкин.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2087
  • Муаллиф: Admin

БОЙЛИК ТОМОН БИРИНЧИ ҚАДАМ: ХОҲИШ-ИСТАК (Наполеон Хиллнинг "Ўйла ва бой бўл" асари)

Бўлим: Бош сахифа, Машхурлар хаёти

БОЙЛИК ТОМОН БИРИНЧИ ҚАДАМ: ХОҲИШ-ИСТАК 

Истаклар амалга ошгач, орзулар рўёбга чиқади. Ҳаётдан кўн нарса тиласангиз, у сизга куп нарсани ато этади. Бундан эллик йилдан кўпроқ вақт муқаддам Эдвин С.Барнс Нью-Жерси штатининг Ист-Орэнж стандиясига юк поезди вагонидан тушгаи эди. Унинг куриниши саёқни эслатар, аммо фикрлари қиролиикидан асло қолишмасди. У станциядан Томас А.Эдисон идорасига қадар ўзини Эдисон олдида, Эдисондан ўзинииг қизғин хоҳиш-истагини амалга ошириш имкониятини сўраган қиёфада, буюк кашфиётчидан ишда ҳамкор бўлишни таклиф этган қиёфада кўрди. Умид ҳам эмас! Интилиш ҳам эмас! Бу ҳаммасини бутунлай босиб кетган қизғин хоҳиш-истак, холос!

Мана, барининг мағзи шунда.

Орадан бир неча йил ўтиб, Эдвин С. Барнс яна Эдисон билан айнан ўша идорада, биринчи марта учрашган жойда бирга турарди. Энди у иш бўйича ҳамкор эди. Эдисон Барнс муваффақиятга эрищди, чунки у аниқ мақсадни белгилаб олган ва барча қуч-қуввати, бутун ирода кучини унга сарфлаган эди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 9920
  • Муаллиф: Admin

Алишер Усмонов самалиёти, яхтаси ва уйи ҳақида. (ФОТО)

Бўлим: ---

Алишер Усмонов Бурҳонович. Бу инсонни бутун дунё танийди. Асли Наманган вилояти Чуст туманида туғилиб ўсган. Усмонов ҳақида сайтимда олдин ҳам кўп маълумотлар бериб борганман. Лекин бу галги мақоламиз бутунлай бошқача. Усмоновнинг отаси Бурхон Усмонов - Тошкент шаҳар прокурори лавозимида ишлаганлигини кўпчилик билмаса керак. Усмоновнинг шаҳсий самалиёти ("BOURKHAN" - отаси Бурхон Усмонов номига), шаҳсий 2 та яхтаси ("Dilbar" - онаси Дилбар Усмонова номига), уйи ҳақида қисқача маълумотлар ва расмларни гувоҳи бўлишингиз мумкин.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 5565
  • Муаллиф: Admin

ЎЙЛА ВА БОЙ БЎЛ – 1

Бўлим: Машхурлар хаёти, Тадбиркорлик фаолияти

Сиз дунёдаги энг мўъжизали таъсир кўрсатувчи китоблардан бирини ўқийсиз. Ушбу китобда бой бўлишнинг синовдан ўтган режасини топасиз. У қандай қилиб ишга киришиш тўғрисида ҳикоя қилиб беради. Ҳаёти давомида инсонга олға қадам ташлаш, ўз бахт-саодатини яратиш ва бойликни кўпайтириш учун нималар ёрдам беради, бошқалар, ҳатто бу ишни бошламаган дамларда қай тарзда кўмаклашади - китобда ана шу ҳакда сўз боради.

Аслида кимга нима куч-кувват бахш этади-ю, бошқалар нега суст, баёвлигича қолаверади? Нега айримлар тақдирнинг шафқатсиз зарбаларига заррача эътибор бермай, ўзлари орзу қилган истиқболга назар ташлаб, муаммолар гирдобидан ўтадилар, мақсадга етадилар? Шу билап бир вақтда эса бошқалар умидсиз хатти-ҳаракатлар ичида битмас-туганмас хатоларга йўл қўядилар, оқибатда ҳеч нарсага эга бўлмайдилар.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2153
  • Муаллиф: Admin

Кетинг...

Бўлим: Шеърлар

Кетинг, Сизга эҳтиёжим йўқ.
Севиб бўлдим Сизсиз ўлимни.
Яна минг йил яшасангиз ҳам,
Тушунмайсиз менинг кўнглимни.

Кутманг, Сизга бермайман ортиқ,
Умримнинг бир лаҳзасини ҳам,
Юрагимни юлиб ташлайман,
Азобларга топаман чидам.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2206
  • Муаллиф: Admin

Дунёнинг энг тадбиркорларидан ўрганадиган сабоқларимиз

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Билл Гейтс (Microsoft компаниясининг асосчиси)

Керакли вақтда керакли лойиҳа билан чиқиш жуда муҳим;

Тақлид қилиш (имитация) баъзан кашф қилишдан (инновациядан) фойдалироқ. Аммо фақат баъзан;

Агар қанақадир янги нарса ўйлаб тополмасангиз, унда янгини қўллаб-қувватлайдиган бирон нарса ўйлаб топинг;

Имкониятларни мустақил қидириб топинг – улар ўз-ўзидан топилиб қолмайди;

Шундай нарса яратингки, ўзидан из қолдирсин;

Биринчилардан бўлиш муҳим эмас;

Ҳаёт адолатсиз, бунга кўникинг;

Орқага Олдинга