«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1157
  • Муаллиф: Admin

Ҳаётимизни 3 қисмга бўлсак...

Бўлим: Бош сахифа

Ҳаётимизни уч қисмга бўлсак ҳам бўлади. Бу, қачон Сизнинг Қорбобога ишонганингиз, кейин Қорбобога ишонмай қолган пайтингиз ва охирида ўзингиз Қорбобо бўладиган даврингиз. Албатта, бу бир қочирим гап. Аммо унда чуқур бир маъно ҳам ётибди, яъни ҳақиқатдан ҳаётимиз уч қисмга бўлинади. Болалик, ўсмирлик ва… Учинчисида эса, энди биз ўз болаларимизга хам мустакиллик беришимиз лозим. Бунинг ҳаммаси равшан ва назарий жиҳатдан тушунарли.

Аммо бир нарсага кўникиш қийинроқ бўларкан. Олдинига ўз қўлларингиз билан ахлат тувакка ўтқазиб юрган одамчангиз, энди ўзининг шахсий болаларини тарбиялаяпти. Ва уларнинг келажагига ўзи жавобгар. Ва ўзининг ҳаракатларига ҳам. Биз ота-она бўлишга айнан ўзимизни бола деб тан олганимиздагидек кўникамиз. Одат эса боғлиқликни чақиради. Вақт ўтиши билан эса кузатамизки, ана шу одат вақти вақти билан халақит бера бошлайди. Демак, бу бир нарсани англатади – одатингиздан халос бўлиш вақти келди.

Ҳар қандай муаммони ҳал қилса бўлади, аммо муаммони ҳал қилиш- уни тан олишдан бошланади. Шунинг учун ўзингизга айтингки: Ҳа, мен мустақил бўлмоқчиман ва ҳеч нимада ҳеч кимга боғлиқ бўлишни истамайман.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1742
  • Муаллиф: Admin

Дангасалик фойдали(ми)?

Бўлим: Бош сахифа

Бизнинг маданиятимизда одатда, дангасаликни ўта бир салбий сифат деб қабул қилинган. Ва уни ёмонлашади. Сизни дангаса деганларида ёқмайди. Аммо… аммо баъзи-баъзида дангасалик истаги жуда тутиб кетади. Ҳеч нима қилишни истамайсиз, вассалом! Нима қилиш керак?
Менга айнан мана шу саволни жуда тез-тез бериб туришади. Дангасаликни нима қилиш ва уни қандай енгиш мумкин?
Ўзи уни нега енгиш керак? Дангасалик билан курашиш шартмас. Нимага? Ана шу тўғрисида гаплашиб оламиз. Ва яна ундан қандай фойдаланиш мумкинлиги ҳақида ҳам гаплашамиз. Аммо бошланишига дангасалик айнан нима эканлиги ҳақида бир неча сўз.
Инсон ҳар қандай жонзот каби ўзининг ички маромига(ритмига) эга. Бизнинг вужудимиздаги содир бўлаётган жараёнларнинг активлиги тезлашиб кетиши ёки секинлашиши мумкин. Бу тасодиф эмас. Айнан аксинча, буларнинг ҳаммаси тирик қолишнинг энг бош ва ягона вазифаси бўлган энергияни тежашга бўйсунади.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1837
  • Муаллиф: Admin

Ёлғиз. Иқбол Мирзо (+ "Сени кўйлайман" шеърий китобини кўчириб олинг)

Бўлим: Шеърлар

Миллион йилда мени яратди ҳаёт,
Мени сўраб, тоғлар қатор чўкди тиз.
Наҳот англамайсан, билмайсан наҳот,
Ахир мен биттаман, ягона, ёлғиз.
Буғланиб, қайтадан тўкилади сув,
Қуёшдан ишорат – кўз ёрар илдиз.
Мен, ахир уларга ўхшамайман-ку,
Ахир мен биттаман, ягона, ёлғиз.
Ҳар элат ўзича атар шамолни,
Мингта исм билан яшайди юлдуз.
Сен қайдан топасан бошқа Иқболни,
Ахир мен биттаман, ягона, ёлғиз.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 856
  • Муаллиф: Admin

Қонун барибир қонунда!

Бўлим: Бош сахифа

Сиз лотинчадаги «Қонун қаттиқ, лекин у – Қонун!» деган иборани эшитганмисиз? Қонунлар давлат тизимининг муҳим таркибий қисми бўлиб, турли ҳаётий масалалар улар орқали тартибга солинади. Албатта, бугунги қонунчилик узоқ асрлардан бери шаклланиб келган анъаналар асосига қурилган ва одил бўлиб, барча фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилади. Бироқ қадимда шундай қонунлар ҳам бўлганки, бугунги кун нуқтаи назаридан уларни жуда яхши баҳолаб бўлмайди. Бу эса турмушда турлича қийинчиликлар келтириб чиқарган, ахир, жиноятчилар қонун номи билан жазоланади, суд ажримлари қонунларга асосан белгиланади, мерос белгилашда ва бошқа ҳуқуқий ишларда албатта қонунларга таянилади… Дарвоқе, ҳуқуқ тарихидаги қонун номи билан судда кўрилган энг қадимий масала мерос муаммоси бўлиб, у энг узоқ давом этган ишлардан ҳисобланади.
Эрамиздан олдинги ХИВ асрда қадим Мисрда Неши исмли кемасоз оламдан ўтган. У ўзининг ер мулкини муайян тарзда мерос сифатида аниқ белгилаб бермаган эканми, ёки васиятнома ёзишга улгурмаганми… Хулласи калом, унинг меросхўрлари отасидан қолган далани бўлиша олмай, роса судлашган эканлар.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2446
  • Муаллиф: Admin

Пул қонуни. Еттинчи усул: пул топиш қобилиятингизни оширинг

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Яқинда ёнимга бир йигит келиб, қарзга пул беришимни илтимос қилди. Қарз олишдан мақсади нималигини сўраганимда, маоши сарф-ҳаражатларига етмаётганини айтди. Мен бунинг сабабини бошқа нарса -қарзини ёпишга қўшимча даромад оладиган жойи йўқлигида, унинг ўзи эса қарз олган одамнинг ёмон мижози эканлигида эканлиги билан изохладим.
-Сиз купроқ пул ишлаб топишингиз керак,- дедим унга.- Пул топиш қобилиятингизни ошириш учун нималар қиляпсиз?
-Қўлимдан келган барча чорани қўлладим,- жавоб берди у.- Ҳўжайинимдан иш хақимни оширишини қайта-қайта талаб қилдим, лекин фойдаси бўлмади.
Бу йигитчанинг соддалигидан кулишимиз мумкин. Лекин унда ютуққа эришиш учун энг асосий жихат бор: ишлаб топишга кучли истак.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1281
  • Муаллиф: Admin

Пул қонуни. Олтинчи усул: Ўзингизни келажакдаги маблағ билан таъминланг

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Ҳар бир инсоннинг хаёти ёшликдан кексаликга қадар ўз ўзанида оқиб ўтади. Хеч ким, ортга бурилиб кетолмайди. Шунинг учун ёши ўтиб қолганида ёки бу дунёни тарк этганида, оиласига ёрдам берадиган хеч ким қолмаслиги ҳақида олдиндан ўйлаб қўйиши керак. Бу эслатма, сиз улғайиб, ўқиш қобилиятингиз паст бўлиб қолганида ўзингизни пул тўла хамён билан таъминланган бўлишингизни ўргатиши керак.
Бойлик ортириш қонунларини биладиган ҳар қандай одам ҳам келажакдаги кунлари ҳақида ғам еб қўйиши лозим. Ўз сармояларини шундай режалаштириши керакки, улар узоқ йиллар давомида даромад олиб келиши, қариганда ҳам мевасидан фойдаланиш мумкин бўлсин.
Келажакда даромад келишига ишониб, уй ва ерлар сотиб олиш мумкин. Уларнинг келтирган қиммати эътиборга олиниб ҳарид қилинса, ҳақиқатдан ҳам фойдага айланади.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1357
  • Муаллиф: Admin

Пул қонуни. Бешинчи усул: Сотиб олган уйингизни даромад келтирувчи сармояга айлантиринг

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Инсон, ўз топганидан тўққиз қисмини яшаш ва хаёт қувончларидан бахраманд бўлишга сарфласа ва яна шу тўққиз қисмидан бир улушини фаравонлигига жабр етказмаган холда даромад келтирадиган бирор ишга тикса, унинг бойлиги янада ошади.
Аксарият одамларимиз фарзандларини яшаб бўлмайдиган дахаларда вояга етказишга мажбур. Улар ҳотинлари ўзларига ёққан гулларни ўстира олмайдиган, болаларининг ўйнаб-қувнашлари учун ифлос кўчалардан бошқа жой бўлмаган дахалардан ижарага уй оладилар ва талабчан уй эгаларига катта жарима тўлайдилар. Хеч бир оила, агар ховлисида болаларининг ўйнаши учун озода жой, аёллари учун нафақат гуллар, балки, озгина бўлса-да кўкат ва сабзавотлар ўстириш учун жой этмаса, хаётдан тўла-тўкис мамнун яшай олмайди.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1148
  • Муаллиф: Admin

Пул қонуни. Тўртинчи усул: Ўз бойлигингизни йўқотишлардан эхтиёт қилинг

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Ноҳушликлар бизни айнан ишларимиз жуда яҳши кетаётган вақтда кутиб туради. Хамёнимиздаги пулларни ниҳоятда эхтиёт қилишимиз зарур, акс холда уларни йўқотиб қўйишимиз мумкин. Шунинг учун, авлиёлар анча-мунча беришларидан аввал биз озгина пулларни сақлашни ва эхтиёт қилишни ўргансак, ақлдан бўлур эди. Пули бор хар бир инсонни турли имкониятлар ўзига жалб этади, уларга мавжуд бўлган ишларга пул тикиш, яъни сармоя қилиш лозимдек кўринади.
Кўпинча, дўст ва қариндошларимиз, катта ишонч билан ҳар хил сармоя лойихаларида қатнашадилар ва бизни ҳам ўзларининг ортларидан боришга ундайдилар.
Сармоя тўплашнинг биринчи мухим тамойили, бу - асосий маблағингизнинг ҳавфсизлигини таъминлашдир. Бу сармояни йўқотиш ҳавфи бўлса, кўпроқ маблағ келтиришни таъминлашга интилишнинг маъноси бормикан? Мен, йўқ, деб ўйлайман. Таваккал қилишнинг жазоси - пулларни йўқотиш бўлиши мумкин. Ўз бойлигингиздан бир улушини ажратиб ишлатишдан аввал, пулларингизни жойига беҳатар қайтаришга берилаётган ҳар бир кафолатни яҳшилаб ўрганиб чиқинг.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1391
  • Муаллиф: Admin

Пул қонуни. Учинчи усул: Пулларингизни ишлашга мажбур қилинг

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Мана, бўм-бўш хамёнингиз тўла бошлади. Унинг тубида даромадингизнинг ўндан бир қисмини эхтиёткорлик билан сақлаб қолиш учун ҳаражатларингизни назорат қиляпсиз. Энди ана шу пулларни қандай қилиб ишлатиш ва сонини ошириш йўлларини кўриб чиқамиз. Албатта, хамёндаги пуллар кўнгилга таскин, юракка илиқлик беради, лекин хеч қандай даромад олиб келмайди. Шундай бўлса-да, сақлаб қолиб сарфламаган пулларимиз давлат йиғиш йўлида босилган биринчи қадам бўлиши мумкин. Улар келтирган даромад катта бойлик йиғишга ёрдам беради.
Қандай қилиб пулларимизни ишлашга мажбур қилсак экан? Сизларга шуни айтишим керакки, бойлик, бу -инсон хамёнидаги пуллар эмас, балки ўша хамёнга оқиб келаётган пул оқими, ундан хосил бўлган ва доимий кўпайдиган ва ўсадиган даромаддир. Одам ишлайдими ёки саёҳат қиладими, бундан қатъи назар, келиб турадиган даромад хар бир инсон ҳохлаган нарсадир.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1156
  • Муаллиф: Admin

Пул қонуни. Иккинчи усул: Ўз ҳаражатларингизни назорат қилинг

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Ҳамма ҳам бир хил даромад топмайди! Баъзилар бошқаларга қараганда кўпроқ пул ишлайди. Сизларга одамзоднинг ҳар қандай ўғлонига тегишли бир хақиқатни айтаман. Бу хақиқат шуки, агар биз қаршилик қилмасак ва тегишли чораларни кўрмасак, "керакли ҳаражатлар” аталмиш чиқимларимиз ҳар доим топган даромадимизга тенг холда ўсиб бораверади.
Икки тушунчани: керакли сарф-ҳаражатлар ва бизнинг ҳохишларимизни бир-бири билан адаштирманг. Сизнинг оилангиз билан биргаликда ҳохишларингиз даражаси топган даромадларингиз қониқтира оладиган даражадан анча юқоридир. Шунинг учун даромадларингизни ана шу истак ва ҳохишларингизни қониқтириш учун сарф қиласиз. Шунда хам талай истакларингиз қолиб кетади.
Одамлар ўзлари қониқтира олмайдиган ҳохиш ва истаклар таъсирида юрадилар. Агарда мен бой бўлсам, ўзимнинг хамма истак ва ҳохишларимни қониқтира оламан, деб ўйлайсизми. Йўқ, бу хақиқатдан анча йироқ. Мен ўз вақтим борасида ниҳоятда чекланганман. Кучимнинг ҳам чегараси бор. Мен саёхат қила оладиган масофа ҳам чекланган. Ейдиган овқатларим ҳам. Хаётдан завқ олиб яшайдиган хурсандчилигим ҳам чекланган.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1376
  • Муаллиф: Admin

Пул қонуни. Биринчи уcул: хамёнингизни тўлдиришни бошланг

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Одамлар ишлаб, даромад топишлари учун жуда кўп каcблар мавжудлигини кўриб турибcиз. Хар бир даромад топиш уcулини, пул оқими, деб таcаввур этиб, ана шу оқимдан бир қиcмини ўз ҳаётимизга қарата буришимиз лозим. Шунинг учун, хамёнингизга танга пулларнинг қандай оқими кириши- катта ёки кичикми, йўналиши – бу хар бирингизнинг қобилиятингизга боғлиқ. Шундай эмаcми? Cизларнинг хар бирингиз, ўз даромад манбаингизни ҳоcил қилишни иcтаcангиз, айни вақтда қўлингизда мавжуд бўлган манбадан бошлашингиз мақcадга мувофиқдир.
Агар туҳум cотувчиcи ҳар куни эрталаб халтаcига ўнта туҳум cолcа, кечқурун эcа тўққизтаcини чиқарcа, вақти келиб халта тўлиб қолади. Нима учун? Чунки, халтага хар куни туҳум cолади, чиқарганда эcа битта туҳум қолдиради.
Хамёнингизга cолинган хар ўн тангадан харажатларингизга фақат тўққизтаcини cарфланг. Хамёнингиз дарров тула бошлайди, унинг оғирлашиб ботаётгани эcа дилингизга ёқимли хиccиётлар ва кўнглингизга беқиёc мамнунлик баҳш этади.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1677
  • Муаллиф: Admin

Инфобизнесга янги келган одамларнинг 21 хатоси

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Мана шу мини- китобда биз янги одамлар ичида ўз инфобизнеслари стартини бошлаганларида йўл қўядиган энг тарқалган хатолари ҳақида сўзлаб бермоқчимиз. Баъзи хатолар бизнеснинг интернетда ривожланишига, бошқалари харидорларни жалб қилишга халақит беради, учинчилари эса сизнинг инфобизнесдан бўлган барча умид ва кутинмаларингизнинг вайрон бўлишига олиб келади. Қуйида келтирилган рўйхат, албатта, тўлиқ эмас, аммо сизга биз тайёрлаган хатоларнинг барчасига чап бериш қўлингиздан келса ҳам – бу сизни режалаштирилган мақсад сари анча тезроқ яқинлаштиради.
Хато № 1. Барчасини идеал равишда қилиш истаги
Кўпчилик тажрибасиз одамлар ҳаммасини идеал равишда бажаришга интиладилар. Бу билан улар ўзларидаги ишончсизликни яширадилар. Идеал дизайнга эга бўлган сайт, идеал ўралган ва тўлдирилган инфомаҳсулот, идеал матнлар, аудио ва видеолар. Лекин бундай перфекционизм (етукликка эришиш истаги) фақат зарар келтиради. Материални сайтга жойлаштириш ёки вебинарлар ўтказиш ўрнига улар матнларни қайта ва қайта ёзаверадилар, видеоёзувларини янгилайверадилар, дизайн ва бошқаларни ўзгартираверадилар. Нима қилиш керак? Ҳеч қандай идеал нарса мавжуд эмаслигини ёдда тутинг. Идеаллик холатига етказиш пулларни келтирмайди. Пулларни сотувлар келтиради. Агар маҳсулот сифатли ва фойдали бўлса, унинг ўрамаси иккинчи даражага сурилади. Одамларга улар олиши мумкин бўлган натижа мухим, сиз сотаётган муқова эмас. Вақти келиб дизайнга ҳам алоҳида эътибор бера бошлайсиз, лекин бошида эмас.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1394
  • Муаллиф: Admin

"Бахт" видеоси. Ўзбек тилида. Равшанбек Хонниёзов.

Бўлим: Бош сахифа

Видеони кўчириб олишни истасангиз "Батафсил" тугмасини босинг
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1033
  • Муаллиф: Admin

"Стив Жобс" Walter Isaacson асари. БОЛАЛИК. Силикон водийси. (1-бўлим)

Бўлим: Машхурлар хаёти

Пол ва Клара Жобс Стивга 50-йилларнинг иккинчи ярмидаги болаларнинг доимий ҳаётидан фарқ қилмайдиган шароит яратиб беришганди. Стив икки ёшга тўлганда улар Патти исмли қизни асраб олишди, бундан уч йил ўтиб шаҳар ташқарисидаги оддий уйга кўчиб ўтишди. Пол ишлайдиган CIT  молия компанияси уни Пало Алтодаги офисга ўтказишга қарор қилди. Аммо, Пало Алтодаги ҳаётни Полнинг чўнтаги кўтармасди. Шунда Пол Моунтин Вюдаги кичик бўлимга ўтди ва оиласи билан ҳаёт анча арзон бўлган ушбу шаҳарга кўчиб келди.
Пол Жобс Стивда автомобилларга нисбатан, умуман техникага нисбатан ўзидаги каби иштиёқ уйғотишга ҳаракат қиларди. "Стив, мана, бу энди сенинг янги иш жойинг" - шу сўзлар билан у гараждан Стивга жой ажратиб беради бир кун.
Стив отаси бирор бир нарсани тузатганда қандай ҳаяжон билан кузатганлигини яхши эслайди: "Инженерлик унинг қонида бор эди, унинг қўли олтиндан эди. У хохлаган нарсани ясай оларди. Агар бизга жавон керак бўлса, у жавон ясарди. Яхши эслайман, отам ёғочдан тўсиқ ясаётганди, у ёрдам беришим учун қўлимга болға берди".
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2755
  • Муаллиф: Admin

Қўл соатлари ва улар ҳақида баъзи мулоҳазалар

Бўлим: Бош сахифа

Баъзилар телефонларга қизиқишади, кимлардур фотоапаратларга, яна кимдур эса автомобилларга қизиқади. Ҳамма йигитлар сингари ушбу матоҳларга ўзим ҳам қизиқаман. Бундан ташқари - қўл соатларига ҳам. Ва ушбу мақоламда соатларнинг тарихи, бугунги кундаги аҳамияти ва соат танлашда нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида ёзишга қарор қилдим.
Соат тарихи
Соатларнинг энг қадимги тарихи эрамиздан олдинги даврларга бориб тақалади. Дастлаб вақтни ўлчаш учун инсонлар тошлардан, оловдан, қуёшдан, сувдан ва ҳатто қумлардан ҳам фойдаланишган. Бу даврлар асосан эрамиздан олдинги 2000 – йилларга бориб тақалар экан.
Фақатгина 1275 – йилга келиб замонавий соатлар даври, Англияда биринчи механик соат иҳтиро қилиниши билан бошланди. Шу даврдан бошлаб то ҳозиргача биз кўриб турган соатлар ўзининг энг мукаммал кўринишига, меҳанизмига эга бўлди.
Орқага Олдинга