«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1042
  • Муаллиф: Admin

Тасодифий жой ёхуд «Д»лар сиёсати

Бўлим: Бош сахифа

Ҳар йили Потсдамга минглаб сайёҳлар ташриф буюришади. Уларнинг мақсади экзотика, қадимий ёдгорликлар, қасрларни томоша қилиш, гўзал паркларни айланишдангина иборат эмас. Айни шу шаҳарда иккинчи жаҳон урушини якунлаб берган конференция ташкил этилган. 1913—1916 йиллар оралиғида қуриб битказилган инглиз услубидаги Ситсилиэнхоф қалъасида ўша пайтдаги катта учлик давлатлари раҳбарлари Сталин, Трумен ва Черчилл(1945 йилнинг 28 июлидан бошлаб унинг ўрнига К.Эттли иштирок этган)учрашишган ва уруш тақдирини ҳал қилишганди.
Шунинг учун ҳам туристлар Европанинг ушбу митти нуқтасини кўп бор зиёрат қилишни ўзларига катта ташвиш деб билмайдилар.
ГДР (Германия Демократик Республикаси — 1949 йил 7 октябрда ташкил топган) даврида халқаро меҳмонхона вазифасини ўтаб берган бефайз бино таъмирдан сўнг кўҳна чиройини яна бир бор намоён этди. Германиялар бирлашгач эса таништирув-тушунтирувларнинг ҳам оҳанги(тони) ўзгарди. Энди гидлар Қизил Армиянинг қудратига эмас, балки совет империясининг репрессив характерига катта урғу бера бошладилар. Умуман олганда, катталар учрашуви учун бу жойни танлаш тасодифан юз берган. Шартга кўра, улар Германия ҳудудидаги ва Берлин атрофидаги бирор-бир пунктда йиғилишлари керак эди. Сабаби пойтахт деярли харобага айланганди.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1568
  • Муаллиф: Admin

Энг зарарли 10 маҳсулот

Бўлим: Бош сахифа

Шифокорлар қайси оммабоп таомларни саломатлик учун энг хавфли деб ҳисоблайди ва нима учун? Қуйида эътиборингизга энг зарарли маҳсулотларнинг 10 таси ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
1. Чипслар ва картошка-фри
Картошка қандай кўринишда тайёрланишидан қатъи назар, бу сабзавотнинг ўзи фойдали маҳсулот ҳисобланмайди. Чипслар шаклида эса унда табиий моддалардн асар ҳам қолмайди. Фақат кансерогенлар, ёғлар, ароматизаторлар ва таъмни кучайтирувчи моддалар қолади, холос. Чипсларни тез-тез истеъмол қилиш онкологик касалликларни ва семиришни келтириб чиқаради. Картошка-фри ҳақида ҳам худди шуни айтиш мумкин.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1601
  • Муаллиф: Admin

Қандай қилиб муваффақиятли оилавий тадбиркорга айланиш мумкин?!

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Германия оилавий бизнес энг ривожланган давлатлардан биридир. Германияда оилавий бизнес муваффақиятининг сири шундаки, уларнинг раҳбарлари битирувчиларни бажонидил ишга қабул қилишади. Айниқса, "корхона иқтисодиёти” ёки "менежмент” каби мутахассисларни эгаллаган собиқ талабалар катта имкониятга эга. Оилавий корхона уларга карьера бошлаш ва мансаб пиллапояларидан тез кўтарилиш имконини беради. Оилавий бизнес бўйича ихтисослашган немис экспертларининг фикрича, фақат қуйидаги қоидаларга риоя қилинса, ютуққа эришиш мумкин.
1-қоида: Оилавий бизнеснинг йирик концернлардан фарқини билиб олинг.
Бунинг учун оилавий бизнес қандай фаолият кўрсатишини ўрганиш лозим. Мулк эгасининг қариндошлари ишлайдиган корхоналар йирик концернлардан фарқ қилади. Германия олий ўқув юртлари асосан талабаларга умумий йўналишдаги дастурлар бўйича таълим бериб, уларда ижобий шахсий хусусиятларни шакллантиришга уринмайди. Оилавий бизнесда ишлаш уларда ўз шахсий тадбиркорлик маданиятини ривожлантиришларига ёрдам беради. Мулкдор қарор қабул қилганда, у узоқ муддатли ҳамкорлик борасида ўйлайди.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1612
  • Муаллиф: Admin

Оилавий бизнес етакчисининг асосий хусусиятлари

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Табиийки, оилавий фирмага раҳбарлик қилиш ва уни муваффақият сари бошлаш учун оила раҳбари билимли, тегишли ваколат ва жавобгарликларга эга, етакчилик қобилиятларига, яъни одамларга таъсир қилиш ва уларни умумий иш йўлида ишлата олиш қобилиятларига эга бўлиши лозим. Шунингдек, мерократия тамойилига амал қилиш лозим.  Яъни, ходимларга уларнинг қариндошлик даражасига эмас, балки қобилиятлари ва меҳнатидан келиб чиқиб муносабатда бўлиш керак.
Аввало одамларнинг кучли тарафларидан фойдаланинг. Масалан, қобилиятли дизайнернинг мансабини ошириш учун бош муҳандис лавозимига тайинлаш фойдасиз. Соҳада унинг тегишли билим ва тажрибаси йўқлиги кўплаб хатоларга олиб келиши мумкин. Агар бирор кишида  ташкилотчилик қобилияти бўлса,  иқтисодчи-таҳлилчи вазифасига ўтказманг. Бундай ҳолатлар яхшиликка олиб келмайди. Одамларни танлашни билинг.  Бунинг учун эса қуйидаги маълумотларни ўқинг.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1967
  • Муаллиф: Admin

Германияда оилавий корхоналар

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Немис таҳлилчиларининг якдиллик билан тан олишларича, Германия миллий иқтисодиётининг таркибий тузилиши қулай вазиятни таъминлаяпти. Чунки бу ерда рўйхатга олинган корхоналарнинг 95 фоизи оилавий компаниялар ҳисобланади.Бунинг устига, нафақат кичик ва ўрта миқёсдаги, балки қатор йирик компаниялар ҳам оилавий ҳисобланади. Уларнинг энг қудратлилари орасида Тиссен, Байер, Флик, Сименс Квандит, Опель, Бош, Грундиг, Неккерман каби оилаларнинг корхоналари мавжуд. Айнан улар энг катта молиявий барқарорликка эга. Нюрнбергдаги «Вейсман &Си» аудиторлик компанияси ўтказган ўрганишларнинг натижалари шундай хулоса чиқариш имконини беради. Экспертлар 34 та йирик оилавий фирмаларни ўрганиб чиқиб, уларда хусусий капитал улуши ўртача 34,8 фоизни ташкил этишини аниқладилар. Хусусий капиталнинг 50% дан зиёди ўтган йилнинг охирида «Херазус», «Кнауф» ва «Бейерсдорф» компаниялари ҳиссасига тўғри келган. Шу билан бирга, кўпгина Германия фирмаларида деярли барча акциялар бир кишининг қўлида тўпланган. Бешта энг йирик тадбиркорлар акцияларнинг 40 фоизига эгалик қилишади. Ҳолбуки Японияда бу кўрсаткич– 25%, Америка ва Буюк Британияда эса – 10% дан кам.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2229
  • Муаллиф: Admin

Мухаммад Юсуф ижодидан "Ватан"

Бўлим: Шеърлар

Кўҳна тол бешикдан бошланган олам.
Сенга иддаолар қилмай севаман.
Бир куни синглим деб, бир куни онам -
Ватан кимлигингни билмай севаман.
Тўзғийди тўнингдан тортган туралар,
Кеча тузингни еб, сотган туралар.
Энди пушаймонда туйнук мўралар.
Мен сени ёнингдан жилмай севаман.
Менга еринг суюк, осмонинг суюк,
Боқсам тенг тўрттала томонинг суюк.
Товонимга кирган тиконинг суюк.
Кафтдан зирапчанг ҳам олмай севаман.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 5692
  • Муаллиф: Admin

Бизнес бошлаш учун бошланғич сармоя керакми???

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Афсона №1.
Ўз бизнесингни очиш учун бошланғич сармоя керак.
Қизиқ, бу фикр кимдан чиққан экан? Ким бу афсонани топган, камбағаллар-ми ёки бойлар, нима деб ўйлайсиз? Бойлар бўлса керак, унда бу уларга нима учун керак? Балки ҳаммани ҳам ўз бизнесига эга бўлавермасин деб бўлса-чи?
"Пул пулни яратади”-ЁЛҒОН!!! Пулни ОДАМЛАР яратади, улар ўз вақтларини, ўз ҳаётларини бизнес эгаларига сотиб, пулни яратишади. Албатта иш берувчига юқоридаги, сармоясиз иш бошлаш мумкин эмас, деган фикрни қўллаб- қувватлаш фойдали. Агар ҳамма ўз бизнесини очаверса, уларнинг қўлида ишлайдиган ким қолади?
Келинг майли тасаввур қилиб кўрайлик, сизда ўз бизнесингизни очиш учун сармоянгиз йўқ. Шундай қилиб, сизда пул йўқ, лекин банкларда пул жуда кўп. Нимага энди сиз банкдан пул олиб, ўз бизнесингизни бошламайсиз? Ахир Ғарб давлатларида барча бизнес-ишлари қарзлар, кредитлар ва акционерларнинг пулига ташкил қилинади.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 5643
  • Муаллиф: Admin

Адолф Гитлер

Бўлим: Машхурлар хаёти

Адолф Гитлер (20 апрел 1889, Иннадаги Браунау, Австро-Венгрия — 30 апрел 1945, Берлин, учинчи рейх) — 29-июл 1921-йилдан Миллий-социалистик немис ишчилар партиясининг етакчиси (фюрер), 31-январ 1933-йилдан миллий-социалистик Олмониянинг рейхсканслери, Иккинчи жаҳон уруши даврида Олмония қуролли кучларининг бош қўмондони.

ГИТЛЭР (Гитлер) (ҳақиқий фамилияси Шиклирубер) Адолф (1889—1945) — Олмония фашистик давлати бошлиғи (1933 й.да рейхсканслер бўлган, 1934 й.дан бу мансабни президент лавозими билан бирлаштирган), фашистлар национал-социалистик партиясининг фюрери (доҳийси; 1921 й.дан). Олмония оммавий террорчи фашист режимини ўрнатган. 2-жаҳон урушини бошлаш, СССРга ҳужум қилиш (1941 й. июн) ташаббускори. Совет қўшинлари Берлинга киргач, ўзини-ўзи ўлдирган. Нюрнберг суд жараёнида асосий нацист ҳарбий жиноятчи деб топилган.

Болалиги ва ёшлиги

Адолф Гитлер 1889-йили 20-апрелда Иннадаги Браунау (Австрия) шаҳрида туғилган. Бўлажак фюрернинг отаси Алоис Гитлер (1837—1907) олдин этикдўз бўлган, кейин эса божхона ходими бўлиб ишлаган; ноқонуний туғилганлиги сабабли у 1876-йилгача онасининг фамилияси Счиcклгруберни олган (Адолф кенг тарқалган фикрга қарамай, бу фамилияни ҳеч қачон олмаган). Алоис юқори бўлмаган обер-официал мансабига эга эди. Онаси Клара Пюлзл, қизлик фамилияси Пелсл, ишчилар оиласидан келиб чиққан.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 886
  • Муаллиф: Admin

BIZNESTRENER.UZ дан янги сайт тақдимоти

Бўлим: Бош сахифа

Бугунги кун кишиси барча соҳада илғор, ривожланган мамлакатлар кишилари билан бемалол рақобатлаша оладиган бўлмоғи лозим. Бунинг учун эса албатта тинмай изланиш, ўқиб-ўрганиш даркор. Бунда албатта иқтисодий ва молиявий билим олиш, бу билимни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш талаб этилади. Бу борада эса Сизга «Бизнес олами» ёрдам беради.
Чунки- 
«Бизнес олами» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу.
«Бизнес олами» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар.
«Бизнес олами» бу – янги технологияларга оид энг сўнгги янгиликлардан хабардор қилувчи нашр.

«Бизнес олами» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк.

BIZNESOLAMI.UZ сайтини кузатиб боринг, баҳо беринг.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 4454
  • Муаллиф: Admin

“Зафарон эффекти” ҳақида

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Овқатланган вақтимизда, баъзан зафарондан фойдаланамиз. Аслида бу таомнинг таъмига ва қайсидир ҳусусиятига жиддий таъсир қилмасада, дейиш мумкинки, асосий визуалликни ўзгартиради. Мен оҳирги вақтлар бренд коммуникацияларни таҳлил қилгандан сўнг ўйладимки, замонавий бизнес "зафарон” эффектида ривож топади. Бу ҳақида ўз тушунчаларимни сиз билан бўлишини хоҳладим.
Албатта Зафарон – бизнес деганимиз вақтда илк ёдимга тушудигани "Crocus Group” дир. Бутун дунёда "Zəfaran – Crocus – Saafron” тушунчасини озарбайжонлик инсон қолдирган...бизнинг мақоламиз бу ҳақда эмас, аммо биз мутлоқ тезликда "Crocus” афсонаси борасида сўз юритмоқчимиз.
Замонавий бизнес Джек Траутнинг давридан буён ўзгаришларда давом этиб ривожланмоқда. Бугун бозорда етакчи бўлишнинг йўли, бошқалардан ижобий томон билан фарқлана олишдир.  Ажралиб турмас экансан, ўлимга маҳкумсан – сўзлари замонавий бизнеснинг асосий шиоридир. Ишонаманки, сиз ҳам бу гапларимга қўшиласиз. Хўш, биз бошқалардан қандай қилиб фарқли бўла оламиз? Қандай қилиб ривожланаётган улкан даврда бошқалардан зўри бўла оламиз?!
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1702
  • Муаллиф: Admin

Бизнес аёлларнинг қўлида…

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Кўпчилигимиз биламизки, иш-бизнес дунёси кишилар томонидан бошқарилади. Аслида эса биз кичкина, кичкина бўлгани қадар вожиб бўлган масалани унутамиз – бизнес эркаклар томонидан бошқарилади, аммо ҳар бир қадамнинг мотиви – аёлдир. Бошқа сўз билан айтганда, бизнесни жисмонан кишилар бошқарсада...ташланган қадамнинг "амрини” аёллар беради.  
Атрофга қаранг. Диққат қилинг.
"Gillette” бренди ўз маҳсулотлари рекламасининг 95 фоизини аёллар билан ҳамкорликда олиб боради. Масалан, "Gillette” стратегия бўлиб аёллар журналларига рекламалар жойлаштиради. Сабаб? Сабаби жуда оддий, эркаклар "Gillette” аёллар томонидан қизиқишга сабаб бўлгани учун ундан кўп фойдаланишади.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1314
  • Муаллиф: Admin

Оилада ким умумий бюджетни юритиш лозим?

Бўлим: Бош сахифа

Оилада ким умумий бюджетни юритиши лозим, деган саволни кўпчилик бир неча бор ўзига берган бўлса керак.
Оилавий бюджетни асосий боқувчи бўлган эрми, ёки рўзғор чароғбони бўлмиш аёл юритиши керакми? Ёки оилавий бюджет ҳаммага алоқадор бўлгани учун эр-хотин ҳамкорлигида юритилиши керакми? Умуман, бюджет умумий бўлиши керакми ёки алоҳида? Оилавий бюджетни режалаштираётган одамлар тахминан шундай саволларни ўзларига беришади. Мазкур мақолага ана шу саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.
Очиғини айтиш керак, юқорида келтирилган саволларга умумий ёки жузъий жавоблар йўқ. Оилага тегишли молиявий ишларнинг ўзига хос жиҳатлари кўп. Энг муҳими, оилавий бюджетни юритиш қулай ва тушунарли бўлиб, барча оила аъзоларига маъқул келиши керак. Бошқача қилиб айтганда, оилавий бизнесни ким юритишидан қатъий назар, бундан ҳамма рози бўлиши керак. Баъзида: аёлларга пулни ишониб бўлмайди, деган фикрлар чиқиб қолади! Ёки эркак барча пулни ароққа сарфлаб, ичиб қўяди, дейишади. Бундай муносабат тўғри эмас. Ҳар бир жинс орасида ҳам ақл билан иш тутадиган ёки масъулиятсиз одамлар топилади албатта.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2334
  • Муаллиф: Admin

Творог бизнеси

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Сир эмас, ҳатто уй шароитида ҳам истиқболли бизнес бошлаш мумкин. Ҳозир улардан бири – творог тайёрлашни кўриб чиқамиз. Жуда кўп қимматли моддаларни ўзида жамлаган ушбу қимматли парҳез маҳсулот озиқ-овқатлар бозорида катта талабга эга. Творогнинг ўзига хослиги шундаки, у соғлиқни тиклаш ва сақлаш имконини беради.

Творог ишлаб чиқариш технологияси

Творогни уй шароитида, ошхонада тайёрлаш имкони мавжудлиги боис, бу бизнесни йўлга қўйишни бирмунча осонлаштиради. Энг асосийси, турли рецептларни синаб кўриш, покизалик ва санитария талабларига риоя этилса кифоя.

Творогни тайёрлаш технологиясининг энг кўп тарқалган усули:

Сут яхшилаб қайнатилиб, 32 даражагача совутилади, сўнг сметана (суюқ қаймоқ) қўшилади (2 литрга 100 грамм нисбатда) ва иссиқ жойда 8-9 соат сақланади. Шундан сўнг, ҳосил бўлган бўтқани тоза матодан тикилган халтага солиб, уни зардоби оқиб кетиши учун кастрюлка устига осиб қўйилади. Орадан 10 соат ўтгач, ҳосил бўлган творог истеъмол учун яроқли бўлади.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1683
  • Муаллиф: Admin

Хорижда коммунал тўловлар қандай?

Бўлим: Бош сахифа

Баъзан еб-ичишимиз, кийимимиз ёки машинамиз учун пулни аямасдан сарфлаймиз, аммо мол-мулк солиғи, ер солиғи, коммунал хизматлар кабилар учун тўлов вақти келганда ўйланиб қоламиз. Бу борада хорижда ҳолат қандай?
Бошқарув компаниясига тўлов
Уй-жойни ижарага беришда бошқарув компанияси хизматларидан фойдаланиш мумкин. Буюк Британияда компания йиллик ижара ҳақининг камида 12 фоизи миқдорида хизмат ҳақи олади.
Бу ерда шунингдек, кўчмас мулк эгалари бинога хизмат кўрсатилганлиги учун (Service Charge) йилига 500дан 3500 фунт стерлинггача пул тўлайдилар. Хизмат учун тўлов миқдори уй-жой эгалари ширкати ёки бошқарув компанияси агенти томонидан ва хизматлар (эшикбон, қўриқчилар, видеокузатув, гараж) турига қараб белгиланади.
Германияда квартира сотиб олган киши автоматик равишда бинони таъмирлаш учун тўлов йиғувчи уй-жой эгалари ширкатининг аъзосига айланади. Бундай мақсад учун тўлов ҳақи 1 кв. метр учун ойига 40 евроцентни ташкил этади. Ширкат бошқарув компанияси хизматларидан фойдаланади.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 794
  • Муаллиф: Admin

Дмитрий Каменщик

Бўлим: Машхурлар хаёти

- Нега биз охирги бўғиндаги мулкдорлар ҳақидаги маълумотни ошкор қилмаслик лозим, деб ҳисоблаймиз? Аввало, бундай мулкдорлар ошкор этилмаган ҳолатда корпорация ҳаёти анча барқарор бўлади. Акс ҳолда жисмоний шахс ёки шахслар ҳужум объекти, айтайлик, рейдерлик ҳужумлари объектига айланиб қолишлари мумкин, демоқчиман.

Агар улар номаълум бўлса, ёки чала маълум бўлса, пировардида ҳужум объекти ўз-ўзидан бекор бўлади. Рейдерлик ҳужумларидан ҳимояланиш мумкинми? Йўқлиги эҳтимолга кўпроқ яқин. Шунинг учун мазкур эҳтимолий муаммони назардан соқит қилмаймиз. Аммо уни тақdдир ёзуғи, деб ҳисоблаш керакми?  Йўқ. Бу шунчаки пулни тежашга оид масала. Биз бирор одамнинг ҳимояси учун ёки ресурс сарфлаймиз, ёки сарфламаймиз. Нима бўлганда ҳам, буни бизнес дейдилар. Иккинчи сабаб шундан иборатки, бизнинг  акциядорларимиз – шуҳратпараст эмас.

Орқага Олдинга