«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1102
  • Муаллиф: Admin

Тўрсимон бозор таҳдиди

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Глобаллашув ва маданиятлар тўқнашуви кечаётган бир даврда ахборот ва маънавият соҳасидаги таҳдид турларни кўпчилигимиз яхши биламиз. Шу жумладан, уларнинг ахборот неоколонизми, ахборот экспанцияси, диний миссионерлик, лингвистик бозор кабибир қанча турлари мавжуд. Лекин айрим газетхонлар иқтисодий таҳдид турлари ва уларнинг найрангларини билмаслиги ёки билсалар ҳам бу нарсага «хавфли» деб қарамаслиги мумкин. Чунки бизнес секталар фаолияти ҳозирги ўзгарувчан дунёда ўз-ўзини таъминлашнинг бирор тури-да, деган кўникмага олиб келяпти.

Маълумки, чегара билмас трансмиллий компаниялар ҳаракатидан ташқари, тўрсимон бозор ўз маҳсулотларини сотишнинг «самарали» усулини ўйлаб топган. Тўрсимон — тармоқ бозори ва реклама орқали кенг кўламда истеъмолчилар ичига кириб борган икки тоифа — косметика ва парфюмерия маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи: 1) «Oriflame», «Faberlic», «Avon», 2) «Procter and Gamble», «Loreal», «Schwarzkopf and Henkel» каби компанияларни яхши биласиз.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2136
  • Муаллиф: Admin

Маҳсулот қандай сотилади?

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

Парижнинг катта магазинлари (супермаркетлари) бошқа шаҳарларникига ўхшамайди. Улардаги нарсаларни дунёнинг ҳеч қайси ерида учратмайсиз.
Бу ердаги ҳеч бир магазинда, масалан, аёллар кийим-кечаклари харидорга бичиб-тикилган жонсиз мато парчаси сифатида тақдим этилмайди. Ҳамма нарсага дид билан ёндашилади. Магазин эмас, худди гўзаллик ва дид саройлари дейсиз. Пештахталарда кийим-кечаклар йўқ, уларни қироличадек гўзал қизлар кийиб юришади. Уларни кўрган харидорлар эса ошиқ бўлишлари тайин. Молни олгунингизча асло нархидан сўз очилмайди. Уни ёқтириб, сотиб олишга қарор қилганингиздан кейингина баҳосини билиб оласиз. Шунинг учун Парижда байрам либоси олишдан кўра Лондонда бир уй олиш осонроқ, дейишади. Бу дўконларда нарсалар рассом асарларидек намойиш этилади. 
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2047
  • Муаллиф: Admin

Нархни молни маъқул қилгандан кейин айтинг

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

Сотувчилар ичида тажрибалилар бўлганидек, бу соҳага энди кириб келиб, янги иш бошлаган ёшлар ҳам бор. Булар икки гуруҳга бўлинганларига қарамай, ҳар бири алоҳида хатоларга йўл қўяди.
Соҳага янги кирган ёшлар ва тажрибасиз сотувчиларнинг янглишишлари, одатда, бундай кўринишда бўлади: мисол учун, улар харидорнинг нарсаларни кўриб юрганини кўриб, дарҳол: "Бунинг нархи фалон сўм”, дейдилар. Дунёда бундан ҳам тўпорилик, бунчалик савдони сусайтирадиган ва харидорни қочирадиган тутум бўлмаса керак! Юқоридаги гапнинг маъноси шу: "Агар чўнтагингда фалон сўм пулинг бўлса, кел, бўлмаса, яхши бор, вақтимни олма!”
Бу ҳолат фақат тажрибасизликнинг эмас, тарбиясизликнинг ҳам бир кўриниши ҳисобланади. Молнинг қийматини уни энди кўраётган харидорнинг юзига тарсаки қилиб урилмайди-да, ахир!
Тажрибали ва малакали сотувчилар бундай муомала харидорга нисбатан ҳурматсизлик эканини яхши билишади. Аммо улар кўпроқ тушунтириш касалига чалинган бўлишади. Маълумот бераман деб, гапиравериб, харидорни безор қилиб юборишади.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2348
  • Муаллиф: Admin

Аёл – энг яхши харидор

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

Мижозларингизни қандай гуруҳларга ажратманг, барибир энг яхши харидор аёллар эканини кўрасиз. Чунки олди-сотди ишлари билан кўпинча аёллар шуғулланишади. Ўтказилган статистик таҳлиллар маҳсулотларнинг 80 фоизини аёллар сотиб олишини кўрсатди. Зеро аёллар ўзлари учунгина эмас, болалари, эрлари, уйлари учун харид қилишади ва бунинг натижасида олди-сотди ишларида эркаклардан ўзиб кетишади. Шундай экан, қатъият билан айтишимиз мумкинки, энг яхши харидор аёллардир! "Пулни эркаклар топади, аёллар сарфлайди” деган нақл бу ҳақиқатнинг яна бир исботи.
Мисол учун, Англиянинг савдо дўконларида аёллар эркакларга нисбатан уч баробар кўп пул ишлатади. Кийимлик матолар, ширинликлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, пардоз анжомлари ва бошқа нарсаларнинг асосий харидори аёллардир.
Лондондаги каттакон дўкон (супермаркет) эгаси менга лутф қилиб, аёллар томонидан сотиб олинадиган моллар рўйхатини берди. Рўйхатда қуйидагилар ёзилганди:
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1990
  • Муаллиф: Admin

Доимий мижоз барқарор даромад манбаидир

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

Мижоз Сизнинг олдингизга келмаса, Сиз мижознинг олдига боришингиз керак бўлади. Бу янги мижозларга эга бўлиш учун ёдда тутилиши лозим бўлган қоида, риоя этилиши зарур бўлган чиқиш йўли ва савдо соҳасининг муваффақиятга эришишдаги олтин калитидир. Мазкур қоидага амал қилганлар тижорат соҳасида ютуқларга эришадилар ва омад доимо уларнинг ҳамроҳи бўлади.
Савдо ходимининг муваффақиятга эришган-эришмаганини билишнинг икки қоидаси бор. Агар бир киши мендан: "Дўконим муваффақият йўлидан оғишмай кетяптими?” деб сўраса, уни ана шу икки қоида ўлчовига солиб кўраман. Яъни:
А) Қўлингиздаги мижозларнинг сони қанча?
Б) Қўлингизда бўлмаган мижозларнинг сони қанча?
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2267
  • Муаллиф: Admin

Мижозларни қандай қилиб ўргатиш мумкин? "Саноат санъати"дан

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

Мижозлар енгилмас қалъа ҳам, қўлга тушмас қуш ҳам эмас. Агар онгли ва тадбирли ҳаракат қилсангиз, кўплаб харидорларни доимий мижозга айлантира оласиз.
Мижозларни дўконга ўргатишингиз учун Сизга учта олтин қоидани айтиб ўтамиз:
1. Доимий мижозларингиз билан бегоналарча эмас, балки дўст ва қадрдонлар каби самимий муносабатда бўлинг.
2. Харидорларнинг дўконингизга бўлган қизиқиш ва интилишлари албатта давомли бўлишини таъминланг.
3. Ишларингиз мижозларнинг фикр ва қарашларига мувофиқ келсин, ўзингиз ҳам уларнинг хоҳиш-истакларига мувофиқ фаолият олиб боришни одат қилинг.
Бир сўз билан айтганда, харидорларга энг яхши хизмат қиладиган сотувчи Сизнинг сотувчингиз, ана шундай дўкон Сизнинг дўконингиз бўлмоғи даркор. Бу йўлда бошқа бутун дўконлар Сиздан ортда қолиши керак. Харидорларга қанчалик яхши хизмат кўрсатсангиз, қўлга киритадиган фойдангиз шунчалик салмоқли бўлади.
Бу тавсияларга амал қилган ақлли тижорат аҳли мижозларини тўлалигича ўз дўконига ўргата олади.
Катта дўкон (супермаркет)ларда харидор йўқотилса, бунга айбдор сотувчидан қуйидаги 16 савол сўралади:
1. Харидор олдингизга келаётганда диққатингиз нимага қаратилган эди?
2. Харидорни кўрганингизда нимани ўйладингиз?
3. Харидорнинг шахсияти ҳақида бирон фикрга бордингизми?
4. Харидорга молни сотишингиз ҳақида шубҳага тушдингизми?
5. Молни сотишга муваффақ бўлишингизга ишонганмидингиз?
6. Мижознинг ҳолатидан қандай мол хоҳлаётганини англай билдингизми?
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 964
  • Муаллиф: Admin

Муз устидаги миллионерлар

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Ўтган ойда Россиянинг Сочи шаҳрида навбатдаги Қишки Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтди. Кўплаб спорт турлари қатори хоккей мусобақалари ҳам жуда қизғин ва кескин курашларга бой бўлди. Forbes журнали Олимпиадада иштирок этган энг сердаромад хоккейчилар рўйхатини тузди. Аслини олганда ҳам айнан хоккейчилар Сочидаги барча қатнашчилар ичида энг кўп ҳақ олувчи спортчилар ҳисобланишади.
Александр Овечкин
Мамлакати: Россия
Клуби: Washington Capitals
Даромади: 16,8 млн. доллар
Овечкин терма жамоадаги илк дебютини 17 ёшида амалга оширган ва Россия терма жамоаси тарихида энг ёш ўйинчи  бўлганди. У 2008 йили Washington Capitals клуби билан МХЛ тарихидаги рекорд – 13 йилга 124 миллион долларлик шартнома имзолаган. У муз устида йилига 9,5 миллион  доллар ишлайди ва Nike, Procter & Gamble, Verizon, Coca-Cola, Bauer, Kraft Canada компаниялари билан реклама шартномаси йилига 7 миллион доллар келтиради.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2136
  • Муаллиф: Admin

МЕН ХУДОГА САЖДА ҚИЛАЁТГАН ПАЙТ (қатралар)(Адабиёт гулшани саҳифасидан)

Бўлим: Хикоялар

ИТ ҲУРАР-КАРВОН ЎТАР

Итнинг уйчаси ёнидан бир одам шошиб ўтиб борарди. У итнинг тўғрисига келган вақтда бирдан югуриб кетди. Ит унинг югурганини кўрди-да, кетидан ҳурганича чопди. Чопаётган одам катта йўлнинг чеккасига бориб бирдан тўхтади. ...Узоқдан автобус кўринди. Ҳалиги одам ўрнидан жилмасди. Унинг тўхтаганини кўрган ит нима қилишини билмай орқасига бурилди-да, думини қисганича уйчаси томон кетди.

Яхшиямки унинг бу ҳолатини бошқа итлар кўрмади…

                                                       ОСМОННИ БУЛУТ ҚОПЛАСА

Ҳамиша ҳаммадан баланд туришни орзу қиладиган пакана одам соясининг узунлигидан ғурурланиб юрарди. Билмасдики, осмонни булут қопласа соясидан ном нишон қолмаслигини...

                                                                

 
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2401
  • Муаллиф: Admin

ПУЛ ЭНЕРГЕТИКАСИ ЁХУД ЯҚИН БИР ЙИЛДА БОЙИШНИНГ 3 УСУЛИ

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Ҳаётимиздаги ҳар бир қадам — хаёл ва ғояларимиздан бошланади, буни исталган соҳа вакили ёки тажрибали руҳшунос таъкидлаши мумкин. Сизга молиявий вазиятни яхшилаши мумкин бўлган пул ва унинг «ишлаб чиқарилиши» борасидаги Ғояларни тавсия этамиз.

Пулга қандай муносабатда бўлишингиз пулнинг сизга бўлган муносабатига тўғридан-тўғри таъсир ўтказади. Бойлик энергетикаси ҳеч қаердан пайдо бўлиб қолмайди, балки уни ўзимиз етиштиришимиз керак, ўз маблағимизга ҳурмат ва эҳтиром билан муомала қилишимиз даркор. Яъни…

                                                     Бойликка муносиб ҳамён

Биринчи галда тезлик билан эски кармонингизни янги, чиройли, сифатли ва каттасига алмаштиринг. Унинг ичида кўп миқдордаги пул қоғозлари ва тўлов картаси учун жой етарлича бўлсин. Унутмангки, бойлик орқа чўнтагингиздаги бир сиқим Ғижимланган пуллардек бепарволикка тоқат қилолмайди. Кармонингиз доимо янгидек ёқимли кўринишга эга бўлсин, пул янгилик қувватини жуда хуш кўради.


Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 86027
  • Муаллиф: Admin

Писта узоқ муддатли ва ишончли капитал

Бўлим: Ёш тадбиркорлар, Тадбиркорлик фаолияти

Республикамиз ҳудудида қурғоқчил майдонлар ҳамда қир-адирлар жуда катта территорияни эгаллаши сабабли, боғдорчиликда янги тармоқ – писта дарахтларини етиштириш республикамиз иқтисодиётида энг рентабелли тармоққа айланади.

Шарқда пистани эъзозлаб "Ҳаёт дарахти" деб аталса, бугунги кунда кўп мамлакатларда "Яшил олтин" деб аташмоқда. Форс мамлакатларида пистани бойлик ва мўл-кўллик рамзи санашади.

Ушбу сонда етакчи олима Чернова Галина Михайловнанинг технологияси бўйича, баҳорда тайёрланган писта кўчатларини май-июнь ойларида ерга ўтқазиш усули билан танишасиз.

Манбаларда ёзилишича писта денгиз сатҳидан 500 метрдан 2200 метргача бўлган жойларда яхши ўсади. 500-1300 метр бўлган жойларда юқори ҳосил беради. Денгиз сатҳидан 500 метрдан паст бўлган жойларда писта дарахтлари қўшимча суғориш билан парваришланиши кераклиги кўрсатиб ўтилган. 18 асрда Ўрта Осиё тоғларини пистанинг ватани деб аташган.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 78933
  • Муаллиф: Admin

РАҲБАР ОЛДИДА ҚЎЛЛАБ БЎЛМАЙДИГАН ИБОРАЛАР

Бўлим: Ёш тадбиркорлар, Тадбиркорлик фаолияти

Кўп ҳолларда иш фаолиятидаги мавқеингизнинг қанчалик узоққа бориши раҳбарият билан қандай муносабатлар қуришингизга боғлиқ бўлиб қолади. Бу ўринда нафақат ўз ишингизда моҳирлигингиз, балки ҳар бир тилга олаётган иборангиз ва суҳбат жараёнида ўзингизни қандай тутишингиз муҳим рол ўйнайди. Айниқса, янги жамоага тушиб қолганингизда нутқингизга янада эътиборлироқ бўлганингиз маъқул.
«Илҳом Жўраевич, сиз билан гаплашиб олишимиз керак». Ушбу ибора кўпроқ оилавий муносабатларни ойдинлаштириб олиш борасидаги сўзбошига ўхшаса ўхшайдики, аммо ишбилармон кишининг гапларини эслатмайди. Агар бошлиқ билан бирор масалани муҳокама қилиб олишингиз зарур бўлса, суҳбатни яхшиси, бошқачароқ бошланг, масалан — «Илҳом Жўраевич, икки дақиқа бўш вақтингиз борми?».
«Мен бу ишни қила олмайман!» Бу ибора бир йўла сизнинг вазифаларни бажаришга нисбатан тушкун ва тайёр эмаслик кайфиятида эканлигингизни англатади. Айтишади-ку, «қила олмайман» деган гапнинг ўзи бўлмайди, балки «бажаришни хоҳламайман» ибораси мавжуд. Агар чиндан-да топшириқ аниқ мақсадга қаратилмаган ва бажариш қийин бўлса, буни маъмуриятга одоб ва устомонлик билан тушунтиринг.
«Мен у билан ишлай олмайман…» Тўғрисини айтганда, бу гап қандайдир ёш болаларча безориликни эслатади. Раҳбар эътиборини шахсий келишмовчиликларга жалб этавериш ҳам касб маҳоратига тўғри келмайди. Ҳамкасблар билан ўзаро муносабатдаги масалаларни эса мустақил равишда ҳал этишга ҳаракат қилинг.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 5575
  • Муаллиф: Admin

Бизнес учун пулни қаердан олса бўлади?

Бўлим: Ёш тадбиркорлар, Тадбиркорлик фаолияти

Бизнес учун пулни қаердан олса бўлади?

Бугун тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлганлар кўп. Қолаверса, мамлакатимизда кичик бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида кенг шароитлар яратилмоқда. Бироқ...

бу соханинг ҳам ўзига яраша пасту баландлари бор. Аввало бизнес бошлаш учун маълум миқдорда маблағ керак бўлади. Уни қаердан олса бўлади?  Қуйида ана шу мавзуда сўз юритамиз.

Бошланғич капитал: шахсий маблағга суянса бўладими ёки...?Бизнесни бошлашдан аввал бошланғич капиталга эга бўлиш муҳим саналади. Ҳеч бўлмаганда дастлабки харажатлар учун. Фирма очиш (якка тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш), патент ёки лицензия олиш харажатлари, офис ёки цех учун бинони ижарага олиш, уни  жиҳозлаш, ва ҳ.к. Бунда "яхши ниятлар билан йиғиб юрган” маблағ ёки кутилмаганда яқин қариндошингиздан қолган мерос асқотса ажабмас. Хуллас,  бошланғич капиталингиз бўлса, жуда яхши. Аммо...

 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 86108
  • Муаллиф: Admin

ЎҚИНГ! ЭСЛАБ ҚОЛИНГ! АСҚОТАДИ!

Бўлим: Бош сахифа, Ёш тадбиркорлар

ЎҚИНГ! ЭСЛАБ ҚОЛИНГ! АСҚОТАДИ!

 1. Одамларни ўзингизга мойил қилиш учун:
 - бошқа одамларга самимий қизиқиш намоён қилинг;
 - кўпроқ жилмайинг;
 - ёдингизда тутинг, инсон учун унинг исмининг товуши инсон нутқидаги энг ёқимли ва муҳим 
   товуш ҳисобланади;
 - яхши тингловчи бўлинг, бошқаларни ўзи ҳақида гапиришга рағбатлантиринг;
 - суҳбатни суҳбатдошингиз қизиқишлари доирасида олиб боринг;

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2306
  • Муаллиф: Admin

Горбачёв Михаил Сергеевич - «Қайта қуриш» меъмори

Бўлим: Машхурлар хаёти

«Қайта қуриш» меъмори

Горбачёв Михаил Сергеевич

(02.03.1931 йилда туғилган)

1952 йилдан КПСС, 1971 йилдан КПСС МК аъзоси, 1980 йил 21 октябрдан Сиёсий бюро аъзоси (27.11.79 йилдан номзод), 27.11.78 йилдан КПСС МК котиби, 11.03.85 дан КПСС МКнинг Бош котиби, 09.12.89 йилдан 23.06.90 йилгача КПСС МК Россия бюросининг раиси. Ставрополь ўлкаси Красногвардейск районидаги Привольний қишлоғида туғилган. 1955 йили М.Ломоносов номидаги Москва давлат университетини, 1967 йилии Ставрополь қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. 1946 йилдан машина – трактор станциясининг механизатори. 1955 йилдан Ставрополь ўлкасида комсомол ишларида: шаҳар комитетининг биринчи котиби, ўлка комитетида бўлим бошлиғи, ўлка комитетининг иккинчи ва биринчи котиби. 1962 йили Ставрополь ҳудудий ишлаб чиқариш колхоз – совхоз бирлашмаси КПСС ўлка комитетининг партия ташкилотчиси. 1962 йилнинг декабридан КПСС Ставрополь шаҳар комитетининг биринчи котиби, 1968 йилдан КПСС Ставрополь ўлка комитетининг иккинчи, 1970 йилдан биринчи котиби. 1978 – 1985 йиллари КПСС МК котиби. 1985 йилдан КПСС МК Бош котиби ва бир вақтнинг ўзида 1988 – 1989 йиллари СССР Олий Совети Президиумининг раиси, 1989 – 1990 йиллари эса СССР Олий Совети Раиси, 1990 йилдан СССР Президенти. 1989 – 1990 йиллари СССР халқ депутати. М.С.Норбачёвнинг мислсиз ислоҳотчи, дунё миқёсидаги сиёсатчи сифатида улкан хазматларининг, халқаро муносабатлар ва тараққиётнинг характерини яхши томонга ўзгартирганлигининг тан олиниши белгиси сифатида у Нобель мукофотига сазовор бўлган (15.10.1990).

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1524
  • Муаллиф: Admin

Ҳалол яшаб бўлмайди

Бўлим: Бош сахифа

Ёзувчининг зукколиги орқали собиқ социализм тузуми Абдулла Қаҳҳорнинг "Сароб” романида шундай тасвирланади: Қишлоққа ўша давр мафкура тарғиботчилари келиб, деҳқонларга жуда ўрнига қўйиб социализмнинг таърифини келтиришади. Шунда бир деҳқон уларнинг каттасига савол беради: "Агар шундай бўлса, давлатга балли, ўғлим. Фақат менга бир нарсани тушунтириб бер: ҳукумат қандай қилиб ҳаммани тенг қилмоқчи – камбағални бой қилибми, бойни камбағал қилибми?”…

Фаросатли кишилар собиқ мафкуравий ғояларнинг мағзи тўқ ёки пучлигини шу қисқагина бадиий тасвир воситасидаги суҳбатдан ҳам англаб олишлари мумкин. Орадан чорак аср вақт ўтган бўлса-да, баъзи ўринларда ўша боқибеғамлик, тириктовонлик ҳисси – нега анави қўшним бой, мен эса ночорман, ҳукуматнинг адолати қани бунда деган эскича қарашлар учраб туради ҳозир ҳам.
Ҳа, бугун
 меҳнат қилган, миясини юқори ноталарда ишлата олаётганларгина қандини урадиган пайт.Ҳаракат бўлсагина рағбат бор!

Орқага Олдинга