«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1391
  • Муаллиф: Admin

Гагарин: ҳалокат маш-машалари

Бўлим: Машхурлар хаёти

Сайёранинг биринчи рақамли космонавти қай тарзда ҳалокатга учради? Бу ҳодисанинг жумбоққа айланишига сабаб нимада? Бу саволларга жавоб топиш мумкинми?
Жумбоқ ҳақида қарашлар...
Расмий маълумотларга кўра, Гагарин ва Серёгиннинг УТИ МиГ-15 самолёти 1968 йилнинг 27 марти, кундузги соат 10:31да Владимирск вилоятининг Киржач шаҳридан 18 км узоқликдаги Новоселово раёнида қулаб тушди. Бу даҳшатли хабар бир зумда ер юзига тарқалди. Ердан 3000 метр баландликда самолёт булутлардан пастлай бошлади. Юқорига кўтарилган бир неча ёрдам самолёти учувчилар ҳаётини қутқаришига сонияларгина камлик қилди. Бутун воқеанинг гувоҳи бўлган Валентин Сурков шундай дейди: 1968 йилда мен Подолск электромеханика заводида ишлардим.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2397
  • Муаллиф: Admin

Иккинчи жаҳон урушини ким бошлаган?

Бўлим: Бош сахифа

Ким СССРни урушга тайёрланмаган дея олади? Уруш бошлангандан 4 кун ўтгач, Қизил армия Эронга бос­тириб кирди. Бир неча кун ичида шимолий-ғарбий Эрон (пойтахти Теҳрон билан) Шўро армияси назоратига ўтди.
Жанубий Эронни эса АҚШ ва Англия армияси эгаллади. Бунақа ишлар тўсатдан тайёргарликсиз бўлмайди. Ғарбий фронтда армияси яксон бўлаётган бир вақтда стратегия нуқтаи назаридан ниҳоятда муҳим бўлган ҳудудга бостириб кириш Эрон орқали АҚШ ва Англия билан алоқа ўрнатиш учун керак эди. Айни вақтда Афғонистонда ўрнашиб олган немис агентлари йўқ қилинди. Улар зарурият бўлса, жанубдан учинчи фронт очишга тайёргарлик кўришлари лозим эди...
Иккинчи жаҳон уруши тугаганига 60 йилдан ошди. Салкам эллик миллион кишининг ҳаётига завол бўлган бу қирғин ҳақида таҳлиллар ҳеч қачон тугамайди. Яқин вақтгача биз коммунистик тузум тақдим этган фикрлар билан чекланган эдик.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 962
  • Муаллиф: Admin

КОПИРАЙТЭР КИМ?

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

"Гап сотиб” пул ишлашни хоҳлайсизми? Бу билан исталган жойда, ҳатто, уйингизда туриб ҳам шуғулланиш ва мўмайгина даромад олишингиз мумкин. "Копирайтер”ликни шундай соҳалар сирасига киритса бўлади. Инглиз тилидан таржима қилинганда "copy” - қўлёзма, матнли материал, "write” ёзмоқ деган маъноларни англатади. Бир сўз билан айтганда, "copywriting” реклама, эълонлар, кўргазмали чиқишлар учун матн тайёрловчи профессионал фаолият туридир.
Авваллари деворий газета, реклама, эълон ва баннерлардаги шиорларни ёзадиганлар Ғарбда "копирайтер” деб аталган. Интернет тараққиётининг ҳосиласи ўлароқ ҳозир уларнинг фаолият кўлами кенгайиб, бир неча қатордан иборат сатр эмас, бутун бошли матн тузишади. Энг асосийси, давримизда бу ишга талаб ортса ортмоқдаки асло камаймаяпти.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 985
  • Муаллиф: Admin

Очиқ кўз билан акса урса бўладими?

Бўлим: Бош сахифа

• Ойда Мирзо Улуғбек номидаги кратер бор.

• Футбол тўпининг анъанавий оқ-қора кўриниши у оқ-қора телевизион экранларда яхши акс этиши учун ўйлаб топилган.

• Спортнинг шахмат ва бокс турлари қўшилишидан пайдо бўлган шахбокс ўйини бўйича жаҳон чемпионатлари ўтказилиб турилади.

• 1849 йили сенатор Давид Атчисон фақатгина 1 кунга АҚШ президенти лавозимини ўтайди, шунда у бу куннинг асосий қисмини... ухлаб ўтказади.

• Мисрда жала 200 йилда бир маротаба қуяди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1580
  • Муаллиф: Admin

Ҳамон. Иқрориддин Сайфутдинов

Бўлим: Шеърлар

Ҳаёт равон бўлмагай,

Севги гули сўлмагай,

Чин мухаббат ўлмагай.

Ҳамон севаман, ҳамон.

Хижрон тилкалар майин,

Ҳеч топмадим сендайин,

Қалбим йиғлар селдайин,

Ҳамон севаман, ҳамон.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1512
  • Муаллиф: Admin

Тутанхамон хазинаси

Бўлим: Бош сахифа

1893 йил Франция археологи Лорет Аменофис II мақбарасини топган ва унинг атрофида яна 13 та бошқа жасадлар бўлганлигини аниқлаган. Энг фантастик кашфиёт малакали мисршунос олим Картер ва унинг бой ҳомийси Лорд Карнавонлар томонидан 1922 йилда содир бўлган. 1903 йилдан бошлаб кейинги бир неча йиллар давомида америкалик сайёҳ Теодор Девис Шоҳлар водийсида қўл тегмаган бирорта мақбара топиш умидида тинмасдан қидирув ишлари олиб борган, лекин натижа бўлмаган.1914 йилда у текшириш ишларини тугади деб ҳисоблаб, ижарага олган Водийни Картер билан Карнавонга топширади.

Улар қарийб 9 йил изланишда бўладилар. Бу давр ичида бир неча юз тонна қум ва тошларни жойдан-жойга сурадилар. Текширилмаган ҳеч бир нарса қолмайди. Ҳатто кичкинагина тешик ҳам улар эътиборини четлаб ўтмайди. Аммо натижа йўқ эди. Охири улар ҳам умидларини уза бошлайдилар. Тоқати тоқ бўлган Карнавон 1922 йилда ишларни давом эттиришдан воз кечганлигини маълум қилади.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 908
  • Муаллиф: Admin

Дунёни ўзгартираётган кашфиётлар

Бўлим: Бош сахифа

Бугунимиз ўтмишга айланаётгани каби ўтмишда ҳам худди ҳозирги давр сингари кун, ой, йиллар силсиласида аждодларимиз умргузаронлик қилган. Ҳар қайси даврнинг ўз буюк шахслари бўлганки, улар оламшумул кашфиётлари билан инсоният тарихида из қолдиришган. Ҳаётдаги қайси соҳани олиб қарамайлик, унинг илк асослари қайсидир замонда яратилган бўлиб, асрлар оша такомиллашган ва бугунги даражасига етган. Қуйида шундай ихтиролардан айримларига тўхталиб ўтамиз.

Ваксиналар тўғрисидаги кашфиёт инглиз доришуноси ва жарроҳи Эдуард Женнер фаолияти билан боғлиқ. У Европа аҳолиси ўртасида кенг тарқалган қора чечак касаллигининг олдини олиш учун 1796 йилнинг 14 майида илк бор саккиз яшар Жеймс Фипсни эмлади. Натижада бола танасида бу касалликка қарши иммунитет ҳосил бўлди. Шундай қилиб, дунёда дастлабки эмлаш тажрибасига қўл урилди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1337
  • Муаллиф: Admin

Илм билан дунё топган миллиардер

Бўлим: Машхурлар хаёти

Америкалик тадбиркор ва жамоат арбоби Билл Гейтс номи бутун дунёга машҳур. Унинг асл исми Уилям Генри Гейтс III. 1955 йилнинг 28 октябрида йирик адвокат Уилям Генри Гейтс II оиласида дунёга келди. Сиэтлдаги энг яхши мактаблардан бирида ўқиди. У ерда дастурлаш тилини пухта ўрганди, тажрибасини ошириб борди. Мактабда ўзи кераксиз деб ҳисоблайдиган грамматика, жамият бошқаруви ва бошқа айрим фанларни яхши ўзлаштира олмади, лекин математикадан "аъло” баҳоларга ўқиди. Биллдаги ғалати феъл-атвор ота-онаси ва ўқитувчиларини ташвишга соларди. Шу сабаб бошланғич мактабни тугатаётганида уни руҳшуносга кўрсатишди. "Мен компютер жиннисига айлангандим. Жисмоний тарбия билан умуман шуғулланмасдим. Ярим кечагача компютер синфида ўтирар, дам олиш кунлари ҳам дастурлаш билан овора бўлардим. Ҳафтанинг йигирма-ўттиз соатини ўша ерда ўтказардим. Дўстим Полл Аллен билан бирга паролни ўғирлаб, тизимни бузганимиз учун компютерни ишлатишдан мосуво этилганмиз. Бутун ёз компютерсиз қолганман. Ўшанда ўн беш-ўн олти ёшларда эдим”, деб эслайди Гейтс.

 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1502
  • Муаллиф: Admin

Жобснинг ютуқлари

Бўлим: Машхурлар хаёти

Стив Жобс — дунёнинг энг машҳур кишиларидан бири эди. Афсус энди у орамизда йўқ. Стив Жобс — америкалик талабалар тақлидига муносиб намунали инсон.  Буни талабаларнинг ўзлари сўровлар жараёнида эътироф этадилар. Каттароқ ёшли америкаликлар эса Стивни америка орзусини ушалиш тимсоли деб ҳисоблайдилар.
У дунёдаги энг машҳур бренд тимсоли эди. Бутун танасини оғриқлар исканжасига олиб,  секин- аста емираётган касаллик ҳам уни руҳини синдирмаган, тушкунликка туширмаган эди.
Бинобарин, Стив Жобс инсонлар учун орзулар ушалишининг ёрқин мисолига айланди. Бунинг учун ота-онаси бадавлат бўлиши ёки қудратли ҳомийга ёхуд ғайриоддий истеъдодга эга бўлиш асло шарт эмас экан. Лекин бунинг учун нимадур керак-ку? Жобсни бошқалардан фарқи нимада эди? Унинг муваффақиятлари сири нима? Бу каби саволларга унинг таржимаи ҳолидан жавоб топиш мумкин.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 952
  • Муаллиф: Admin

Дунёнинг энг кўп даромад оладиган футболчилари (Форбес 2014)

Бўлим: Бош сахифа

Форбес журнали дунёнинг энг кўп даромад олган футболчилари рўйхатини тузиб чиқди. Унга кўра

1. Криштиану Роналду. Real Madrid

Йиллик даромад: 73 000 000 $

Маош: 49 000 000 $

Реклама (Nike, Samsung, Tag Heuer, Fly Emirates, Herbalife): 24 000 000 $

2. Леонел Месси. Barselona

Йиллик даромад: 65 000 000 $

Маош: 42 000 000 $

Реклама (Adidas, Samsung, Pepsi, Turkish Airlines, Herbalife): 23 000 000 $

 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1355
  • Муаллиф: Admin

Ютуқлар синоати

Бўлим: Бош сахифа

Ўз фамилиянгизни Форбес журнали рўйхатидан топмадингизми? Унда сизга шундай ҳам ёқмайдиган ишингизга жўнайверинг.  Жирканч бошлиқларингиз ва жонингизга теккан ҳамкасблар  билан кўришинг,  дам олишга соатлаб беҳуда вақт сарфланг, ва шу зайлда умрингизни изсиз тугатаверинг. Ие ? Ҳали сиз бой бўлиб ва роҳат-фароғатда яшамоқчи эдингиз-ку, бўлмадими? Унда сиз, балки ўзингиз ҳам билган ва қандайдир сабаблар билан амал қилмаётган муваффақиятнинг сирларини ўрганишингиз керак.

Муваффақиятнинг  10 та  сири

Омади келган тадбиркорларни кўриб кўпчилик бир энтикиб: «Мен бунақа қилолмасдим» дейди. Баъзан эса уларни ўзгача ва суперқобилият эгаси деб кўрадилар.  Аммо улар ҳаётини синчиклаб ўргансангиз, кўпчилигининг аввалига мири ҳам бўлмаган ва  бу чўққиларга чиққунча улар бошидан анчагина оғир кунларни ўтказган.  Хўш, буларнинг сири нимада экан?

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1233
  • Муаллиф: Admin

Шодмон Отабек. Солиҳбой фалсафаси ёхуд пул ҳақида куюнчак мулоҳазалар (2009)

Бўлим: Бош сахифа

Пулни ўйламайдиган, пулга иши тушмаган, пул билан боғлиқ муаммоларга дуч келмаган одам бўлмайди. Бундоқ қараганда, ҳамма пул учун, пул топиш учун яшаётгандек туюлади. Аслида ундай эмас, албатта. Пулнинг ғалати бир хусусияти бор — у кашф этилганидан буён етишмайди. Агар камбағал тонг саҳардан бир бурда нон ғамида куймаланса, пулдор пулини янада кўпайтириш ташвишида ўзини ўтга-чўққа уради. Пули камайиб қолишидан чўчийди, одамларнинг қарз сўрашидан юраги безиллайди. "Ҳаммага қарз бераверсам бой бўлармидим?”, дея иддао қилади.
Хўш, дунё дунё бўлгандан буён ҳад-ҳисобсиз фожеалар, урушлар, турли кўнгилсизликларга сабаб бўлган, яқин дўстлар, ҳатто туғишган оға-инилар ўртасига раҳна солган, айни чоғда хайрли, бунёдкорлик ишларига восита бўлган, кўпгина мушкулотларнинг осонгина ечимини топган пулнинг биз билмаган, биз яхши илғамаган сир-синоати борми? Нега кўп нарса айланиб келиб яна пулга тақалаверади? Нега? Нега?..
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1375
  • Муаллиф: Admin

Қовунчи Гитлер

Бўлим: Бош сахифа

Эл қатори бизнинг юртимизга ҳам 9 май «хотира ва қадрлаш куни» ва бошқа жойларда ғалаба куни деб аталадиган айём яқинлашиб келяпти. Албатта Жонажон Ўзбекистонимизда бу кунни бошқалардан фарқли номланиши жудаям тўғри деб ҳисоблайман, бу албатта менинг шахсий фикрим. Бунга менда асос бор! Чунки, то  1945 йилгача давом этган бу маъносиз урушда 70 миллион одам ўлим билан «сийланди». Аммо кимлардир урушётган томонларга қурол сотиб, қонга беланган пуллар эвазига миллиардер бойларга айланиб олди. Халқимизда  қирқ йил қирғин бўлса ажали етган ўлади деган гапда жон бор. Шундай бўлса ҳам айтиш жойизки, ғалабани нишонлайдиган собиқ иттифоқдошлар бу урушда, умумий ҳисобда 27 миллион одамни қурбон берди. Бу кўрсаткич енгилган душман тараф талофатига қараганда қарийиб тўрт баравар кўп эди.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1314
  • Муаллиф: Admin

Севаман

Бўлим: Шеърлар

Мени кўргач кийикдек қочган,

Ниманидир қидира тушган,

Куппа-кундуз куни адашган

Нигоҳингни севаман, гулюз.

 

Ёнгинамдан ўтиб беписанд,

Сўнг бу ишдан юрасан хурсанд.

Ул олифта пошнангдек баланд

Димоғингни севаман, гулюз.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1740
  • Муаллиф: Admin

Энг омадли кашфиётчи-ТОМАС ЭДИСОН

Бўлим: Машхурлар хаёти

Ҳузур билан тинглаётган мусиқангиз сизгача қандай етиб келиши ҳақида ҳеч қизиқиб кўрганмисиз? Аниқроғи, мусиқани ёзиб олувчи асбобнинг асосчиси ким эканини биласизми? Унда билиб олинг: бу — америкалик ихтирочи Томас Эдисон бўлиб, 1877 йилда у фонограф (яъни овоз ёзиб олувчи асбоб)ни яратди.
Мутахассисларнинг фикрича, бугун АҚШ ялпи ички маҳсулотининг 16 фоизи айнан Эдисон кашфиётлари туфайли ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлардир. Бунга ёрқин мисол тариқасида дунёдаги энг катта электротехника компанияси Генерал Электриcни эслаш кифоя.
Қуш нега учади?
Томас Алва Эдисон 1847 йилнинг 11 февралида Американинг Огаё штатидаги Милан номли кичик шаҳарчада дунёга келди. Томас бошқаларга ўхшамасди. Ўта қизиқувчанлиги боис у барча эҳтиёткорликларни бир четга суриб қўяр ва оқибатда болакай жуда кўп панд ерди. Бир куни одатдагидек, ўз тажрибалари устида бош қотираётган Томас ишга берилиб кетганидан даладаги қутурган ҳайвон ҳужум қилгандагина хаёли бўлинди. Унинг қушлар ҳақидаги хулосаси эса жуда қизиқ. Жажжи кашфиётчи қушлар тупроққа аралашган чувалчанг билан озиқлангани учун ҳам парвоз қилади деган фикрга келди. Миясига ўрнашиб олган бу тўхтамга ойдинлик киритиш мақсадида Томас овқат, чувалчанг ва сувдан аралашма тайёрлаб, уни қўшнисининг қизига едириб кўради. Бўтқани тановул қилган қизалоқ касалланиб қолгач, Эдисон жазоланади.
Орқага Олдинга