«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 4162
  • Муаллиф: Admin

Бой бўлишни истаганлар учун: БИЗНЕС ЛОЙИҲА - МУВАФФАҚИЯТГА ЭРИШИШ КАЛИТИ

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

Кўпроқ пул топишни ким истамайди, дейсиз. Бу ҳақда инсоният пулга эҳтиёжи туғилган даврлардан бошлаб изланади. Омадга эришиш учун эса ҳар доим ҳам сармоя эмас, ижодкорлик, жасорат ва тасаввур керак...

Аммо бунда қандай амалий ишлар қилиш ва қайси йўл билан пул топиш ҳар бир одамнинг олдида турган муҳим масала бўлиши табиий.

"ТАДБИРКОРЛИК – ИМКОНСИЗ” ЭМАС

Кузатувлар шуни кўрсатмоқдаки, давлатимиз томонидан бизга яратилган имкониятлардан фойдаланишда аксарият ҳолларда бехабар қолмоқдамиз. Бу имкониятлардан фойдаланиб, ҳаётда ўз ўрнига эга бўлиб, нафақат ўзига, балки бошқалар учун ҳам фойда бераётган тадбиркорлар ҳам бизнинг орамиздан чиқаётганини айтиб ўтиш жоиз. Бизнесимизни ташкиллаштиришда олдимиздаги асосий тўсиқ, бу аввало – ўз билимсизлигимиз ва ишончсизлигимиздир.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 895
  • Муаллиф: Admin

biznestrener.uz дан янги сайт тақдимоти

Бўлим: Бош сахифа

 
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1462
  • Муаллиф: Admin

Биласизми?

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Тезкор овқатланиш шохобчаларида кўпинча тезкор мусиқа қўйилади. Хўрандалар бундай мусиқа садолари остида тезроқ овқатланадилар ва мижозларга тезроқ жой бўшатадилар.
***
Илк марта штрих-код билан сотувга чиққан маҳсулот Wrigleys резина сақичи бўлган.
***
1984 йилда мобил телефоннинг нархи 4195 доллар бўлган.
***
Foxconn заводида ҳар 5 сонияда битта iPhone йиғилади.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1880
  • Муаллиф: Admin

ВАҚТ

Бўлим: Бош сахифа

Сиз ухлаётган вақтингизда – вақт кетмоқда! Сиз овқатланаётган вақтингизда – вақт кетмоқда! Сиз қандай қилиб пул ишлайман деган вақт – вақт кетмоқда!

Мана ой ҳам, ой эса ҳафтага, ҳафта эса кунга, кун эса соатга, соат эса дақиқаларга уланиб ўтмоқда! Бу дегани сизнинг вақтингиз оқиб кетмоқда ва ҳеч қачон қайтмайди!

Ҳаётимизнинг асосий валютаси – бу вақт!

Сиз таваккал қилиш ҳақида ўйлаётганингизда – кимдир таваккал қилиб муваффақиятга эришмоқда!

Сиз қарор қабул қилишни ўйлаб турганингизда – кимдир қарор қабул қилаяпти ва омадга эришаяпти!

Ким учундир ишлаётган вақтингиз – Сиз бировнинг ҳаётини қурмоқдасиз, ўзингизникини эмас!

Сиз бефойда нарсани ўқиётган вақтингиз – кимдир фойдали нарсани ўқияпти ва ўсаяпти!

Сиз бефойда ишлар билан шуғулланаётган вақт – кимдир фойдали иш қилаяпти!

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1846
  • Муаллиф: Admin

Джон Вон Эйкеннинг сизга саволи бор.

Бўлим: Машхурлар хаёти

Джон Вон Эйкеннинг сизга саволи бор.

Сиз ўз ҳаётингиз билан нима қилмоқчисиз? Сизда 2-вариант бор…

Сиз "ўлмаслик” учун умргузаронлик қилишингиз ёки омадга эришмоғингиз мумкин!

Бироқ сиз қуйидагиларни эслаб қолинг! Агарда сиз омад ва осойишталикни танласангиз, мақсадларингизга содиқ қолсангиз, барча нарсанинг имкони бўлиши мумкин!

Чунки сиз – омад учун дунёга келгансиз! Сизнинг ғалабаларингиз ҳали олдинда. Сизнинг келажагингиз – ўз қўлларингизда! Сизда –улкан имкониятлар жой этилган. Сиз — бебаҳосиз! Сизнинг орзуларингиз албатта ушалади! Сиз — ягонасиз! Сиз истаган нарсангизга эришишингиз мумкин” Шунинг учун ҳам бугун танланг!

Катта нарсани орзу қилинг! Миянгизни қайта ўргатинг! Ўзингизга қатъийроқ ишонинг! Эзгуликни ўзингизга тортинг! Йўлингиздаги имкониятлардан фойдаланинг! Ҳар куни олдинга қадам қўйинг! Муносабатларни мустаҳкамланг! Осойишталикка максимал интилинг!

Ва унутманг! Нима исташингизни ҳал қилинг! Келажакдаги омадга тайёр бўлинг! Ўзингизга ишонинг! Жасур бўлинг! Саволлар беринг! Негативдан қочинг! Қулайлик ҳудудини тарк этинг! Ўтмишни қўйиб юборинг! Ва унутманг… ҳеч қачон таслим бўлманг!

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1318
  • Муаллиф: Admin

Таълим кредити: солиқ имтиёзлари сақланиб қолди

Бўлим: Конунлар

Ўзбекистон Республикасининг Олий ўқув юртларида ўзининг ёки 26 ёшга тўлмаган болаларининг ўқиши учун тижорат банклари томонидан берилган таълим кредити маблағлари ҳисобига ҳақ тўлаган жисмоний шахсларнинг кредитни сўндиришга йўналтирилган маблағлари суммасига солиқ чегирмаси қўлланилиши 2014 йилда ҳам сақланиб қолинди.

Имтиёзни қўллаш тартиби Адлия вазирлигида 2010 йил 27 майда 2107-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом (бундан кейин - 2107-сонли Низом) билан тартибга солинади.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1506
  • Муаллиф: Admin

Темир иродали Тайсон

Бўлим: Машхурлар хаёти

Майк Тайсон номини боксга қизиқмаганлар ҳам яхши билади. Унинг ҳаётидан жуда кўп ибратли мисолларни топиш мумкин. Тайсоннинг оддий кўча безорисидан дунё танийдиган ва тан оладиган спортчи даражасига етишига кимлар ва нималар сабаб бўлган? Боксчининг таржимаи ҳоли билан танишар экансиз, тарбияда муҳит ва шахслар катта аҳамиятга эгалигини, инсон иродаси эса ҳаммасидан ҳам муҳимроқ эканини англайсиз. Тўғри, Тайсон фаришта эмас, у ҳам бошқаларга ўхшаган одам, хато ва камчиликлари бор. Лекин ҳаётда бировнинг нуқсонини топиб юрадиганлар эмас, ўз айбларини билиб тузатадиганлар ютади. Шу маънода биз ҳам бу машҳур спорт устасининг ҳаётидан ўрнак эмас, ибрат ола билишимиз зарур.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1226
  • Муаллиф: Admin

Инсонни “кашф этиш”нинг ўн усули

Бўлим: Бош сахифа

Психологлар фикрича, имо-ишораларни ва феъл-атворни "ўқий олиш” самарали суҳбат қуришнинг энг муҳим шартидир. Бу ажойиб илмни ҳар ким ўрганиши мумкин, агар бундай қобилият туғма бўлса, уни ривожлантириш жуда осон.

Маълумотларга қараганда, одам 70 фоиз ахборотни кўзлардан олади, яъни аксарият маъно кўзларда ифодаланади. Мана шу маънони тушуна олиш яширин фикрлар ва туйғуларни англашга ёрдам беради.

Одамнинг қадам ташлаши, юз ифодаси, имолари, қараши, одатларига қараб у ҳақдаги илк хулосани чиқарамиз. Бу ҳолат онгости ҳодисаси ҳисобланади. Онг ости жараёни дегани нимани англатади? Масалан, газета ўқиб ўтирибсиз. Кўчадаги машиналар, одамларнинг шовқин-суронини онгингиз сиз истамасангиз ҳам қабул қилади, миянгизда шу тўғрида маълумот ҳосил бўлади. Худди ана шу ҳолат англашнинг онгости жараёни ҳисобланади.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1051
  • Муаллиф: Admin

Қадри баланд қадрдон

Бўлим: Бош сахифа

Олтин, пул, бойлик тушунчалари бир-бирини эслатади. Масалан, олтин деганда катта бойлик, кўшку саройлар кўз олдимизга келади. Бу нодир метални деярли ҳаммамиз кўрганмиз, у билан боғлиқ ҳар хил воқеалар, афсона, ривоятларни эшитганмиз.
"Олтин” сўзи қулоққа хуш ёқади, ўзига оҳанрабодек тортади. Бу сўз туркийча "ал” – қизил, хитойча "тун”, "тунг” сўзлари қўшилишидан ҳосил бўлган. "Қизил мис” деган маънони беради. Аслида, олтин ҳам мис ёки темир каби оддий металл. Бироқ баъзи ўзига хосликлар унинг қадрини оширади, одамларнинг қадрдонига айлантиради.
Тоза олтин сариқ рангда бўлади. Бошқа рангли металлар, кўпинча, мис қўшилиши натижасида қизғиш тус олади. Қадимда тилло тангалар худди шундай кўринишда бўлган. Иссиқлик ўтказиш даражаси юқори, электр ўтказиш қаршилиги паст. Зичлиги жуда баланд – 19621 кг метр куб. 1 кг оғирликдаги олтин 46 мм диаметрли шарга жо бўлади. Бошқачароқ айтганда, ёш қизчалар ўйнайдиган тўпча ҳажмидаги олтин бир кило чиқади.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2798
  • Муаллиф: Admin

Интилувчан инсонлар тамойиллари

Бўлим: Бош сахифа

Ҳаётида нимагадир эришмоқчи бўлганлар учун маслаҳатлар. Уларни ўзингизда сақланг ва илҳомланмоқчи бўлганингизда кўз югуртириб чиқинг.

Ўзингиз ҳақингизда ёмон ўйлашни бас қилинг! Сиз нодир шахссиз! Ўзингиздан шубҳалансангиз ёки ишонмасангиз, сизнинг бу ажойиб дунёга олиб келган буюк кучни ҳақоратлаган бўласиз. Ўзингизга буларни тез-тез эслатиб туринг.

Сиз ҳақингизда бошқаларнинг фикри – бу уларнинг иши! Агар бошқа инсон сизнинг соҳангизда ҳеч қандай муваффақиятга эришмай, сизни муҳокама қилаётган бўлса,  унинг фикрлари бир пул.  Ривожланаётган одамлар муваффақиятли инсонларни кузатишади ва уларни ўзи учун намуна қилади. Уларнинг муҳокама қилиш ёки қоралашга вақти бўлмайди. Бошқаларни муҳокама қилиш – жойида топталиб, ҳаракат қилишга қўрқадиган омадсиз одамларнинг қисматидир. Наҳотки сизни омадсиз одамларнинг фикри қизиқтирса?

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2872
  • Муаллиф: Admin

Samsung компанияси тарихи

Бўлим: Машхурлар хаёти, Тадбиркорлик фаолияти

Samsung Group (Samsung Гуруҳи) — носаноат консерни (компаниялар гуруҳи), 1938-йилда Кореяда ташкил этилган, Жанубий Кореяда энг катта компаниялардан бири. Жаҳон бозорида юқори технологик компонентлар, телекоммуникация ускуналари, маиший техника, аудио ва видео қурилмалари ишлаб чиқарувчи сифатида машҳур.

«Samsung» сўзи (кор. Samsung , амалий транскрипсия қоидалари бўйича янада тўғрироқ тушунчаси — «самсон») корейс тилида «учта юлдуз» деган маънони англатади. Балки бундай ном берилиши Samsung  компанияси асосчиси Ли Бён Чхолнинг (сон) учта ўғли билан боғлиқ бўлиши мумкин, унинг кичик ўғли Ли Гон Хи (самсон) оилавий мулкнинг катта қисмига ворислик қилиши керак бўлган барча шарқ анъаналарига зид тарзда компанияга 2008-йилнинг апрелигача раҳбарлик қилган.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1570
  • Муаллиф: Admin

Японларнинг фойдасиз ва ақл бовар қилмас кашфиётлари (ФОТО)

Бўлим: Бош сахифа

Японияликлар ўзларининг кашфиётлари билан бутун дунёга машҳурдирлар. Қуйидаги суратларда сиз энг фойдали ва аҳмоқона кашфиётларнинг гувоҳи бўласиз.
Сизга бутун танангизни ёпиб турувчи соябон керакми? Ёки ёмғирли кунларда галстугингизни соябон қилиб ишлатасизми? Тамаки ёқишга мўлжалланган турли туман ўт олдиргичлар чиқган 21 асрда тамакини лупа билан ёқасизми? Ўқинг ўзингиз амин бўласиз.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 935
  • Муаллиф: Admin

ҒОЯЛАР БАНКИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТИЗИМЛАШТИРИШ.

Бўлим: Бош сахифа

Биз ғоялар асрида яшамоқдамиз. Ғоялар цивилизацияларни яратади ва емиради, мамлакатлар ва қитъаларда сиёсий тузумларни ўзгартиради, тараққиётни олға силжитади, дунёда катта ва бой маблағлар яратади.

Ғоя — мана 21 асрнинг бош валютаси.

Ғоялар бизга оломондан ажралиб туришимизга ёрдам беради. Ўзимизнинг ноёблигимизни ва етуклигимизни намойиш этишга, ижодкор ва ўзимизга хос бўлишимизга, ўз потенциалимизни амалга оширишимизга имкон беради.

Ҳаётимизда ҳар биримиз ҳаяжонли, ўзгача даврларни бошимиздан кечирамиз, шу вақтда бизда янги ғоялар тошиб кетади. Биз ғояларни ўқиган китоблардан ва кўрилган фильмлардан, қизиқарли инсонлар билан қилинган суҳбатлар ёки тингланган семинарлардан олишимиз мумкин.

Баъзида ғоялар табиий ҳолда шаҳарда кечги сайр қилиш вақти ёки жамоатчилик транспортида кезиш вақти келишади.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1053
  • Муаллиф: Admin

ҒОЯЛАР ТЎПЛАМИ НИМА УЧУН КЕРАК?

Бўлим: Бош сахифа

Ҳаётингиз давомида, кундан кунга йиғиладиган ғоялар коллекцияси, сиз учун узоқ муддатли лойиҳалар яратиш учун, кучли, илҳомбахш манбага айланиши мумкин, шу билан биргаликда ғоялар тўплами ўзига хос "илгак” вазифасини бажаради, мана улар:

- мақола ёки китоб ёзиш учун;

- мактабларга тайёргарлик кўриш учун;

- сотиш усулларини такомиллаштириш учун;

- сайтлар яратиш учун;

- янги бизнесни очиш учун;

- таътилни режалаштириш учун;

- яқинлар ва хамкасблар билан муносабатларни яхшилаш учун;

- ўз саломатлигини мустаҳкамлаш учун;

Бу рўйхатни ўзингиз ҳам давом эттиришингиз мумкин.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1312
  • Муаллиф: Admin

“ҒОЯЛАР ЖУРНАЛИ”НИ ЮРИТИШ БЎЙИЧА ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР.

Бўлим: Бош сахифа

-Ғоялар яхши ёки ёмон бўлмайди. Улар ё бўлади, ё бўлмайди. Миянгизга келган ҳар қандай ғояларни, ҳеч қандай танқидий баҳолашсиз, қайд қилиб боринг.

-Ғояларни қоғоз шаклидаги ёки махсус компьютер дастурлари ёрдамида тузилган электрон шаклидаги, махсус тузилган "ғоялар журнали”да сақланг.

-Ўз ғояларингизга ранг бериш мақсадида, хилма-хил расмлар, ранглар, белгилар ва рамзлардан фойдаланинг. Бу, ишингизга миянгизнинг ўнг шари, яъни "ижодий” яримшарини киритиш имконини беради.

-Ўз ғояларингизни мавзулар бўйича тизимлаштиринг. Ўзингизнинг ғоялар тўпламини бўлимларга бўлишни диққат билан ўйлаб қўйинг. Руҳшуносларнинг аниқлашича инсон идроки яхлитликка интилади. Яъни сизнинг "ғоялар журналингиз”да бўш бўлимлар бўлса, сизнинг миянгиз уларни янги ғоялар билан тўлдиришга интилади.

Орқага Олдинга