«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 3590
  • Муаллиф: Admin

Оилавий тадбиркорлик фаолияти

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

"Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддасига мувофиқ, оилавий тадбиркорлик оила аъзолари томонидан таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олиш мақсадида амалга ошириладиган ташаббускорлик фаолияти бўлиб, ўз иштирокчиларининг ихтиёрийлигига асосланади. Оилавий тадбиркорлик юридик шахс ташкил этган ёки ташкил этмаган ҳолда амалга оширилиши мумкин. Юридик шахс ташкил этган ҳолда амалга ошириладиган оилавий тадбиркорликнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли оилавий корхонадир. Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 857
  • Муаллиф: Admin

Раҳимжон Умаралиев: Фаолиятим мезони интизом ва сифат

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Раҳимжон Умаралиев мана икки йилдирки, трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлардан. Раҳимжон ака билан ўтган суҳбатимиз жараёнида бир қарашда одми бўлган қаҳрамонимизнинг ўта принципиал эканлиги намоён бўлди.
– Сизнинг фаолият мезонингиз қандай?
– Фаолиятим мезони аввало корхонада меҳнат интизоми ва сифат. Бу икки қоида бор бўлган соҳада албатта ривожланиш бўлади. Негаки, ишга ўз вақтида келиб, буюрилган ишни сидқидилдан бажариш, юракдан ёндашиш, сифатли адо этиш билан киши ўзида бошқача туйгуни ҳис этади. Яна ҳам аниқроқ айтсам, корхонадаги ишчиларим маҳсулотни сифатли тайёрлаш учун интизомга риоя қилса ўз олдига қўйган мақсадга эришади ҳамда куни мазмунли ва баракали бўлади. Интизом ва сифат мезонига амал қилиш учун ўзим ҳам қўл остимдаги ишчиларга намуна бўлмоғим зарур. Отам раҳматли "Атрофингдагиларга ва ишчи-хизматчиларингга эътиборли ва намунали бўл”, дердилар.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1973
  • Муаллиф: Admin

Ҳунарманд қандай тадбиркорлик қилади?

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган "Юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни ва ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ”га кўра, оилавий тадбиркорлик ёки ҳунармандлик фаолияти билан шуғулланиш учун юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтиш шарт эмас.
Оилавий тадбиркорлик ҳамда ҳунармандчилик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибига мувофиқ амалга оширилади.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 889
  • Муаллиф: Admin

Бизнесни рўйхатдан ўтказиш янада осонлашди

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Эълон қилинганидек, 2014 йилнинг 1 январидан бошлаб, Ягона интерактив давлат хизматлари порталида электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик субектларини рўйхатга олиш хизмати жорий этилди.

Эндиликда ушбу хизмат, Ягона портал фойдаланувчиларининг хоҳишларини инобатга олган ҳолда, электрон рақамли имзодан фойдаланиш мажбуриятисиз, синов тартибида тақдим этилади. Шу билан бирга, фойдаланувчилар ID.UZ тизимидан рўйхатдан ўтишлари лозим. Шундай қилиб, жараённи соддалаштириш эвазига, бизнесни рўйхатга олишда, яна бир, давлат органларига ташриф буюриш, эҳтиёжи бартараф этилди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 841
  • Муаллиф: Admin

Formula-1 болиди рақамларда

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Формула-1 пойгаларида қатнашадиган болидлар ҳақида нималарни биласиз? Ҳа, улар жудаям тезкор ва қудратли ҳаракатланиш воситаси ҳисобланади. Аммо мана шундай воситани тайёрлаш учун неча пул сарфланади? Марҳамат, танишинг.

Монокок (асосий қисм):
Пойгачи бир мавсумда нархи 115 000 доллар бўлган учта монокок алмаштиради. Бир пойгачи учун битта мавсумда монококнинг ўзига 350 000 доллар сарфланади.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1301
  • Муаллиф: Admin

Ташкилотда молиявий режалаштиришни ташкил этиш

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Ташкилотда молиявий режалаштиришни тўғри йўлга қўйиш жуда қизиқ ва шунинг билан бирга жуда ҳам чигал масала.
Кўпинча иш юзасидан суҳбатлашиш борасида компаниялар муаммолари билан тўқнашишимизга тўғри келади. Уларнинг кенг тарқалганларидан бири айланма оборотларнинг етишмаслиги, беқарорлик ва ҳоказолар, негаки компанияга тушган пуллар ўша заҳоти сарфланади ва натижада воситалар киримига тобелик келиб чикади.
Агар ишлар олдинга кетса, бу тезда кўзга ташланмайди, сезилмайди, лекин қандайдир сабабларга кўра инқироз юз берса, бу шу ондаёқ фалокатга айланади.
Кўпинча компания раҳбарлари қўлидаги воситалар ҳисобини, ўз бизнесининг фойдаси қанча эканини билмайди. Натижада у ўзининг ички сезгиларига ишониб қолади.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1705
  • Муаллиф: Admin

Билл Гейтснинг "БИЗНЕС ФАЛСАФАСИ"

Бўлим: Машхурлар хаёти

Уильям Генри Гейтс III бугунги кунда инсониятнинг энг бой кишиси сифатида танилган. У ўз ақли ва ҳаракати билан шу даражага етишган. Эътиборингизга Билл Гейтснинг бизнес фалсафасини ҳавола этамиз.
Рақобатчиларингизни ўрганинг. Мен ҳар куни эрталаб биринчи навбатда рақобатчиларимнинг ишлари билан танишаман.
***
Қатъиятли бўлинг. Раҳбарнинг энг асосий хусусияти ёмон хабарни ҳам мардона қарши олишдир. Совуққон бўлинг ва шунда ҳар қандай муаммо тезроқ ечимини топади.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1032
  • Муаллиф: Admin

Наманганлик тадбиркор кимошди савдосида 22 миллион сўмга торт сотиб олди

Бўлим: Бош сахифа

Тошкентдаги «Туркистон» санъат саройида 27 март куни «Ташаббус-2014» кўрик-танловининг республика босқичи иштирокчилари маҳсулотлари кўргазмаси очилди. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси тарқатган пресс-релизга кўра, кўргазма 28 март, 16:00га қадар давом этади.

Кўргазма доирасида 27 март, пайшанба куни «Ташаббус-2014» кўрик-танлови Ташкилий қўмитаси аъзолари таклифи билан республика босқичи иштирокчилари – тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар ўртасида «Хайрия кимошди» савдосини ўтказилди.

«Хайрия кимошди» савдосига «Ширинтой болажон» номли ширинлик маҳсулоти – торт қўйилган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, бу тахминан 20-25 киши мўлжалланган торт эди.

Тортнинг бошланғич 100 минг сўм қилиб белгиланган. Кимошди савдоси давомида унинг нархи 200 баробар қимматлашиб кетган.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1415
  • Муаллиф: Admin

Доналд Эдвин Уестлейк. Электр стулдаги тавба (ҳикоя)

Бўлим: Хикоялар

Женисни ўлдиришга қачон қарор қилганимни аниқ айта олмайман. Албатта, бу ҳақда бир неча ойлар давомида ўйлагандим, аммо айнан қачон орзуларим пухта ўйлаб чиқилган режага айланганини эслай олмайман.

Эҳтимол, бу Женис менга индамай сотиб олган мўйнали пўстин учун ҳисоб варағини олиб келишганида юз бергандир. Деярли икки минг доллар-йиллик даромадимнинг бешдан бир қисмини сарфлашим лозим бўлган бу матоҳга кўз ташламоқчи бўлганимда эса у Бешинчи авенюдаги дўконларни айланиб чарчагани учун поездда келаётиб пўстинни унутиб қолдирганини айтиб мени ўлдираёзганди.
Балки бу анча олдинроқ, ишдан ўлгудек чарчаб шаҳар марказидаги уйимизга қайтганимда Женис Коннектикутдан уй сотиб олганини айтганида бўлгандир. Биз энди Манхеттендаги тош деворлар ичида яшамас эканмиз. Қишлоқнинг тоза ҳавоси бизга куч берар экан. Бундан ташқари, ҳар куни одатдагидан бир соат эрта туриб тонгги поездда ишга боришим мен учун жудаям фойдали экан.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1428
  • Муаллиф: Admin

Лоуренс Блок. Бир сўзга минг доллардан (ҳикоя)

Бўлим: Хикоялар

Муҳаррирнинг исм-шарифи Уоррен Жукс эди. Бўйи баланд, бармоқлари узун, боқишлари жиддий. Чакка сочлари оқара бошлаган. У одатдагидек стол ортида, урф бўлган костюм-шимда ўтирарди. Треватен унинг олдида худди ҳозиргина инидан чиққан айиқдек кўринарди.

-Ўтир, Жим,-илжайди Жукс.-Сени кўришдан доимо хурсандман. Фақат «янги ҳикоя олиб келдим» дема. Сенга ҳайрон қоламан. Ҳикояни худди дарахтни силкитиб териб олаётгандек жуда тез олиб келасан. Фояни қаердан оласан? Менимча, бунақа саволларга жавоб беравериб чарчаган бўлсанг ҳам керак.
Треватен ҳақиқатан ҳам чарчаганди, лекин бир хил саволга жавоб бераверишдан эмас.
-Наҳотки?
-Сен билан охиргиси ҳақида гаплашгани келдим.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1558
  • Муаллиф: Admin

Жек Ритчи. «Қотил керак» (ҳикоя)

Бўлим: Хикоялар

Эълонлар бўлимидаги жувон матнни ўқиб чиқиб, уни кўчириб олди ва менга нигоҳ ташлади.

-Буни худди шундай чоп этиш керакми?..
-
Ҳа. Жавоблар учун абонент қутисига ҳам буюртма бермоқчиман.
«Gerald Jornel»
газетасига бермоқчи бўлган эълоним қуйидаги мазмунда эди: «Сиз турмуш ўртоғингиздан зерикдингиз ва ундан қутула олмаяпсизми? Бу ҳолатда фақатгина битта йўлбор. Мижозларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади. Хатларингизни «Gerald Jornel» га, эълонлар бўлимига жўнатинг».
Жувон асабийлашиб қалами орқасини тишлади.
Мен унинг юзида қатъияцизликни кўрдим.
-Нима? Бирор хато борми?
-Мен бу ерга яқинда ишга келганман. Шунинг учун таҳририятдаги талабларни билмайман.
У афтидан ўзидан юқорироқ лавозимда ишлайдиган жаноб Уилсон исмли кишини чақирди. У эълонимни ўқиб кўрди.
-Сиз адвокатмисиз?

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1434
  • Муаллиф: Admin

Дунёнинг энг ғаройиб меҳмонхоналари

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Агар саёҳат ёки хизмат сафарларига кўп чиқадиган бўлсангиз, табиийки, меҳмонхоналарга кўп бор ташриф буюрасиз.Улар бир-биридан кўриниши, хизмат сифати ва турлари, қулайликлари билан фарқ қилади. Лекин шундай меҳмонхоналар борки, дунёда уларга ўхшаш бошқа меҳмонхона топилмайди. Улар ўзгача кўриниш вағайриоддий меъморий услубга эга. Қуйида шундай ғаройиб мехмонхоналардан бирнечтаси ҳақида ҳикоя қилмоқчимиз.

Attrap’Rêves капсула-меҳмонхонаси – Франсия

Очиқ табиат қўйнида дам олишни истасангиз Attrap’Rêves меҳмонхонаси сизучун! Меҳмонхона номерлари катта шиша қоплама билан ўралган. Меҳмонхона 2010-йилда қурилган.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1892
  • Муаллиф: Admin

Тадбиркор ким?

Бўлим: Ёш тадбиркорлар, Тадбиркорлик фаолияти

Тадбиркор ким?
Аввало, "тадбиркор”, "тадбиркорлик” тушунчаларининг мазмун-моҳиятига назар ташласак. Бу тушунчаларни ҳозирги маъносида ХVII аср охири ва ХVIII аср бошларида илк бор инглиз иқтисодчиси Ричард Кантилон қўллаган эди. Унинг фикрича, тадбиркор таваккалчилик шароитида фаолият юритувчи кишидир. Шу боисдан у ер ва меҳнат омилини иқтисодий фаровонликни белгилаб берувчи бойлик манбаи деб билган. Кейинчалик, ХVIII асрнинг охири ва ХIХ асрнинг бошида машҳур француз иқтисодчиси Ж.Б. Сей "Сиёсий иқтисод рисоласи” китобида тадбиркорлик фаолиятини ишлаб чиқаришнинг уч мумтоз омиллари – ер, капитал, меҳнатнинг яхлитлиги деб таърифлаган эди.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2805
  • Муаллиф: Admin

Томми Хилфигер: "Мен 25 ёшга кирганимда…"

Бўлим: Машхурлар хаёти

Мактабда ўқиб юрган давридаёқ Томми Хилфигер илк бизнесини йўлга қўйган, 25 ёшида эса бизнеси инқирозга учраганди. Бу инқироз унга улкан сабоқ бўлди – ҳар бир тадбиркор ўз бизнесини ипидан-игнасигача пухта билиши даркор экан.
Қуйида Хилфигер қандай қилиб ўз бизнесини яна ривожлантира олгани ҳақида ўқийсиз.
Мен Нью-Йорк штатининг Элмир шаҳрида туғилганман. Дадам заргар эди, оилада тўққиз нафар фарзанд эдик. Болалигим ҳамма бир-бирини танийдиган кичкинагина шаҳарчада ўтган. Ёшлигимизданоқ биздан ишлаш талаб қилинарди: газета сотардик, ўтлоқларни қиртишлардик, қор тозалардик. Бу эса пул топиш дегани эди. Ва мен қўлимдан келганича пул топардим. Менга ишлаш ёқарди.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 3274
  • Муаллиф: Admin

Машҳур брендларнинг машҳур бўлмаган соҳиблари

Бўлим: Машхурлар хаёти, Тадбиркорлик фаолияти

Биз "Microsoft” деганда Билл Гейтсни, "Apple” деганда Стив Жобсни, бокс деганда Майк Тайсонни, "Формула 1” деганда Шумахерни кўз олдимизга келтирамиз. Лекин дунёда шундай машҳур брендлар борки, уларнинг асосчилари ёки раҳбарларини деярли ҳеч ким билмайди. Бугунги рейтингимиз ана шундай машҳур брендларнинг машҳур бўлмаган соҳибларидан тузилган.
Марсель Херрманн Телеш, Жорже Пауло Леманн ва Карлос Альберто Сикупира
 
Бойлиги миқдори: 9,1 млрд. доллар., 17,8 млрд. доллар. ва 7,9 млрд. доллар. доллар
Брендлар: Budweiser, Stella Artois, Hoegaarden, Burger King, Heinz ва бошқалар
Бразилиялик уч бизнесмен 1970-йилларда бирга ишлашни бошлашган. Улар 1998 йилда ўзларининг Banco Garantia деб номланувчи банкини 675 миллион долларга Credit Suisse First Boston банкига сотишган. 2001 йили Бразилиянинг Brahma ваAntarctica пиво ишлаб чиқарувчи компаниялари AmBev номи билан ягона холдингга бирлашганида бу холдингни айнан юқорида айтиб ўтилган бизнесменлар бошқаришган. Орадан уч йил ўтгач, Бельгиянинг Interbrew компанияси билан бирлашди ва InBev номини олди. Ҳозирда компания дунёдаги энг йирик пиво ишлаб чиқарувчи ҳисобланади (200га яқин номда пиво чиқаради, булар орасида "Сибирская корона” ва "Толстяк” пиволари ҳам бор).
Орқага Олдинга