«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 3040
  • Муаллиф: Admin

Энди сайтимиздан бойлар ва машхур психологлар китобларини кўчириб олишингиз мумкин. (рус тили)

Бўлим: Бош сахифа

Сайтимиз мухлислари таълабларига биноан дунё бойлари ва машхур психологларнинг китобларини рус тилида чоп этилган асарларни сайтимизда кўчириб олишингиз мумкин. Ҳозирча Бил Гейтс ва Бодо Шефернинг китобларини кўчириб олишингиз мумкин.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2058
  • Муаллиф: Admin

Хасис бойлар ҳақида

Бўлим: Машхурлар хаёти

Оёққа тежалган пул
Дунёдаги  энг  зиқна  аёл  —  XX  асрнинг  даҳо  молиячиларидан  бири Генриетта  Хоуленд  Грин  эди.  1916  йилда  ўзидан  100  миллион  доллар (бугунги  ҳисобда  20  миллиард  доллар)  қолдирган  бу  хоним  сули  ёрмасини иситишда  плитадан  фойдаланиш  зарар  келтиради,  деб  ҳисоблаб,  бу  борада оддий уй батареясидан фойдаланар эди. У  Чикагодаги  бутун  бошли  кварталга  эгалик  қилса-да,  ўзи  умри мобайнида энг арзон уйда истиқомат қилган. Бир сафар эса 2 центлик почта маркасини  излаш  учун  кечаси  билан  изғиб  чиққан.  Ваҳоланки,  хонимнинг уйида миллион-миллион пул бор эди. "Тежамкорлик" борасидаги энг кўп тарқалган гап-сўзларга эса бир воқеа сабаб  бўлган:  Генриетта  нақ  уч  кун  бепул  шифохона  излаб  вақт  ўтказгани  учун шифокорлар унинг ўғлининг оёғини кесиб ташлашган. 82 ёшида эса Грин хоним уйидаги  ошпаз аёл бир шиша сутга ортиқча пул тўлагани учун ҳушидан кетиб қолган.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1907
  • Муаллиф: Admin

Дунёнинг қудратли 10 та аёли

Бўлим: Машхурлар хаёти

Тарихдан маълумки, куч-қудрат ва ҳокимият кўп ҳолларда эркакларга тегишли бўлган. Аёллар эса барча даврларда эркакларнинг соясида бўлиб келишган. Лекин ҳокимиятни ўз қўлига ола билган аёллар бўлгани ҳам ҳақиқат. Доро I ни тор-мор этган малика Тўмарис, Хитой қироличаси Ву Зицян, Миср маликаси Клеопатра, қиролича Екатерина, қиролича Виктория каби аёллар жаҳон тарихида ўчмас из қолдиришган. Ушбу мақолада сизга ҳозирги даврнинг қудратли аёллари, ҳокимият ва таъсир доираси энг қудратли эркаклар билан бир қаторда турадиган хонимлар ҳақида ҳикоя қиламиз.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1295
  • Муаллиф: Admin

Ейфел ҳақида 10 та факт

Бўлим: Бош сахифа

1. Минора қурилаётган пайтда унинг 100 йилдан ортиқ вақт туришини лойиҳа муаллифи инжинер Гюстав Эйфел ҳам кутмаган эди. Эйфел минораси 1889-йилги Бутунжаҳон кўргазмаси учун экспонат сифатида қурилган бўлиб, 20 йил сақланиши кўзда тутилган эди. Франсуз инқилобининг 100 йиллигига бағишланган лойиҳалар танловида Александр Гюстав Эйфел ғолиб бўлган эди.

2. Эйфел минорасининг баландлиги 324 метр бўлиб, очилган пайтдан бошлаб 41 йил давомида 1930-йилгача дунёдаги энг баланд иншоот бўлган.

3. Минора қурилишида олий сифатли пўлатдан фойдаланилган. Пўлат конструксияларнинг жаъми оғирлиги 9441 тонна бўлиб, 18038та бўлак бирлаштириб чиқилган.

4. 1912 йилда  бир кашфиётчи ўзининг палто-парашютини синаб кўриш учун минорадан пастга сакраган ва оқибатда ҳалок бўлган.

5. Техника юқори даражада тараққий этган ҳозирги даврда ҳам минорани оддий мўйқалам билан бўяшади. Бўяш ишлари ҳар етти йилда амалга оширилади.

 
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 990
  • Муаллиф: Admin

Хизмат ҳақини бир триллионлик купюра билан тўламоқчи бўлган америкалик қўлга олинди

Бўлим: Бош сахифа

Дунёнинг ҳеч қайси мамлакатида бир триллион АҚШ долларига қайтим бера олиш қобилиятига эга дўкон ёки ресторан кассаси бўлмаса керак. 

АҚШнинг Самтер шаҳри ресторанларида хизмат кўрсатувчи офинциант бу купюрани кўриб, саросимага тушди. Бу ҳам етмагандай мижоз пластик карточка билан тўлай олмагани учун кечирим ҳам сўради.
53 ёшли америкалик Майкл Уильямс севгилиси билан  тушлик қилгани ресторанга ташриф буюради.  Овқатланиб бўлгач Майкл официантни ўз олдига чақириб, пластик карточкасида пул қолмаганлиги сабабли нақд пул билан тўлашини айтади. Шундан сўнг у чўнтагидан бир триллион долларли купюра чиқаради.
Ҳайратга тушган офинциант кассага боришни ҳаёлига ҳам келтирмай полицияга қўнғироқ қилади.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1758
  • Муаллиф: Admin

Миллиардер Марк Цукерберг 19 млрд $ га Whatsappни сотиб олди! Лекин шу 19 млрд $га нималарни олиш мумкин эди?

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Facebook ижтимоий тармоғи 19 миллиард АҚШ доллари эвазига Whatsapp мессенжерини сотиб олиб, ўз тарихидаги энг йирик харидни амалга оширди. Бор ёғи 50 киши ишлайдиган ҳамда ойлик 450 миллион фойдаланувчига эга бу компанияни шунча пулга сотиб олиш кўпчиликка ғалати туюлиши табиий, лекин Facebook нинг бу ҳаридни албатта келажакни кўзлаб амалга оширганини таъкидламоқда. Ақлни шошириб қўювчи бу сумма барча учун кутилмаган бўлди. Харид қиймати ҳақида янада аниқроқ тасаввурга эга бўлиш учун Facebook бундай катта сумма билан бошқа нималар қилиши мумкинлиги ҳақидаги мисолларни кўриб чиқамиз
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1453
  • Муаллиф: Admin

Швецария банкининг машхурлиги нимада?

Бўлим: Бош сахифа

 

"…пулингизни қайси банкда сақлаган бўлардингиз?” деган саволга, кўпчиликнинг жавоби: "Швецария банкида!” бўлиши аниқ. Лекин бу жавобни билиб-билмай беришимизнинг сабабини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Швецария банкларининг сири нимада?

ХХ-аср бошларида юзага келган глобал иқтисодий муаммолар, Швецария банклари учун ички қонунлар тизимининг яратилишига туртки бўлди. Натижада, "Banking Act of 1934” га асос солинди. Унга кўра, банкларнинг ҳисоб рақамлари ёки банк мижозлари ҳақидаги ҳар қандай маълумотнинг ошкор қилиниши қонун томонидан тақиқланиши ва акс ҳолда банкларнинг жавобгарликка тортилиши очиқ-ойдин баён қилинади. Лекин бунга қадар ҳам 1713-йили Женева Консули томонидан шунга ўхшаш қонун-қоидалар тўплами эълон қилинган эди: мижоз ҳақидаги маълумот банк томонидан ошкор қилинса, банк хизматчиси 6 ойгача қамоқ жазосига ва 50.000 швецар франки миқдорида жаримага тортилиши мумкин эди. Қизиқарли томони шундаки, одамлар бу банкларнинг фақатгина қаттиққўл ички сиёсати ва тартиблари туфайли эмас, балки яна бир сабаб туфайли қадрлашади. 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 997
  • Муаллиф: Admin

Талабаларга қонунчилик ҳам ўқиб, ҳам ишлашга йўл берадими?

Бўлим: Бош сахифа

Савол: Олий ўқув юрти талабалари ҳам ўқиб, ҳам ишлаш ҳуқуқига эгами? (Азамат Мирзаев, Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани)
Фуқаро саволига Ўзбекистон Адвокатлар палатаси мутахассисларининг жавоблари қуйидагича:
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 249-моддасига асосан, таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиб, ўқув режасини бажараётган ходимлар меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда белгиланган тартибда иш жойидан ҳақ тўланадиган қўшимча таътилга чиқиш, қисқартирилган иш ҳафтаси шароитида ишлаш ва бошқа имтиёзлар олиш ҳуқуқига эгадирлар.Шунингдек, мазкур кодекснинг 250-моддасига кўра, таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиётганларга йиллик таътилларни иш берувчи уларнинг хоҳишига кўра имтиҳонлар ва лаборатория-имтиҳон сессиялари вақтига тўғрилаб бериши шарт.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1776
  • Муаллиф: Admin

Бизнес фалсафаси

Бўлим: Машхурлар хаёти, Тадбиркорлик фаолияти

Бу инсонни кўпчилик билади – чунки у қандай ишга қўл урмасин, албатта муваффақиятга эришган. Айни пайтда у яна бир оламшумул тадбирни нишонлаш арафасида. Унинг самовий саёҳатлар билан шуғулланувчи фирмаси Virgin America деб номланувчи хусусий фазо кемасини учиришга тайёрланмоқда. Брэнсон кўплаб китоблар муаллифи, телевидение ва радиода тез-тез чиқишлар қилади. Бугун эса ўз тажрибасидан келиб чиқиб, қандай қилиб бизнес юритиш борасида маслаҳат беради.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1339
  • Муаллиф: Admin

ШИЖОАТИ ЙИГИТЛАРНИ ДОҒДА ҚОЛДИРГАН СУЛУВ...

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

– Ҳай, қўшнижон, эшитдингизми, маҳалламиздаги Феруза "Шуҳрат” медалини олибди.
– Қайси Феруза?
– Во-ой, қайси бўларди?! Шу фермер Феруза-да! Ахир, маҳалламизда битта Феруза бўлса!
– Ё, тавба, шу ёшгина қизча медал олибдими?
– Э, нималар деяпсиз?! Ёш бўлса ҳам айрим катталар эплолмаган ишларни аъло даражада уддалаяпти шу қиз! Боринг-е, сизга ҳам гап гапираманми?! Шу қиз ёш боши билан катта ишларни қиляпти. Ҳозир одамлар турмушидан нолишга ўрганиб қолган, айниқса биз аёллар. Топган гапимиз "эрим кам пул топади”. Шунақа тийиқсиз баҳона билан чет элларга ишлагани бораётган қиз-аёллар қанча. Сиз бўлсангиз ишбилармон қизни ёш деб, мукофот олганига энсангиз қотяпти-я!
– Ҳай, эгачи, энсам қотгани йўғ-у, қишлоғимиздан ҳам медал олганлар чиққанига хурсанд бўляпман-да...
– Ҳа, шундай, айланай. Ақл ёшда эмас, бошда бўлади...

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1051
  • Муаллиф: Admin

Савол сиздан жавоб биздан.

Бўлим: Бош сахифа

Интeрнeт oрқaли чeт элдaн мaҳсулoт сoтиб oлингандa тoвaр нaрxи мaълум миқдoрдaн зиёд бўлсa бoжxoнa тўлoви ундирилaди дeб эшитгaндим. Қaнчa миқдoрдa вa суммaгaчa ҳeч қaндaй тўлoвсиз сoтиб oлиш мумкин?

Сиз Интeрнeт oрқaли буюртмa бeргaн тoвaрлaр сизнинг нoмингизгa пoчтa жўнaтмaси oрқaли юбoрилaдигaн бўлсa, у ҳoлдa ушбу жўнaтмa Тoшкeнт шaҳридaги "Бoш пoчтaмт” бoжxoнa пoстидa бoжxoнa кўригидaн ўткaзилaди. Aгaр жўнaтмaдaги тoвaр-мoддий бoйликлaрнинг умумий қиймaти 1000 AҚШ дoллaридaн oшaдигaн бўлсa, oшгaн қисми учун ўрнaтилгaн тaртибдa бoжxoнa тўлoвлaри ундирилaди.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1575
  • Муаллиф: Admin

Пенсияни йўқотмаган ҳолда қўшимча даромад олиш имкони пайдо бўлди

Бўлим: Конунлар

Ишлаётган пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ўзгаришлар Молия Вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий ҳавфсизлик хизмати ҳамда Давлат божхона қўмитаси томонидан киритилди, дея хабар беради Norma.uz.
Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ПФ-4586-сонли Фармонига асосан келтирилган.
Унга кўра, 2014 йилнинг 1 январидан эътиборан, шартнома асосида энг кам пенсия ҳажмидан кам миқдорда даромад оладиган фуқароларга пенсия пуллари тўлиқ тўланади. 
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2397
  • Муаллиф: Admin

Сизни яхши кўраман...

Бўлим: Шеърлар

Ёмон деса ёмонлар,

Бунга қарши бўламан.

Барча яхшилар қолиб,

Сизни яхши кўраман.

Омонатим омоним,

Ёмонлардан ёмоним,

Вадалари ёлғоним,

Сизни яхши кўраман.

 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1257
  • Муаллиф: Admin

Жорж Сорос 2013 йилда кунига 15 миллион доллордан кўпроқ пул топган

Бўлим: Машхурлар хаёти

Жорж Сороснинг бойлиги 2013 йил якунларига кўра 5,5 миллиард долларга кўпайди. Бунга Соросга тегишли бўлган Quantum Endowment инвестицион фондининг муваффақиятли фаолияти сабаб бўлди. Бу ҳақда, LCH Investments’нинг тадқиқотларига асосланиб, The Financial Times хабар бермоқда. Шундай қилиб, инвестор 2013 йил давомида ҳар куни 15 миллион доллардан кўпроқ пул топган.

Ўтган йили назоратида 28,6 миллиард доллар маблағи бўлган Quantum Endowment сердаромадлиги бўйича жаҳон инвестфондлари орасида биринчи ўринни эгаллади. Ўтган йилги натижаси Quantum учун 2009 йилдан бери энг яхшиси бўлди. Умуман, фондга 1972 йилда асос солинган бўлиб, ўтган давр мобайнида у ўз эгасига 39,6 миллиард доллар келтирган.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2783
  • Муаллиф: Admin

Муваффақиятли кишига хос 10 та фазилат

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Биз муваффақиятли инсонларнинг ўз соғлиқлари ҳақида қайғуришлари ва доимо яхши кўринишга ҳаракат қилишларини доимо эшитиб ва гувоҳ бўлиб келамиз. Аммо уларнинг ички дунёлари, дунёқараш ва ҳаётга ёндашувлари ҳақида кўп нарсаларни билмаслигимиз аниқ. Биз шу пайтгача тилга олган муваффақиятли инсонлар ўзларининг табиатан тиришқоқ, небкин, мард ва иродали бўлганликлари туфайли ҳавас қилса арзигулик даражаларга етганликларини мақолаларимиз орқали таъкидлаб келаяпмиз. Бу мақоламиз билан эса, биз муваффақиятли инсонларнинг ҳаётий мисол ва кечинмаларига таянган ҳолда қуйидаги 10та қоидани келтириш ниятидамиз.
Эслатиб ўтамиз, бу муваффақиятга элтувчи шиорлар, фақатгина кучли инсонларгагина хос. Сиз бу фазилатларнинг қай бирига эгасиз?
1. Қилган ишига пушаймон бўлмаслик: Сизга яхши маълумки, руҳан кучли инсонлар ўзларининг ҳаётларидан нолимайдилар, барча нарсани қандай бўлса шундайлигича қабул қилишади. Бундай турга кирувчи инсонлар қилмишларининг оқибатига ва ундан келадиган ҳар қандай натижага тайёр туришади.
2. Таслим бўлмаслик: Бундай инсонлар бошқа кишилар олдида ўзларини ёмон ёхуд ноҳақ ҳис қилмасликка яъни бир сўз билан айтганда бўш келмасликка ҳаракат қиладилар. Улар жуда қийин вазиятларда ҳам ўзларини руҳан бошқара олишади.
Орқага Олдинга