«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1436
  • Муаллиф: Admin

Нима учун сизнинг рекламангиз ишламаяпти?

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

Агар бу сарлавха сизнинг диққатингизни тортган бўлса ва сиз бу мақолани ўқиётган бўлсангиз, демак сиз бизнесингизни ривожлантирмоқчисиз ва кўпроқ даромад олмоқчисиз… ёки ўз бизнесингизни бошламоқчисиз. Беш дақиқа вақтингизни ажратинг ва мен сизга рекламангизни кучайтириш йўлини айтиб ўтаман… Мен бир формула тўғрисида гапириб ўтмоқчиман…

Мен бу формулани яратмаганман… Бу формулани кўп йиллардан буён ғарб мамлакатларининг етук ва кўзга кўринган маркетологлари томонидан амалда кенг қўллаб келинмоқда…

Бу ODC формуласидир…OFFER – таклиф (кучли таклиф) DEADLINE – таклифдан фойдаланиш муддати. CALL TO ACTION – харакатга чорлаш

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 3103
  • Муаллиф: Admin

Наргиза Рўзиқулова шижоат қатъият тимсоли

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Шижоат, қатъият. Бугунги кун тадбиркорида ана шу хислатлар мужассам бўлиши керак. Суҳбатдошимиз Наргиза Рўзиқуловада ҳам узоқни кўра билиш, мақсад сари олға интилиш каби хислатлар бор. Қаҳрамонимиз тадбиркорликнинг аёлларга унчалик ҳам таниш бўлмаган соҳаси – транспорт тизимини танлаган. Мана, салкам икки йилдирки, Навоий вилоятидаги транспорт уюшмаларидан бирини бошқариб келаётган Наргиза бу соҳа қийинчиликларини енгиб ўтиб  келмоқда. 
– Ўз бизнесингизга эътиборингиз қай даражада?
Бизнесни бошлабманки, ишимга чин дилдан ёндашаман. Мақсад сари дадил одимлашим учун аввал қилган хатоларим, ўтган ҳаётимга назар соламан. Негаки, бошланажак ҳар бир ишимда ўша қилган хато ва камчиликларимни такрорламасликка ҳаракат қиламан.  
– Аёл киши учун транспорт тизимида бизнес юритиш қийин эмасми?
– Тўғри. Қийинчиликлари бор. Лекин ўзим бир неча йил аввал бу соҳада иш олиб борганман. Ўшанда вақти келиб ўз транспорт уюшмамга эга бўламан деб ўйлаб юрардим. Буни қарангки, орзуим 2012 йилга келиб рўёбга чиқди.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1064
  • Муаллиф: Admin

ЁРЛИҚДАГИ ЁЗУВЛАР – куласизми, куясизми?

Бўлим: Бош сахифа

Айрим ишлаб чиқарувчилар харидор айнан унинг маҳсулотини харид қилиши учун нималарни ваъда қилишмайди, дейсиз. Қизиғи шундаки, маҳсулот қадоқларида ҳамма вақт ҳам ҳақиқат ёзилмайди, баъзида улар бир оз бўрттирилган ёки ёлғон бўлиб чиқиши ҳам мумкин.
Озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилаётганда унинг яроқлилик муддатига назар солиш билан кифояланиш ҳам унчалик тўғри эмас. Жимжимадор қадоққа муҳрланган яроқлилик муддати тўғри ҳам дейлик, лекин ўша озиқ-овқат маҳсулотларини сиз харид қилаётган дўконга келтиришгунга қадар ташиш ва сақлаш қоидаларига ҳам риоя қилинганми?
"Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига биноан товар ёрлиғида унинг истеъмол хусусиятлари, ишлаб чиқарилган санаси, ишлаб чиқарувчининг номи ва лицензия гувоҳномасининг рақами, товарни сақлаш усуллари ва қоидалари каби қатор маълумотлар кўрсатилиши шарт. Акс ҳолда, ушбу маълумотлар кўрсатилмаган товарлар ўрнатилган тартибда реализация қилишдан тўхтатилади.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2364
  • Муаллиф: Admin

КИМЛАРГА ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИЛАДИ?

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Юртимизда тадбиркорликка яратилган кенг имкониятлардан унумли фойдаланиб, элимиз дастурхони тўкин-сочин бўлиши учун ҳаракат қилаётган тадбиркорларимиз кўп. Уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш эса давлатимиз сиёсатининг бош мақсадларидан биридир. Бироқ тадбиркорликни албатта, қонуний амалга ошириш мақсадга мувофиқ. Бунда биринчи қадам тадбиркорлик фаолиятининг бирор-бир тури билан шуғулланиш учун энг аввало рўйхатдан ўтиш, яъни лицензия олишдан иш бошланади.
ЛИЦЕНЗИЯЛАНАДИГАН ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ
Олий Мажлиснинг 2001 йил 12 майдаги Қарори билан "Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати” тасдиқланган. Ушбу рўйхатга кўра, тиббий ва фармацевтика фаолияти, қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошлар қазиб олиш, адвокатлик, туризм, биржа, тўй, юбилей ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатиш, нодавлат таълим муассасаларининг фаолияти каби фаолият турлари лицензияланиши лозимлиги кўрсатилган.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 3870
  • Муаллиф: Admin

Мунажжимлар башорати (Февраль ойи учун)

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

ҚЎЙ (21.03-20.04)
Бу ойда чорва бозори, ўйинчоқлар савдоси, кўчмас мулк бозори, уяли алоқа воситалари олиб келиш ва сотишда муваффақиятга эришасиз. Таваккал қилманг: пойабзал олиш ва сотиш, спиртли ва тамаки маҳсулотлари, спорт буюмлари, пардоз буюмлари.

БУЗОҚ (21.04.-21.05)
Қурилиш ва автомобиль бозорида февралда муваффақиятга эришишингиз кутилмоқда. Пойабзал ва чарм буюмлари савдоси, маиший техника буюмлари бозорида ҳам омадингизни синаб кўришингиз мумкин. Таваккал қилманг: кўнгилочар ўйинлар, мебел ва гиламлар, спиртли ичимликлар савдоси.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1579
  • Муаллиф: Admin

Тадбиркор этикети: қаерда қандай?

Бўлим: Ёш тадбиркорлар, Тадбиркорлик фаолияти

Бизнес иқтисодий-ахлоқий меъёрларга таянади. Бизнесда тадбиркорликнинг умумахлоқий меъёрларига риоя қилиш шарт. Ахлоқ тадбиркорнинг ташриф қоғозидир.
Кейинги йилларда кўплаб корхона ва фирмалар ташқи бозорга чиқиш, хорижий ҳамкорлар билан тўғридан-тўғри савдо, иқтисод ва ишлаб чиқариш бўйича алоқа ўрнатиш имкониятига эга бўлдилар ва бу имкониятдан фойдаланмоқдалар.
Турли мамлакатлардаги миллий ва руҳий хусусиятлардан хабардор бўлиш, тадбиркорнинг ўзи борган мамлакат қоидаларига риоя қилиши муваффақиятга эришишнинг муҳим омилларидан биридир. Қуйида хориж мамлакатларида тадбиркорлар ўзларини қандай тутишлари лозимлиги хусусида маълумотлар келтирилмоқда.
АҚШ
Америкача бизнес юритиш утилитаризм (ҳамма нарса даромад келтириши шарт!); ҳаракатларни зое  кетказмаслик; ваъдасининг устидан чиқиш; ҳар қандай ишни бошлашда эътиборли бўлиш; ижро назорати; кечагидан кўра бугун яхшироқ ишлаш; майда-чуйдаларни кўздан қочирмасликка асосланади.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 3678
  • Муаллиф: Admin

ШУҲРАТ ХЎЖАНОВ: “ИНСОН БАЖАРАЁТГАН ИШИДАН ЗАВҚЛАНИШИ КЕРАК...”

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Инсоният яралгандан буён яхши ҳаёт кечириш, бунинг учун барча қулайликларни яратиш йўлида бир зум тўхтамайди. Ихтиролар инсонга ҳар гал янги илҳом бағишлагани учун ҳам ҳар бир қулайлик ортидан уни такрорламайдиган ва янада яхшироғи яратилаверади. Машҳур кинофильмдаги машҳур иборага кўра, "яшаш яхши, яхши яшаш ундан ҳам яхши...”

Давр тамаддуни ривожлангани сари инсоннинг эҳтиёжлари ҳам кўпайиб бормоқда. Бир пайтлари похол тўшама, бўйра, кейинчалик кўрпачаларда чордона қуриб ўтирганларнинг, шундоқ ер ёки полга оддий тўшама тўшаб ухлаган кишиларнинг бугунги авлодлари ҳар томонлама қулай, юмшоқ, чиройли, бежирим мебелларда овқатланиш, дам олиш ва ухлаш имкониятига эгадирлар. Юқорида келтирганимиздек, яхши яшаш истагидаги кишилар талабани қондириш учун мебелсоз усталарнинг ҳам қўли қўлига тегмаяпти. Улар ўз мижозларини янада рағбатлантириш, кўнглидан жой олиш ва уларни мамнун қилиш учун изланишдан тўхташмаяпти. Бу эса мебел бозорида ижобий маънодаги рақобат, ранг-баранглик, профессионаллик ва албатта сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришга ҳаракатни ривожлантиради. Мебел бозорининг ўзига хос талаблари ва шартлари мавжуд. Унга кўра, бу соҳада фаолият кўрсатувчилар харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқаришлари, истеъмолчининг хоҳиш-истаги, диди нечоғли эканини ҳис қила олишлари ва бозордаги ўзгаришлардан воқиф бўлиб туришлари керак. 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1275
  • Муаллиф: Admin

Шотландиядан келган туҳфа “Форбс” журналининг тарихи

Бўлим: Машхурлар хаёти

"Forbes” журнали ҳақида эшитмаган инсон кам бўлса керак. Айниқса, журналнинг турли воқеа-ҳодисалар ва компаниялар, дунёнинг энг бой инсонларига оид рейтинглари деярли ҳар бир оммавий ахборот воситасида тилга олинади. Бугунги кунда "Форбс” дунёда энг оммабоп журналлардан бири. Аммо бу журнални ташкил қилган инсон ҳақида ҳамма ҳам билавермаса керак. Мазкур журналнинг асосчиси Берти Чарльз Форбсдир.

Берти Форбс 1880 йилнинг 14 майида Шотландиянинг кичкинагина Нью-Дир шаҳарчасида дунёга келган. Оилада у ўн фарзанднинг олтинчиси эди. Отаси чевар бўлиб, топган даромади рўзғорни тебратишга аранг етарди. Берти бировларнинг молини боқиб ёки далада ишлаб отасига ёрдам берарди. Аммо у тинмай машҳур журналист бўлишни, ўз журналини ташкил этишни орзу қиларди.

Ўн тўрт ёшида у маҳаллий газеталардан бирига ҳарф терувчи бўлиб ишга кирди. Ойлик маоши эса ҳафтасига 75 фунт эди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 787
  • Муаллиф: Admin

87 соатини ТВ олдида ўтказган уч нафар америкалик 5 минг доллар мукофот олди

Бўлим: Бош сахифа

Уч нафар америкалик 87 соат вақтини ёқиқ телевизор қаршисида ўтказгани учун Гиннес рекордлар китобига кирди.
Рекорд Лас-Вегасдаги электроника кўргазмасидоирасида ўрнатилган. Китобнинг қоидаларига кўра, ТВ-марафон пайтида Дэн Жордан, Спенсер Ларсон ва Крис Логлин бир соатда фақат беш дақиқа танаффус қилиш имконига эга бўлган. Бундан ташқари улар шу беш дақиқа вақтларини тўплаб, ухлаб олиш хуқуқига ҳам эга эди. Шу тарзда ҳар бир иштирокчи тўплаб олган вақти 80 дақиқани ташкил қилди.
Телевизор экрани қаршисида уларга еб ичиш руҳсат этилган, аммо телефонда гаплашиш ёки ўқиш таъқиқланган.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2339
  • Муаллиф: Admin

“Менинг бизнес ғоям” танловида қатнашинг ва имтиёзли кредитга эга бўлиб, ўз бизнесингизни бошланг

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

"Менинг бизнес ғоям” танловинининг 2014 йилги босқичига хужжатлар қабул қилиш бошланганлигини
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Танлов мақсади Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, якка тартибдаги меҳнат фаолиятини, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, касаначиликни фаоллаштириш ҳамда уларга микромолиявий хизматлар кўрсатиш орқали янги иш ўринларини яратиш, мустақил ҳаётда ўз ўринларини топиш ва бизнесини йўлга қўйишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат.
Танловда республикамиздаги барча касб-ҳунар коллеж ҳамда академик лицей битирувчи талабалари иштирок этишлари мумкин.
Танлов анъанавий тарзда февраль-май ойлари давомида республика бўйича 3 босқичда ташкил қилинади.
1-босқич: Барча касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда иншо ва мутахассислар иштирокида ташкил қилинадиган махсус ўқув семинар тариқасида ўтказилади.
Иштирокчилар томонидан тақдим қилинадиган иншога қуйидаги талаблар қўйилади:
- Иншо компьютер Word программасида 14 шрифтда, 1 интервалда терилиши ва 3 варақдан ошмаслиги;
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1437
  • Муаллиф: Admin

БИЗНЕСМЕН СПОРТЧИЛАР ёхуд “ЎЙИНДАН ТАШҚАРИДА”

Бўлим: Машхурлар хаёти, Тадбиркорлик фаолияти

Аксарият профессионал спортчилар бутун умр футбол, хоккей, бокс ёки спортнинг бошқа тури билан пул топиш мумкин эмас деб ҳисоблашади. Шунинг учун йирик миқдорда маош олишса-да, спортдаги фаолияти ниҳоясига етмасданоқ ўз бизнесларини бошлаб юборишади. Кўп ҳолларда улар бизнесда ҳам худди спортдаги каби муваффақиятга эришишлари мумкин.

• Масалан, Англия футбол терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Дэвид Бекхэм дунёдаги энг кўп маош олувчи спортчилардан бири саналади. У айни пайтда «Пари Сен-Жермен» клубида тўп сурмоқда. Катта пул топишига қарамасдан, у тур­ли компанияларнинг рекламаларида фаол суратга тушади (Burger Kingдан тортиб Samsungгача).

Бундан ташқари, у 2012 йилдан бошлаб H&M магазин­лар тармоғи билан ҳамкорликда ички кийимлар, атир­лар савдоси билан шуғулланади, 2013 йил февралида эса ресторан ҳам очди.

Футболчининг рафиқаси, Spice Girls гуруҳининг собиқ хонанда­си Виктория ҳам бизнес билан шуғулланади: у ўз кийимлар ва сумкалар коллекциясини ишлаб чиқаради. Дэвид 2011 йилда бизнес орқасидан 20 миллион долларга яқин пул ишлаган.

• МХЛ тарихида­ги энг яхши бомбар­дир ва снайпер Уэйн Гретцки ҳам вино­чиликка қизиқади. Гретцкининг компанияси ишлаб чиқарган виноларни унинг Торонтодаги ресторанида татиб кўриш мумкин. Компания сай­ти орқали Wayne Gretzky Estate виносининг бир шишасини 14-99 долларга сотиб олиш мумкин.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 4719
  • Муаллиф: Admin

Латифалар

Бўлим: Латифалар

Икки бизнесмен суҳбатлашяпти:

— Сиз қайси соҳада фаолият юритасиз? Биржами?

— Мен фақат ҳалол иш олиб бораман.

— Зўр. Сиз роса кўп пул топ­сангиз керак?

— Нега?

— Бу соҳада бирорта ҳам рақобатчингиз йўқдир.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1237
  • Муаллиф: Admin

САХОВАТ БОБИДА ТЕНГСИЗЛАР

Бўлим: Машхурлар хаёти

 

2012 йилнинг 30 октябрида Walt Disney компанияси миллиардер ва режиссёр Жорж Лукаснинг Lucasfilms компаниясини сотиб олганини эъ­лон қилди. Лукасга ушбу харид учун 4 миллиард доллар пул ва Disney компанияси акциялари берилди.

Лукас ушбу пулнинг катта қисмини хайрия ишлари учун сарфлашга қарор қилди. Шуни ҳам айтиш жоизки, Жорж Лукас хайрия ишларида илк бор қатнашаётгани йўқ. У 2010 йилда Билл Гейтс ва Уоррен Баф­феттнинг Giving Pledge ташкилоти билан шартнома тузган. Шартнома­га кўра, Лукаснинг вафотидан сўнг унга тегишли бойликнинг тенг ярми мазкур хайрия ташкилоти ҳисобига ўтади.

Агар Жорж Лукас хайрия ишларида фаол қатнашадиган бўлса, Forbes журналининг янги – хайр-саховат учун энг кўп пул сарфлаганлар рўй­хатига кириши мумкин. Ҳозирча эса рўйхатнинг энг юқори ўринларини қуйидаги инсонлар банд этишган.


• Билл Гейтс, АҚШ. Сарфлаган пули: 28 млрд. доллар

Илгарилари Гейтс компьютер технологиялари соҳасидаги тадқиқотлар, кутубхоналар ва учувчилик мактаби учун пул ажратарди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1073
  • Муаллиф: Admin

Спорт клубларининг энг пулдор эгалари

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Илгарилари спорт клубларини сотиб олиш миллиардерларнинг шунчаки ҳаваслари эди. Аммо кейинги йилларда вазият ўзгарди: энди бу соҳага сармоя киритиш ҳисоб-китоб билан бўлмоқда. "Форбс” журнали дунёнинг бой кишилари қайси спорт турларига сармоя киритаётганликлари борасида рўйхатини эълон қилди. Маълум бўлишича, америкача футболга миллиардерларнинг 19 нафари сармоя киритган. Баскетболга қизиқувчи бадавлат кишилар сони 15 нафарни ташкил этади. Кейинги ўринларни футбол (8 киши), бейсбол (6 киши) ва хоккей (5 киши) эгаллаган. Қуйида эса қўл остидаги спорт клубига 100 миллион доллардан ортиқ сармоя киритган миллиардерлар рўйхати билан танишишингиз мумкин.


 

• Мукеш Амбани. Клуби: Mumbai Indians (крикет, Ҳиндистон премьер-лигаси).Фуқаролиги: Ҳиндистон. Ҳиндистонлик 55 ёшли Амбани Мумбайдаги энг таниқли спорт клубларидан бирига эгалик қилади.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1479
  • Муаллиф: Admin

Осиёлик «супермен»

Бўлим: Машхурлар хаёти

Гонконглик тадбиркор Ли Кашин 2012 йилда "Осиёнинг энг бой кишиси” деб эътироф этилган ҳамда дунёнинг энг бой инсонлари рўйхатида тўққизинчи ўринни эгаллаган (25 миллиард доллар). Гонконгдаги ҳар еттинчи квартира­ни унга қарашли қурилиш компаниялари қурган, Гонконг порти орқали ўтадиган юкларнинг 70 фоизи унинг назо­ратида. Ли Кашинга қарашли компанияларда дунёнинг 53 мамлакатидаги 270 минг нафардан ортиқ киши меҳнат қилади. У бу мавқега қандай эришган?

БОЛАЛИК

Ли Кашин 1928 йили Хитойнинг Чаочжоу шаҳрида камбағал қишлоқ ўқитувчиси оиласи­да дунёга келган. 1940 йилда японлар истило­сидан жон сақлаш учун уларнинг оиласи Гон­конгга қочиб келади. Орадан икки йил ўтгач, унинг отаси даволанишга пул тополмай сил ка­саллигидан вафот этади. Ҳали мактабнинг бе­шинчи синфини ҳам битирмаган ўсмир соатлар тасмасини сотиш билан кун кўради. Кейинроқ у пластмасса гуллар ишлаб чиқарувчи завод­га ишга киради. Ли кунига 16 соатлаб ишлар, ишдан сўнг кечки мактабга борарди.

ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ БОШЛАНИШИ

Ли Кашин озгина пул тўплаб олгач, ишдан кетди ва сунъий гуллар сотиш билан шуғуллана бошлади. 1950 йили эса 9000 долларга яқин пули билан пластмасса маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи компанияга асос солди. Маҳсулотларини АҚШга экспорт қилишни бошлагач, Кашиннинг бизнеси гуллаб-яшнай бошлади. Унинг компанияси сунъий гуллар­дан ташқари, пластмасса ўйинчоқлар, совун идишлари ва тароқлар ҳам ишлаб чиқарарди. Олинган фойдага эса у ўша даврда анча ар­зонлаб кетган кўчмас мулк сотиб ола бошлади. 1970-йилларнинг охирига келиб, Ли йирик тад­биркорга айланиб улгурганди.

Орқага Олдинга