«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 3030
  • Муаллиф: Admin

Стив Жобс муваффақиятининг 12 сирли қоидаси

Бўлим: Машхурлар хаёти, Ёш тадбиркорлар

Стив Жобс — Ҳозирги кунда дунёнинг энг кучли ишлаб чиқарувчи компанияларидан бирининг асосчиси. Унинг муваффақиятлари афсонага айланди. У асраб олинган бола, ўсмирлигида коллежда 6 ой ўқигандан сўнг, уни ташлаб кетган, шундай бўлсада дўстларининг ётоқхонасида полда ётиб юрган, қорнини тўйдириш учун «Cоcа cола»дан бўшаган идишларни 5 сент эвазига йиғиб сотган инсондир. Бу инсон — «Apple» ва «Pixar» анимация студиясини тузган. Қуйида унинг 12 муваффақиятга эришиш қоидаси келтирилган:
1) Севимли ишинг билан шуғуллан. Ҳаққоний Ҳаракат қил. Ҳақиқий буюк ишлар қилишнинг ягона йўли, бу — севимли иш билан шуғулланиш.
2) Бошқача бўл. Бошқача ўйла. Ҳарбий матрос бўлгандан кўра, қароқчи бўлган афзал.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1365
  • Муаллиф: Admin

ИХТИРОГА АЙЛАНГАН ХАТОЛАР

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

"КОКА-КОЛА”

1886 йили доктор ва фармацевт Жон Пембертон кока ўсимлиги барги ва кола ёнғоқларини аралаштириб инсонга қувват бахш этувчи дори олиш устида иш олиб борди. Пембертон тайёр бўлган аралашмани татиб кўрди ва унинг таъмидан қониқиш ҳосил қилди. У бу дори тез чарчайдиган, асаби чатоқ ва тиши оғриган беморларга яхши таъсир қилади деб ҳисоблади. Доришунос тайёр аралашмани Атланта шаҳридаги энг катта дорихонага олиб борди. Ўша куни дорининг бир стакани беш центдан сотилди. Аммо Coca-Cola ичимлиги эҳтиётсизлик туфайли пайдо бўлади. Сотувчи тасодифан дорига оддий сув ўрнига газланган сув қўшиб юборади.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1866
  • Муаллиф: Admin

Ўзбекистонда юридик шахсларнинг бир қатор солиқ имтиёзлари бекор қилинди

Бўлим: Конунлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2013 йил 25 декабрь куни "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2014 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекканлиги ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур Қонун асосида Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига 48 та турли мазмундаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, Ўзбекистонда юридик шахсларнинг бир қатор солиқ имтиёзлари бекор қилинди.

Солиқ Кодексининг 158-моддасида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича имтиёзлар белгилаб берилган бўлиб, унга кўра юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлашдан озод қилинадиган юридик шахслар рўйхати санаб ўтилган.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1085
  • Муаллиф: Admin

Ўзбекистонда қайта молиялаш ставкаси амалдаги 12 фоиздан 10 фоизга туширилди

Бўлим: Конунлар

Инфляция даражасининг 2014 йилги прогноз кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда ҳамда юқори иқтисодий ўсиш суръатларини рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 2014 йилнинг 1 январидан бошлаб қайта молиялаш ставкасини амалдаги 12 фоиздан 10 фоизга тушириш бўйича қарор қабул қилинди. Бу ҳақида Марказий Банк расмий сайти хабар бермоқда.

Хабарда таъкидланишича, қайта молиялаш ставкасининг туширилиши банк кредитлари бўйича фоиз ставкаларининг пасайишига асос яратади ва иқтисодиётнинг реал секторидаги инвестицион фаолликни ошишига олиб келади. Жумладан, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини молиялаштиришга ажратиладиган тижорат банклари кредитлари бўйича фоиз ставкалари пасаяди ва кредитлар ҳажми ўсади.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1391
  • Муаллиф: Admin

Бойлар қайси китобларни ўқишади?

Бўлим: Бош сахифа, Машхурлар хаёти

luxlux.net сайти миллиардерларнинг столларида қайси китоблар кўпроқ туриши ҳақида маълумот берди. Демак, энг бой инсонларнинг севимли китоблари билан танишинг.

Билл Гейтс

Жером Д. Сэлинжернинг "Жар ёқасида” романи­ни қўлдан қўймайди. Бу асар америкалик 16 ёшли Холден исмли ўсмир ҳақида бўлиб, у ўзи яшаётган жамиятдаги қонун-қоидаларга қарши чиқади.

Опра Уинфри

Харпер Лининг "Масхарабозни ўлдириш” асарини севади. Романда Алабама штатидаги шаҳарчалардан биридаги ҳаёт ҳақида ҳикоя қилинади. Асарнинг бош қаҳрамони эса олти ёшли қизчадир.

Марк Цукерберг

Орсон Скотт Карднинг "Эндернинг ўйини” рома­нини қайта-қайта ўқишдан чарчамайди. Бу илмий-фантастик роман ерликларнинг ўзга сайёралик исти­лочиларга қарши кураши ҳақида.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 9598
  • Муаллиф: Admin

Қашшоқликка етакловчи 10 одат

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

Баъзилар қашшоқлик ҳақида худди компьютерда дастурлангандай фикрлайдилар ва турмуш тарзини ўзгартиришга уринмайдилар. Қуйида қашшоқликка элтувчи одатлар хусусида сўз юритамиз.

1. Ўзига ачиниш ҳисси

Камбағалликка мойил инсонлар ўзларига ачини­шади ва бой бўлиш пешоналарига битилмаган деган фикрда бўлишади. Кимдир аёл бўлиб туғилгани, кимдир семизлиги, яна кимдир бўйи, миллати, ранги, дини, кимдир эса турмуш қурмаганлиги, ёшлар тажрибасизлиги, ёши ўтганлар эса қариб қолганлиги учун ўзларини муаммолар гирдобида деб ҳис қилишади. Агар инсон қандайдир арзи­маган нарса учун кун бўйи ўзини айблаб, ачиниб ўтирса, атрофдагилар унга қандай муносабат­да бўладилар? Ўзига ачиниш олға сузиши лозим бўлган ҳаёт кемасининг йўлига лангар ташлаш ва ўз-ўзини қашшоқликка маҳкум этишдир.

2. Хасислик

Доимий равишда арзон нарсаларни сотиб олиш, фарзандларининг яхши билим олишлари учун пулни аяш, мабодо раҳбар бўлса қўл остидаги­ларни оз пул эвазига кўп иш қилишга мажбурлаш камбағалликка элтувчи иккинчи одатдир. Ҳамма нарсада пулни тежаш оқиллик эмас, балки кирим ва чиқим мувозанатини билмаслик, унга нотўғри ёндашишдир. Бой бўлишни мақсад қилган инсон нарсаларнинг ҳақиқий нархи учун пул тўлашга тайёр бўлади.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1653
  • Муаллиф: Admin

Нархларнинг 0.99 $ билан тугаши-ю солиқлар тарихидан (Қизиқарли маълумот)

Бўлим: Бош сахифа

Нега нархлар .99 билан тугайди?
Кўпгина магазинларда нархлар ўзгарганида нархнома охирида .99 қўйилади. Нархни 1 цент ёки бир сўмга пасайтириш телбаликдай туюлиши мумкин, аммо бу усул бир аср илгари Хендерсон университети маркетологи Ли Хиббетт томонидан ишлаб чиқилган. Хиббеттнинг фикрига кўра, нархнинг .99 билан тугаши бизнинг чапдан ўнгга қараб ўқишимизга асосланган бўлиб, бунда дастлабки рақам кейингисига қараганда кучлироқ таъсир қилади. Айнан шунинг учун киши бирон нарса харид қилаётганида нархи 5 эмас, 4,99 деб ёзилган маҳсулотни сотиб олади. Чунки мия унга фарқ унчалик катта бўлмаса ҳам 4 рақами 5дан кичик эканлигини уқтиради.
Бундан ташқари, нархи .99 билан тугаган маҳсулот харидорга унинг нархи арзонлаганлигини билдириб туради.
Харидорлар учун қопқон
* Катта арава - катта харид. Магазинда сотиб олинган нарсалар учун катта араванинг ярми бўш туриши озгина нарса харид қилган харидорда ноқулайлик ҳиссини пайдо қилади. Оқибатда харидор уни тўлдириш мақсадида яна қўшимча нарсалар сотиб олади.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 11460
  • Муаллиф: Admin

«Ким буни кила олса дунёни эгаллайди, ким кила олмаса ёлгиз колади».

Бўлим: Бош сахифа

Мен хар йили ёзда Мэнга балик овига бораман. Мен каймокли кулупнайни яхши курман, лекин баликларнинг чувалчангларни яхши куришини билиб колдим. Шунинг учун овга бораётган узимнинг нима хохлашимни уйламайман. Мен баликнинг нима хохлашини уйлайман. Мен кармокка каймокли кулупнай эмас, чувалчанг ёки чигиртка урнатаман.

Ллойд Джорд худди шундай килган. Кимдир ундан уруш йилларида Вильсон, Орландо, Клемансо каби лидерлар уз постларини тарк этган бир вактда у бунга кандай эриши мумкин деб сурашганда, у «агар менинг рахбарлик лавозимда колишимга битта фактор сабабчи десам, бу кармокка балик ёктирадиган емишни урнатиш факторини тулик эгаллаганлигимдир» – деб жавоб берган эди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 10550
  • Муаллиф: Admin

Одамлар билан муамала килиш санъатининг катта сири.

Бўлим: Бош сахифа

<!-- [if gte mso 9]>

Дунёда бировни бирон нима килишга ундашнинг бир йули бор.

Ёдда тутинг: бошка йули йук.

Албатта сиз одамга туппонча укталиб унинг соатини олиб куйишингиз мумкин. Сиз ишчини ишдан бушатиш йули билан  куркитиб ишлатишингиз мумкин. Болани хивчин билан куркитиб айтганингизни килдиришингиз мумкин. Лекин бу усулларнинг охири вой булиши мумкин.

Сизни бирон нима килишга ундашнинг ягона усули сиз хохлаган нарсани бериш.

Сиз нимани хохлайсиз?

Йигирманчи асрнинг таникли рухшунос олимларидан бири веналик доктор Зигмунд Фрейд харакатларимиз асосида иккита асос ётади – жинсий мойиллик ва буюк булишга интилиш.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2003
  • Муаллиф: Admin

«Асал йигмокчи булсанг, арихонани бузма».

Бўлим: Бош сахифа

1931 йилнинг 7 май куни Нью-Йорк шахрида полиция конунбузарларни кулга олди. Бу эски шахар илгари бунака шов-шувни курмаган.У бунга ишонган.

Ушбу масала буйича Синг-Синг камокхонаси бошлиги Лоуэс билан сухбат килганман. «Кам сонли жиноятчилар узларини айбдор деб хисоблашади. Уларнинг фикрича, улар хам мен ёки сиз каби инсон. Шунинг учун улар ўзларининг харакатларини нима билан изохлашга, тушунтиришга харакат килишади? Улар сизга нима учун сейфларни бузушганлигини ёки ўқотганлигини хикоя килишга харакат килишади. Уларнинг купчилиги тугри ёкт нотугри турли фикрлар билан узаларининг жамиятга карши булган харакатларини оклашга ва бу асосида уларни камокхонага умуман камамаслик кераклигини исботлашга уринишади».

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 3135
  • Муаллиф: Admin

БЕШ МАСЛАҲАТ (Бўлажак миллионерларга)

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

1. Ҳеч қачон хато қилмаган киши ҳеч қачон бирор янгиликка қўл урмаган кишидир. Аксарият одамлар хато қилишдан қўрқиб янги иш бошлашга урин­майдилар. Хатодан қўрқмаслик керак. Мағлубиятга учраган инсонгина қандай қилиб ғалабага эришиш мумкинлигини англаб етади.

2. Инсон қадри унинг нимага эришиши билан эмас, нима бера олиши билан ўлчанади. Агар дунёга машҳур инсонлар ҳаётига разм солсангиз, уларнинг ҳар бири инсоният учун нимадир бера олган. Бирор нарсани олиш учун аввало бирор нарсани бериш ке­рак. Қадрингиз баланд бўлса, ҳаётда бир поғона юк­сакликка кўтариласиз.

3. Агар илғор тадбиркор бўлишни истасангиз, бизнес билан шуғулланишни ҳозирданоқ бошланг. Бошлашни истасангиз-у, оқибатидан қўрқсангиз ҳеч нарсага эришолмайсиз. Бу ҳамма соҳага тегишли: ютиш учун аввало ўйнаш керак.

 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1186
  • Муаллиф: Admin

ПУЛДОРЛАРНИ ПУЛСИЗЛАРДАН АЖРАТИБ ТУРУВЧИ ЖИҲАТЛАР

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

ПУЛДОРЛАРНИ ПУЛСИЗЛАРДАН АЖРАТИБ ТУРУВЧИ ЖИҲАТЛАР 

1. Пулдорлар пул ва вақтни тежашади.

2. Пулсизлар топган пулининг ҳаммасини сарфла­шади, пулдорлар топганини пул топишга сарфлаша­ди.

3. Пулдорнинг ортиқча пули бўлмайди.

4. Пулдор кутилмаган харидлар қилмайди.

5. Пулсиз қўлдан келганича пул топади, пулдор эса ҳамма нарсадан пул топиш йўлини қидиради.

6. Пулсиз пулсизга ёр­дам беради, пулдор эса пулдорга.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1769
  • Муаллиф: Admin

“Гаров реестри тўғрисида”ги қонун 2014 йилнинг 1 июлидан кучга киради

Бўлим: Конунлар

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштиришга хизмат қиладиган бир қатор қонунларни қабул қилиш таклифи илгари сурилди. Концепцияга мувофиқ 2013 йил 24 октябрда расман эълон қилинган "Гаров реестри тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни эркин бозор муносабатларини янада ривожлантириш, гаров реестрини юритиш, сақлаш ва ундан фойдаланишга оид муносабатларни тартибга солишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

 
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 3809
  • Муаллиф: Admin

Вавилонлик энг бой одам

Бўлим: Бош сахифа

(Бу асар олдинроқ сайтимизга жойлаштирилган, лекин шу асарда камчиликлар бўлганлиги сабабли ҳозирда ушбу асарни батафсил тақдим этамиз.)

Қашшоқлик нима? Но­чор яшашнинг айбдори ким? "Пулни топиш жуда қийин, уни билиб сарфлаш ҳаммасидан ҳам қийин” деган халқ ҳикматини қандай тушунасиз? Фаровонликка эришиш­нинг порлоқ йўли борми? АҚШлик ёзувчи Жорж Самуэл Клейсон қаламига мансуб "Вавилонлик бой” асарида ана шу саволларга жавоб изланади. 1926 йил­да чоп этилган ушбу асар молиявий омадга эришиш усулларини ўргатувчи памфлетлар сериясидан ўрин олган китоб бўлиб, у банклар ва суғурта компаниялари орасида жуда тез тарқалиб, миллионлаб ўқувчиларнинг олқишига сазовор бўлган. Айтиш­ларича, ушбу китобни барча миллионерлар ўқиб чиқишган экан. Қуйида ушбу китобдан парча ўқишингиз мумкин.

...Бир вақтлар кўҳна Вавилонда Арқад исмли жуда сарватдор (бой-ба­давлат) одам яшаб ўтган бўлиб, унинг бойлиги тилларда достон бўлган. У сахийлиги билан ҳам машҳур бўлиб, жуда катта хайрия ишлари билан шуғулланган. У оила бошлиғи сифа­тида ҳам жуда саховатли инсон эди. Ҳамиша тўкин- сочинликда яшаган... Шунга қарамасдан, йилдан- йилга унинг даромадлари сарф-харажатларидан анча юқори бўлган.

 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 934
  • Муаллиф: Admin

Дунёни ўзгартирган брендлар

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Фаст–фуддан – ижтимоий тармоқларгача, интернет-дўконидан – телефонларгача. Бу брендлар нафақат инсониятнинг кундалик сарф-харажатларини, балки ижтимоий мавқеини ҳам белгилайди. Уларнинг ҳар бири ўз соҳасида чинакам инқилоб қилиб, дунёмиз қиёфасини ва турмуш тарзимизни ўзгартиришга муваффақ бўлан.

 

Amazon

 

Компания асосчиси Жефф Безос сайтга ном танларкан, излаш қаторига тез "қалқиб чиқадиган” сўз бўлишини хоҳлаган эди. Қолаверса, бу сўзда алфавитнинг биринчи ва охирги ҳарфлари (А ва Z) борлиги ҳам унга маъқул бўлди: Безос бир кун келиб ҳамма нарса унинг сайти орқали сотилишидан умид қилди. Дарҳақиқат, бугун Amazon веб-дўконидан хоҳлаган товарни харид қила оласиз: аспириндан тортиб майса қирқиш машинасигача, кучукчалар учун свитердан-электрон китобларгача. Ҳам сонияда сайтда 35 та харид амалга оширилади.

 

Орқага Олдинга