«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1188
  • Муаллиф: Admin

Бадавлат кишининг ўғли хатолик туфайли муҳтож оилага тушиб қолди

Бўлим: Бош сахифа

Токио суди маҳаллий клиникалардан бирини 60 ёшли фуқарога 380 минг доллар тўлашга мажбур этди.
Маълум бўлишича, тиббиёт ходимлари уни туғруқхонада бошқа чақалоқ билан адаштириб қўйган экан. Шу тариқа у бегона оилада ўсган, дея хабар беради "TheJapan Today” нашри.
1953 йилда туғилганбола ўзининг бадавлат оиласи ўрнига кам таъминланган жуфтликнинг оиласига тушибқолади. Тўрт кишидан иборат ушбу оила ўн метр келадиган хонада яшаб, ҳатто энгзарур маҳсулотларни ҳам сотиб олишга қурби етмаган. Бола икки ёшга тўлганидаунинг "отаси” вафот этади. 14 ёшида бола кечки мактабда ўқиши учун пул ишлабтопиш мақсадади заводда ишлашга мажбур бўлади. Охир-оқибатда у транспорт компаниясига ишга киради ва бир умр ўша ерда ишлайди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 902
  • Муаллиф: Admin

Ҳиндистон самолётининг ҳожатхонасидан 20 кг олтин топилди

Бўлим: Бош сахифа

Ҳиндистоннинг Калькутташаҳри аэропорти фаррошлари Бангкокдан учиб келган самолётда қиймати бир миллион доллардан ортиқ 24 та қуйма олтин топди.   

"Қимматбаҳо юк Ҳиндистоннинг "Jet Airways” компаниясига тегишли авиалайнер ҳожатхонасидан топилган. Қуйма олтинлар иккита сумкада бўлган”, - дейди аэропорт директори журналистларга. Ҳар бир қуйма олтиннинг оғирлиги бир килограммга яқин. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, топилманинг қиймати 1,1 миллион долларга  баҳоланмоқда. 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 74510
  • Муаллиф: Admin

Сиз кема капитанимисиз ёки йўловчи???

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

Бизнесда муҳим хусусиятлардан бири – бошқарувчилик қобилияти. Агар бойликни бир денгиз деб билсангиз, унда муваффаққиятли саёҳат қилмоқ учун сиз албатта кема капитани бўлишингиз керак. Аммо, бу қўлингиздан келадими? Зарур ўринда тадбиркорлик, қатъият ва уддабуронлик кўрсата оласизми? Орқангиздан одамларни эргаштиришни эплайсизми? Қуйида таклиф этаётганимиз 15 саволга жавоб беринг ва балларни ҳисоблаб, таърифни ўқиб кўринг.

1. Ҳаётимда рўй берадиган ҳар бир ҳодисага ўзим жавобгарман.
Ҳа – 10 балл
Йўқ – 0 балл
Билмайман – 5 балл
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 79370
  • Муаллиф: Admin

Бир сонияда Apple қанча даромад олади?!

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Дунёдаги энг оммабоп IT корпорациянинг қанча даромад олишидан хабарингиз борми?

Энг оммабоп ижтимоий тармоқ қанча пул ишлайди?

Сиз бу хабарларни 5 секунд давомида ўқигунингизча, Apple $22700 маблағ топади, деб хабар берадиMacDigger.ru.

Балки юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи компанияларнинг даромадлари билан ҳам қизиқаётгандирсиз? Мобиль воситаларни ишлаб чиқарувчи Samsung ва Apple энг кўп даромад олувчи компаниялардир.

 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 79836
  • Муаллиф: Admin

18 ЁШДА БОШЛАНГАН БИЗНЕС ("Дунё миллиардерлари" туркумидан)

Бўлим: Машхурлар хаёти, Ёш тадбиркорлар

18 ЁШДА БОШЛАНГАН БИЗНЕС

Хитойлик Ли Сян университетга ўқишга кириш ўрнига ўзининг ҳаваскорлик сайтини ривожлантиришга муккасидан шўнғиган эди. Бунинг натижаси ўлароқ, орадан 10 йил ўтиб, Ли Сяннинг қўл остида 900 нафар ходим ишламоқда, унинг портали эса IT – техналогияси бўйича мамлакатдаги энг йирик интернет ресурслар учлигига киради. Дарвоқе, бу ёш миллионернинг бойлиги 200 млн. Юанга бахоланган.

Майкл Делл Dell Computer Corporation марказига 19 ёшида асос солган эди, ўшанда у Техасс университетида таҳсил оларди. Билл Гейтс ҳам олий ўқув юртида эканлигида Microsoft га асос солган. Хитойлик Ли Сян айнан улардан илхомланиб, бўш вақтини ўзининг севимли машғулотига айланиб миллионерга айланди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 75992
  • Муаллиф: Admin

Файзулла Хўжаев Убайдуллахўжа ўғли

Бўлим: Машхурлар хаёти

Файзулла Хўжаев Убайдуллахўжа ўғли

(1896, Бухоро – 15.03.1938, Москва)

Ўзбек хақининг ардоқли фарзандларидан бири, исёнкор курашчи, Бухоро Халқ Республикаси Халқ Комиссарлари Советининг раиси (1920 – 1924), Ўзбекистон ССР Халқ Комиссарлари Советининг биринчи раиси (1925 – 1937), давлат ва сиёсат арбоби, публицист ва моҳир тарихчи.

Файзулла Хўжаев Бухоро шаҳрида йирик савдогар Убайдуллахўжа Қосимхўжаев оиласида туғилди. Файзулла Хўжаевга замондош бўлган бухоролик кексаларнинг нақл қилишича, Бухорода тўрт йирик миллионер савдогарларидан бири Убайдуллахўжа бўлган. Айтишларича, ҳатто Бухоро амири Саид Олимхон ҳам Убайдуллахўжанинг ҳадсиз – ҳисобсиз бойлигига ҳасад билан қараган.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 76888
  • Муаллиф: Admin

UzInfoCom сервери ва biznestrener.uz сайти хаккерлар хужумига учради

Бўлим: Бош сахифа

Кеча (07.11.2013 йил) соат 08-51 дан 17-40 гача бўлган муддат орасида Сурия давлатининг Crazy Hacker гурухи томонидан UzInfoCom интернет серверига хужум амалга оширилди. Бунинг оқибатида UzInfoCom интернет серверидан рўйхатдан ўтган biznestrener.uz сайтим ҳам шу хужумнинг қурбони бўлди ва сайт шу муддат оралиғида ишламай қолди. Шу муддат ичида сайтга ташриф буюрган мухлислар, уқувчиларнинг баъзилари сайт ўрнида қора рангли фонда ёқимсиз мусиқа ва тушунарсиз араб алифбосида ёзилган сўзлар ва расмлар ўрнатилганлигини гувоҳи бўлишди, баъзилари "502 Bad Gateway” сўзини ўқишди ва сайтдаги маълумотлардан фойдаланиша олмади. Шу ўринда қиладиган бошқа иши йўқ бўлган Crazy Hacker гурухининг бу ишдан нима фойда топишганлигини хеч тушунмаяпман.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1124
  • Муаллиф: Admin

Одамларни бахтиёр қилган компьютер тизимидаги бузилишлар

Бўлим: Бош сахифа

Америка матбуоти "Walmart” чакана савдо дўконининг компьютер тизимидаги бузилиш ҳақида хабар қилади.
Бунинг натижасида, маҳсулотларни компания сайти орқали катта чегирмалар билан харид қилиш мумкин бўлган. Масалан, телевизорлар ва компьютерлар 10 доллардан, югуриш йўлаклари 30 доллардан сотилган, "GTA5” компьютер ўйини эса 60 доллардан 18 долларгача арзонлашган. "Российская газета" нашри қизиқарли техник бузилишлар ва уларнинг натижасида миллионерга айланган, арзон нархларда парвоз қилган, қиммат дастурларни бепул янгилаб олган ва метрода бепул юрган одамлар ҳақидаги маълумотларни тайёрлади.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 849
  • Муаллиф: Admin

Бельгиянинг собиқ қироли пенсияси камлигидан шикоят қилди

Бўлим: Бош сахифа

Бельгиянинг собиқ қироли ўзининг йиллик нафақаси жуда камлигидан шикоят қилди.
Альберт II июль ойида Бельгияда миллий байрам нишонланадиган куни тахтдан ўғли Филипп фойдасига воз кечганди. Бундан олдин у йилига 11,5 миллион евро олган, ҳозир эса 923 минг евро олади, холос. Агар ундан солиқлар чиқариб ташланадиган бўлса, собиқ қиролнинг қўлига 700 минг евро тегар экан.

Альберт Иккинчига яқин кишилар унинг "ёмон кайфияти ва шикоятларидан” ташвишда ва муаммонинг ечимини топишга уринмоқда. Қиролнинг айтишича, унга ўзи умид қилганидай муносабатда бўлишмаяпти ва бу "уни қийин аҳволга солиб қўйган”, дейди шундай кишилардан бири "Le Soir” нашрига.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 834
  • Муаллиф: Admin

Microsoft, Audi ва Emirates компаниялари Мадриднинг «Реал» жамоаси стадиони учун талашмоқда

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Испан клуби стадиони 25 млн. евро эвазига ушбу компаниялардан биринининг номини олади.

Мicrosoft, Audi ёки Emirates компаниялари Мадриднинг "Реал” жамоаси ўйнайдиган «Сантьяго Бернабеу» стадиони номини йилига 25 млн евро эвазига сотиб олишга даъвогарлик қилмоқда. Бу ҳақида Sport.ru нашри хабар бермоқда.

Агар ушбу компаниялардан бири "Реал” клуби билан битим тузишга эришса, бу, футбол тарихидаги стадион номи учун тузилган энг қиммат реклама шартномаси бўлади. Эслатиб ўтамиз, ушбу йўналишдаги бундан олдинги рекорд натижа Мюнхеннинг "Бавария” жамоасига тегишли. Айни пайтда ушбу клубнинг стадиони номи йилига 21 млн. евро эвазига Allianz суғурта компаниясига сотилган.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 75475
  • Муаллиф: Admin

АҚШ доллари ҳақида 10 қизиқарли факт

Бўлим: Бош сахифа

Мисол учун, АҚШ доллари купюрасини тайёрлаш баҳоси 5,7 центни ташкил қилади.
АҚШ доллари – дунёдаги энг оммалашган тўлов воситаларидан биридир. Унинг ташқи кўриниши кул ранг яшилсимон бўлиб, ҳаммага таниш. Долларнинг келиб чиқиш тарихи ҳақида кўпгина қизиқарли маълумотлар мавжуд. Мисол учун, АҚШ доллари купюрасини тайёрлаш баҳоси 5,7 центни ташкил қилади. Келинг, энди фактларга ўтамиз.  

1.    АҚШ доллари-  фақатгина АҚШ расмий валютаси эмас
АҚШ миллий валютаси Сальвадор, Шарқий Тимор, Эквадор, Замбабве ва Маршал оролларида ҳам расмий валюта ҳисобланади.
Гуам , Палау ва Пуэрто-Рикода АҚШ доллари миллий валюта билан биргаликда айланади.
2.    Жаргондаги "Бакс” сўзи буғунинг териси номидан келиб чиққан
Инглиз тилида буғу эркагининг номи buck. У бир пайтлар ҳиндулар билан савдо қилишнинг асосий қуроли бўлган. Улар буни "оловли сув”, ўқлар ва ҳ.к. алмаштиришган. Шунингдек, bucks сўзини келиб чиқиш тарихини  қадимий вино (муссалас) ишлаб чиқариш маъбуди ҳисобланиш Бахус номга ҳам аталган деган гаплар бор.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 79558
  • Муаллиф: Admin

Қарздорлик соғлик учун хавфли бўлиб чиқди

Бўлим: Бош сахифа

Америкалик олимлар буни тажриба асосида ҳам исботладилар. 

Қарзи бор кишининг, ҳатто ёу ёш бўлсада, қон босими кўтарилади, бу эса, ўз навбатида, унинг соғлигида салбий акс этади. Бу ҳақида яқинда АҚШ ўтказилган тадқиқотлар давомида маълум бўлди. Унга кўра, қарздорлик, қон босимини оширишидан ташқари кишининг ўзига бўлган ишончини пасайтиради ва инсон психик ҳолатига салбий таъсир қилади.

Тадқиқотчилар 24 ёшдан 32 ёшгача бўлган 8400 ёшларнинг жисмоний ҳолатини таҳлил қилишди. Тажриба бошида қатнашувчилар "Тасаввур қилингки, сиз ва оила аъзоларингиз бутун мол мулкларини сотиб (уйни ҳам қўшган ҳолда), барча нарсаларини нақд пул ҳолига келтиришди. Бу пуллар қарзларингизни тўлашга етадими?”, деган саволга жавоб беришлари керак эди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 72141
  • Муаллиф: Admin

Буюк Британияда ғаройиб танлов эълон қилинди

Бўлим: Бош сахифа

 

Мамлакатни Европа Иттифоқидан олиб чиқишнинг энг яхши йўлини топган киши 100 000 евро мукофот олади.

Ушбу танлов Британия иқтисодиёт институти (Institute of Economic Affairs) томонидан, Туманли Альбиондаги Европа Иттифоқига қарши кайфиятларнинг кучайиши баробарида эълон қилинган. Slon.ru Интернет-нашри хабарига кўра, 2- ва 3- ўринни эгаллаганларга ҳам 10 ва 5 минг евро мукофот ваъда қилинган.

Тан олиш керакки, Буюк Британия ва ЕИ муносабатлари ҳамон мураккаблигича қолмоқда. Вақти-вақти билан Англияда ЕИ чиқиш ҳақида қизғин мунозаралар бўлиб туради. Ҳатто ушбу масала юзасидан 2017 йилда умумхалқ референдуми ўтказиш ҳам режалаштирилган. Расман Буюк Юритания ЕИ аъзоси ҳисоблансада, ўз пул бирлигига эга бўлиб, кўплаб соҳаларда мустақил сиёсат юритади. 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 78231
  • Муаллиф: Admin

1000 $ дан сотилаётган iPad нинг асл бахоси 274 $ бўлиб чиқди...

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Apple ҳар бир iPad Air планшетидан 61 фоизгача фойда кўрмоқда. iFixit компанияси мутахассислари яқинда омма эътиборига ҳавола қилинган Apple iPad Air планшет компьютерининг ҳақиқий қийматини ҳисоблаб чиқишди.

iPad Airнинг барча қисмлари баҳосини алоҳида ҳисоблаб чиққан iFixit экспертлари маълумотига кўра, Apple янги планшетининг қиймати қурилмага ўрнатилган хотира ҳажмидан келиб чиққан ҳолда 274 АҚШ долларидан 361 долларигачани ташкил қилади.

Мисол учун., ҳақиқий қиймати 274 долларга тенг 16 Гб. ички хотира ва Wi-Fi модулига эга iPad Airнинг АҚШ бозоридаги энг арзон нархи 499 долларни ташкил этади. Айни пайтда 128-Гб хотира ва LTE стандарти бўйича маълумотлар узата оладиган iPad Air эса, қиймати 361 доллар бўлгани ҳолда бозорда 929 долларга сотилмоқда.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 920
  • Муаллиф: Admin

"Билайн"га 500 минг долларга тушган миш-миш...

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Ўзбекистонда алоқа хизматларини кўрсатувчи «Билайн» компаниясилицензияси тўхтатилаётганлиги ҳақида тарқалган миш-миш оқибатида 500 минг АҚШ доллар зарар кўрди.
Эслатиб ўтамиз, 25 октябр куни «Билайн» абонентлари SMS ва WhatsApp мессенжери орқали тарқатилган спам-тарқатманинг қурбони бўлишган эди.

Ҳудди шу куни алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари Давлат қўмитаси мазкур хабарнинг ёлғонлиги бўйича расман мурожаат қилишганлигига қарамай, баъзи абонентлар бошқа операторнинг мижози бўлишга ошиқишди.

Орқага Олдинга