«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1589
  • Муаллиф: Admin

Италияликлар дунёдаги энг қиммат тўй либосини яратди (ФОТО)

Бўлим: Бош сахифа

Қиймати ярим миллион евролик бриллиантлар, дурлар шодаси ва ҳарир ипак – россиялик келин ўз никоҳ тўйини ана шундай либос билан бир умр эсда қоладиган тарзда ўтказишга қарор қилди.

У ўз тўйида италиялик дизайнерлар томонидан яратилган дунёдаги энг қиммат никоҳ либосини кияди.
Либосни тикиш ва уни турли қимматбаҳо тошлар билан безаш учун "Signore” ательесининг тикувчилари 500 соат вақт сарфлади. Либос 1930-йиллар услубида қаймоқранг тўр ва ипакдан тайёрланган.

Келин буюртмани олганидан сўнг кўйлакка шахсан ўзи танлаб олган 20 та бриллиантни тикиш учун уни заргарга олиб боради. Айтиш жоизки, "Signore” ательесининг тикувчилари ўз ишлари учун 350 минг евро пул олишди, бироқ либоснинг бриллиантлар билан безалиши унинг нархини ярим миллион долларгача кўтариб юборади. Тўйдан кейин бу либосни қандай тақдир кутаётгани номаълум. Агар келин уни сандиқда сақлаб қўйишга қарор қилса, уни қўриқлаш учун ҳам катта маблағ зарур бўлиши шубҳасиз.

 

darakchi.uz
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 82241
  • Муаллиф: Admin

Планшетлар – янги мода

Бўлим: Бош сахифа, Ёш тадбиркорлар

Клавиатурасиз компьютерлар – планшетлар бизнинг ҳаётимизга жуда тез ва ёрқин равишда кириб келмоқда. Бунга Apple компанияси асос солди ва биринчи ойдаёқ бир неча миллион iPad сотишга муваффақ бўлди.

Даромад келишини билиб, Appleга бошқа темир ишлаб чиқарувчилар эргашди.

Кореянинг Samsung компаняиси биринчи ойлардаёқ «GalaxyTab» планшет компьютерларидан миллион донасини сотишга тўғри келди. Нега бунинг 90-йиллар, девайслар ўйлаб топилганида қилинмаганига кўплар ҳайрон қолади.

Ўзбекистонда янги қурилмаларга эҳтиётлик билан қарашади. Дунёвий машҳурликнинг боиси нима?

Планшетлар ноутбуклар ва нетбуклардан яхшироқ. Функциялари ҳам осонроқ лекин шунга кўра. Ноутбукда қилиш мумкин бўлган ишларни нетбукда қилиб бўлмайди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 81148
  • Муаллиф: Admin

Маклерлик бизнеси ҳақида

Бўлим: Ёш тадбиркорлар, Тадбиркорлик фаолияти

Маклерлик фаолияти билан шуғулланмасдан бу соҳага оид бирон башорат қилиш қийин. Кўпчиликнинг фикрича, 2007-2008 йилларда бирдан нарх навонинг ўсиши ва дунё иқтисодий инқирози туфайли кўчмас мулк бозорининг аҳволи яхшилаша бошлади. Уларнинг фикрича, апрелнинг бошигача, ҳамма жой тартибга солиниб, августдан бошлаб нархларнинг ўсиши кузатилиши кутилмоқда.

Кимлар маклер бўла олади?

Одатда, бу касб билан турли соҳа вакиллари шуғулланади. Маълумот бунда принципиал аҳамиятга эга эмас. Бухгалтерлар ҳам, технологолар ҳам, таржимонлар ҳам, ва бошқа кўпгина касб вакиллари, баъзида эса умуман маълумотга эга бўлмаганлар маклер бўлишлари мумкин.

Шундай қилиб бизнинг респондентларимиз турли олийгоҳлар ва коллежларни битириб, тақдир тақозоси билан дипломларида кўрсатилган лавозимларда эмас, балки уларга даромад келтирувчи ва қизиқарли иш билан шуғулланишади.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 868
  • Муаллиф: Admin

31 млн евролик қароргоҳ қурган германиялик епископ ишдан четлатилди

Бўлим: Бош сахифа

Германияда дабдабали қароргоҳ қурган католик епископи атрофидаги ҳангомалар авж олмоқда.

Ватикан немис епископи Франц-Петер Тебарц-ван Эльсни қиймати 31 млн. евролик қароргоҳ қурганлиги сабабли вақтинчалик ишдан четлатди. Бу ҳақида msn.com хабар бермоқда. Епископнинг қачон яна хизматга қайтиши масаласи очиқлигича қолмоқда. Ватикан ушбу масалани ҳар томонлама ўрганганидан кейин ҳал қилиши ҳақида хабар берган.

Маълум бўлишича, католик епископ Франц-Петер Тебарц-ван Эльст Германиянинг Лимбург шаҳрида жойлашган қароргоҳини қуриш ва безаш ишларига 31 млн. евро (42 млн. доллар) сарфлаганликда айбланмоқда.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1585
  • Муаллиф: Admin

Цукербергнинг маоши кунига 6 миллион долларни ташкил этди

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

2012 йил якунлари бўйича "Facebook” ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукрбергнинг умумий даромади қарийб 2,27 миллиард доллар ёки кунига олти миллион долларга яқин маблағни ташкил этди.
Бу ҳақда ҳар йили "GMI Ratings” консалтинг компанияси томонидан тузиладиган АҚШ топ-менежерларининг рейтинги далолат бермоқда.
Маошининг миқдори бўйича Цукерберг бу борада иккинчи ўринда кетаётган "Kinder Morgan” компаниясининг (нефть ва газ қувурлари оператори) ижрочи директори Ричард Киндерни ҳам ортда қолдирди. Ўтган йили Киндер 1,1 миллиард доллардан ортиқ пул ишлаб олган эди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1782
  • Муаллиф: Admin

Ойликдан қандай солиқлар тўлаймиз?

Бўлим: Конунлар

Бу ҳақидаги маълумотлар Давлат солиқ қўмитаси томонидан эълон қилинди.

Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси солиқ тўловчиларга иш ҳақидан бюджет ҳисобига ушлаб қолинадиган солиқлар ва мажбурий тўловлар миқдори ва уларни тўлаш муддатлари ҳақида эслатди. Бу тўғрисида "Туркистон-пресс" агентлиги ДСҚ сайтда жойлаштирилган маълумотларга таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Хусусан, жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқ ойнинг иккинчи ярми учун иш ҳақи олиш учун хизмат кўрсатувчи банкка хужжатлар тақдим этилганда ушлаб қолинади (Солик қодексининг 188 моддасига мувофиқ).

Кейинги ойнинг ўнинчи кунигача бюджетга фуқароларнинг 6% миқдордаги суғурта бадаллари ўтказилади(Солиқ кодексининг 310 моддаси). Шу муддагача яна 25% миқдордаги ягона ижтимоий тўлов ҳам бюджетга ўтказилади (Солиқ кодексининг 310 моддаси).

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 14688
  • Муаллиф: Admin

Каримов Ислом Абдуғаниевич

Бўлим: Шеърлар

Менда бир туйғу бор бўлмас айтмасам,(biznestrener.uz)

Буни ҳар бир юртдошим сезса қанийди?(biznestrener.uz)

Дунёда ўзбекни билмаганлар ҳам,(biznestrener.uz)

Ислом Каримовни яхши танийди.(biznestrener.uz)

Тарихга бўйласак миллатин номин.(biznestrener.uz)

Оламга таратган ўзбеклар бисёр(biznestrener.uz)

Лек бизнинг замонда юртимиз шонин(biznestrener.uz)

Юртбошидан юксак кўтарган ким бор?(biznestrener.uz)

Ўйланг аҳир бўйи етмай қулликка(biznestrener.uz)

Ким бузди биз банди ётган қафасни?(biznestrener.uz)

Бизларни ким этди мустақилликка(biznestrener.uz)

Худо ёрлақаган шу зот эмасми?(biznestrener.uz)

Бу на тақдир ҳукми, бу на бир синов(biznestrener.uz)

Бу на бир синоат эди дўстларим(biznestrener.uz)

Прометей қуёшдан олгандек олов,(biznestrener.uz)

Бу асл матонат эди дўстларим(biznestrener.uz)

Бу мушкул ҳол гўё бир гала бўри(biznestrener.uz)

Тиш қайраб турганда қўйларга қараб.(biznestrener.uz)

Қудратин кўрсатиб йўлбарслар зўри,(biznestrener.uz)

Хавфни даф этганга кетарди ўхшаб.(biznestrener.uz)

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1099
  • Муаллиф: Admin

Швейцария банк сирини бекор қилмоқда

Бўлим: Бош сахифа

Швейцария банк сирини сақлашдан воз кечди. Шу тариқа у Солиқ масалалари бўйича ўзаро маъмурий кўмак тўғрисидаги конвенцияни имзолаган 58-мамлакатга айланди.
Ушбу конвенцияни имзолаган мамлакатлар солиқ текширувлари пайтида зарур маълумотларни тақдим этишга мажбур. Швейцариянинг мазкур конвенцияга қўшилиши бу мамлакатдаги банк сири интиҳосини англатади.
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотида омонатчилар ҳақидаги маълумотларни автомат тарзда алмашиш тўғрисидаги келишувнинг имзоланиши Берн томонидан қўйиладиган кейинги қадам бўлишига умид қилишмоқда. Конвенция солиқ масалалари бўйича ўзаро кўмакнинг барча шаклларини ўз ичига олади, масалан, маълумотларни ҳам дастлабки, ҳам шошилинч сўров бўйича тақдим этиш, солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқларига тўлиқ амал қилган ҳолда, солиқ текширувлари борасида ҳамкорлик ва ҳоказолар.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1969
  • Муаллиф: Admin

Дунёдаги энг қиммат соч турмаги 500 миллион доллар туради

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Британиялик машҳур заргар Лоуренс Графф ўз фаолиятининг 60 йиллигини дунёдаги энг қиммат аёллар соч турмаги билан нишонлади. Ушбу соч турмагининг қиймати 500 миллион долларни ташкил этди.
Графф 70-йиллардаги афсонавий образни қайта тиклашга қарор қилди. Ўшанда бу образни сочларига қиймати 1 миллион долларлик бриллиантлар ва бошқа қимматбаҳо тошлар тақилган модель тақдим этганди.
Бу сафар заргар Лондонда ўзгача турмакланган сочлари орасига бриллиантлар билан безалган 22 та заргарлик буюмини тақиб олган модель Даля Гюнтерни тақдим этди. Сочларга тақилган қимматбаҳо тошлар орасида 52 карат келадиган ёрқин сариқ рангли бриллиант ҳам бор.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 861
  • Муаллиф: Admin

АҚШда пулларни электрон почта орқали юбориш усули ўйлаб топилди

Бўлим: Бош сахифа

АҚШнинг "Square Inc.” компанияси, фойдаланувчилар орасида пул ўтказмаларини максимал даражада соддалаштирган ҳолда, электрон тўловлар соҳасида ҳақиқий ютуққа эришди, дея хабар беради "The Wall Street Journal” нашри.
Энди пул юбориш учун электрон почта ва кредитканинг ўзи талаб этилади, холос.
Пул юбориш учун адресатга электрон хат юборилади, хат мавзуси сатрида ўтказилаётган маблағлар миқдори кўрсатилади, кейин хат нусхаси "Square Cash” манзилига жўнатилади. Сервисдан илк бор фойдаланганда, хатга жавоб тариқасида ҳавола келади, унга дебет картасининг рақами киритилиши лозим. Шундан сўнг хабар адресатга юборилади ва у пулларни ўзига қулай бўлган шаклда олиши мумкин бўлади. Кейинчалик дебет картасининг рақами электрон почта манзилига "боғлаб” қўйилади.

 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 3703
  • Муаллиф: Admin

Дунёнинг энг бой сиёсатчилари Топ-7 талиги (фото)

Бўлим: Бош сахифа

2013 йилги рейтингда мулки миллиардлаб долларга баҳоланган сиёсатчилар рўйхати тақдим этилди.

1. Абдулла ибн Абдул Азиз Ал Сауд

Абдулла ибн Абдул Азиз Ал Сауд – Саудия Арабистони қироли ва икки муқаддас ҳарам ходими (2005 йилдан бошлаб). Қирол Абдулла ўн уч бор уйланган ва камида ўттиз бешта фарзанди бор. Шунингдек бутун мамлакатдаги нефть захираларининг 20% унга тегишли. Унинг жами шахсий сармояси 2013 йилда 21 миллиард долларни ташкил этди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 821
  • Муаллиф: Admin

Буюк Британия қироличасининг маоши оширилади

Бўлим: Бош сахифа

Буюк Британия давлат аудиторлари Елизавета Иккинчининг "маоши”ни (бу ерда қиролича, унинг саройи ва оиласини боқишга тўланадиган бюджет маблағлари ҳазил билан шундай аталади) йилига 38 миллион фунтгача кўтаришга қарор қилди.
"Daily Mail”
тарқатган хабарга кўра, харажатлар даромадга қараганда жуда юқорилиги боис, қиролича шахсий пулларини сарфлашгача борган, унинг ҳисобида эса охирги миллион қолган, холос.

Айтиш жоизки, қироличанинг юришларига йилига 4,5 миллион фунт кетади. Бундан ташқари, хизматкорларга 19,5 миллион сарфланади. Бунда дотациялар миқдори 31 миллион фунтни ташкил этади. Табиийки, монархияга қаршилар қиролича учун ажратиладиган маблағларнинг оширилишига қарши. Бироқ, Британия журналистлари охирги 10 йил ичида Елизаветанинг дотациялари мунтазам равишда қисқартириб келинганини эслатмоқда. Демак, энди қироличанинг "маоши”ни оширса ҳам бўлади.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 901
  • Муаллиф: Admin

Жаҳон банки АҚШга дефолтни башорат қилмоқда

Бўлим: Бош сахифа

Жаҳон банкининг раҳбари Жим Ён Ким АҚШда эҳтимолий дефолтгача беш кундан камроқ вақт қолганини билдирди.
Унинг сўзларига кўра, агар Вашингтондаги сиёсатчилар давлат қарзининг юқори чегарасини ошириш борасида келишувга эриша олмаса, бу глобал иқтисодий ҳалокатга сабабчи бўлиши мумкин.

"Мен америкалик сиёсатчиларни кеч бўлмасидан туриб, тезроқ бирор ечимни топишга чақираман... Бу бордаги ҳаракатсизлик қарзлар бўйича фоизларнинг ошишига, жаҳон бозорларидаги ишончнинг тушиб кетишига ва ўсиш суръатларининг секинлашишига олиб келиши мумкин”, - дея таъкидлади Жим Ён Ким Жаҳон банкининг ривожланиш бўйича қўмитаси аъзоларининг учрашувидан сўнг ташкил этилган брифингда.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1711
  • Муаллиф: Admin

Дунёнинг "ақлга сиғмас" қонунлари ёки юбка кийган одам жиноят қилишга ундармиш!...

Бўлим: Бош сахифа

Бундан олдин ҳам сайтимизда турли мамлакатлардаги антиқа, тушунарсиз, ғалати ва ҳаттоки ахмоқона қонунларни эътиборингизга ҳавола этгандик. Бу галги мақоламиз инглиз прокурори Девид Кромбие дунёнинг "ақлга сиғмас” қонунларини кўриб чиқди. Унинг тадқиқотига кўра ушбу қонунлар қуйидагилардан иборат:

Англияда клуб ва бар каби жойларда маст бўлиш таъқиқланади. Шунингдек, аёллар байрамларда шокаланд ейишлари, ўн ёшдан кичик бўлган болаларнинг ойнали манекенларга қараши ҳам ман қилинган. Бундан ташқари автобусда ухлаш қатъиян таъқиқланади.

Данияда қамоқҳонадан қочиш жиноят эмас.

Францияда релсларнинг устида кимнидир ўпиш таъқиқланган. Шунингдек, саҳар соат саккиздан кеч соат саккиз орасида радиоларда эфирга узатиладиган қўшиқлар мусиқасаларининг камида 70 таси француз бастакорларига тегишли бўлиши шарт. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, чўчқаларга Напалеон номи берилиши мазкур давлатда жиноят ҳисобланади.

Голландияда якшанба кунлари спиртли ичимликлар сотиш таъқиқланган.

Италияда юбка  кийган шахсларга, жиноят қилишга ундовчи шахс сифатида қаралади. Бу ерда жамиятга очиқ бўлган жойларда онт ичиш, мушт кўтариш ман қилинган. Шунингдек, Mary исмли аёлларнинг номаъқул ишлар билан шуғулланиши таъқиқланган қонунлар орасидан ўрин олган.

• Шотландияда сигирлар ёнида ичиш ва маст бўлиш таъқиқланади.

• Автралияда болаларнинг тамаки сотиб олишлари таъқиқланган. Аммо тамаки чекишлари билан боғлиқ таъқиқловчи моддалар йўқ.

 Хитойда бир инсонни бўғилиб ўлишдан қутқариш ўша одамнинг бошқа дунё билан боғлиқлигини тўҳтатиш деган маънода тушунилади. Шу сабабдан уни қутқариб қолиш таъқиқланган.(Қонунни ғалатилигини қаранг)

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 682
  • Муаллиф: Admin

Долларни паққос туширган ит

Бўлим: Бош сахифа

Американинг Колорадо штатида ғайриоддий ҳодиса юз берди.
Маълумотларга қараганда, Уейн Клинкел исмли шахс итини автомобилда қолдириб нонушта қилиш учун ресторанга кириб кетган вақтда, оч қолган ит эгасининг 500 долларини паққос туширган.
Клинкел пулини қайтариб олишга ҳар қанча урунмасин фақатгина унинг парчаларинигина сақлаб қола олган. Клинкел ушбу пул парчаларини  бир-бирига ёпиштириб, Давлат Ғазначилик Агентлигига юборди. Банк эса унга 500 долларлик чек берди.

Орқага Олдинга