«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1181
  • Муаллиф: Admin

"WhatsApp" да бормисиз?

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Хаммамизга бирдек маълум ва машхур бўлган  WhatsApp 2009-йили Yahoo компаниясида 20 йиллик тажрибага эга бўлган собиқ икки мутахассиси бўлмиш Жан Коум ва Бриан Астонлар томонидан ишга тушурилган.

WhatsAppнинг кутилмаган тезликда кенг оммага тарқалишида эса Blackberry, Android, Windows ва албатта Apple iOS платформаларнинг ёрдами асосий туртки бўлган. Хозирда 300 миллиондан (Август, 2013) ортиқ фаол фойдаланувчиларига эга бўлаган WhatsApp, экспертлар томонидан $1 миллиард атрофида бахоланган.Хозирда бу платформа орқали фойдаланувчилар кунига 325 миллион донадан ортиқ расмларни бир-бирлари билан алмашадилар. Фирманинг Калифорниянинг Mountain View шахридаги идорасида бор йўғи 45киши фаолият олиб боради.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 730
  • Муаллиф: Admin

Apple жаҳоннинг энг қиммат брендлари рўйхатида Coca-Cola дан ўзиб кетди

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Apple компанияси жаҳоннинг энг қиммат брендига айланди. The New York Times’нинг жаҳон брендлари рейтингини тузган Interbrand компанияси ҳисоботига асосланиб хабар беришича, Apple рўйхатнинг доимий етакчиси – Coca-Cola’дан ўзиб кетишга муваффақ бўлган.

Сўнгги 13 йилдан бери жаҳоннинг энг қиммат юзта бренди рўйхатида пешқадамлик қилиб келган Coca-Cola бу йил учинчи ўринга тушиб кетди. Иккинчи ўринни тўртинчи ўриндан юқорилаган Google корпорацияси эгаллаган.

Interbrand экспертлариҳисоб-китобларига кўра, Apple’нинг баҳоси 98,3 миллиард долларга тенг бўлиб, бу ўтган йилгидан 28 фоизга қимматроқ. Interbrand директори Жез Фрамптоннинг сўзларига кўра, Apple’нинг биринчи ўринга чиқиши фақат олдиндан маълум эди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 924
  • Муаллиф: Admin

‘Кўнгли нозик’ миллиардерга эрга тегмайсизми?

Бўлим: Бош сахифа

Бугун иқтисоди гуллаб, миллиардерларининг сони ҳам ортиб бораётган Хитойда ана шундай хизматни таклиф қилувчи хос ширкатлар ҳам пайдо бўлибди.

Яъни, бир қарашда ҳар жиҳатдан тўкис бўлган Хитойда ҳозир энг тақчили – ёш қизу жувон экан.

Мухбири Люси Ашнинг ёзишича, куёвликка харидорлар тиқилиб кетган бир пайтда келин бўламан, деганларининг сони йил сайин озайиб бормоқда.

Шундай экан, хотин топиш йўлидаги рақобатни кўринг:

Қўлидагимузли қаҳвасини чангаллаган Пенг Тай билан кўчанинг адоғидаги савдо марказига кириб борамиз. Ҳали эскалаторда эканимиз чоғи у кўзларини атрофга аланг-жаланг қилганча, "қиз” излашга тушиб кетади.

"Ҳув анави сариқ рангли либосдагиси бўлмайдими”, - дея мен ҳам ақллилик қиламан. "Уҳ, уҳ, бўйи жуда калта”, - дейди ҳамроҳим.

Худди шу пайт калтагина шортикда бўлган қизгина пойафзал дўконидан чиқиб қолади....”Йўқ. Жуда ориқ”.

"Менга териси нафис, оқишдан келгани керак”, - дея менга изоҳ беради у. "Улар жуда қотма ҳам, тўлача ҳам бўлмасликлари, кейин юришлари ҳам бинойидек бўлиши лозим”.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 834
  • Муаллиф: Admin

“BlackBerry” 4,7 миллиард долларга сотилади

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Канаданинг смартфонлар ишлаб чиқарувчи "BlackBerry” компанияси ўз акцияларининг ҳаммасини мамлакатдаги энг йирик консорциумлардан бири бўлган "Fairfax Financial Holdings”га 4,7 млрд. долларга сотиш бўйича битим тузганини эълон қилди. Ҳозир ушбу компанияга смартфонлар ишлаб чиқарувчисининг тахминан 10% қимматли қоғозлари тегишли.
"BlackBerry” директорлар кенгаши имзоланган битим шартларини маъқуллади. Келишув 4 ноябрга қадар узил-кесил расмийлаштирилади.
Қайд этиб ўтамиз, 2008 йилда "BlackBerry” Канададаги энг қиммат компания ҳисобланган. Унинг активлари 83 млрд.долларга баҳоланган, битта акциянинг қиймати эса 140 доллардан ошган. Ҳозир Торонто фонд биржасида унинг бир дона акциясини 9 долларга сотиб олиш мумкин.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1192
  • Муаллиф: Admin

biznestrener.uz Миллий интернет танлови "Ўзбекистон иқтисодий салоҳияти акс эттирилган энг яхши сайт" номинацияси 1-ўрин сохиби бўлди

Бўлим: Бош сахифа

 Хурматли мухлислар biznestrener.uz сайтим 24 сентябрь куни "Туркистон” саройида "InfoCOM – 2013”– ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида ёшлар ўртасида "MIT.uz” миллий интернет-танловида "Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти акс этган энг яхши сайт” номинациясида 1 – ўринни қўлга киритди. Бу хақда бошқа манбааларда хам танишишингиз мумкин: darakchi.uz, uza.uz 

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 22 йиллигига бағишланган мазкур миллий интернет-танлов "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ташаббуси билан қатор вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамкорлигида шу йилнинг 1 мартидан 1 августигача давом этди. Тадбир ёшларни глобаллашув шароитида ахборот хуружларидан ҳимоя қилиш, уларнинг замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмасини ошириш, амалга оширилаётган ислоҳотларни интернет тармоғи орқали кенг ёритиш ҳамда тарғиб этишда ёшлар иштирокини кенгайтиришга қаратилган.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 895
  • Муаллиф: Admin

“Nokia” компаниясининг собиқ раҳбари “Microsoft”дан 25 млн.доллар олади

Бўлим: Бош сахифа, Тадбиркорлик фаолияти

"Nokia” компаниясининг собиқ бош директори Стивен Илоп "Microsoft” корпорацияси билан шартнома имзоланганидан кейин 25 миллион долларга яқин пул олиши керак. Бу ҳақда акциядорларнинг бўлғуси йиғилишига тайёрланган материаллар далолат бермоқда.

Ушбу сумма Илопнинг компаниядаги 18 ойлик иши учун маошидан ҳамда пул бонуслари ва "Nokia” компаниясининг қимматли қоғозларидан олинадиган даромаддан ҳисобланган. Эслатиб ўтамиз, Американинг дастурий таъминот бўйича концерни шу йил сентябрь ойида "Nokia”нинг мобил бизнесини сотиб олиш ҳақида келишиб олганди. Битим суммаси қайриб 5,4 миллиард еврони ташкил этди, бу тахминан 7,17 миллиард долларга тенг. Компаниялар шартномани 2014 йилнинг биринчи чорагида тузиши кутилмоқда.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 948
  • Муаллиф: Admin

Фермерларга бу йил 10 мингдан зиёд трактор лизингга берилади

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

2012 йилда "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компанияси томонидан қишлоқ хўжалик корхоналарига лизинг шартлари асосида 5 минг 208 донадан ортиқ турли русумдаги трактор ҳамда агрегатлар етказиб берилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткични 10 минг 100 донага етказиш режалаштирилган. Ўтган даврда 4,5 мингдан ортиқ фермер хўжалиги ва корхоналарга 40қа яқин турдаги 5 мингдан зиёд техника етказиб берилди.

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида фермер хўжаликлари ва машина-трактор паркларини қишлоқ хўжалик техникаси билан таъминлашда кўрсатилаётган имтиёзли лизинг хизматларини такомиллаштириш масалаларига бағишланган матбуот анжуманида таъкидланишича, техника воситаларини лизингга олишда фермер хўжаликлари учун қатор имтиёзлар яратилган. Бунга фермер хўжаликлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги машина-трактор парклари учун лизинг муддати 10 йил этиб белгилангани, техника қийматининг 15 фоизи олдиндан тўланиши ва йиллик лизинг фоизининг миқдори молиялаштириш ставкасининг 50 %дан ошмаслигини мисол келтириш мумкин.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 951
  • Муаллиф: Admin

Бизнесмен 600 минг долларлик автомобили билан кўмилмокчи

Бўлим: Бош сахифа

Бразилиялик миллиардер бизнесмен ўлганидан кейин "нариги дунёда фойдаланиш учун” люкс автомобилини ҳам бирга кўмишга қарор қилди.

Фиравнларнинг қийматли ашёлари билан дафн этилгани хакидаги ҳужжатли фильмни томоша қилгач, ушбу қарорга келган Коунт Скарпа исмли бизнесмен Сан Паолонинг энг бадавлат кишилари яшайдиган Ярдиндаги вилласининг боғига "Bentley Continental” маркали автомобили учун "қабр” ҳам қаздирди.

Автомобилига маросими ўтказилишини ҳам хохлаяпти.

Ўзига оид "Facebook” саҳифаларидан қарорини маълум қилган 62 ёшли Скарпа эга бўлган бойлиги ва имконларини ўлганидан кейинҳам фойдалана олиши учун бу ишга бел боглаганини айтди. Янги олган "Bentley Continental”га атаб дафн маросими ҳам ўтказишни  режалаштириб куйган Скарпа "Қароримдан ҳеч ким шубҳа қилмасин. Ҳафта сўнггида автомобилимни дафн киламиз” деди.


Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1205
  • Муаллиф: Admin

Ўзбекистонда Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестри тузилади

Бўлим: Конунлар, Тадбиркорлик фаолияти

Ўзбекистон Республикаси Президенти "Мамлакатимизнинг дастурий таъминотвоситалари ишлаб чиқувчиларини рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.
Бундан кўзланган мақсад ахборот-коммуникация технологиялари учун халқаро стандартларга мос дастурий таъминот воситаларини республикада ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш, сифатли, рақобатбардошли дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш юзасидан мамлакатимиз ишлаб чиқувчиларини рағбатлантиришни кучайтириш, шунингдек, уларнинг маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларда илдам силжитишга кўмаклашишдан иборат.

Қарорда Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг таклифига биноан Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестрини тузиш белгиланган.

Ушбу миллий реестр software.uz Интернет-порталида жойлаштирилган дастурий маҳсулотлар ва ишлаб чиқувчиларнинг миллий каталоги негизида яратилади ва электрон шаклда он-лайн режимида юритилади.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 760
  • Муаллиф: Admin

Эски “Alfa Romeo” рекорд суммага сотилди

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Британиянинг "Bonham’s” аукционида 1935 йилда ишлаб чиқарилган "Alfa Romeo” пойга автомобили рекорд суммага – 9,5 миллион долларга сотилди. 
Иккинчи Жаҳон урушига қадар ушбу автомобиль "Scuderia Ferrari” пойга уловхонаси таркибига кирган ва уни машҳур пойгачи Тазио Нуволари бошқарган. Ўз вақтида бу автомобиль кўплаб пойгаларда ғолиб чиққан, бироқ энг эсда қоладиган пойга уруш арафасида "Audi” ва "Mercedes-Benz”га қарши ўтказилган.

Шунингдек, бу йил ёзда "Bonham’s” аукцион уйининг кимошди савдоларида автомобиллар нархи бўйича ҳам рекорд ўрнатилди. Хусусан, 1954 йилда чиқарилган "Mercedes-Benz W196” пойга автомобили энг қиммат лотга айланди. "Формула- 1”  ғолиби 31 миллион долларга сотилди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 773
  • Муаллиф: Admin

Лотереяда 5 миллион евро ютиб олган испаниялик фуқаро чиптасини йўқотиб қўйди

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Испания шимолида жойлашган Ла-Корунья шаҳрида лотереяга 4,7 миллион евро ютиб олган фуқаро қидирилмоқда.

У дўкондаги хариддан сўнг купонини эсидан чиқариб қолдирган. Бу ҳақда шаҳар мэри Карлос Негрейранинг сешанба кунги баёнотида айтилади.

Унинг сўзларига кўра, чиптани олишга келган фуқаро жиддий сўроқдан ўтказилади. Агар купон ўз соҳибини топмаса, унда ютуқ уни лотерея компаниясининг офисида топиб олган кишига насиб этади.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 849
  • Муаллиф: Admin

Тўқликка шўхлик ёҳуд вазирнинг ўғли қиморда 700 минг евро ютқазди

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Франциясуд терговчилари мамлакат ташқи ишлар вазири Лоран Фабиуснинг ўғли казинога 700 минг евро ютқазган, бироқ унга бу пулни тўламаслик имконияти берилган, деган маълумотни ўрганмоқда.
"Le Figaro” интернет-нашрининг ёзишича, суд терговчилари Монако казиноси нега юқори мартабали кишининг ўғлига тегишли қарзни бекор қилишга рози бўлганини аниқлашга ҳаракат қилмоқда. Тахминларга кўра, улар Фабиусни жанжалдан ҳимоя қилиш учун шундай қилган, деб ёзади нашр.

Бу француз терговчиларининг Фабиус билан боғлиқ ишларга қизиқаётган биринчи воқеа эмас. Ҳозир улар Париждаги 280 метр квадрат майдонга эга данғиллама квартирани вазир қайси пулларига сотиб олганини текширишмоқда.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 939
  • Муаллиф: Admin

Башар Асад Суриядаги кимёвий қуролларни йўқ қилиш харажатини бир миллиард долларга баҳолади

Бўлим: Бош сахифа

Сурия президенти Башар Асад мамлакатдаги кимёвий қуролни йўқ қилиш харажатларини бир миллиард долларга баҳолади. Бу ҳақда у Американинг Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, ушбу жараён тахминан бир йил вақтни ўлиши ва атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Бундан ташқари, Башар Асад ҳукумат кучлари Дамашқ яқинидаги Гута манзилгоҳида 21 август куни кимёвий қуролдан фойдалангани ҳақидаги ахборотни яна бир марта рад этди. Айнан ўша ахборотлар Суриядаги кимёвий қуролни йўқ қилишга сабаб бўлмоқда. Мамлакат президентининг сўзларига кўра, ушбу ҳужум ортида «террорчилар» турибди. Асаднинг таъкидлашича, жангарилар, биринчидан, асаб тизимини ишдан чиқарувчи зарин гази қўшилган кимёвий қуролни ўзлари мустақил тайёрлашлари ҳам мумкин. Иккинчидан, президентнинг фикрича, жангариларга кимёвий қуролларни уларни қўллаб-қувватлаётган мамлакатлар етказиб берган бўлиши мумкин. Бунда гап айнан қайси мамлакатлар ҳақида кетаётганига Асад аниқлик киритмади.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 883
  • Муаллиф: Admin

Toyota компаниясининг раҳбари 101 ёшида вафот этди

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Токиода "Toyota” концернининг собиқ президенти Эйдзи Тойода 101 ёшида ҳаётдан кўз юмди, дея хабар беради "Reuters”.

У автоконцерн томонидан ишчилар учун 1938 йилда қурилган касалхонада юрак хуружидан вафот этди. Айтиш жоизки, айнан Тойода туфайли ушбу япон компанияси оламшумул машҳурликка эга бўлди. Хусусан, у раҳбарлик қилган даврда концерн автомобиллари АҚШда сотила бошлади. Бугунги кунда бу "Toyota” бренди учун энг йирик бозорлардан бири ҳисобланади.

Қайд этиб ўтамиз, Тойода 1923 йилда Нагояда туғилган. У корпорация асосчиси Сакита Тойоданинг жияни бўлиб, компания ташкил этилганидан кейин даставвал оддий механик сифатида ишлайди. 1976 йилга келиб Тойода компанияга раҳбарлик қилади. Кейин вафотига қадар компаниянинг фахрли маслаҳатчиси бўлиб қолади.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 3204
  • Муаллиф: Admin

БААда олтиндан ясалган автомобиль эгасини кутмоқда

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

БААда дунёдаги энг қиммат Lamborghini Aventador LP 700-4автомобили савдога қўйилди.
Мазкурсуперкар учун 500 килограмм олтин ишлатиш кўзда тутилган, безашга эса 700 бриллиант ва платинадан фойдаланилади. Тайёр бўлганидан кейин дунёда тенгги йўқ автомобилга айланадиган машинани 7 миллион 300 минг долларга сотишни кўзлашмоқда.

Ҳозирча энг қиммат автомобилнинг 8 марта кичрайтирилган прототип модели кўргазмага қўйилди. Ушбу машина бир вақтнинг ўзида Гиннес рекордлар китобининг бир неча номинацияларига: энг қиммат автомобиль, энг қиммат логотип, 500 кг олтиндан ташкил топган ягона транспорт воситаси сифатида даъвогарлик қилмоқда. Олтин Aventador автомобилидан тушган маблағнинг бир қисми хайрия йўлида сарфланади.

Орқага Олдинга