«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 949
  • Муаллиф: Admin

Сирдарё вилоятида янги трикотаж корхонаси ишга тушди

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Сирдарё вилояти Оқолтин туманида трикотаж матолар ишлаб чиқарадиган янги корхона фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА хабар бермоқда.

«Сардобатекстиль» корхонасига хориждан замонавий тўқув дастгоҳлари олиб келиб ўрнатилган.

Корхона маҳаллий хомашёдан олинган ип-калавани қайта ишлаб, трикотаж мато ва тайёр кийим ишлаб чиқаради.

Корхона директори Толибжон Раҳимовнинг сўзларига кўра, пахтадан тайёрланаётган маҳсулотларнинг саксон фоизи экспортга йўналтирилади.

ЎзАнинг ёзишича, корхонада 100 нафар ёш доимий иш ўрнига эга бўлди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 836
  • Муаллиф: Admin

Ғаллаоролда яроқсиз шинадан тайёр маҳсулот ишлаб чиқарадиган корхона ишга тушди

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида ишлатилган автомобиль шиналарини қайта ишлаб, резина гранулага айлантирадиган янги корхона иш бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА хабар бермоқда.

«Алишер савдо инвест» масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган корхонада 20 нафар маҳаллий ёшлар иш билан таъминланган. Лойиҳа қиймати қарийб 1,5 миллиард сўм бўлган ушбу корхона автомобилларнинг яроқсиз шиналаридан йилига 3 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 806
  • Муаллиф: Admin

АҚШ полицияси ҳар йили фуқароларнинг 4 миллиард доллар маблағини мусодара қилади

Бўлим: Бош сахифа

Америка полицияси фақатгина жиноят содир этишда гумон қилинаётган фуқароларнинг ўзидан ҳар йили қонуний асосларда 4 млрд. доллардан зиёд маблағни мусодара қилади.

Кўп ҳолларда ҳатто қонунга амал қилувчи америкаликлар ҳам ўз буюмларидан (шу жумладан пул маблағларидан) маҳрум бўлиши мумкин.
Буни қарангки, АҚШ қонунчилиги бирор бир жиноятни содир этишда гумон қилинаётган фуқароларнинг шахсий мулкини тортиб олишга рухсат берган. Бунда ушбу ишни амалга ошириш учун на суд қарори ва на прокурор санкцияси талаб этилади. Қонун ҳимоячилари учун фуқарони кўчада шунчаки тўхтатишнинг ўзи кифоя.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 880
  • Муаллиф: Admin

Facebook суд ишини $20 млн. билан "тинчитмоқчи"

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

АҚШ округ судьяси фойдаланувчилар номидан ва рекламада уларнинг мақолаларга ёзган фикрларидан ноқонуний фойдаланганлиги тўғрисидаги даъвони босди-босди қилиш учун "Facebook” ижтимоий тармоғи 20 миллион доллар бермоқчи бўлганини тасдиқлади, дея хабар беради NBC.

"Digit.ru” тарқатган хабарга кўра, 2011 йил декабрида бир гуруҳ фойдаланувчилар "Facebook”га қарши даъво билан чиқишган. Уларнинг таъкидлашича, мазкур ижтимоий тармоқ "Sponsored Stories” форматидаги реклама баннерларида фойдаланувчиларнинг ушбу бренд саҳифасига "лайкбелгисини қўйганлиги ҳақидаги маълумотни жойлаштирган ва бу билан Калифорния қонунларини бузган.
Гап шундаки, "Facebook” ўз фойдаланувчиларига бунинг учун пул тўламаган ёки уларга реклама кампаниясида қатнашишдан воз кечиш имкониятини қолдирмаган. Фойдаланувчиларнинг сўзларига кўра, улар мазкур бренд саҳифасидаги "Like” тугмачасини фақат чегирма олиш учунгина босишган.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1241
  • Муаллиф: Admin

Ишдан кетишини айтгани учун миллионларга эга бўлди

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

"Microsoft” компанияси бош директори Стив Балмернинг истеъфога чиқиши ҳақида эълон қилганидан сўнг, биржада компания акцияларининг нархи ўсиши натижасида у 840 млн.долларга бойиди.

Айтиш жоизки, Балмер 333 миллион долларлик "Microsoft” акцияларига эга. Охирги маълумотларга кўра, бош директор алмашиши ҳақидаги хабарлар тарқалганидан кейин жума кунги савдолар пайтида компания акциялари 7% дан кўпроққа кўтарилган. Бу "Microsoft”нинг бозор капитализациясини 24 миллиард долларга оширган.

Гарвард ётоқхонасида Билл Гейтснинг ("Forbes” версияси бўйича 2-ўрин, мулки— $67 млрд.) қўшниси бўлган Стив Балмер компанияда 33 йилдан буён ишлайди, шуларнинг 13 йилини компания бош директори лавозимида ўтказган. Эслатиб ўтамиз, жума куни корпорация яқин 12 ой ичида Балмер бош директорлик лавозимидан кетиши ҳақида эълон қилганди. Бу вақт ичида "Microsoft” унинг ўрнини босадиган раҳбарни топишга умид қилинмоқда. 

 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 774
  • Муаллиф: Admin

Facebook нинг нархи юз миллиард доллардан ошиб кетди

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Facebook ижтимоий тармоғининг бозордаги капиталлашув даражаси юз миллиард доллардан ошиб кетди. Bloomberg ахборот агентлигихабарига кўра, ушбу натижа 26 август, душанба куни бўлиб ўтган савдолар чоғида қайд этилган.

Компания акциялари баҳосининг қимматлашуви Facebook’нинг мобил платформаларда реклама сотишдан олган даромадлари ошгани билан боғлиқ оптимистик прогнозлар фонида кузатилмоқда.

Bloomberg’нинг сўнгги маълумотларига кўра, Нью-Йорк биржасида ижтимоий тармоқнинг бир дона акцияси 41,1 доллардан баҳоланган. Аввалроқ, 41,94 долларлик натижа қайд этилган бўлиб, бу Facebook’нинг 2012 йил май ойида биржага чиққанидан бери кузатилган энг юқори кўрсаткичга айланган эди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1119
  • Муаллиф: Admin

Лола Каримова-Тиллаеванинг жамғармаси ота-онаси хизмат вақтида ҳалок бўлган болаларга совға топширди

Бўлим: Бош сахифа

60дан ортиқ ўғил ва қизлар «Сен ёлғиз эмассан» жамғармасидан мактаб буюмларини совға сифатида олишди. Бу ҳақда жамғарма матбуот хизмати  маълум қилди.

«Сен ёлғиз эмассан» жамоат болалар жамғармаси Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда ота-онаси хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган болалар учун байрам тадбири ташкил этди. Тадбир Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармасида бўлиб ўтди.

Жамғарма матбуот хизмати хабарига кўра, бу каби тадбирлар кетма-кет бешинчи йил ўтказилмоқда. 60дан ортиқ болага жамғарма томонидан мактаб буюмлари совға сифатида топширилди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 836
  • Муаллиф: Admin

Миллиардер Дональд Трамп катта фирибгарликда гумон қилинмоқда

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Нью-Йорк штатининг бош прокурори миллиардер Дональд Трампни (мол-мулки 3,2 миллиард долларни ташкил этади) "Трамп университети” ишларини ташкил этишда 40 миллион долларлик товламачилик қилганликда айлаб, унга қарши даъво билан чиқди, дея хабар беради "Associated Press”.
Прокурор Эрик Шнейдерманнинг таъкидлашича, таълим учун 35 000 доллардан тўлаган 5000 нафар талабанинг кўпчилиги Трамп билан учрашишга умид қилган, бироқ бунинг ўрнига фақат унинг фотосуратларини кўрган. "Трамп университети истеъмолчилар учун қимматга тушаётган таълимнинг ҳар бир босқичида алдов билан шуғулланяпти ва уларга сезиларли молиявий зарар етказмоқда. Трамп университети ўзининг хўжайини иштирокида, унинг машҳурлигига таянган ҳолда, Трамп брендига ишониб келган истеъмолчилардан фойдаланган”, - дея иқтибос келтиради агентлик прокурорнинг сўзларидан.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 987
  • Муаллиф: Admin

Обама тамаддихонада катта чойчақа қолдирди

Бўлим: Бош сахифа

АҚШ президенти Барак Обама тамаддихонадаги официантга катта чойчақа қолдирди.
"Magnolia's Deli & Cafe” Нью-Йорк штатининг ғарбий қисмидаги Рочестер шаҳрида жойлашган. У ерда Обама пишлоқли тост ҳамда гренкалар ва бодринг бўлаклари қўйилган томатли пюре-шўрва буюртма қилган. Шунингдек, АҚШ президенти ўзининг хавфсизлик хизмати ходимларини ҳам меҳмон қилган, кейин эса ўзининг кредит картаси билан тўлаган. Ланч суммаси 89 доллар 84 центни ташкил этган.

Бундан ташқари, ҳисобга 20%, яъни 16 доллар 64 цент чойчақа ҳам киритилган. Бироқ Обама бу пулни етарли эмас деб ҳисоблаб, яна 30 доллар қўшган ва умумий ҳисобда 136 доллар 48 цент тўлаган. Президент чекда "Ажойиб таом учун раҳмат” деган ёзув ва имзосини қолдирган, дея хабар беради "РИА Новости”.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 964
  • Муаллиф: Admin

Хитойнинг смартфон ишлаб чиқарувчи корхонаси 10 млрд.долларга баҳоланди

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Хитойда смартфонлар ишлаб чиқарувчи йирик "Xiaomi” корхонасининг асосчиси Лей Хун ўз компанияси эришган катта ютуқ билан ўртоқлашди.

2011 йилда пайдо бўлган бренд 10 миллиард долларга баҳоланган. Ҳозир "Xiaomi” қай даражада фаоллигини билиш учун компаниянинг ўтган йилги баҳосини кўриш лозим: 2012 йилда у 4 миллиард долларга баҳоланган эди.

2013 йилда "Xiaomi” 7 млн.дона смартфон сотган ва 2,15 млрд. доллар ишлаб топган. Компания ўз маҳсулотининг 70% ни фирмага қарашли интернет-дўкон орқали сотган ва шу тарзда анъанавий, аммо қимматга тушувчи фирма дўконлари тармоғини ривожлантириш учун кетадиган маблағни тежаган.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 919
  • Муаллиф: Admin

Ҳиндистоннинг энг бой одами рупия курси тушиб кетиши оқибатида $5 млрд йўқотди

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Ҳиндистоннинг энг бой одами Мукеш Амбани рупия курсининг кескин тушиб кетиши натижасида ўз мулкининг тўртдан бир қисмини йўқотди, дея хабар беради "Bloomberg”. 
"Reliance Industries” компанияси директорлар кенгашининг раиси бўлган Амбанининг мол-мулки охирги бир неча ой давомида 5,6 млрд.долларга камайган ва август ойида 17,5 млрд.ни ташкил этган. 

Айтиш жоизки, сўнгги пайтларда ҳинд рупияси дунёнинг бошқа етакчи валюталари орасида энг ёмон динамикани намойиш этмоқда. Пайшанба куни рупиянинг курси 1,9% га тушган ва АҚШ долларига нисбатан 65,275 рупияни ташкил этган, бу тарихий минимум ҳисобланади.

 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1923
  • Муаллиф: Admin

Жиззахлик ЙПХ ходими йўл ҳаракатини бузганлардан тушган 38 миллион сўм жаримани «еб қўйди»

Бўлим: Бош сахифа

Жиззах тумани ички ишлар бўлими инспектори Акбар Норматов пора олганликда айбланди ва 11 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқ» газетасига Жиззах вилояти прокурори катта ёрдамчиси Клара Якубова маълум қилган, дея хабар бермоқда Vatandosh.

Маълум бўлишича, Жиззах тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими автотранспорт воситалари техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоидалари ва меъёрларига амал қилишни назорат қилиш бўлинмаси инспектори Акбар Нарматов ўз таниши Рустам Ўролов билан тил бириктириб, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаган ҳайдовчиларга ҳуқуқбузарли ги учун тузилган маъмурий баённомалар ижросини таъминламасдан, айбдорлардан «холис хизмат» (ҳайдовчилик гувоҳномалари ва талонларини чора кўрмасдан қайтариб берганлиги) эвазига пора олади.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1592
  • Муаллиф: Admin

Ўзбекистонда болалар оёқ кийими патент олди

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Ўзбекистонда саноат намунаcи сифатида болалар оёқ кийими патент олди. Патентнинг рўйҳатга олиш рақами №SAP01088, бу хақда «Туркистон-пресс» хабар беради.

Шу тарзда, «Патент амалиёти» электрон журналининг август ойи сонида хабар берилишича, болалар пойабзали ўзининг қонуний эгасига эга бўлди.

Унинг эгалари Ўзбекистон республикаси фуқаролари жисмоний шахслар Малохат Ильҳомова, Умида Мақсудова ва Дарья Аракельян бўлишди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 992
  • Муаллиф: Admin

Ноёб мовий бриллиант Гонконгдаги кимошди савдоларида рекорд ўрнатиши мумкин

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Табиатда камдан-кам учрайдиган оғирлиги 7,59 карат келувчи мовий бриллиант шу йил октябрь ойи бошларида Гонконгда бўлиб ўтадиган кимошди савдоларига қўйилади. "Сотбис” аукцион уйи вакилларининг маълум қилишича, қимматбаҳо тош уларга камида 19 миллион доллар келтириши керак.

Агар уларнинг ҳисоб-китоблари ўзини оқласа, унда «The Premier Blue» номини олган ушбу тош бир карат қиймати ҳисобидан дунёдаги энг қимматбаҳо бриллиантга айланади.

Айтиш жоизки, табиатда жуда кам учрайдиган мовий рангли бриллиантлар савдога камдан-кам ҳолатларда қўйилади. Одатда бундай тошлар фақат оқсуякларда, қирол оилаларида ва машҳур кишиларда бўлади. Хусусан, оғирлиги 45,5 карат келадиган энг машҳур "Хоуп" номли мовий бриллиант ўз вақтида Франция қироли Людовик XIV га тегишли бўлган, ҳозир у Вашингтондаги Смитсон миллий табиат тарихи музейида сақланади. "Премьер блю"нинг соҳиби эса ўз номини ошкор этишни истамади.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1257
  • Муаллиф: Admin

Ўзбекистонда ярим миллиондан ортиқ корхона ва ташкилот фаолият кўрсатмоқда

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Шу йил 1 июль ҳолатига кўра Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтган юридик шахслар сони 539 мингдан ошиб кетди.
Ҳозир улардан 512 мингтаси ёки рўйхатдан ўтган корхоналар умумий сонининг 95 фоизи фаолият кўрсатмоқда. Бу ҳақда Корхоналар ва ташкилотларнинг Ягона Давлат регистрига таянган ҳолда Давлат статистика қўмитасининг ахборот хизмати хабар қилади. Энг кўп корхона ва ташкилотлар (фермерлик хўжаликларисиз) савдо ва умумий овқатланиш соҳасида (рўйхатдан ўтган корхоналарнинг 24%), қишлоқ ва ўрмон хўжалигида (20%) ҳамда саноат ва қурилиш соҳаларида қайд этилган. Рўйхатдан ўтган корхоналарнинг умумий сонида нодавлат мулкчилик шаклидаги корхоналарнинг улуши 92,7% ни, шу жумладан фермер ва деҳқон хўжаликларининг улуши – 51,2% ни, хусусий корхоналарнинг улуши – 18,7% ни, хориж сармояси иштирокидаги корхоналарнинг улуши – 0,9% ни, қолган корхоналарнинг улуши эса 21,9% ни ташкил этган.   

Орқага Олдинга