«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 780
  • Муаллиф: Admin

Қамоқхонада эсдан чиқарилган америкаликка ҳукумат тўрт миллион доллар тўлайди

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

АҚШ ҳукумати Гиёҳванд моддаларга қаршикураш бошқармаси (Drug Enforcement Adminsitration, DEA) ходимлари қамоқхона камерасида 25 ёшли талабани эсдан чиқариб қолдирганликлари учун 4,1 миллион доллар миқдорида товон пули тўлайди. Бу ҳақда 30 июль куни Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.

2012 йил апрель ойида Калифорния университети талабаси Дэниэл Чонг DEA агентлари томонидан ўтказилган рейд вақтида танишларидан бирининг уйида ҳибсга олинган эди. Уйни тинтиш вақтида агентлар 18 минг дона «экстази» таблеткалари, шунингдек, бошқа гиёҳванд моддалар ва қурол топишган. Адвокатларнинг сўзларига кўра, бу ерга наша сотиб олиш мақсадида келган Чонгни уйда бўлган яна саккиз киши билан бирга полиция бўлинмасига олиб келишган.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 684
  • Муаллиф: Admin

Икки ҳафталик шаҳзода Жорж Британияга миллионлаб даромад келтирмоқда

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Кембриж шаҳзодаси ҳали икки ҳафталик бўлиб улгурмай Британия ғазнасини 380 миллиондоллар фойда келтирди.
Маълумотларга кўра, сўнгги ҳафта давомида мамлакатда қиймати 95 миллион долларга тенг бўлган ичимлик сотилган. Тадбиркорлар бўлғуси хукмдорнинг тасвири туширилган турли маҳсулот ва сувенирларни ишлаб чиқаришда давом этишмоқда.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2112
  • Муаллиф: Admin

Муфтий: "Бу йилги нисоб миқдори 8 млн.сўм"

Бўлим: Бош сахифа

Рамазон ойида бажариладиган амаллар ва уларнинг айрим муҳим жиҳатлари хусусида кўп минг сонли мухлисларни қизиқтирган саволлар билан "Оила даврасида" газетаси мухбири Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон АЛИМОВ ҳазратларига мурожаат қилди.

Қуйида ушбу суҳбатни тўлиқлигича эътиборингизга ҳавола этамиз.
— Кўпроқ савоб умидида хайрли ишлар ва ибодатларни юртдошларимиз айни Рамазон ойида қилишни афзал билишади. Жумладан, закот ибодати ҳам шундай амаллардан бири. Закотни мукаммал адо этиш учун унга кимлар ҳақли бўлиши ҳамда бу йилги закот нисоби қанча экани кўпчиликни қизиқтиради.

 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 890
  • Муаллиф: Admin

Тошкентдаги реклама агентлиги ўзбек сўми учун рамз таклиф қилди

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Ўзбекистон миллий валютаси – сўмни билдириш учун фойдаланиш мумкин бўлган белги таклиф қилинди. Тошкентнинг USSO Design реклама агентлиги томонидан таклиф этилган концепт агентлик сайтида эълон қилинган.

«Ҳозирча фақат бир мамлакат ҳудудида, бироқ 30 миллиондан ортиқ аҳоли фойдаланадиган валютанинг ўз белгиси бўлса, халал бермайди, деб ўйлаб қолдик», – деб ёзилади агентлик сайтида.

Белги асосида лотинча S ҳарфи (soum) ва 45 даража бурчак остида жойлашган икки параллел чизиқ ётади. Ушбу чизиқлар, агентликнинг таърифлашича, ушбу чизиқлар ўсиш, ривожланиш (динамика), шунингдек, дунёнинг исталган пул бирлигига хос бўлган икки йўналиш – кўтарилиш ва пасайишни билдиради.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1349
  • Муаллиф: Admin

Косонсойлик фермерни калтаклаган вилоят ҳокими ўринбосарига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Бўлим: Конунлар

Наманган вилояти ҳокими биринчи ўринбосари Ўктамжон Эргашевга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда 12uz.com интернет-нашри хабар бермоқда.

Интернет-нашр хабарига кўра, Наманган вилояти прокуратураси вилоят ҳокими биринчи ўринбосари мажлис вақтида «Зафар Муҳаммаджон чорваси» хўжалигининг 47 ёшли раиси Муҳаммаджон Раҳимовни калтаклагани учун жиноий иш қўзғаган.

Вилоят ҳокими биринчи ўринбосари Ўктамжон Эргашев ўзининг қонунга зид хатти-ҳаракатларини Косонсой тумани ҳокими, туман прокурори, туман ИИБ бошлиғи, шунингдек, «Қишлоқхўжаликкимё» АБнинг Косонсой тумани филиалига ғалла топшириш бўйича шартнома мажбуриятларини бажармаган тумандаги 43та фермер хўжаликлари раислари гувоҳлигида амалга оширган.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1700
  • Муаллиф: Admin

40 $га дала ҳовли

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

АҚШда иқтисодий кризис оқибатида аҳолининнг Детройт шаҳридан кўчиб кетиши уйларнинг баҳосини "сув текинга" тенглаштирди. Иқтисодий кризисга учраган Детройтнинг аҳолиси сўнгги 60 йилда 63%га камайди. Шаҳарда эгасиз қолган уйларнинг сони 78 мингга етди. Бу уйларнинг баъзиларининг нархлари ресторандаги бир тушликнинг баҳоси билан бир хил. Шаҳарда 500 доллардан камига сотиладиган 25та уй бор. Энг арзони 39 доллларлик 3 хоналик вилла... Куни кеча расман банкротлигини эълон қилган ва бир вақтлар саноати билан донғи чиққан Детройтни ҳамма тарк этмоқда. Ҳолат бундай тус олганидан кейин уйлар бўш, кўчалар ҳувиллаб, шаҳар харобага айланмоқда. Энди бўш қолган уйларга харидор кутишмоқда. Сувдан ҳам арзон баҳога...

78 бино тарк этилди

15 миллиард доллардан ортиқ қарз билан банкротга учраган Детройтда аҳоли 700 мингларга тушиб қолган.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 796
  • Муаллиф: Admin

Метрополитеннинг собиқ раҳбарлари жазони панжара ортида ўтайди

Бўлим: Бош сахифа, Тадбиркорлик фаолияти

Тошкент шаҳар жиноят ишлари суди "Тошкент метрополитени" собиқ раҳбарларини айбдор деб топди.  

Суд қарорига кўра, "Тошкент метрополитени" давлат унитар корхонаси собиқ директори Бахтиёр Содиқов ва  унинг ўринбосари Исмоил Баҳодиров катта миқдордаги пул маблағларини талон-тарож қилганликда айбланиб жазога тортилдилар.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуротурасининг нашри "Ҳуқуқ" газетаси Тошкент шаҳар прокуротураси биринчи ўринбосари М.Мирзаевга таяниб хабар берган.

Газета маълумотларига кўра, метрополитеннинг собиқ раҳбарлари сотиб олинган эҳтиёт қисмлар ва мол-мулкнинг нархини ошириб кўрсатишдаҳамда умумий ҳисобда 924,3 млн. сўмни ўзлаштириб олганликда айбланишган. 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2197
  • Муаллиф: Admin

Дубайда вазн ташлаган одамларга олтин совға қилинади

Бўлим: Конунлар, Тадбиркорлик фаолияти

Дубай ҳукумати соғлом турмуш тарзи лойиҳаси доирасида шаҳарликларга кетказилган ҳар бир ортиқча вазн учун олтин беришга қарор қилган.
Лойиҳада барча хоҳловчилар иштирок қилиши мумкин.
Семизликни йўқотиш лойиҳаси 30 кун- мусулмонларнинг муқаддас Рамазон ойи давомида ўтказилади.
Қатнашчилар ҳар бир кило учун бир грамми 45 долларга тенг олтинлик бўлишади.
Шу билан бирга, қатнашувчилар совға олиш учун камида икки кило вазн йўқотишлари лозимдир.
Лойиҳада ҳаммадан кўп озишга ҳаракат қилган уч иштирокчи қиймати 5,4 минг долларлик танга учун беллашишади.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 783
  • Муаллиф: Admin

Дольче ва Габбана Миландаги бутикларини ёпиб қўйишди

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Солиқлардан тўлашдан бош тортганлиги учун қамоқ жазосига ҳукм қилинган таниқли дизайнерлар Доменико Дольче ва Стефано Габбана суд қарорига норозилик билдириб, Милан шаҳридаги дўконларини ёпдилар.
Бутикларнинг бирининг ойнасига шундай ёзув илиб қўйилган: "Норозилик сифатида ёпиқ". Бунга Милан шаҳар маслаҳатчиси Франко ДАльфонсонинг улар ҳақидаги фикри ҳам сабаб бўлди. Франконинг фикрича Дольче ва Габбана сентябр ойида Миланда бўлиб ўтадиган мода ҳафталигида ўз маҳсулотларини кўрсатишлари керак эмас. "Бизнинг номимиздан солиқ тўламайдиганлар иштирок этишини истамаймиз", — дейди ДАльфонсо. Британиянинг Telegraph газетасининг ёзишича, маслаҳатча кейинроқ узр сўраб, унинг фикри шаҳар маъмурияти позициясин белгиламаслигини айтиб ўтган. 
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 903
  • Муаллиф: Admin

“Қизилқумцемент” 7-цемент тегирмонини ишга туширади

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Навоий вилоятидаги "Қизилқумцемент” очиқ акциядорлик жамияти инвестиция дастурига мувофиқ 7-цемент тегирмонини барпо этиш ишларини олиб бормоқда. Мазкур линиянинг ишга туширилиши сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш йиллик ҳажмини 520 минг тоннага ошириш ва буюртмачилар талабини етарли даражада таъминлаш имконини беради.
Корхонада маҳаллийлаштириш дастури асосида маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур хомашё турларини ўзлаштириш кўлами кенгайди. Натижада жорий йилнинг ўтган даврида қарийб 2 миллион 560 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ иқтисод қилинишига эришилди.
3000 нафардан ортиқ ишчи-хизматчи меҳнат қилаётган корхонада жорий йилнинг биринчи ярмида 2012 йилнинг шу даврига нисбатан 34 минг тонна кўп цемент ишлаб чиқарилди. Йилнинг биринчи чораги учун белгиланган 1615 минг тонналик режа 1649 минг тоннага етказилди.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 852
  • Муаллиф: Admin

Ким Чен Ин хорижий ОАВлар билан интервьюсини миллион долларга баҳолади

Бўлим: Бош сахифа

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Корея урушининг 60 йиллигига бағишланган интервьюси учун хорижий журналистлардан бир миллион доллар талаб қилди.
Маълумотларига қараганда, КХДР маъмурияти хорижий журналистларга уруш тугагани санаси муносабати билан 27 июл кунига хорижий журналистларга таклифнома жўнатди. Таклифнома жуда кўп ахборот хизматлари, хусусан Associated Press, BBC News ва Kyodo ахборот хизматларига юборилди. Ушбу таклифномада Ким Чен Ин бир миллион доллар эвазига интервью беришга тайёрлиги таъкидланган. Журналистлар бу шартга рози бўлишганлиги хақида маълумот йўқ.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 765
  • Муаллиф: Admin

АҚШ ҳукумати мексикалик наркобарон учун ваъда қилинган $5 миллионни кимга беришни билмаяпти

Бўлим: Бош сахифа

АҚШ Давлат департаменти йирик наркобарон Мигель Анхель Тревиньо Моралесни тутиб берганга 5 миллион доллар мукофот пулини тўлаш борасида бир тўхтамга келмади. 
"АҚШ Давлат департаменти Тревиньо Моралесни топишга кўмаклашадиган маълумот учун 5 миллион доллар мукофот пули беришини маъқуллади. Тревиньо Моралес гиёҳвандлик моддаларини тарқатиш ва бошқа қатор жиноятлари учун қидирилмоқда. Бироқ, уни ҳибсга олинишида ёрдам берган шахсга мукофот пулини бериш ёки бермаслик хақида ҳали аниқ қарорга келинмади", - дейилади департамент аризасида.
Эслатиб ўтамиз, Мексика хукумати аввалроқ мамлакатнинг энг йирик гиёҳфуруши бўлган Z-40 лақабли Мигель Анхель Тревиньонинг ҳибсга олинганини эълон қилган эди. 
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1706
  • Муаллиф: Admin

Помидор тупроқсиз етишадими?

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Навшаҳир (Туркия)да бир тадбиркор тарафидан ўтган йили қурилган иссиқхона (теплица) тупроқсиз помидор етиштирмоқда.
Тупроқ ўрнига перлит маъдани ишлатиладиган иссиқхонада етиштириладиган помидорларнинг тупроқли полизда етиштирилганларга қараганда анча соғлом ва мазали эканлиги аниқланди. Сувлисарой шаҳридаги замонавий иссиқхоначиликда ўсимликлар етиштиришни истаган Йилмаз Катли исмли тадбиркор Озиқ ва аграрчилик вазирлигининг қишлоқ хўжалигини тиклаш инвестицияларини қўллаб-қувватлаш дастуридан фойдаланиб тупроқсиз помидор етиштиришни бошлади. 80 сотихлик полизда бир йилда 250 тонна помидор ҳосил олинадиган иссиқхонада тупроқ ўрнига перлит маъдани ишлатилмоқда. Ҳар бир пакет ичига 4 та алоҳида помидор кўчати ўтқазилиб, суғориш ва озиқ бериш ишлари эса компьютер воситасида амалга оширилади. Иссиқхона соҳиби Йилмаз 1999 йили иссиқхона ишлари бўйича таҳсилни тугатганидан кейин Японияда тупроқсиз полиз мавзуси бўйича изланишлар олиб борганлигини айтди.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 821
  • Муаллиф: Admin

Миллер учун 4 миллион доллорлик планшет

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

«Газпром» холдинг бошқаруви бошлиғи Алексей Миллер учун 4 миллион доллорлик планшет компьютер ясаш учун тендер эълон қилди.
Тендерни «Газпром информ» компанияси ўтказади. Қўйилган вазифа – "Газпром” бошқаруви раиси учун мобил ва автоматлаштирилган иш ўрни тайёрлашдир.
Ушбу планшет ҳафтасига 7 кун ва суткасига 24 соат ишлаши керак. Иш жараёни узилган ҳолатларда система 4 соатдан кам вақтда тикланиши керак. Ушбу планшетнинг ягона соҳиби Миллер бўлади.
Ҳужжатларни қабул қилиш муддати 22 июль куни тугайди. Тендер муддати 2014 йил 30 апрелгача.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 795
  • Муаллиф: Admin

"Nexia" Россияда энг харидоргир машиналар орсида 23-ўринда

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Россияда GM Uzbekistan автомобиллари савдосида пасайиш кузатилди. 2013 йилнинг январ- июнь ойларида 27,274 дона ўзбек автомобили сотилган. Ўтган йилнинг шу даврида сотилган автомобиллар эса 41,446 тани ташкил этган.
Жорий йилнинг июнь ойида россияликлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 3,594 та атомобил харид қилишган. Ўтган йилнинг шу ойи билан таққослаганда савдо хажми бир мунча камайган. Зеро, 2012 йилнинг июнь ойида Россия бозорида 9,256та авто сотилган эди.
«Нексия» модели эса ҳамон энг талабгир маркалардан бири бўлиб қолмоқда. Ушбу модел Россияда энг кўп сотилган машиналар орасида 23-ўринда бормоқда. Ўтган 6 ой ичида 15,516та "Нексия”, июнь ойининг ўзида эса 1953 дона «Нексия» автомашинаси сотилган.
Орқага Олдинга