«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2443
  • Муаллиф: Admin

Қизиқарли маълумотлар (Амирекадаги Гитлер исмли одамлар қаерга ғойиб бўлди?)

Бўлим: Бош сахифа

11% принтерлар одамларнинг тана қисмидан кўчирма олиши сабабидан ишдан чиқаркан!

 

Ер шарининг 25% аҳолиси умрида телефондан қўнғироқ қилмаган!

Инсоннинг 80% ҳарорати унинг боши орқали атрофга таралади.

97% одамлар, уларга ручка берилганда, аввало ўз исмини ёзиб кўрар эканлар!

Ер юзида яшаган тирик мавжудоднинг 99% қирилиб кетган.

Телефонни ихтиро қилган Александр Грэхем Белл ҳеч қачон онаси ва хотинига қўнғироқ қилмаган. Чунки улар кар бўлганлар.

Ер ёнғоғи динамит ишлаб чиқишда керакли хом-ашъё саналар экан.

Бегемотлар сув остида туғилади.

Оқ соқол, қора соқолга кўра тезроқ ўсаркан.

Оқ айиқлар — чапақайдирлар!

Бетховен бир бор дайдиликда айбланиб, ҳибсга олинган.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 733
  • Муаллиф: Admin

Универсиада ғолиби 40 млн.сўм мукофотга эга бўлиши мумкин

Бўлим: Бош сахифа

Июл ойида Қозонда бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон универсиадаси ғолиблари ва уларнинг мураббийларини мукофотлаш кўзда тутилмоқда.
Қозонда бўлиб ўтадиган XXVII Бутунжаҳон универсиадасида ютуқли ўринларни қўлга киритган спортчилар ва уларнинг мураббийлари пул мукофотларини қўлга киритадилар, бу хақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот маркази хабар бермоқда.
Мусобақаларда олтин медални қўлга киритган ғолибларга 40 млн сўм миқдорида, уларнинг мураббийларига — 20 млн сўм берилади. Иккинчи ўрин соҳиблари 30 млн сўмдан (мураббийлар — 15 млн), учинчи ўринга — 20 млн сўмдан (мураббийлар — 10 млн) мукофот пули ажратилади.
XXVII Бутунжаҳон универсиадаси 6 дан 17 июлга қадар давом этади. 27 спорт туридаги 351 та медаллар тўплами учун 170 мамлакатдан 13 минг нафар талабалар кураш олиб борадилар.
Ўзбекистон шарафини мусобақаларда 55 нафар талаба-спортчилар ҳимоя қилишади. Ўзбекистон терма жамоаси илк бор мусобақаларда бундай катта таркибда иштирок этади.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1281
  • Муаллиф: Admin

Гиннеснинг рекордлар китобидан: Маҳбуслар ва қамоқхоналар

Бўлим: Бош сахифа

ЭНГ ҚАТТИҚ ҚЎРИҚЛАНАДИГАН ҚАМОҚХОНА
Бу — АҚШдаги «Супермакс» қамоқхонасидир. У Колорадо штатининг Пуебло шаҳри яқинидаги ўрмонда жойлашган. Энг замонавий кузатув мосламалари билан тўлиқ жиҳозланган ушбу қамоқхонанинг пўлатдан ясалган 1400 та эшиги бўлиб, уларнинг ҳар бири масофадан туриб бошқарилади. У ерда маҳбуслар суткасига 23 соат ўз камераларида ётадилар. Фақатгина 1 соат вақт уларга тиканли сим ва қўриқлаш миноралари билан ўралган қамоқхона ичида «сайр» қилиш учун берилади. Шунда ҳам улар қўллари кишанланган ҳолда, қаттиқ кузатув остида бўладилар.

ҚАМОҚХОНА — ТЎЙХОНА?! 

2000 йил 14 июнда Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида жойлашган «Карандиру» қамоқхонасида 120 нафар маҳбуснинг никоҳ тўйи бўлиб ўтди. Улар учун турманинг 6-блоки ўзига хос безатилиб, черков вазифасини ўтаб берди.

Ўша куни куёвтўралар пиджак кийган ва галстук таққан, қамоқхонада кийиладиган махсус оч сариқ шимларда ғоятда «очилиб» кетган эдилар. Лекин барибир улар озодликда юриб уйланганлар ҳис қиладиган гўзал туйғуни лаззатланиб туймаган бўлсалар керак... Озодликка не етсин!
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1181
  • Муаллиф: Admin

Мерседес нима дегани?

Бўлим: Бош сахифа

Ер юзида чинакам ўзиюрар машиналар яратила бошлаганига ҳали 150 йил бўлгани йўқ. ХIХ асрнинг иккинчи ярмида ўзиюрар машиналар яратиш ҳаракати Европа қитъасида шунчалик қизғин тус оладики, улар ҳақида батафсилроқ сўз юритиш каттагина тадқиқотга айланиб кетади. 1884 йилда фарангистонлик Делямар-Дебутвил ва Маланден ўзларининг ҳаракатланадиган конструкцияли машиналарини яратиб, патент олдилар. Аммо уни кўпроқ ишлаб чиқаришнинг уддасидан чиқиш кашфиётчилар учун қийин бўлди. Австриялик Маркус ёғоч ва металдан автомобил яратиш ғоясини олдинга сурди. Аммо муаллифлик ҳуқуқини ўз вақтида расмийлаштириш осон кечмаслиги боис бирмунча фурсат ўтгач, бу ишларга унинг қизиқиши сўниб қолади. Ҳозирги «Мерседес» туридаги автомобилларга ҳам худди ўша пайтларда асос солинган эди.
1885 йил олмониялик сармоядор Готриб Даймлер отсиз ўзиюрар арава — бензинли мотор билан юрадиган машина ишлаб чиқариш учун патент олишга эришади. Худди ўша пайтларда Даймлернинг ватандоши Карл Бентс ҳам бошқа бюрога патент олиш учун ариза беради. Ҳар иккала техника ишқибозининг аризалари ижобий кутиб олинади ва талаблари қондирилади.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1708
  • Муаллиф: Admin

Расман. Ўзбекистонда 5000 сўмлик пул банкнотлари муомалага чиқарилади

Бўлим: Бош сахифа

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қиймати 5000 сўм бўлган пул билетларини муомалага чиқариш тўғрисида расман ахборот берди. Унга кўра, 2013 йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қиймати 5000 сўм бўлган янги пул билетларини муомалага чиқаради.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қиймати 5000 сўм бўлган пул билетлари 144 х 78 мм. ўлчамдаги ҳимояланган қоғозда тайёрланган. Банкнотнинг ўнг тарафидаги кенг оқ рангли сатҳда Ўзбекистон Республикаси Герби ва "5000” рақами кўринишида сув белгиси мавжуд. Оқ рангли сатҳнинг чап тарафидан қоғоз қатламида голографик эффектли юзага чиқиб, ичкарига ботувчи ҳимоя ипи ўтказилган. 
Билет олд томонининг юқори қисмида "O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI” ёзуви мавжуд. Чап қисмида нақшинкор элементлар фонида Ўзбекистон Республикаси Герби тасвирланган. Гербнинг пастки қисмида еттита рақамли номери билан икки лотин ҳарфидан иборат серияси жойлашган. Нақшинкор рамканинг ўнг ва чап бурчакларининг қуйи қисмида, шунингдек Гербнинг ўнг тарафида "5000” рақами тасвирланган бўлиб, билетнинг қийматини билдиради. Гербнинг ўнг тарафидаги "5000” рақами устига йирик ҳарфлар билан "SO’M” сўзи ёзилган. Ушбу тасвир тепасида билет қиймати сўз билан "BESH MING” кўрсатилган. 
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 729
  • Муаллиф: Admin

Элизабет Тейлорнинг биринчи тўй либоси аукционда $200 мингга сотилди

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Америкалик актриса Элизабет Тейлорнинг биринчи турмуш ўртоғи Конрад Хилтон билан никоҳ маросимида кийган тўй кўйлаги Christie's аукционида $188 мингга сотилди.
Christie's директори Николетт Томкинсоннинг сўзларига қараганди, мазкур кўйлак ҳаридорларда жуда катта қизиқиш уйғотган ва энг юқори баҳосидан ҳам икки баробар кўпга ҳарид қилинган.
Жаҳон кинематографияси юлдузи биринчи марта 1950 йилнинг май ойида 18 ёшида турмушга чиққан ва саккиз ой яшаган. Унинг эгнида новвот рангли марварид билан безатилган кўйлак бўлган. Либоснинг муаллифи рассом ва дизайнер Хелен Роуз бўлиб, кўйлакни актрисага Metro-Goldwyn-Mayer студияси совға қилган.
Актриса хаёти давомида саккиз марта турмуш қилган. Унинг энг сўнгги турмуш ўртоғи Ларри Фортенски бўлиб, улар 1991 йилда турмуш қуриб, 1996 йилда ажрашишган.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 897
  • Муаллиф: Admin

Андижонлик аёлларга 335 млн сўмлик лойиҳаларни кредитлашга сертификатлар топширилди

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Яқинда Марказий банк ва Ўзбекистон "Адолат” социал-демократик партияси ташаббуси билан Андижонда "2013 йил – "Обод турмуш йили”да хотин қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда банк кредитларининг роли” мавзуида семинар ташкил этилди.
Унда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, маҳаллий фаоллари, банк тизими раҳбарлари, тадбиркор аёллар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Марказий банк маълумотларига қараганда, жорий йилда вилоятдаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига барча молиялаш манбалари ҳисобидан 331 млрд сўм, шу жумладан хотин-қизларнинг бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун салкам 57 млрд сўм кредит ажратилиши мўлжалланган.
Семинар давомида тадбиркор аёлларнинг бизнес режалари билан танишилди ва уларнинг 335 млн сўмга тенг лойиҳаларига тижорат банкларининг имтиёзли кредит ажратиш бўйича сертификатлари топширилди.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 839
  • Муаллиф: Admin

Миллиардер аёл АҚШ савдо вазири бўлди

Бўлим: Бош сахифа

АҚШ сенати сешанба куни тадбиркор аёл Пенни Притцкернинг номзодини мамлакат савдо вазири лавозимига тасдиқлади.
Притцкернинг вазир бўлишига 97 нафар сенатор овоз берди ва фақат бир фоизи қарши чиқди. Притцкер АҚШ тарихида савдо вазирлигига раҳбар бўлган илк аёл бўлди.
АҚШ савдо вазири ўрни бир йилдан бери бўш турган эди. Аввалги вазир Жон Брайсон 2012 йилнинг июн ойида уюштирилган ЙТҲ сўнг истеъфога чиққан эди.
54 ёшли Пенни Притцкер Hyatt меҳмонхоналари тизими асосчиларидан бирининг қизи ҳисобланиб, шунингдек у компания директорлар кенгаши таркибига ҳам киради. Forbes маълумотларига қараганда, унинг бойлиги 1,85 миллиард долларни ташкил қилади. Энг бой америкаликлар рўйҳатида Притцкер 277 ўринни эгаллайди.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 892
  • Муаллиф: Admin

АҚШга учаётган самолёт бортидан миллион доллардан кўп пул йўқолди

Бўлим: Бош сахифа

Швейцариянинг Swiss International Air Lines авиакомпанияси лайнери бортидан парвоз пайтида 1,2 миллион доллар нақд пул йўқолди.
Пул йўқолганлигини самолёт Нью-Йоркдаги Жон Кеннеди халқаро аэропортига қўнганидан сўнг билиб қолишди.
АҚШ Федерал текширув бюроси вакили Питер Дональднинг айтишича, самолёт Нью-Йоркка шанба куни қўнган, шундан сўнг пул йўқолгани маълум бўлган.
Барчаси юз долларлик купюрада бўлган 1,2 миллион доллар пул қаерга йўқолганлиги ҳозиргача номаълум. Федерал бюро ҳодимлари ҳозирда пулларни лайнер парвоз қилган Цюрих ёки қўнган Нью-Йорк аэропортида йўқолганлигини аниқлашмоқда.
Swiss International Air Lines авиакомпанияси ҳодимлари самолёт бортидан Жон Кеннеди аэропортида ҳеч қандай моддий бойликлар олиб чиқилганлигидан хабари йўқлигини маълум қилишмоқда.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 786
  • Муаллиф: Admin

60 нафар ўзбекистонлик тадбиркор жорий йилда Германияда малака оширади

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Кадрларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш маркази томонидан "Ўзбекистон-Германия Бошқарув кадрларни тайёрлаш Дастури” битирувчилари учун навбатдаги семинар ўтказилди. Бу хақда ССП матбуот хизмати хабар берди.
Анжуманда таъкидланишича, 2007 йил 12 сентябр куни Тошкентда Германия Федератив Республикасининг Иқтисод ва технологиялар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ўртасида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти менежерларини қайта тайёрлашда ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма баёнот имзоланган.
Мазкур дастурдан кўзланган асосий мақсад корхоналарда ислоҳот жараёнларини кучайтириш, шунингдек, мамлакат ҳудудларида содир бўлаётган структуравий ўзгаришлар ва иқтисодий ривожланишда кўмак беришдан иборатдир. Шу билан бирга дастур Ўзбекистон иқтисодиётининг очилишига, жумладан, ғарбий менежмент ноу-хаусини ўзгартиришга, иқтисодий алоқа ва ҳамкорликни, айниқса кичик ва ўрта корхоналар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.
Олий малакали, бозор иқтисодиёти шароити остида фикр юритадиган ва ҳаракат қиладиган етакчи менежерларни тайёрлаш орқали ушбу дастур Ўзбекистон корхоналарининг рақобатбардошлигини ва бозорга йўналганлигини кучайтиради, мамлакат ҳудудларининг иқтисодий ўсишига, немис ва ўзбек корхоналари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга ҳисса қўшади. 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 73785
  • Муаллиф: Admin

КЕЛАЖАККА ЯНГИ ТАШАББУСЛАР БИЛАН

Бўлим: Ёш тадбиркорлар, Тадбиркорлик фаолияти

Йирик корхоналар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожига алоҳида эътибор қаратиш мамлакатимиз иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишларидан бири. Ана шу эътибор сабаб бугун юртимиз иқтисодий салоҳияти ривожланган мамлакатлар иқтисодиёти билан таққослагудек, қолаверса, уларга ибрат бўлгудек даражага етмоқда.
Шаҳару қишлоқларимизнинг замонавий қиёфа ва кўзни қувнатувчи чирой касб этишида давлатимизнинг эътибори, қўли гул усталаримизнинг маҳорати билан бирга қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқараётган корхоналарнинг ҳам ҳиссасини алоҳида таъкидлаш жоиз.
"Навоий гипс инвест” МЧЖ айни кунда вилоятимизда оҳак ишлаб чиқаришга ихтисослашган, аҳолининг ана шу маҳсулотга бўлган эҳтиёжини қаноатлантирувчи корхоналардан бири.
Ўтган йили баҳор ойида ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг вилоят бўлимидан олинган 250 миллион сўм миқдордаги кредит эвазига иш бошлаган мазкур корхона бугун бир кунда 70 тоннагача маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. Бу эса соатига қарийб 3 тонна деганидир.
– Маҳсулотлар вилоятимиздан ташқари Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Фарғона, Наманган, шунингдек, қўшни Бухоро ва Самарқанд вилоятларига жўнатилади, – дейди корхона директори Дониёр Рўзиев. – Ўтган йили апрель ойида иш бошлаган бўлсак, йил охиригача 19,5 минг тонна маҳсулот мамлакатимиз бўйича, 1700 тоннаси эса чет элга сотилди. Жорий йилда Қозоғистон Республикаси билан 22 минг тонна оҳак етказиб беришга шартнома тузганмиз.
"Навоий гипс инвест” МЧЖда айни вақтда 16 та иш ўрни яратилган. Олим Назаров, Шавкат Нуруллаев каби ўз ишининг устаси бўлган корхона ходимлари илғорлиги билан ҳамкасбларига ўрнак бўлмоқда.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 82859
  • Муаллиф: Admin

ТЕЖАМКОР ТЕХНОЛОГИЯЛАР САМАРАСИ

Бўлим: Ёш тадбиркорлар, Тадбиркорлик фаолияти

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз иқтисодиётининг етакчи тармоқлардан бирига айланиб улгурди. Айниқса, тадбиркорлик ҳаракатининг барча жойларда кенг қулоч ёзаётгани бугунги кунда ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш, аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда. Бунга Навоий шаҳрида фаолият кўрсатаётган "Umid – 2001” хусусий фирмаси яққол мисол бўла олади.
– Аҳолини нон ва нон маҳсулотлари билан таъминлашдек хайрли ишга бел боғлаганимизга кўп вақт бўлмади, – дейди фирма раҳбари Тўлқин Адизов. – Яқинда АТ "Қишлоқ қурилиш банк” томонидан кам фоизли кредит олиб, Россия давлатининг "Восход” компаниясидан 95 минг АҚШ доллари қийматидаги энг замонавий технологияни олиб келдик. Ушбу технология асосида 20 нафар киши иш билан таъминланди. Бир суткада янги дастгоҳ ёрдамида беш тонна ун қайта тайёрланадиган бўлди. Печ ёрдамида эса 8 турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. Шаҳримиздаги элликка яқин таълим муассасалари ҳамда савдо марказлари корхонамиз мижозлари ҳисобланади. Шартномага кўра, ҳар куни 2 та махсус автомашина сифатли нон турларини етказиб бермоқда. Ҳали мақтовга арзигулик ишларимиз йўқ, лекин баҳоли қудрат ҳаракат қилаяпмиз. Бугунги кунга келиб, бир кунда 5 минг дона нон ва нон маҳсулотлари сотилмоқда.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1150
  • Муаллиф: Admin

Фирмангизга қандай ном қўймоқчисиз?...

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Яхши ном ярим муваффақият дегани. Биз кунда ёки кун ора эшитиб турадиган машҳур компанияларнинг номи қандай пайдо бўлганини биласизми? Мазкур фирмаларнинг шуҳрат қозонишига балки уларнинг "исми-шарифи” ҳам анча-мунча ҳисса қўшгандир. Ҳар ҳолда билиб қўйган яхши.

Adobe– компания асосчиси Жон Ворнок (John Warnock)нинг уйи атрофидан оқиб ўтган дарё Adobe Creek шарафига қўйилган.

Adidas– фирма асосчиси Ади Даслер номидан олинган.

Corel –компания асосчиси Майк Коупленд (Dr. Michael Cowpland) шарафига. Кенгайтмаси –COwplandREsearchLabaratory – Коупленднинг тадқиқот лабораторияси.

Daewoo– компания асосчиси Ким Ву Чонг фирмасига камтаргина қилиб "Буюк коинот” деб ном берган.

Fuji– Япониядаги энг баланд тоғ Фудзи номидан.

Google– 100 та нол билан ифодаланадиган бирлик – Googol сўзидан олинган. Мазкур дастур ғояси муаллифлари биринчи инвестордан Google сўзи ёзилган чек олишган. Кейин яратилажак қидирув системасига шу ном берилган.

HP (Hewlett-Packard)– асосчилар Билл Хюлетт (Bill Hewlett) ва Дэйв Паккард (Dave Packard) компания номида кимнинг исми биринчи қўйилиши учун танга билан қуръа ташлаган. Сезганингиздай Билл ғолиб бўлган.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1849
  • Муаллиф: Admin

Бир кило картошка 500 евро! (Қизиқарли маълумотлар)

Бўлим: Бош сахифа

• Энг қиммат пойабзал заргар Стюарт Вайцман томонидан ишланган. Унга 642 та ёқут доначалари қадалган бўлиб, 1,6 миллионга баҳоланган. Бундай туфли кийган одам кўчада юра олармикан?

• Энг қиммат расм Питер Пауль Рубенснинг "Гўдаклар қирғини” полотносидир. У 2002 йилда ўз эгасига 73,5 миллион евро олиб келган.

• Энг қиммат сигерет маркаси "Treasurer” саналади. Бир қутиси тахминан 24 евро туради ва махсус магазинлардагина сотилади. Бу нархга сигарет олиб чекиш учун камида миллионер ёки эсини еган аҳмоқ бўлиш керак.

• Энг қиммат сайлов кампанияси Майкл Блумбергга тегишли. Унинг номзоди Нью-Йорк мерияси (ҳокимлиги)га қўйилган эди. Майклга берилган 744757 овознинг ҳар бири 86,10 еврога тушган.

• Энг қиммат шаҳар Токио ҳисобланади. Турмуш учун ҳеч қаерда Токиодагичалик кўп пул сарфланмайди.

• Энг қиммат картошка. Францияда етиштирилган "La Bonnotte” навининг 1 килограмми тахминан 500 евро туради. Бу пулга ўзимизнинг картошкадан олинса, тўрт-беш йилга бемалол етади.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1952
  • Муаллиф: Admin

Соғинч... (Ориф Толиб)

Бўлим: Шеърлар

Тутуриқсиз дард бўлар соғинч,

Тутиб қолар кутилмаганда,

Сув қуйгандек осойишта кеч

Ё ғалвали, тўполон кунда.

 

Соғинч – айёр. Мен уни алдаб,

Авраб қочиб кета олмайман.

Феълин яхши билганим сабаб

Орқага Олдинга