«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Тадбиркорлик фаолияти » Ёш фермерлар учун "Қорамолларнинг биологик хусусиятлари"
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 103246
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 21-05-2013, 22:54
21-05-2013, 22:54

Ёш фермерлар учун "Қорамолларнинг биологик хусусиятлари"

Йўналиши: Тадбиркорлик фаолияти

1. Бузоқчалар буқача ва ғўнфажинчалар 9 ойда вояга етади. Лекин хақиқий етуклик даражасидаги балоғатга етиши учун 18 ой керак. Шу даврда тўлиқ вояга етгандаги оғирлигининг 60-70 фоиз вазнини эгаллаган бўлади.

2. Қорамолларнинг бўғозлик даври 285 кун. Баъзи сабабларга кўра 260-312 кунгача ўзгариши мумкин.

3. Камдан-кам ҳолатда биттадан ортиқ бола туғади. Бузоқчасининг оғирлиги 25-40 килограммгача боради. Буқачасининг оғирлиги ғунажинчасига қараганда 1-2 килограмм ортиқ бўлади.

4. Қорамоллар қаноатли, овқат танламайдиган бўлади.

5. Қорамоллар учун энг қулай ҳарорат +2 до + 18° С.

6. Қорамолларнинг умрининг узоқлиги 18-20 йил. Лекин 10 ёшгача фойдаланилади, холос. 7-8 маротаба бола туққанидан кейин унинг сут бериши камайиб кетади.

7. Тирик вазнига нисбатан гўшт чиқиши 50-60 фоизни ташкил этади. Гўштининг ёғлилиги 18 фоизгача ташкил этади.

8. Уч ойликкача бўлган бузоқчалар сўйилса, бузоқ гўшти дейилади.

9. 3 ойликдан 3 ёшгача сўйилса, ёш мол гўшти дейилади.

10. 3 ёшдан ката бўлган моллар сўйилса, катта мол гўшти дейилади. Қари молларнинг гўштидаги ёғларнинг ранги сариқ рангда бўлади.

11.Республикамизда етиштирилаётган сутнинг деярли 98 фоизидан кўпроғи сигирлардан олинади ва гўштнинг 55-60 фоизи қорамоллар ҳиссасига туғри келади.

12. Йиллик сут миқдори 4000 кг ни ташкил қилган тақдирда сигирнинг сут безида бир йил ичида 500 кг. қуруқ модда синтезланади ва организмидан чиқиб кетади, шундан 132 кг. оқсилларга, 152 кг. ёғларга, 188 кг. шакарларга ва 28 кг ҳар-хил минерал моддаларга тўғри келади.

13. Лактация даври (соғин) ўрта ҳисобда 300-305 кун давом этади.

14. Қорамоллар озиқдаги 1 кг қуруқ модда ҳисобига ўртача 4-6 кг. сув ичади.

15. 1 кг. сутда 33 г оксил, 38 г ёғ, 47 г. шакар, 700 мг минерал аралашмалар (шу жумладан, 120 мг. калpций, 100 мг. фосфор) мавжуд бўлади.

16. Соғиладиган сигирларга рацион асосида ҳар 100 кг. тирик вазнга бир суткада 1,5-2,5 кг. дағал хашак, 7-9 кг. ширали озуқа бериш керак. Шундай қилиб 500 кг. ли сигирга 7,5-12,5 кг. дағал хашак, 35-40 кг. ширали озуқа бериш керак.

17. Ҳайвонлар организмида жами 106 та маълум кимёвий элемент мавжуд. Бироқ молларнинг ҳаёти меъёрида кечиши учун 25-30 элемент кифоя. Ҳозирги пайтда 60 дан ортиқ минерал аралашмалар моллар организмида учрайди.

18. Ўзбекистон чорвачилик илмий-текшириш институти олимлари томонидан олиб борилган кузатишларга қараганда, суткасига 10 л. сут соғиб олинадиган сигирлар сути билан 330 г оқсил, 380 г. ёғ, 475 г. сут шакари, 14 г. калpций, 11 г. фосфор ва 5,5 г. ош тузи чиқиб кетар экан. Шунингдек, вазни 500 кг. ва суткалик сут миқдори 12-16 кг бўлган сигирлар суткасига 10,5-12,5 озиқ бирлиги, 1000-1500 ҳазм буладиган протеин, 70-100 г. калpций 55-30 г. фосфор, 40-80 г. ош тузи, 150-175 мг. каротин олиши керак. Ҳар килограмм сути учун 25 мг қўшимча каротин бериш лозим.

19. 1 кг. сутнингҳосил бўлиши учун сут безларидан 500-600 литргача қон оқиб ўтади.

20. Агар ҳомила 220 кунлигида 12-16 кг. вазнга эга бўлса, сигир бўғозлигининг охирги 2 ойи мобайнида ҳомила вазнининг кунлик ўсиши 300-400 г. ни ташкил этади.

21. Таналар 16-18 ойлигида 300-350 кг вазнга етганда юқори маҳсулдор буқалар уруғи билан уруғлантирилади. 2 ойдан сўнг таналарнинг бўғоз бўлганлиги ветеринар томонидан аниқланади.

22. Ғўнажинлар тўла қийматли озуқалар билан озиқлантирилганда, уларнинг вазни 21-23 ойлигида 400-420 кг. тош босади.

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.
Орқага Олдинга