«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 4194
  • Муаллиф: Admin

Чорвачилик фермаларида гўнгни қайта ишлаш: бу нима учун муҳим?

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

I. Чорвачилик фермаларида гўнгни қайта ишлаш: бу нима учун муҳим?

Ихтиёридаги моддий ва табиий ресурслар ва гўнгни қайта ишлашга ёндашув нуқтаи назаридан фермалар бир-биридан катта фарқ қилади. Чорвачилик фермаларида гўнгни қайта ишлашга бунчалик катта аҳамият берилаётганига қуйидагилар сабаб бўлмоқда:

жамият чорва ҳайвонларининг гўнгини қайта ишлашнинг энг мақбул тизимини топиб, қўлланилмаса, улар тоборо кўпайиб, ер ости сувларида нитратлар, ичимлик сувида зарарли микроорганизмлар ва ер сатҳидаги сувларда нутриентлар (озиқа моддалар) кўпайиб кетишига олиб келишини тушуниб етди.

қурғоқчилик даврида сув миқдори ва қаттиқ моддадан таркибий қисмни ажратиб олиш хусусияти паст далага гўнг солиш эҳтиёжи ўсади;

узоқ муддат сақлаганда суюқ гўнг кислород таъсирида чирийди. Гўнг тўлиқ чириганда юзага келадиган газсимон қўшимча маҳсулотлар қўланса ҳид чиқаради, бу ҳид нафақат бутун хўжалик ҳудудига, балки бутун теварак атрофга тарқалади.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1021
  • Муаллиф: Admin

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган нашрлар ISBN рақамига эга бўлади

Бўлим: Бош сахифа

Ўзбекистонда чоп этилаётган нашрларга халқаро стандарт рақам (ISBN) ва халқаро стандарт серия рақами (ISSN) берилди.

Бу ҳақда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида шу муносабат билан бўлиб ўтган электрон хизматлар тақдимотида маълум қилинди. Тадбирда экспертлар, нашриётлар ва таҳририятлар вакиллари, дастурий таъминот ишлаб чиқувчилар, журналистлар қатнашди.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасидан маълум қилишларича, ISBN ва ISSN мавжудлиги нашриётчилар, китоб билан савдо қилувчилар, кутубхоначилар, илмий ходимларга Ўзбекистон ва унинг ташқарисида нашрларни қийинчиликсиз тарқатиш, мамлакатимиз ва хорижий автоматлаштирилган тизимларда нашрлар ҳақидаги ахборотни қидириб топиш имконини беради.

Тақдимот маросимида Китоб ва журналларни интерфаол шаклда стандарт рақамлаш халқаро тизимида ISBN ҳамда ISSN рақамларини рўйхатдан ўтказиш ва олишга ёрдам берадиган янги хизмат намойиш этилди. Хизматдан кутубхонанинг natlib.uz расмий сайтидаги "ISBN & ISSN” бўлимида фойдаланиш мумкин.

Тадбир қатнашчиларига тизимда рўйхатдан ўтиш, аризаларни тўлдириш, зарур ҳужжатларни тақдим этиш ва гувоҳнома олиш тартиби тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 799
  • Муаллиф: Admin

Почтачи каптар 400 минг долларга сотилди

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Бельгияда етиштирилган почта каптари PIPA кимошди савдосида 399,6 минг долларга сотилди. Кимошди савдосида ҳаммаси бўлиб 5,5 миллион долларга 530та қуш сотилди.
Кимошди савдога қўйилган қушлар бельгиялик Лео Эремансга тегишли эди. У каптар пойгаларида иштирок этадиган почта каптарларини кўпайтириш билан шуғулланади.
Дунёдаги энг қиммат спорт қуши бир ёшли Болт лақабли каптар бўлди. Бу қушни рекорд сумма эвазига хитойлик бизнесмен сотиб олди. Ўтган гал рекорд ўрнатган қуш 332 минг долларга сотилган эди. Уни ҳам хитойлик ҳаваскор сотиб олган. Маълумотларга қараганда, энг қиммат ўнта қушдан тўққизтаси Хитой ёки Тайванга сотилган.
Болтдан фақат каптарларни кўпайтириш учунгина фойдаланилади. PIPA ижрочи директорининг айтишича, каптар мусобақадаги сўнгги парвозини амалга ошириб бўлган.
66 ёшга тўлган Эреманс соғлиғи ёмонлашгани учун қушларини сотишга қарор қилди: қушларнинг катта тўдасига қараш унга энди оғирлик қиляпти.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 955
  • Муаллиф: Admin

Пентагон Гуантаномога 450 миллион доллар талаб қилмоқда

Бўлим: Бош сахифа

Пентагон АҚШ ҳукуматидан Гуантаномо қамоқхонаси учун 450 миллион доллар талаб қилмоқда. Мудофаа вазирлигининг айтишича, бу пул қамоқхонани таъмирлаш ва ходимларнинг маошини оширишга сарфланади.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Барак Обама Гуантанамони ёпиш кераклигини, чунки бу "қиммат ва самарасиз” эканлигини маълум қилганди. "Пул жуда кўп кетади, айниқса, бошқа қамоқхоналар билан солиштирсангиз”, — дея изоҳ берди Обама.
Гуантанамо қамоғида ҳар бир маҳбусга АҚШ бир йилда 900.000 доллар сарфлайди.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 856
  • Муаллиф: Admin

Гандининг қонига харидор топилмади

Бўлим: Бош сахифа

Лондондаги кимошди савдоси ташкилотчилари Махатма Гандининг қонига харидор топа олишмади.

Кимошди савдонинг ўзида қонни сотиб олишни хоҳловчилар топилмади, бироқ савдо тугагандан сўнг ташкилотчилар икки баробар арзонга махфий харидорга сотишга рози бўлишди. Савдога қўйилган қонни ҳинд сиёсатчиси 1924 йилда топширган.

Кимошди савдода Ганди билан боғлиқ жами 50та буюм сотилди. Масалан, сиёсатчи 1920-йилларда кийган бир жуфт сандал 19 минг фунт стерлингга, бошланғич нархидан икки баробар қимматга сотилди. Шунингдек, Гандининг сўнгги хоҳиши битилган қоғоз ҳам сотилди.

Шуни айтиш керакки, Ганди билан боғлиқ қимматли буюмлар кўп йиллардан бери кимошди савдоларда яхши сотилмоқда.

Масалан, 2012 йилда Буюк Британияда сиёсатчи ҳалок бўлган жойдан йиғилган ўт ва тупроқ солинган идишча 10 минг фунт стерлингга сотилган.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 714
  • Муаллиф: Admin

Ўзбекистон $21,4 млн.лик чарм пойабзалини экспорт қилди

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

«Ўзбекчармпойабзали» Ассоциацияси қорхоналари 2013 йилнинг биринчи чорагида экспортга $21,4 млн.лик чарм пойабзалларини юборди. Ассоциация матбуот хизматининг хабар беришича, ўтган давр мобайнида 49,3 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган, бу эса 2012 йилнинг шу даври билан таққослаганда 13,3%га кўп демакдир.

Ҳисобот даврида тайёр тери маҳсулотларининг ўсиш ҳажми 15,2%ни, пойабзаллар – 14,5%, чарм-галантерея маҳсулотлари – 5,2%ни ташкил этди.

Маълумотларга кўра, пойабзалнинг 35 хил янги модели ва 22 турдаги янги чарм- галантерея маҳсулотлари ўзлаштирилган. Бундан ташқари, корхоналарнинг жалбю қилган хорижий инвестициялари ҳажми $1,95 млн.га етган. Бу 12та янги пойабзал корхонасини йўлга қўйиш ва 170та янги иш ўрнини ташкил қилиш имконини берди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 661
  • Муаллиф: Admin

Дольче ва Габбанани 2,5 йилга қамоқ кутмоқда

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Милан прокуратураси модельерлар Доменико Дольче ва Стефано Габбанани солиқ тўлашдан бош тортганликда айблаб икки ярим йилга қамоқ жазосига маҳкум қилишни сўрашди.

Суд йиғилишида прокурор Гаэтано Рутанинг айтишича, Дольче ва Габбана фискал органлардан миллиард евро даромад бекитганликда айбланмоқда. Қораловчиларнинг айбловларига қараганда, солиқ тўлашдан бош тортиш мақсадида модельерлар Люксембургда рўйҳатга олинган компанияларини ишлатишган.

Бу икки модельер ҳам қўйилган айблардан бош тортишмоқда. Мазкур иш бўйича суднинг сўнгги қарори яқин кунларда Миланда чиқади.

Бутун дунёга машҳур Dolce&Gabbana бренди яратувчиларига солиқ тўлашдан бош тортганликлари борасидаги айблов иккинчи маротаба қўйилмоқда. 2011 йилда Италия Олий суди қарори билан модельерлардан айб олиб ташланган.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 760
  • Муаллиф: Admin

Қиррали йирик бриллиант рекорд сумма - $11 млн.га сотилди

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Бриолет қиррали йирик бриллиант сешанба (28.05.2013 й.) куни Гонконгда бўлиб ўтган Christie's аукционида  рекорд нархга - 11 миллион долларга сотилди.

Оғирлиги 75,35 карат бўлган қимматбаҳо тошни ҳарид қилган шахснинг исми сир тутилмоқда. Унинг сўнгги баҳоси дастлабки нархи яъни 12,5 миллион доллардан паст бўлганига қарамай, буаввалги рекордни янгилаш учун етарли бўлди. Аввалги рекорд вазни 10,48 карат бўлган бриолетга тегишли бўлиб, у тош 10,8 миллион долларга сотилган эди.

Бриолет қиррали бриллиантлар жуда кам учрайди, сабаби бундай қиррани ҳосил қилиш учун жуда йирик олмос керак, дейди Christie's ким ошди уйи мутахассиси Чиан Шиу-Фунг (Chiang Shiu-Fung). Маълумотларга қараганда, сотилган қимматбаҳо тош 106,5 каратли олмосга ишлов берилгандан сўнг ҳосил бўлган ҳамда Америка Геммология Институти томонидан энг йирик ва бенуқсон бриолет қиррали олмос сифатида рўйҳатга олинган.

Бриолет — қиррали қимматбаҳо тошларнинг намунасидан бири бўлиб, кўринишидан томчи ёки нокни эслатади ҳамда одатда 56 та қиррага эга бўлади.

Аввал Christie's аукционида бошқа рекорд ўрнатилган бўлиб, унда бенуқсон рангсиз вазни 101,73 каратли бриллиант Женевадаги аукционда рекорд 23 миллион швейцария франкига сотилган (23,5 миллион доллар).

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1114
  • Муаллиф: Admin

Дунёда энг қиммат автомобиль маркаси

Бўлим: Бош сахифа

"Toyota” 2013 BrandZ нинг энг қиммат 100 таликда бошқа автомобилларни ортда қолдириб "Энг қимматбаҳо автомобиль маркаси” деб танланди.
Ҳисоботда биринчи ўринни олган "Toyota”нинг марка баҳоси 12%га кўтарилиб, 24,5 миллиард долларга юқорилади. Бундан ташқари, "Toyota” автомобиль секторида энг тез катталашган маркалардан бири бўлди. "Toyota” BrandZ ҳисоботи эълон қилиниши бошланган 2006 йилдан бери 6-марта биринчи ўринни эгаллади. Ҳисоботда яна "Toyota”нинг бутун дунёда сотилиши 2012 йили 22,6%га ошиб, 9,75 миллион донага етганлиги қайд этилди. BrandZ ҳисоботида "Toyota”нинг 5 миллион донадан ўтган 12 фарқли гибрид модели сотувидан юзага келган юксалишнинг бу муваффақиятда катта роль ўйнаганлиги таъкидланди. "Millward Brown” тарафидан ўтказилган сўровномада энг қиммат 100 глобал марка учун 30 давлатда 2 миллион киши иштирок этди.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 867
  • Муаллиф: Admin

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган илк автобус синовдан ўтмоқда

Бўлим: Бош сахифа

Пойтахтимизда Самарқанднинг автомобиль заводида ишлаб чиқарилган SAMAUTO LE 60 илк автобуси пайдо бўлди.

"Тошшаҳартрансхизмат” Уюшмаси матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу автобус модели синовдан ўтказиш мақсадида "12-Автобус саройи”га тақдим этилди. Янги автобус №40-шаҳар йўналишида - Сергели-12 ва "Тошкент”  шимолий вокзали оралиғида қатнайди.

Аввалроқ «Самарқанд автомобиль заводи» МЧЖ («СамАвто» МЧЖ) 2012 йилнинг тўртинчи чорагида янги 8 метрли Samauto LE 60 шаҳар автобусини ишлаб чиқаришни режалаштиргани хақида хабар берилган эди. Унга кўра илк босқичда йилига 500 та автобус ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Samauto LE 60 автобуси 56 нафар йўловчи сиғимига эга бўлиб, унинг тўлиқ вазни 10,2 тоннани ташкил қилади. Автобус лойиҳаси «СамАвто» ҳамда Россиянинг МЧЖ «Эрмис инжиниринг компанияси» мутахассилари томонидан ишлаб чиқарилган.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1158
  • Муаллиф: Admin

Замонамиз тадбиркорлари

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Иқтисодий тараққиётга эришишда саноат корхоналарининг улуши беқиёс. Ишлаб чиқаришнинг жадал ривожланиши билан аҳоли турмуш фаровонлиги ҳам юксалиб бормоқда. Шу маънода юртимизда истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ корхоналарни модернизация қилишга астойдил киришилди. Минглаб катта-кичик илғор лойиҳалар амалиётга татбиқ этилмоқда. Вилоятимизда гипс ва гипсакартон маҳсулотини ишлаб чиқариш борасида амалга оширилаётган ишлар кўлами ҳам салмоқлидир.
– "Кармана гипс маҳсулотлари” қўшма корхонамиз 2009 йилдан бошлаб гипсакартон ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. 2010 йилда эса бу маҳсулот учун асосий хом ашё ҳисобланган гипс ишлаб чиқариш цехи қурилиб, ишга туширилди, – дейди корхона раҳбари Дилшод Худоёров. – Бу ерда 2 та ишлаб чиқариш цехи мавжуд бўлиб, уларнинг асосий фаолияти қурилиш ишларида безак учун ишлатиладиган материаллар, яъни гипсакартон маҳсулотларини тайёрлаш билан шуғулланиб келмоқда. Бугунги кунга келиб жамиятимизда 120 дан ортиқ ишчи ходимлар астойдил меҳнат қилиб келишаяпти. Ходимларнинг 80 фоизини маҳаллий ишчилар ташкил этади. Гипс ишлаб чиқариш цехимиз йилига 50 минг тонна, гипсакартон цехи эса 4 миллион квадрат метр тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. Маҳсулотларимизни нафақат вилоятлар, балки қўшни Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон давлатларига ҳам экспорт қилмоқдамиз. Технологияларимиз асосан Хитойдан олиб келинган.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 996
  • Муаллиф: Admin

22 минг кишилик «Навбаҳор» стадиони учун 30 миллиард сўм сарфланади

Бўлим: Бош сахифа

Наманган шаҳридаги «Навбаҳор» марказий стадионидаги таъмирлаш ишлари Мустақиллик байрами арафасида якунланиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Наманган вилояти бўлими ижрочи директори Машрабжон Алихонов «Футбол Экспресс» газетасига берган интервьюсида маълум қилди.
Алихоновнинг сўзларига кўра, дастлабки ҳисоб-китоблар бўйича таъмирланаётган стадион 20 минг томошабинга мўлжалланган бўлади, бироқ, ўриндиқлар сонини яна 2 мингтага кўпайтириш ҳам режалаштирилган. Директорнинг қайд этишича, келажакда стадионни янада кенгайтириш имконяитлари ҳам мавжуд бўлиб, кейинчалик иккинчи қават қилиб трибуналар қўшилиши мумкин. Кенгайтириш билан боғлиқ ишлар қайси даврга мўлжаллангани тўғрисида маълумот берилмаган.
Алихоновнинг қўшимча қилишича, стадионни капитал таъмирлаш билан боғлиқ барча сарф-харажатлар миқдори тахминан 30 миллиард сўмни ташкил этади ва унда «барчаси жаҳон андозалари талаб даражасида» бўлади.
«Молиялаштиришнинг асосий қисми Ўзбекистон ҳукумати томонидан амалга оширилмоқда. Бундай иншоот Наманган учун барпо этилаётган экан, вилоятдаги бир қатор ташкилотлар ҳам қўл қовуштириб туришгани йўқ», – деди Машрабжон Алихонов.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 880
  • Муаллиф: Admin

“Yahoo!” 1,1 миллиард долларга блог-сервисни сотиб олди

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

"Yahoo!” компанияси "Tumblr” 1,1 миллиард долларга блог-сервисини сотиб олишини маълум қилди. Компания бошқарув кенгаши вакиллари бу харидни маъқуллашди. Шартнома шартларига кўра, "Tumblr” "Yahoo!”дан алоҳида компания сифатида ишлайверади. 

Маълумотларга қараганда, ушбу ижтимоий тармоқ 108 миллионга яқин блогни қамраб олган бўлиб, уларда 50,7 миллиард пост эълон қилинган. "Tumblr” 2007 йилда ташкил қилинган. Унинг энг асосий афзаллиги — контент жойлаштиришнинг осонлиги. 2012 йилда компания даромади 13 миллион долларни ташкил қилган. Бу йил реклама жойлаштиришнинг янги механизми жорий этилгани сабабли "Tumblr” даромадини 100 миллион долларга етказмоқчи.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1222
  • Муаллиф: Admin

Порахўрлар жазоланди...

Бўлим: Бош сахифа

Сурхандарё вилояти Шеробод тумани ҳокимлиги ҳуқуқшуноси ҳокимликнинг ер ажратиш ҳақидаги қарорини бекор қилдириш учун 400 доллар пора сўраган. Бу ҳақда «Huquq» газетаси 2 май сонида хабар берилган.

СВОЖЖДЛҚК департаментининг Сурхондарё вилояти бошқармасига Шеробод туманида фаолият юритадиган «Зиё ўғли Ўктам» хусусий фирмаси бош ҳисобчиси Ш. Чориевдан тушган аризага кўра, туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси Э. Худойқулов туман ҳокимлигининг ер ажратиш ҳақидаги қарорини бекор қилдириш учун 400 АҚШ долларини пора тариқасида талаб қилган. Вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилиб, тадбирда Э. Худойқулов таниши А. Мардоновага тегишли Nexia автомашинасида Ш. Чориевдан 400 АҚШ долларини олган вақтда ушланган.

Яна бир тадбир давомида Узун туманидаги «Ҳулкар Медтехникаси» ХКга қарашли савдо дўконида туман тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий поликлиника врач-невропотологи А. Донаевнинг таъмагирлиги фош этилган. У ваколатидан фойдаланиб, ногирон шахс даволанмаган бўлса-да, унинг номига поликлиникада юритилган амбулатор картасига давоалнгани тўғрисида сохта ёзувлар киритиш йўли билан 450 минг сўм пулни пора тариқасида олган вақтда қўлга тушган...(давоми...)

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 868
  • Муаллиф: Admin

Леонардо ди Каприо билан коинотга парвоз 1,2 миллион еврога тушди

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Машҳур актёр Леонардо ди Каприо россиялик бизнесмен Василий Клюкин билан коинотга сафар уюштиради.

Монакода яшовчи тадбиркор ушбу имкониятни Канн кинофестивали доирасида ўтказилган ҳайрия аукциони доирасида қўлга киритди.

Савдолар ОИТСга қарши курашиш доирасида тадқиқотлар ўтказувчи AmFAR ташкилоти томонидан ўтказилди. Голливудлик актёр билан парвознинг дастлабки нархи бир миллион еврони ташкил қилди. Натижада лот 1,2 миллион еврога кетди. Парвоз 2014 йилда Virgin Galactic компанияси томонидан уюштирилади.

Клюкин мазкур лотни коинотга парвоз қилиш орзуси борлиги учун ҳарид қилди. Коинотга парвоз қилишдан олдин Клюкин ва ди Каприо Нью-Мексикада уч кун давомида тайёргарлик кўришади.

Ҳайрия аукционида парвоздан ташқари заргарлик буюмлари, кинода суратга тушиш имконияти, турли голливуд тадбирларига чипталар, хусусан, Саймон Ле Бон ва Жон Тейлор (Duran Duran)ларнинг концерт дастурларига чипталар қўйилди.

Орқага Олдинга