«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 836
  • Муаллиф: Admin

Беш центли танга 3,1 млн долларга сотилди

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

 (Сўратда бошқа танга тасвирланган)

АҚШнинг камёб тангаларидан бўлган, 1913 йилда зарб қилинган 5 центли Liberty Head тангаси ким ошди савдосида 3,1 миллион долларга сотилди. Ушбу танга коллекционер-нумизматлар учун жуда алоҳида қийматга эга ҳисобланади, сабаби бу танганинг бештагина нусхаси борлиги маълум. Беш центли тангалар расмий равишда чиқарилиши тўхтатилгандан кейин ноқонуний равишда 1913 йилда АҚШнинг Танга саройида босиб чиқарилган. Аукционда сотилган "либерти" ўзгача тарихга эга. Шимолий Каролиналик коллекционерлардан бири  Жорж Уолтон уни 1941 йилда 3,7 минг долларга сотиб олган. 1962 йилда у автоҳалокатда вафот этгач, унинг кийимлари билан биргаликда беш центли танга ҳам қариндошларига берилган. Уолтоннинг яқинлари унинг коллекциясига ҳеч қандай аҳамият беришмаган ва бу танга 40 йилдан ортиқ вақт мобайнида чанг босиб ётган. 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1065
  • Муаллиф: Admin

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 500 минг сўмдан мукофот берилади

Бўлим: Бош сахифа

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2013 йил 25 апрел куни "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармонга имзо чекди. Унга кўра, 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 68 йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 500,000 сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти ажратилади.   Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Марказий банкига Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига ушбу пул мукофотининг тантанали ва байрамона вазиятда топширилишини таъминлаш юклатилди. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига эса қатор вазирлик ва ташкилотлар билан биргаликда Ватан озодлиги ва шаъну шарафи ҳимоячиларига бағишланган махсус учрашувлар ва маърифий-бадиий кечаларни ўтказиш топширилди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 786
  • Муаллиф: Admin

Берлинда “каравот солиғи” жорий қилинади

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Шу йилнинг июль ойидан Берлиндаги меҳмонхоналарнинг хўжайинлари каравот (ҳар бир меҳмон) учун солиқ тўлай бошлайди. Ҳар йили Берлинга миллионлаб сайёҳлар ташриф буюради. Сенат улар шаҳар ғазнасига даромад келтиришини хоҳлаяпти: июлдан улар меҳмонхонада тунаб қолгани учун тўланадиган ҳақдан ташқари "каравот солиғиниҳам тўлай бошлайди. Меҳмонхона хўжайинлари бундай қарордан норози бўлиб, "каравот солиғи” устидан шикоят топширишмоқчи.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 876
  • Муаллиф: Admin

Пол Маккартни – энг бой мусиқачи

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Афсонавий "The Beatles” гуруҳининг собиқ аъзоси Пол Маккартни "Sunday Times” нашри тузган Буюк Британиянинг энг бой мусиқачилари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. Маккартни ва унинг рафиқасининг давлати 680 миллион фунт стерлинг (1 миллиард долларга яқин) деб баҳоланди. Қўшиқчи бу рўйхатда 1989 йилдан, давлати 80 миллион фунт стерлинг (120 миллион доллардан кўпроқ) деб баҳоланган пайтдан бери биринчи ўринни эгаллаб келади. Ушбу рейтингда иккинчи  ўрин Эндрю Ллойд Уэбберга тегди. Унинг давлати 620 миллион фунт стерлингни ташкил қилади. "U2” гуруҳи эса 520 миллион фунт стерлинг билан учинчи ўринни эгаллади.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 824
  • Муаллиф: Admin

Ҳиндистонда Facebook орқали бола сотмоқчи бўлишди

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Ҳиндистоннинг шимолий штати Панжоб полицияси Лудхияна шаҳрида Facebook ижтимоий тармоғи воситасида гўдакни сотишга уринган уч кишини ҳибсга олди.Маълум бўлишича, бола туғилганда ҳибсга олинганлардан бири Фероз Хон чақалоқнинг онаси — ўзининг ажрашган қизи Нурига бола туғруқ пайтида ўлди деб айтган. Шундан кейин Хон уни касалхоналардан бирининг ходимасига 45 минг рупий (830 доллар)га сотган. Касалхона ходимаси эса чақалоқни 300 минг рупий (5,5 минг доллар)га ўша касалхонанинг лабораториясида ишлайдиган Гурприт Сингхга сотган. Сингх Facebook орқали дўсти, деҳлилик бизнесмен билан боғланиб, унга чақалоқни 800 минг рупий (14,7 минг доллар)га сотиб олишни таклиф қилган. Нурига отасининг бирдан пули кўпайиб қолгани шубҳали туюлган ва у полицияга мурожаат қилган. Полициячилар шундан сўнг бу қора ишнинг учала иштирокчисини ҳам ҳибсга олиб, болани Нурига қайтаришди. Айни пайтда пойтахтлик бизнесменни қидиришмоқда. Ҳибсга олинганларга етти йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2502
  • Муаллиф: Admin

Бахт бўлиб кўринган бахтсизлик

Бўлим: Хикоялар

– Бошқа қизларнинг мен каби қуруқ саробга алданиб, бир умр пушаймон бўлиб юрмасликлари учун ҳаётим ҳақида ҳикоя қилиб беришга қарор қилдим, – деди аэропортнинг кутиш залида тасодифан танишиб қолган ҳамроҳим. – Токи бу инсон учун бир марта бериладиган умри давомида хатоларга йўл қўймасдан ҳалол ва яхши яшаб ўтиши учун туртки бўлади, деб ўйлайман.

Унинг кўзларида маъюслик мени бефарқ қолдирмади.

– Орзуларим бир олам қиз эдим. Университетни тугатгач, шаҳарда қолиб ишга жойлашдим. Чет тилига бўлган қизиқишим устунлик қилгани учун инглиз тилини анча яхши ўзлаштириб олгандим. Ўша пайтлар тил билган мутахассислар кам бўлгани учун мени дарҳол ишга қабул қилишди. Лекин чет элга кетаётганларни кўрсам, жуда ҳавасимкеларди. Айниқса, у ердаги ҳаёт ҳақида тўлқинланиб гапирганларни кўриб, мен ҳам албатта кетаман деган мақсадни олдимга қўйдим. Орадан икки йил ўтди. Шундай кунларнинг бирида қишлоққа борсам, онам ёнига ўтқазиб олди.

– Уйнинг кенжаси деб, жуда эркалатиб, шу пайтгача кўнглингга қараб келдик. Уч аканг ва икки опанг оилали бўлиб, ўзлари билан ўзлари тинчиб кетишди. Энди келаётган совчилардан бирини танла. Отанг ҳам агар ўзи танламаса, ўзимиз истаган кишига узатамиз, деб турибди, – деди.

– Ойи, мен қишлоқда яшашни истамайман. Ҳали ўзимга муносибини учратганим ҳам йўқ.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1559
  • Муаллиф: Admin

Собиқ бош вазир ва учига чиққан хотинбоз яна диққат марказда.

Бўлим: Бош сахифа

Милан апелляция суди Италиянинг собиқ Бош вазири Сильвио Берлускони томонидан унинг собиқ хотини Вероника Лариога алимент тўловлари тўлашни иккинчи босқич суд қарорига қадар тўхтатишга рухсат олиш мақсадида берилган расмий талабни инкор этди. РИА Новости агентлигининг хабар беришича, апелляция суди Берлускони суднинг биринчи босқичи унинг собиқ иккинчи хотини билан ажрашиш жараёни якуни бўйича чиқарган қарорни бажариши зарурлигини қайд этган. Қарорга кўра, собиқ Бош вазир Вероника Лариога ҳар ой уч миллион евро тўлашга мажбур. Судья медиамагнатни алимент тўлашдан фақат 2010 йилнинг майидан сентябрь ойига қадар – Ларио Сильвиога тегишли Макериодаги виллада яшаётган даврда озод қилган. Эслатиб ўтамиз, Милан суди Берлусконини 2012 йилнинг декабрь ойидан бошлаб Лариога ойига 3 миллион евродан алимент тўлови тўлашга мажбур қилиб келмоқда. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Берлускони собиқ иккинчи хотини Ларио билан 1980 йилда танишган ва ўн йилдан сўнг улар турмуш қуришган. Собиқ жуфтликнинг уч нафар фарзанди бор. 76 ёшли Берлускони Ларио билан алоқани узгандан сўнг 27 ёшли Франческа Паскале билан ишқий муносабатлар ўрнатган.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 751
  • Муаллиф: Admin

Бразилияда “McDonald´s” 1,6 миллион доллар жарима тўлайди

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Бразилиянинг "Procon” истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги суд "McDonald´s” ресторанлари тармоғи "Happy Meal” рекламаси учун 1,6 миллион доллар жарима солишига эришди. Агентлик вакилларининг фикрича, тушликка илова қилинадиган ўйинчоқлар рекламаси болаларни кўпроқ фаст-фуд сотиб олишга ундайди, бу эса уларнинг соғлиғига салбий таъсир қилиши мумкин. "Бозорда омад қозониш учун болаларнинг қизиқишидан маркетинг мақсадида фойдаланишга ҳожат йўқ”, деб ҳисоблайди "Procon” адвокати Ренан Феррациолли. Мутахассислар фикрича, нисбатан кичкина жарима дунёдаги энг йирик ресторанлар тармоғига зарар келтирмайди. Бироқ яқин орада "McDonald´s”нинг қўшимча харажатлари кўпайиши мумкин. Компания вакиллари суд қарорини изоҳлашни исташмади.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1404
  • Муаллиф: Admin

Саховатли миллиардерни пул қутуртирдими?

Бўлим: Бош сахифа

"Microsoft”нинг асосчиси Билл Гейтснинг Жанубий Кореяга қилган сафаридаги қўлини чўнтагидан чиқармай тушган суратлари Кореяда шов-шувга сабаб бўлди. Гейтс Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе билан кўришаётганда нариги қўлини чўнтагидан чиқармаганлиги ўлкада "урф ва анъаналарга ҳурматсизлик” сифатида баҳоланди. Социал медиада интернет фойдаланувчилари орасида шов-шувга сабаб бўлган бу ҳодиса газеталарда бош мақола қилиб чоп этилди. Ҳар икки тараф ҳам ҳозиргача бу ҳодиса юзасидан изоҳот бермади.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2764
  • Муаллиф: Admin

Дунё бойлари орасида нечанчи ўриндасиз?

Бўлим: Ёш тадбиркорлар, Тадбиркорлик фаолияти

"Forbes” ва шу каби журналлар тарафидан ҳар йили чоп этиладиган "энг бадавлатлар” рўйхати энди эскирди. Дунёнинг энг бадавлат одамларига ўрин берган бу рўйхат айни вақтда давлатларга, ёш оралиқларига ёки секторларга кўра турлича бўлади. Биз хабар бермоқчи бўлган сайт эса илк 100 ёки 500 киши билан чегараланиб қолмасдан, бутун дунё аҳолиси сиғадиган рўйхатни тақдим этади. "Global Rich List” номли сайтда йиллик даромадингизни киритиб, дунёнинг бойлари рўйхатида нечанчи ўринда эканлигингизни ва нечанчи юзталикка киришингизни кўришингиз мумкин. Дунёдаги барча пул бирликлари берилган дастурга йиллик даромадингизни киритиш етарли. "Global Rich List”ни ўйлаб топган "Poke London” гуруҳи ушбу дастурни "Forbes” ва "Times” каби рўйхат тузувчи журналларига рақиб сифатида чиқарганликларини айтмоқда. Асосан ғарб ўлкаларида яшовчи инсонларнинг бундай рўйхатлар сабабли қанчалик кам пул топаётганлиги ҳақида ўйлашининг олдини олишга мўлжалланган дастур билан (ғарб ўлкалари учун) ўртача даромадга эга бўлган киши бемалол биринчи юзталикка кириши мумкин. Мисол тариқасида бу юзталикка кириш учун йиллик 24000 доллар даромад соҳиби бўлиш етарли. "Poke London” гуруҳи шу маълумотга диққат қаратиб, АҚШда камбағаллик чегарасида яшовчи 5 кишилик бир оиланинг биринчи юзталикка кира олишини таъкидлади.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1028
  • Муаллиф: Admin

Appleнинг даромади 10 йил ичида 1-марта тушиб кетди

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Америкнанинг Apple корпорацияси даромади 2013 молиявий йилнинг иккинчи чорагида тушиб кетди. Даромаднинг пасайишига мобил телефонлар ва планшет компьютерлар бозоридаги рақобат сабаб бўлмоқда. Эй-би-си телеканалининг берган маълумотига қараганда, Apple кўрсаткичларининг ёмонлашишига асосан Жанубий Кореянинг Samsung Electronics компаниясидаги жадал ривожланиш сабаб бўлган. Apple компаниясининг чорак якуни бўйича даромади илк бор 2003 йилда тушиб кетган эди. 2013 молиявий йилнинг иккинчи чорагида даромад 18 фоизга тушди ва 9,5 млрд долларни ташкил қилди. Ўтган йили компания 11,6 млрд доллар даромад қилган эди. Иккинчи чоракда компания 43,6 млрд доллар молиявий тушумга эга бўлди. Ҳисобот даврида Apple 37,4 млн iPhone ҳамда 19,5 млн iPad сотишга муваффақ бўлди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан мазкур кўрсаткич юқори бўлса ҳам экспертлар корпорациянинг маҳсулотларига талаб камайганлигини прогноз қилишмоқда. Бу эса чакана савдода компаниянинг янги ва истиқболли моделларнинг йўқлигидан далолат беради.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1251
  • Муаллиф: Admin

У пайтлар...

Бўлим: Шеърлар

У пайтлар ҳар нарса чиройли эди,
Кераги бор эди ҳамма нарсанинг.
Ҳатто деразадан мунғайиб боққан
Гулларнинг, гулбаргдай харир парданинг...

У пайтлар дунёим эди ранг-баранг,
Камалакранг ҳислар сўрарди ҳолим.
Наҳотки, мен сени унутоламан,
Наҳотки, сенга ҳам келди малолим...
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1226
  • Муаллиф: Admin

Мамлакатимизда биринчи чоракда йўл қурилишига 62 миллиард сўм сарфланди

Бўлим: Бош сахифа, Конунлар, Тадбиркорлик фаолияти

Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон Миллий автомагистрали таркибига кирувчи автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича жами 62 миллиард сўмлик ишлар бажарилди. Қўқон шаҳрини айланиб ўтувчи "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг 42 километрли қисмини реконструкция қилиш тугалланди, 45 километр темир йўллар қайта тикланди.
Бу хақда 23 апрель куни Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил биринчи чорагида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига ҳамда шу йил 18 январда республика Ҳукумати мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан белгилаб берилган 2013 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифалари амалга оширилишини баҳолашга бағишланган мажлисида таъкидланди.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1984
  • Муаллиф: Admin

Ҳасса

Бўлим: Хикоялар

– Ўғлим, ишдамисан?

– Ҳа, дада, тинчликми?

– Ўзим, ёнингга бормоқчиман…

Ўғилнинг пешанаси тиришиб кетди. Бугун текширувга катта одамлар келиши керак. Уларнинг ёнида қалтираб, ҳассасига суяниб кириб келаётган дадасини кўз олдига келтирди. Телефонни қулоғига босганча шоша-пиша ташқарига чиқди.

– Дада, мен ишдамасман, ҳозир анча узоқдаман, иш билан кетгандим, нега эди ўзи?

– Ҳа, майли, унда болам, ишингдан қўймай, ўзингни эҳтиёт қил, болаларингга салом айт. Бугун келасанми?

– Оббо дада, яқинда бордим-ку! Майли, мени чақиришяпти.

Ўғил аслида ҳеч ким чақирмаган бўлса-да, "ҳозир” дедию тугмачани босди. "Мени бекорчи деб ўйлашади, шекилли…”


Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1282
  • Муаллиф: Admin

Тулпор минган шаҳсуворлар

Бўлим: Хикоялар

мистик ҳикоя
Ажабо, кейинги пайтларда бутун фикру-хаёлим аломати ғайб воқеалари билан банд нуқул. Қандайдир янги, англашилмас ҳиссиётлар бутун вужудимни нафас сайин қамраб олаётгандек худди.
Чиндан ҳам, фоний ва боқий дунё оралиғида безовтаҳол изғиб юрувчи шарпа-арвоҳлар, ўтмишдан ташриф буюрган болакай, ҳайратомуз телепортация ҳодисаси, Бинумия махлуқи, кўршапалаксимон учар одамдан тортиб ёндош ўлчам сари ютилиб кетган инсонларнинг ғаройиб кечинмалари бу кўҳна дунё, ҳаёт деб аталмиш мураккаб хилқат нақадар сир-у синоатга бисёр эканлигидан равшан шоҳидлик бериб турибди. 
Камина ҳикоя қилмоқни дилига туккан аломати ғайб воқеаси, ўз моҳият эътиборига кўра, зикр этилмиш ҳодисаларга нечоғлик алоқадор ёки йўқлигидан қатъий назар, руҳимиз қаърларида мудраб ётган аллақандай сирли кучларни у ёки бу даражада англаб етишимиз йўлида ўзига хос руҳий қониқиш вазифасини ўтаб беради. 
Орқага Олдинга