«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1082
  • Муаллиф: Admin

Мадонна миллиардерлар сафига қўшилди

Бўлим: Бош сахифа

Мадонна миллиардерлар сафига қўшилди

 Матбуот хабарларига қараганда, қўшиқчи Мадонна ўтган йили энг сердаромад артист деб эътироф этилган эди,  энди эса унинг даромадлари миллиард доллардан ошди.

 Мадоннанинг миллиардерлар сафига қўшилишига унинг MDNA гастроль тури анча катта ёрдам берди. Бу тур  қўшиқчининг давлатини 305 миллион доллар қўшди, бундан ташқари, дискларнинг сотувчи ва телекўрсатувлардан  яна 10 миллион ишлади, альбомлари сотувидан эса 75 миллион доллар даромад олди.

 Айрим маълумотларга қараганда, юлдузнинг даромади 700 миллион доллар атрофида, бироқ бошқа манбаларда,  Мадонна миллиардерлар сафига қўшилганини, чунки доим янги даромад манбаларини топишини уқтирмоқда.

 Мадонна "Vita Coco”, "Madge” брендлари, "Hard Candy” фитнес-клублар тармоғига сармоя тиккан, булар ҳам унга  яхшигина даромад келтиради. 60 миллион долларни Мадонна биргина "Truth or Dare” атири сотувидан ишлаб топди.

 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1018
  • Муаллиф: Admin

"Bazar Art" ғолиблари тақдирланди

Бўлим: Ёш тадбиркорлар, Тадбиркорлик фаолияти

"Bazar Art" ғолиблари тақдирланди

  Тошкентдаги Миллий санъат марказида «Bazar-Art 2013» ўн иккинчи кўргазма-ярмаркаси  

 олибларини  мукофотлаш маросими бўлиб ўтди.

 Маросимда "Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси Васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримова   «Bazar-Art» лауреатларига дипломлар топширди. Шунингдек, бухоролик кулол Абдувоҳид Каримовга GULIдан ривожланиш гранти, ёғоч ўймакорлиги устаси, академик Ортиқ Файзуллаевга "Ўзбекистоннинг ижтимоий масъулиятли фуқаролари форуми” ва Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фондидан муқобил энергия манбаларини ўрнатиш учун грант ҳамда анъанавий санъат усталарига 8 та имтиёзли кредитлар топширилди.  Шунингдек, "Ўзбекистоннинг ижтимоий масъулиятли фуқаролари форуми” вакиллари томонидан Наврўз байрами арафасида ободонлаштириш ишларини амалга оширишга кўмаклашган ва 500 туп мевали кўчат ажратган энг фаол

 тадбиркорларга ташаккурнома дипломлари топширилди.



Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 959
  • Муаллиф: Admin

Ливия Мисрга 2 миллиард доллар моддий ёрдам бермоқчи

Бўлим: Бош сахифа

Ливия Мисрга 2 миллиард доллар моддий ёрдам бермоқчи

 

Ливия бош вазири Али Зайдан Триполи Мисрга 2 миллиард доллар миқдорида молиявий ёрдам кўрсатиш масаласини кўриб чиқаётганини тасдиқлади. Бир неча кун аввал Ливиянинг Коҳирадаги элчихонаси Триполи Миср Марказий банкига депозитга 2 миллиард доллар ўтказмоқчи эканлигини хабар қилган эди. Бундан ташқари, Миср иқтисодиётини қўллаш мақсадида Ливия Мисрга бир ойда келишилган нархда 1 миллионгача хом нефт баррелларини етказиб беришга тайёр. "Бу масала (Коҳирага молиявий ёрдам бериш) айни пайтда Ливия ҳукумати томонидан кўриб чиқилмоқда, бироқ якуний қарор ҳали қабул қилингани йўқ”, — деди Зайдан журналистларга. Миср ҳам, Ливия ҳам ҳозир жиддий моддий қийинчиликларни бошдан кечирмоқда. Бироқ Ливия ҳукумати Мисрнинг учта йирик банкларида устав фондида каттагина ҳиссага эга.


Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 6377
  • Муаллиф: Admin

Дубайда дунёдаги энг чиройли отлар савдоси бўлиб ўтди

Бўлим: Бош сахифа

Дубайда дунёдаги энг чиройли отлар савдоси бўлиб ўтди

 Дубайда ўтказилган Араб пойгачи отлари ва от спорти ўнинчи халқаро кўргазмаси доирасида от кимошди савдоси  бўлиб ўтди.  Унда умумий қиймати тўрт миллион дирхамлик (бир миллион АҚШ долларидан зиёдга тенг)  шартномалар имзоланди, деб хабар беради РИА Новости. "Ал-Имарат ал-Яум" газетасининг ёзишича, кимошди  савдосида дунёнинг энг чиройли 60 оти сотилган. Хабарларга қараганда, бу йил Бирлашган Араб Амирликлари,  Қатар ва Саудия Арабистони байталларига талаб катта бўлган. Хусусан, Дубайда "истиқомат қиладиган” Юсра оти  энг баланд нархга - 150 минг дирхамга (40 минг доллардан зиёд) сотилган. Шунингдек, кўргазмада энг чиройли  отлар ҳам саралаб олинган. Саудия Арабистонидан келган Бандерос айғири бош совринни - 250 минг долларлик  маблағни қўлга киритган. Энг чиройли бия деб Ажмандан (БАА) келган Амендория оти топилган. У ҳам 250 минг  доллар билан тақдирланган. Араб пойгачи отлари ва от спорти анъанавий халқаро кўргазмасида бутун дунёдан тахминан 200 компаниядан кўплаб вакиллар иштирок этган. 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1124
  • Муаллиф: Admin

Олигарх Борис Березовский оламдан ўтди

Бўлим: Бош сахифа, Тадбиркорлик фаолияти

Асли Россиялик 68 ёшли олигарх Борис Березовский оламдан ўтди. Умрининг сўнгги 13 йилини Англия пойтахти Лондон шаҳрида ўтказган собиқ сиёсатчининг ўлими сабаблари аниқланмоқда. Ҳозирча 3та тахмин бор: юрак ҳуружи, ўз жонига қасд қилиш ва бўғиб ўлдириш. Хабарларга қараганда, унинг жасади Лондондан сал узоқроқда жойлашган Беркшир графлигидаги уйининг ювиниш хонасидан топилган. Маълумотларга кўра, сўнгги вақтларда унда икки маротаба юрак хуружи кузатилган. Мутахассислар Березовскийнинг ўлимига навбатдаги юрак хуружи сабаб бўлган, деб ҳам тахмин қилишмоқда. Кузатувчиларнинг сўзларига кўра, Березовский сўнгги вақтларда молиявий қийинчиликлар туфайли тушкунлик гирдобига тушиб қолган ва кучли депрессияни бошидан ўтказаётганди. Борис Березовский сўнгги интервьюларининг бирида Россияга қайтишни истаётганини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, рус тадбиркори 2003 йилдан эътиборан қочоқ мақомини олган. У Россияда кўплаб жиноятлар содир этганликда айбланган ва сиртдан 6 ва 13 йиллик қамоқ жазосига махкум этилган эди. 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1633
  • Муаллиф: Admin

Чет элга ишлашга кетмоқчи бўлган эстониялик лотореядан катта пул ютиб олди

Бўлим: Бош сахифа

 Омад келаман деса кутилмаганда, ғойибдан келади, деб бежиз айтишмас экан. Эстонияда истиқомат қилувчи оила бошлиғи  лотереяда йирик ҳажмдаги ютуқ - 768,7 минг еврони қўлга киритди. 
 Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, оиласидаги молиявий ночорлик туфайли чет элга пул ишлаш учун отланай деб турган бу  фуқарога ўз юртида омад кулиб боқди. Энди оила аъзолари Эстонияни фақат саёҳат қилиш учун тарк этишлари турган гап.
 Шу вақтга қадар мамлакат тарихида энг катта пул ютуғи сифатида ўтган йили Viking Lotto лотереясида ўйналган 733,8  минг евро ҳисобланар эди. Янги ютуқ рекордни янгилади.
 Ютуқли билет интернет орқали харид қилингани айтилмоқда. Шу вақтгача ижарада яшаган ушбу оила энди шахсий турар-  жойга ҳам эга бўлади.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1120
  • Муаллиф: Admin

Даромад декларациясини топширдингизми?

Бўлим: Конунлар

Жорий йилнинг 1 апрелида 2012 йил учун доимий яшаш жойидаги Давлат солиқ хизмати органларига умумий даромад декларациясини топшириш муддати тугайди.

Бу ҳақда Ўзбекистон давлат солиқ қўмитаси эслатмоқда. Шу йилнинг 1 апрелидан кечиктирмаган ҳолда жисмоний шахслар доимий яшаш жойидаги Давлат солиқ хизмати органларига 2012 йилда олган умумий даромад декларациясини топширишлари шарт. Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 189-моддасига мувофиқ декларация асосида қўлга киритилган даромадларга қуйидагилар киради:

- Мулқ даромади, фан, адабиёт ва санъат асарларини яратиш ва улардан фойдалангани учун муаллифлик мукофотланиш туридаги даромад;

- Икки ёки ундан ортиқ жойдан олинган даромад;

- Ўзбекистон ташқарисидаги манбалардан олинган даромад;

- Солиқ агентлари ҳисобланмаган манбалардан олинган даромад.      

Жисмоний шахслар умумий йиллик даромад декларациясини Давлат солиқ хизмати органларига қуйида келтирилган шаклда тақдим этишлари мумкин:

- шахсан ёки ишончли вакил орқали (қоғоз ёки электрон шаклда);

- почта орқали;

- Интернет тармоғи орқали.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1111
  • Муаллиф: Admin

Антиқа ва бетакрор "Google"

Бўлим: Бош сахифа, Тадбиркорлик фаолияти

Amerikada Silicon Trip turi bo’yicha yaratilgan sayohatda Google kompaniyasining bosh ofisi — Google v Mountain view — «Kremniy vodiysining yuragi» ga taklif etaman va bu erdagi 15 ta ajoyib faktlarni ko’rsatib o’taman.Umuman olganda, Google da e’tiborsiz qolish qiyin. Chunki bu yerda hamma narsa hodimning o’zini komfort his etishi va o’zining qobiliyatining to’liq amalga oshirishi uchun sharoit yaratilgan. Bu erda Google kompaniyasi «Orzu kompaniyasi» ga aylanishi va har doim shu tariqa qolishi uchun harakat qilingan. Demak, Google kompaniyasining 15-ta ajoyib faktlari…

№1 Google ofisida qanaqadir ish rejasi ko’zda tutilmagan. Har bir kishi o’zining ishini hohlagan payt boshlashi va hohlagan payt tugatishi mumkin, talabiga binoan. Asosiysi — ko’zda tutilgan ish reja asosida tugatilishi zarur.

№2 Xodimlar bo’limiga yuborilgan 10 ta rezyumeni xammasi diqqatlik bilan o’rganiladi. Xar 10 ta rezyumedan 1 tasiga telefon qilinadi. har 10 ta qilingan telefon qo’ng'irog'idan 1 tasi suhbatga chaqiriladi. har 10 ta suhbatdoshdan 1 tasi ishga qabul qilinadi. Mana shunday. Shunday qilib, Google ga ishga kirish tanlov asosida qoladi va bu tanlov 1:1000 to’g'ri keladi.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1016
  • Муаллиф: Admin

Черковнинг саёқлиги

Бўлим: Бош сахифа

Исломиятга тил текказишни шараф деб билган навбатдаги густоҳ Папа ҳам охир-оқибат истеъфога чиқиб пўстини бўшатди.

Яна орқасида "Notre Dame”нинг букурлигидан ҳам каттароқ букурлик билан...

У ҳақида шундай айбловлар эълон қилиндики, ақл бовар қилмайди.

Тасаввур қилинг:

"Фақатгина битта шахсий ҳисоб рақамида 33 миллиард доллар борлиги” исботланишга яқин... Бундан ташқари яна 17-18 та ҳисоб рақами бор экан!

Папа Бенедикт XVI лавозимда ўтирган даврда айниқса 2008-2011 йиллар орасида "ёш болаларга жинсий тажовуз даъволари” бўйича мазлумлар оҳи фалакка етди. Бундай аризалар сони ўзига хос рекорд янгилаб 4250 тагача чиқди.

Модомики бу мавзу ҳақида гап кетаркан, аризалар сонининг ортиб кетишининг манбасини ҳам билдириб ўтайлик.

Бутун дунё черковларида бўлганидек Ватиканда ҳам "ўғил болаларга жинсий тажовуз” иддаолари чўққига чиққанди. Ота-оналарига пул, "ёғлиқ” мансаб бериб ёки таҳдид орқали бўлиб ўтган ишларни босди-босди қилардилар.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1145
  • Муаллиф: Admin

Энг кўп ҳақ оладиган мураббийлар

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

  "France Football” дунёнинг энг кўп ҳақ оладиган мураббийлари рўйхатини эълон қилди.
  Демак, энг кўп ҳақ оладиган футбол мураббийлари қуйидагилар:
  1. Жозе Моуринью ("Реал”) - 14 миллион евро
  2. Карло Анчелотти ("ПСЖ”) - 12 миллион евро
  3. Марчело Липпи ("Гуанчжоу Эвергранд”) - 11 миллион евро
  4. Гус Хиддинк ("Анжи”) - 10,8 миллион евро
5. Кенни Далглиш - 10 миллион евро
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1831
  • Муаллиф: Admin

Бой сингапурликлар энг бахтсиз одамлар эмиш!

Бўлим: Бош сахифа

Бой сингапурликлар энг бахтсиз одамлар эмиш!

Ҳақиқатдан ҳам пул билан бахтга эришиб бўлмайди. Сўнгги ўтказилган сўровномада нефть

магнатлари бўлган араб давлатлари эмас, фақир Лотин Америка давлатлари аҳолиси ўзларини ҳаммадан кўпроқ бахтли деб ҳисоблашадигани маълум бўлди. Бой Сингапур халқи эса, шунча неъматларга қарамай ўзларини энг бахтсиз одалар деб санар экан.

Дунёнинг энг бахтли инсонларини аниқлаш учун 148 давлатдан 150 мингдан ортиқ кишилар устида олиб борилган сўровномада жуда қизиқарли натижалар юзага чиқди. Энг бахтли давлатлар нефть заҳираларига бой араб давлатлари ёки инсон умри энг узун бўлган Япония бўлиши кутилаётганда, бунинг аксига энг бахтли ўлкалар Лотин Америка давлатлари эканлиги маълум бўлди.

Галлуп тарафидан ўтказилган сўровномада энг бахтли 10 давлатдан 7 тасининг Лотин Америкада жойлашганлиги аниқланди. Панама ва Парагвай биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаб қолган ўринларни Сальвадор, Венесуелла, Тринидад-Тобаго, Тайланд, Гуатемала, Филиппин, Эквадор ва Коста-Рика давлатлари эгаллади.

Сўровномада шунча бойлиги билан Сингапур энг бахтсиз ўлка деб топилди. АҚШ эса фақат 33-ўринни эгаллаб, Германия ва Франция каби ривожланган давлатлар бунданҳам паст ўринлардан жой олди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 982
  • Муаллиф: Admin

Исроилнинг энг бадавлат 6 оиласи ванини тарк этди

Бўлим: Бош сахифа

Исроилнинг энг бадавлат 6 оиласи ватанини тарк этди

Ташкил топганидан, яъни 1948 йилдан бери давомли уруш, тўқнашув ва безовталик остида яшаган исроилликлар бу ҳолатдан безор бўлдилар. Сўнгги воқеаларга жавобан Хамаснинг ҳужумидан қўрққан яҳудийлар Исроилни тарк этишни бошлади. 6 та бадавлат яҳудий оиласиҳаво йўли билан ватанини тарк этиб, Европа ва Америкага кўчиб кетдилар.

Бу оилаларга қўшимчаҒарбдаги бир телевидения каналининг Тель-Авив бюросида ишлайдиган мухбирларнинг ҳам истеъфога чиқиб, ўз мамлакатларига қайтиб кетгани билдирилмоқда.

Бундан роса 114 йил аввал Швейцариянинг Базель шаҳрида ўтказилган Дунё сионист конгрессида олинган қарорга кўра, бир қатор суиқасд, ишғол, уруш ва ер сотиб олиш орқали 1948 йили БМТнинг қурган Исроилида жангу жадалларнинг охири кўринмай кетиши бадавлат оилаларнинг бу ерда яшаш умидини сўндирди.

"Миллий газета"нинг хабарига кўра, ташкил топган кунидан бери аввало маҳаллий Фаластин халқи билан тўқнашиши ва узлуксиз уруш ҳолатида бўлиши ҳамда чир айлана қўшни давлатларнинг ҳаммаси билан ит-мушукдай бўлиши яҳудий аҳолининг ҳаёт хавсизлигига жиддий равишда соя сола бошлади. Натижада аҳоли орасида кун ўтган сайин "ватан"ларини тарк этиб, тинчроқ ўлкаларга кўчиб кетиш истаги пайдо бўлаётган яҳудийлар ортиб бормоқда.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1303
  • Муаллиф: Admin

Афғонистон фуқаролари Ўзбекистонлик чегарачиларга хужум қилди

Бўлим: Бош сахифа

                               Афғонистон фуқаролари Ўзбекистонлик чегарачиларга хужум қилди

 2013 йил 14 март куни Ўзбекистон чегара қўшинлари мамлакатимизга қарашли "Пайғамбар ороли” худудида 30  нафардан зиёдроқ Афғонистон фуқароларини пайқашган ва улардан Ўзбекистон Республикаси худудини тарк этишни  талаб қилишган. Бироқ, бунга рад жавобини олишган.

 12news.uz cайтининг Ўзбекистон Республикаси МХХ Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси матбуот хизматига  таяниб хабар беришича, 10 нафар қонунбузар Афғонистон фуқароси Ўзбекистон чегарачиларига ташланган ва  қуролларни олиб қўйишга уринган. 

 «Осмонга бир неча маротаба огоҳлантирувчи ўқларни узган чегарачилар, ўзларини ҳимоя қилиш мақсадида,  ҳужум  қилганларга қарши қурол ишлатишга мажбур бўлган. Тўқнашув оқибатида, Афғонистоннинг тўрт нафар фуқароси  жароҳатланган, улардан 3 нафари ҳалок бўлган. Қолган қонунбузарлар ўз худудларига беркинишга улгуришган.  Жароҳат олган қўшни республика фуқаросига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилди», — деб хабар беради қўмита  матбуот хизмати.


Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2928
  • Муаллиф: Admin

Дунёнинг энг кўп пул топадиган спортчилари

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Аслида, бировнинг чўнтагидаги пулни ҳисоблаш яхши одат эмаслигини ҳаммамиз яхши биламиз. Деярли барча халқларда бу ҳолатга салбий баҳо берилади.
Лекин ҳозирда бой ва машҳур инсонларнинг рейтинги, уларнинг қанча пул топиши ҳақидаги маълумотларни бериб бориш анъанага айланиб қолган. Бундай маълумотлар дунёнинг обрўли нашрлари томонидан расмий ташкилотлар, юлдузларнинг менежерлари ва агентлари берган ҳисоб-китобларга асосланиб бериб борилади.
Бизнинг мақоламизда гап асосан спорт оламида муваффақиятларга эришган инсонлар ҳақида боради. "Дунёнинг энг бой спортчилари” рўйхатини ўқиганидан сўнг кўп ота-оналар ўз болаларига "Нима қилиб бекор ўтирибсан? Ундан кўра бориб спорт билан шуғуллансанг-чи?” деб танбеҳ берсалар ажабмас.
Айни пайтда спортнинг гольф, бокс, футбол, теннис, баскетбол ва автомобиллар пойгаси турлари энг кўп пул топадиган касблардан ҳисобланади.
Бундан ташқари, машҳурликка эришган жуда кўп спорт усталари ўз пулларини бошқа соҳаларга тикиб ҳам маблағ тўплайдилар. Масалан, Тайгер Вудс ўз номи билан гольф анжомлари чиқаради, Мария Шарапова Sugarpova бренди остида пойабзал ва конфетлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Охирги йилларда ўз касбдошларидан кўра кўп пул ишлаб топган спортчилар ўнталиги дунёнинг нуфузли нашрлари томонидан берилган рўйхатда қуйидагича кўриниш олган.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1223
  • Муаллиф: Admin

Фош қилинган тиллалар

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

"Олтин” – у ҳақида айтиладиган гаплар кўпчиликни бирданига ҳушёр торттиради. Нима учун? Бу саволга жавоб топиш қийин эмас. Ахир кимдир бойлик васвасасида, кимдадир айнан у борлиги учун, кимдадир эса йўқлигидан...
Президентимизнинг 1997 йил 10 октябрдаги "Товарлар экспортини мувофиқлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ республикамиздан тилла ва заргарлик буюмларини экспорт қилиш фақатгина Вазирлар Маҳкамаси кўрсатмасига асосан Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан бериладиган лицензия асосида амалга оширилади.
НОҚОНУНИЙ ТИЛЛАЛАР УШЛАНДИ
Ҳусен Тангриев, Давлат божхона қўмитаси Матбуот хизмати катта инспектори
Афсуски, ўрнатилган тартибларга риоя қилмасдан тилла ва заргарлик буюмларини юртимиз сарҳадлари орқали ноқонуний олиб ўтишга уринаётган кимсалар ҳам учраб турибди. Яқинда "Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан божхона қоидабузилишлари ва контрабандага қарши курашишда янги замонавий ахборот-технологияларидан, хусусан, назорат-рентген аппаратларидан унумли фойдаланиш натижасида йирик миқдордаги тилла буюмларнинг ноқонуний олиб чиқилишига нуқта қўйилди.
Маълумот учун: Ўтган 2012 йил мобайнида республикамиз божхоначилари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 371 та қонунбузарлик ҳолатларида салкам 34 кг. тилла ва заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди.

Орқага Олдинга