«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 87299
  • Муаллиф: Admin

Қизиқарли маълумотлар

Бўлим: ---

Қизиқарли маълумотлар 

- Саккизоёқнинг кўз қорачиғи тўртбурчак шаклда.

- Ҳар қандай ҳайвонни ўлдира оладиган Африка асаларилари асалхўрга бас келишолмайди, холос.

- Томас Эдисоннинг 5 мингтадан ортиқ қуши бўлган.

- Энг кўп пишлоқ Францияда ейилади. Шунингдек, бу мамлакат дунёдаги барча пишлоқнинг деярли ярмини етказиб беради.

- Тарихда энг ёмон ҳайдовчи сифатида қолган 70 яшар чол 12 дақиқа ичида 10 та жарима олган, 4 марта қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, 6 та

   ҳалокатга сабабчи бўлган.

- Тарихда энг ёмон ҳайдовчилардан бири сифатида қолган 62 ёшли аёл эса ҳайдовчилик имтиҳонларини 40 марта топширган.

- Британиялик файласуф Жереми Бентем 1832 йилда вафот этиб, барча бойлигини Лондон шифохонасига мерос қилиб қолдираётганда бир шарт  қўйган: унинг майити бошқарма йиғилишларида қатнашиши керак. Ҳозиргача у барча мажлисларда "иштирок” этади.

 


Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1405
  • Муаллиф: Admin

Ўз ғояларингиз учун курашинг!

Бўлим: Ёш тадбиркорлар, Тадбиркорлик фаолияти

Ўз ғояларингиз учун курашинг!

 Агарда ғояларингизга ишонсангиз, шу йўлда мустаҳкам туринг, олдиндан кўра билинг ва келажакка назар солинг. Агарда  сизнинг ғояларингиз муҳокамаси вақтида уларни "бажариб бўлмас”, "ҳақиқатдан узоқ”, "амалга ошириш қийин”, "ақл бовар  қилмайди” каби фикрлар билан тақиқ қўйилса, таслим бўлишга шошилманг. Бу ҳолда сиз ҳам худди Лорд Кельвин ёки  IBMнинг ижрочи директори сингари хатога йўл қўйишингиз мумкин. Агарда ҳаракатингиз ва харажатингиз нархи унча катта  маблағни ташкил этмаса, таваккал қилиб кўринг. Инсон тақдири ўз қўлида! Кўплаб ихтиролар таваккалчилик ортидан  эканлигини унутманг!


Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 85995
  • Муаллиф: Admin

Дунё халқларининг ноодатий урф-одатлари

Бўлим: ---

Дунё халқларининг ноодатий урф-одатлари

 Дунёда ҳар бир халқ, миллат ва элатнинг ўз урф-одати, анъаналари мавжуд. Бир халқнинг қадрият ва маросимлари,  одатлари иккинчисиникига сира ўхшамайди ёки бир элатда мавжуд одат ва анъана бошқа бир миллатда ўзга бир маъно-  мазмун касб этиши мумкин. Қуйида худди шу мазмунда чоп этилаётган мазкур мақола сизни бефарқ қолдирмаслигига  аминмиз.

1. Эронликлар олдида бош бармоғингизни кўтара кўрманг...

 Буюк Британияда бу одат худди биздагидек «ҳаммаси яхши, жойида» деган мазмунни ифодалайди. Эронда эса аксинча,  бордию сиз бирор эронликка бармоқларингизни букиб, бош бармоқни тепага қилиб кўрсатсангиз, тош ёмғири остида  қолишингиз турган гап. Негаки, айнан бу белги эрон халқлари муомаласида жуда уятсиз таклиф маъносини билдирар экан.
«ОК» (бош ва кўрсаткич бармоқларнинг туташуви) белгиси ҳам дунё халқлари орасида оммалашган бўлиб, «ҳаммаси зўр» маъносини билдирса-да, турк ва бразилияликлар учун айнан ҳақоратнинг ўзи экан.


 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 78746
  • Муаллиф: Admin

Асл озодлик - қўрқувни истило этганинг

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

Асл озодлик - қўрқувни истило этганинг 
 Аун Сан Су Чжи – ғарб журналистлари эътирофича, XXI асрда дунёда биринчилардан бўлиб "замонамиз қаҳрамони”  номини олган матонатли аёлдир. Бу қўрқмас, жасорат соҳибаси янги Мьянманинг таниқли арбобларидан бири. АҚШ  президенти Барак Обама Мьянмага қилган ташрифида Су Чжи билан бўлган учрашувидан катта таассурот олганини  алоҳида таъкидлаганди. Хўш, дунё эътироф этаётган, катта эътибор қозонаётган бу арбоб аёл аслида ким?
 Бугунги кунда Су Чжи ўз мамлакатида ва дунёда тажовузкорлик ҳамда зўравонликка қарши олиб бораётган демократик  ислоҳотлари билан обрў қозонмоқда. Уни ҳатто халқ қаҳрамонлари Махатма Ганди ва Мартин Лютер Кинг билан бир қаторга қўшишмоқда. Ушбу эътирофнинг ўзи Су Чжининг халқаро миқёсда оламшумул ном қозонганини белгилайди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 83532
  • Муаллиф: Admin

BMW: афсона ва ҳақиқатлар

Бўлим: ---

BMW: афсона ва ҳақиқатлар

 Ҳар бир автомобил ўз тарихига эга. Бу тарихда унинг гуллаб-яшнаган даври ҳам, айрим вақтларда эса замон  силсилаларида бироз ортга чекинишлари ҳам кузатилади. Масалан, BMW (Bavarishe Motoren Werke) автомобилларини  олайлик. Бугун дунё автомобил ишқибозлари томонидан юксак эътирофларга сазовор бўлган бу моделнинг ўзига хослиги,  унинг босиб ўтган йўлида ҳам кўринади...
 BMW енгил ва спорт автомобиллари, шунингдек, тоғли ҳудудларда бемалол юрувчи автомобиллар ҳамда мотоцикллар ишлаб  чиқаришга ихтисослашган. Компаниянинг штаб квартираси Германиянинг Мюнхен шаҳрида жойлашган.


 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 3243
  • Муаллиф: Admin

“Долларчи”лар ишсиз қолдими?

Бўлим: Конунлар

"Долларчи”лар ишсиз қолдими?

Чет эл валюталарини энди фақатгина банк орқали, пластик карточкаларда сотиб олиш мумкин

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний шахсларга хорижий валютани сотиш тартибини янада либераллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга кўра…
Қарорга кўра, 2013 йилнинг 1 февралидан бошлаб ваколатли банклар томонидан Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган барча жисмоний шахсларга чет эл валютасини нақдсиз шаклда, уларнинг шахсий банк пластик карточкасидаги миллий валютани чет эл валютасидаги халқаро тўлов карточкасига ўтказиб бериш йўли билан сотиш механизми жорий этилади. Яъни, янги тартибга кўра эндиликда аҳолига нақд хорижий валюта сотилмайди.



Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 70593
  • Муаллиф: Admin

Antiqa ma'lumotlar

Бўлим: ---

AFRIKADAN CHEMPION YO‘Q

Yaqinda sport statistikasi bilan shug‘ullanuvchi mutaxassislar antiqa ma'lumotga duch kelishdi. Unga ko‘ra, shu bugunga qadar o‘tkazilgan barcha qishki Olimpiada o‘yinlarida Afrika qit'asidagi davlatlardan hech bir sportchi g‘olib bo‘lmagan.

ANTIQA KO‘PAYTIRUV VA JAVOB

Matematikada antiqa ko‘paytiruvlar ko‘p uchraydi. Quyida ham ana shundaylardan biri bilan tanishasiz. 111111111x 111111111= 12345678987654321.

XITOY YANA BIRINCHI

Ma'lumki, Xitoy bugungi kunda jahonda eng ko‘p ishchi kuchiga ega bo‘lgan davlat sanaladi. Xususan, ushbu mamlakatda 706 million ishchi kuchi mavjud. Bu esa butun Yevropa ahlidan uch, Shimoliy va Janubiy Amerika qit'alari aholisidan ikki barobar ko‘p demakdir.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 83467
  • Муаллиф: Admin

G’aroyib vasiyatlar

Бўлим: ---

G’aroyib vasiyatlar

 

♦ Eng bema'ni vasiyatnomani marsellik etikdo‘z yozgan. Vasiyatnomadagi 123 ta so‘zdan 94 tasini o‘qishga til bormaydi. 

 

♦ Eng qisqa vasiyatnomani esa londonlik bankir yozgan. Uning vasiyatnomasi quyidagicha: "Men butunlay sindim". 

 

♦ Eng uzun vasiyatnoma AQSh asoschilaridan biri Tomas Jeffersonga tegishli. Amerika tarixi bilan bog‘liq voqealarni o‘z ichiga olgan bu vasiyatnomada merosxo‘rlar barcha qullarni ozod qilganlaridan so‘nggina merosni olishlari mumkinligi bayon qilingan. 

 

♦ Tushunish qiyin bo‘lgan vasiyatnomani mashhur fizik Nils Borning laboranti yozgan. Vasiyatnomada maxsus atama va frazeologik iboralar shu darajada ko‘p bo‘lganki, uni o‘qish uchun tilshunoslarni chaqirishga majbur bo‘lishgan. 

 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2510
  • Муаллиф: Admin

Qo'li ochiq milliader

Бўлим: Ёш тадбиркорлар, Тадбиркорлик фаолияти

Qo'li ochiq milliader       

 Sayyoramizning eng badavlat kishisi nomi o‘zgardi. So‘nggi bir necha yil davomida ushbu unvonni saqlab kelgan Bill Geyts o‘z  o‘rnini meksikalik Karlos Slimga bo‘shatib berdi. Meksikada chiqadigan Sentido Comun nashri ma’lumotlariga qaraganda, so‘nggi  uch oy ichida Karlos Slimga qarashli kompaniyalar daromadi keskin sur’atda oshdi.  Xususan, America Movil aktsiyalari bahosi 27  foizga, Telefonos de Mexico qimmatli qog‘ozlari narxi 34 foizga oshdi.  Bundan tashqari, Karlos Slimga tegishli Inbursa banki  daromadlari 20 foizga o‘sdi. IDEAL kompaniyasi aktsiyalari bahosi esa 28 foizgacha ko‘tarildi. Bularning barchasi ushbu  kompaniyalar xo‘jayini bo‘lgan Karlos Slimning daromadlarini ko‘paytirdi. Shu tariqa meksikalik milliarderning boyligi 67,8 milliard dollarga yetdi va u 59,2 milliard dollarga egalik qilayotgan Bill Geytsni ortda qoldirdi.  Karlos Slim 1900-yillar boshida Meksikaga ko‘chib kelgan livanlik ishbilarmonning o‘g‘li.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 77479
  • Муаллиф: Admin

O’g’irlangan buyuk kashfiyot

Бўлим: ---

O’g’irlangan buyuk kashfiyot


O‘z g‘oyalarini abadiylashtirish insoniyatning doimiy orzularidan biridir. Buning uchun u dastlab o‘z fikrlarini g‘orlardagi devorlarga tosh bo‘laklari bilan o‘yib yozdi, so‘ngra mum bilan qoplangan suyak tayoqchalar (stilo) yordamida pishirilgan gil doskachalar ustiga bitdi. Xitoylik mutafakkirlar hayvonlar junidan olingan yoki tivitdan yasalgan qalamlarda o‘z qarashlarini ifoda etganlar. Siyohi esa qorakuyadan olinardi.

Taraqqiyotning shiddatli oqimi boshqa usullardan ham foydalanib ko‘rish imkonini berdi. Siyohning tarkibiy qismlari ham o‘zgarib bordi. Mozi(yong‘oq turi) asosida tayyorlangan ruchka "qoni" uzoq vaqt yashab qoldi.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 77451
  • Муаллиф: Admin

Ўзбекистонда клип олиш қанчага тушади?

Бўлим: Бош сахифа

Ўзбекистонда клип олиш қанчага тушади?

Юлдузлар юлдуз бўлгунча…

 Кечагина ҳеч ким танимаган, билмаган оддий қизалоқ ёки тўпори йигитча дабдурустдан юлдузга айланса, улар елкасига  бахт қуши қачон қўнганини кўплар сезмай ҳам қолишади. Бу билан бугунги эстрадамиз санъаткорлари ўз-ўзларидан  

 юлдуз бўлиб кетишган демоқчи эмасмиз. Санъаткорнинг машҳурликка эришиши тинимсиз меҳнатидан ташқари омадга ҳам  боғлиқ. Яъни қобилиятини зарур вақт ва зарур жойда кўрсата билиш. Биз экранда кўраётган санъаткорларимиз  «юлдузлик» даражасига етиши учун, қанчадан-қанча одамларнинг меҳнати сингади? Хўш бу меҳнатга нималарни киритиш  мумкин? Унга қанча ҳақ тўланади? Ушбу гал «Махсус репортаж»имизда шу каби саволларга жавоб излаб кўрдик…

 Продюсер. Хонанданинг юриш-туриши, уйидан ташқаридаги ҳаёти, ижодига жавоб берувчи шахс ҳисобланади. Продюсер—хонанданинг шахсий директори. У хонанда кўтарилгунга қадар уни моддий (ўзи ёки ҳомий ҳисобидан) таъминлайди. Вазифасига мижозининг ижод маҳсулини телевидение ва радио эфирларига узатилиш ишларини таъминлаш ва бу билан хонандани юлдуз даражасига кўтариш киради. Санъаткорни хомий ҳисобидан «кўтараётган» бўлса, бир ойлик маоши ўртача 1.000.000 сўмдан бошланади.

Маъмур. Хонанданинг кун тартибини режалаштиради. Интервью, фотосессия, клипни тасвирга тушириш вақтларини белгилайди, назорат килади. Ўртача маоши ойига 1.250.000сўм.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 3674
  • Муаллиф: Admin

КУЧМАС МУЛК БИЗНЕСМИ?

Бўлим: Бош сахифа, Ёш тадбиркорлар, Тадбиркорлик фаолияти

КУЧМАС МУЛК БИЗНЕСМИ?

 Хозирги вактга келиб уй куриш бизнеси хакикий чуккига кутарилди, десак муболага булмайди. Сабаби ривожланган  давлатларда уй куриб сотиш жуда фойдали бизнес булиб колди. Тадбиркорларнинг фикрича, 2050 йилгача уй куриб  сотиш бизнеси етакчи бизнеслардан бири булиб колади... Лондон дунёнинг бой шахарларидан бири хисобланади.  Маълумотларга кура, айнан ушбу шахарда уйлар жуда киммат нархда сотилади. Масалан, хозирги вактда хиндистонлик  булган Лакшми Миттала «уй магнати» тахаллуси билан машхур. Утган йилнинг апрель ойида у 128 миллион долларга  Кенсингтон-Палас биносини сотиб олди. Лакшми уй учун тулаган пули хозирча рекорд булиб колмокда. Дубайда эса уй куриш бизнес энг даромадли фаолият хисобланади. Айнан Дубай узининг хашаматли ва кимматбахо бинолари билан дунёга донг таратган. 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 76921
  • Муаллиф: Admin

"Темир хоним"

Бўлим: ---

"Темир хоним"
 Дунёга "Темир хоним” номи билан машҳур бўлган Буюк Британия сиёсатчиси, собиқ бош вазир Маргарет Тэтчерни бутун  дунё билади. Маргарет Хилда Робертс 1925 йил 13 октябрда Англиянинг унчалик катта бўлмаган Грантем шаҳарчасидаги  дўкондор оиласида дунёга келди. Унинг отаси Алфред Робертс тижоратчи бўлишига қарамай, билим олиш учун тинимсиз  изланарди. Билимга ташналик, ижтимоий ҳаётга, сиёсатга, дунё воқеаларига қизиқиш унда ниҳоятда кучли бўлган. 1943  йилдаги сайлов жараёнларида фаол қатнашган Алфред Робертс Грантем шаҳри ҳокими лавозимига сайланади. Ҳали 18 ёшга  ҳам тўлмаган Маргарет отасининг ёнига кирди. Унга ҳамдард, ҳамфикр бўлди ва ўз қонида сиёсатга ташналик ҳисини жуда барвақт англаб етди. Отаси уни ин­тизомли, билимдон, бир сўзли ва қатъий фикрли қилиб тарбиялади.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 78367
  • Муаллиф: Admin

Радар ихтирочисининг афсуси ва... тасодифий кашфиёт

Бўлим: ---

Радар ихтирочисининг афсуси ва... тасодифий кашфиёт

 "ИХТИРОЧИНИНГ АФСУСИ”

Тезликни оширганлиги учун йўл полицияси томонидан биринчи марта тўхтатилган шотландиялик физик – радар ихтирочиси Роберт Уотсон "Агар радардан қандай мақсадда фойдаланишларини билганимда эди, ҳеч қачон уни яратмаган бўлардим" деган экан.

"ҚОИДАНИ ЯРАТГАН УНИ БУЗИШДАН ҚЎРҚҚАНМИ?!”

Илк йўл ҳаракати қоидаларини ишлаб чиққан америкалик Уильям Фелпс Ино ҳеч қачон ўзи рулга ўтириб, машина ҳайдамаган.

БУТУН ШАҲАРДА 9 СВЕТОФОР

Сиз яшаб турган туман ёки шаҳарда нечта светофор борлигини биласизми? Битталаб санаб чиқиш жуда қийин бўлса керак?! Қаранг-ки, аҳолиси 18 миллиондан ошиқроқ бўлган Қоҳира (Миср пойтахти)да атиги 9 дона светофор қайд этилган.


 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 82985
  • Муаллиф: Admin

Nexia ҳақида билмаганларимиз

Бўлим: ---

Nexia ҳақида билмаганларимиз

 Ҳар бир ишнинг ибтидоси бўлгани каби ҳар қандай автомобил яратилишининг ҳам ўзига хос тарихи бор. Қизиғи шундаки,  баъзан аввалроқ ишлаб чиқарилган автоуловларга вақт ўтиб қайта "умр” бахш этилганда олдингидан ҳам кўпроқ қизиқиш  уйғонган ҳоллар учраб туради. Бугун ўзбек автосаноати номини дунёга ёйишда муносиб ўрни бор "Нексия” тўғрисида  маълумот бермоқчимиз.

       ГЕРМАНИЯДА "КЎЗ ОЧГАН” АВТОМОБИЛ

Daewoo Nexia моделининг дунёга келишига Opel Kadett E сабабчи бўлиб, у Германияда 1984 йилдан 1991 йилгача ишлаб чиқарилган. Автомобилнинг Жанубий Кореядаги биринчи нусхаси Opel модели лицензиясига кўра «Daewoo» конвейеридан 1986 йилда чиқарилган. АҚШ ва Канадага ушбу автомобиллар Pontiac Le Mans номи билан экспорт қилинган, бошқа мамлакатларда у Daewoo Racer номи билан чиқарила бошлади. Россия бозорларига Racer 90-йилларда киритилди.

Орқага Олдинга