«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 5170
  • Муаллиф: AsqarBek

Эйфель вақтинчалик минорами?

Бўлим: ---

Эйфель вақтинчалик минорами?

 Бугунги кунда бутун жаҳонга машҳур бўлган Эйфель минорасини 1889 йилда Парижда ўтказилган Бутунжаҳон кўргазмаси учун  қурувчи-муҳандис Александр Гюстав Эйфель тиклаган эди. Эйфелнинг фикрича, бу минора вақтинчалик, яъни 20 йил туриб бериши  керак эди. Бироқ Франциянинг рамзига айланган минора орадан 123 йил ўтса ҳамки ҳамон ўша-ўша... 

 ЕВРОПАНИНГ ЭНГ ҚИММАТ ИНШООТИ

 Яқинда Европанинг энг қиммат тарихий иншооти сифатида Париждаги Эйфель минораси танланди. 344 млрд. фунт-стерлингга  баҳоланган ва баландлиги 324 метр, оғирлиги 10100 тонна бўлган ушбу минора Италиядаги Колизей иншоотидан 6 баробар қиммат экан.



 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2042
  • Муаллиф: AsqarBek

ТАРИХДА ҚОЛГАН ФИРИБГАРЛИКЛАР

Бўлим: ---

ТАРИХДА ҚОЛГАН ФИРИБГАРЛИКЛАР

 Инсоният яралибдики бир-бирини чув тушириш пайида. Бунинг уддасидан чиққан шоввозлар  шу қадар кўпки улар ҳақида ҳикоя қилиб тугатиб бўлмайди. Эрамиздан аввалги 246 йилдаёқ  қўлёзмаларни «эскиртириб», қадимий пергамент асарлар сифатида сотган қаллоблар фош  этилган. Баъзан фирибгарларнинг қилмишлари оммага ошкор бўлмай қолади, боплаб кетган  устамон-ку сирини бермаслиги тайин, лекин чув тушганлар ҳам кўпинча тилини тишлашга  мажбур бўлади. Шу тариқа тарих ғилдираги неча-неча фирибларни ортда қолдирган… Биз бугун маълум бўлган энг машҳур фирибгарликлар ўнлигини эътиборингизга ҳавола этамиз. 

 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2729
  • Муаллиф: AsqarBek

Warren Buffett qimmatli maslahatlari

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

Warren Buffett qimmatli maslahatlari

 Zamonamizning eng muvaffaqiyatli sarmoyador va biznesmen kishisi bo'lgan Warren Buffett pul  bilan muomalada quyidagilarni maslahat beradi.
 1. Ishlab topishda Hech qachon bitta daromadga bog'lanib qolma. Boshqa foydali ishga ham  sarmoya qil.
 2. Pul sarflashda Agar o'zingga kerakmas narsalarni sotib olaversang, tez kunda kerakli  narsalarni sotib yuborishga to'g'ri keladi. 

 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 3242
  • Муаллиф: AsqarBek

Турма курорт эмас, лекин…

Бўлим: ---

Турма курорт эмас, лекин…

Турли рейтинглар эълон қилиши билан ном чиқарган «Форбс» журнали дунёдаги энг комфорт турмалар рўйхатини тузиб чиқибди. Бу турмаларда маҳбуслар турли хорижий тилларни ўрганиши, кўнгилли ҳордиқ чиқариши ва спорт билан шуғулланишлари мумкин.

Vestre Fængsel (Копенгаген, Дания)

Маҳбуслар сони: Vestre Fængsel: 530 нафар. Тури: ёпиқ, эркаклар учун.
Бу турма 1895 йилда қурилган бўлиб, унда узоғи билан 5 йилга ҳукм қилинган маҳбуслар сақланади.



 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 9120
  • Муаллиф: AsqarBek

Дунёнинг энг яхши разведкалари

Бўлим: ---

Дунёнинг энг яхши разведкалари 
Разведка ва контрразведка ташкилотлари агентларидан ҳамма ҳайиқади, уларниг исмлари ҳар доим сир тутилади. Бундай ташкилотлар ҳақида маълумот кам бўлса-да, бир нарса аниқ: улар ўз мамлакатлари хавфсизлиги ва манфаати йўлида хизмат қилишади.

ҲРБ (Ҳиндистон)

Ҳиндистон разведка бирлашмаси – ташқи ва ички разведка бўлинмаларини бирлаштирган, мамлакат миллий манфаатларини ҳимоя қилувчи энг кучли ташкилот.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 3317
  • Муаллиф: AsqarBek

Кашфиётлар марказида — пул

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

Кашфиётлар марказида — пул

 Да Винчи институти пул дунёсидаги юзлаб инновацияларни ўрганиб чиқди ва жаҳон пул тизимига энг катта таъсир кўрсатган ХХ  асрнинг 10 та кашфиётлар рўйхатини тузди. Савдо ва ўйин автоматлари, йўл чеклари каби баъзи муҳим янгиликлар рўйхатдан  ўрин олмаган, чунки улар XIX асрда пайдо бўлган.
 Пул — ўзаро бир-бирига тенг қийматни ҳаракатга келтирувчи бирор-бир махсус "қурол”, кишилар орасида ўзаро келишув натижасида  қабул қилинган шартли бирликдир.
 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 4259
  • Муаллиф: AsqarBek

Маош ортидан бойиган миллиардер

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

Маош ортидан бойиган миллиардер

  Ҳа, ҳақиқатан ҳам Стив Балмер бирорта йирик корпорация тузмаган, катта мерос олмаган ёки бирор янгилик яратмаган бўлса-да,    "Форбс” журналида юқори ўринларни эгаллай билган 14,5 миллиард доллар маблағ соҳиби ҳисобланади. Бу даражага у асосан  маошга ишлайдиган ёлланма ишчилик орқали эришган. 

 Юқори технологиялар оламида Стив Балмернинг ўзига хос ўрни бор. Уни танийдиганлар Стивни омма олдида ҳам худди тентак  сингари жазавага тушиб кетадиган, ажабтовур ғоялар ва ақл бовар қилмас гаплари билан ҳаммани ҳайратда қолдириб юрадиган одам  сифатида яхши билишади. 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 7286
  • Муаллиф: AsqarBek

Бир сўмдан миллионер бўлишнинг йўли

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

Бир сўмдан миллионер бўлишнинг йўли

 Пулнинг нималигини ва қандай мақсадларда ишлатилишини ҳамма билади. Аммо уни етарли миқдорда қаердан олиш мумкин, деган  саволга унча-мунча одам жавоб бера олмайди.

Миллион чўнтакда ёки қандай қилиб пул ишлаб топиш мумкин?

 Бу ҳазил ёки баландпарвоз гаплар эмас. Фақат битта фарқи бор: миллионга бугун эмас, балки келажакда эришиш назарда  тутилмоқда.
 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1769
  • Муаллиф: Admin

Миллиардер Баффет билан тушлик қилиш 3,5 миллион доллар

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

Баффет билан тушлик қилиш 3,5 миллион доллар

АҚШлик сармоядор Уоррен Баффет билан тушлик қилиш истагида бўлганлар ўртасида ўтказилган аукцион натижаларига кўра, бу учрашув нархи 3,5 миллион долларга етди ва 12 йиллик шундай тушликлар ўртасида рекорд қайд этди.

9 июнда бўлиб ўтган тушлик ҳуқуқини қўлга киритиш учун 10 киши иштирок этди. Ғолиб ўз шахсини сир тутишни маъқул кўрди ва 3,5 миллион долларни қуртдай санаб берди. 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 6369
  • Муаллиф: Admin

БАХТ ВА БОЙЛИККА ЭРИШИШНИНГ ЕТТИ ЙЎЛИ 4-қисм

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

БАХТ ВА БОЙЛИККА ЭРИШИШНИНГ ЕТТИ ЙЎЛИ 4-қисм

 Ҳамманинг асосий мақсади ва орзуси битта - молиявий босимдан озод бўлиш, танлаш эркинлигига ва ижодий меҳнат  

 қилиш имкониятига эга бўлиш ва ўзгалар билан бўлишиш.

 Сиз учун бойлик нимани билдиради? Сизга қанча пул керакки, ўзингизни молиявий эркин ҳис қиласиз? Булар қуруқ  

 саволлар эмас. Моддий бойлик тушунчасини ўзингиз учун қанчалик равшан аниқласангиз, биз

 берадиган ғоялар сизга шунчалик катта фойда келтиради.

 Фақат одам бойликка эришиш учун ўзи бошлаган ишини охирига етказа оладиган даражада қатъий интизомга эга  

 бўлиши керак. Интизом бойликка эришиш омилларининг асосийси ҳисобланади.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 3333
  • Муаллиф: Admin

БАХТ ВА БОЙЛИККА ЭРИШИШНИНГ ЕТТИ ЙЎЛИ 3-қисм

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

БАХТ ВА БОЙЛИККА ЭРИШИШНИНГ ЕТТИ ЙЎЛИ 3-қисм

МАҚСАДЛАР: КИШИЛАРНИ НИМА ЙЎНАЛТИРАДИ?

 Кунлардан бирида жаноб Шоафф компаниясида ишлай бошлаганимдан икки ҳафтача ўтгач, биз у

 билан нонушта қилдик. Ўшанда у:

  – Жим, қани менга ўзингнинг мақсадларинг рўйхатини берчи, биргаликда кўриб чиқайлик. Эҳтимол, мен сенга ҳозироқ  

 ёрдам беришим мумкиндир, - деб қолди.

 – Лекин менда ҳозир бу рўйхат йўқ, - деб жавоб бердим.

 – Эҳтимол, у автомобилда ёки уйингда қолгандир?

 – Йўқ, сэр, менда ҳали умуман бундай рўйхат йўқ. Жаноб Шоафф оҳ урди ва:

 – Яхши, яхши йигит, ҳозироқ бошласак, шу энг яхшиси бўлади, - деди у.


Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 4377
  • Муаллиф: Admin

БАХТ ВА БОЙЛИККА ЭРИШИШНИНГ ЕТТИ ЙЎЛИ 2-қисм

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

БАХТ ВА БОЙЛИККА ЭРИШИШНИНГ ЕТТИ ЙЎЛИ 2-қисм

САБАБЛАР

 Жаноб Шоафф бир куни менга "Жим, банкдаги ҳисобинг сенинг ақлий қобилиятингнинг ҳақиқий кўрсаткичи  

 ҳисобланади", деди. Ва у яна қўшиб қўйди: "Ўйлайманки, сенинг истеъдод ва қобилиятинг аслида жуда юқори, сен янада  

 ақллироқсан!"

 "Нега банкдаги ҳисобим кўпаймаяпти?" савол бердим. "Шунинг учунки, сенда бунга етишиш учун етарли сабаблар йўқ, -     

  жавоб берди устоз.

  - "Агар сенда етарли сабаблар бўлганида эди, сен улкан ютуқларга эришишинг мумкин эди.

  Бунинг учун сенда ақл етарли, лекин сабаблар эмас". Мана сизга яна бир калит сўз: Етарли даражада сабабларга эга бўлинг!

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 4057
  • Муаллиф: Admin

БАХТ ВА БОЙЛИККА ЭРИШИШНИНГ ЕТТИ ЙЎЛИ

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

ОЛТИН ФИКРЛАР

 - Катта харажатлардан қўрқма, кичик дараромаддан қўрқ.

 - Камбағалда жаҳл бўлади, бойда эса ақл.

 "Кўп ухлашни, ётишни, ҳеч нарса қилмасликни қабрга қолдир, у ерда ёта-ёта чарчайсан, ҳаракатингни ҳозир қилиб ол"

МАҚСАДЛАРНИНГ ҲАҚИҚИЙ ЙЎНАЛИШИ

  Сиз миллионер кишининг нуқтаи назарига қатъий эга бўлмаган кишига миллион доллар беринг-чи, у албатта бу пулларни    

  йўқотади. Шунингдек, ҳақиқий миллионердан миллионини олиб қўйингчи, у яна тезда ўз ҳолатини тиклаб олади,  

 йўқолганнинг ўрнини тўлдиради. Хўш, нима учун? Чунки миллионер мақомига етишган киши ўзидаги жараённи қайта-қайта такрорлаш учун билим ва тажрибаларга эга.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2906
  • Муаллиф: AsqarBek

Dunyoning Eng Yosh Milliarderlari Reytingi (2011)

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

Dunyoning Eng Yosh Milliarderlari Reytingi (2011)

 1-o`rin.
 Dastin Moskovitz (Dustin Moskovitz)
 Tug’ilgan Sanasi: 22 May, 1984
 Daromadi: Facebook
 Fuqaroligi: AQSH
 Mablag’i: $2.7 milliard 

 

 

 

 

 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 85772
  • Муаллиф: AsqarBek

Автомобил компаниялари рамзлари (фирма логотипи)

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Автомобил компаниялари рамзлари (фирма логотипи)

 

Англия спорт автомобили тарихи 1920 йилга бориб тақалади. Ушбу автомобил рамзи эса бирин-кетин қатор автопойгаларда ғолиб бўлганидан сўнг пайдо бўлган. 

Қанотлар орасидаги "В” ҳарфи эса фирма асосчиси Уильям Бентли фамилиясининг бош ҳарфидан олинган. 1931 йили "Бентли Моторс Лтд" банкрот бўлиб, "Роллс-Ройс" компанияси томонидан сотиб олинган бўлса-да, рамз сақланиб қолган.


 

Орқага Олдинга