«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Қизиқарли маълумотлар
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 87303
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 28-02-2013, 20:57
28-02-2013, 20:57

Қизиқарли маълумотлар

Йўналиши: ---

Қизиқарли маълумотлар 

- Саккизоёқнинг кўз қорачиғи тўртбурчак шаклда.

- Ҳар қандай ҳайвонни ўлдира оладиган Африка асаларилари асалхўрга бас келишолмайди, холос.

- Томас Эдисоннинг 5 мингтадан ортиқ қуши бўлган.

- Энг кўп пишлоқ Францияда ейилади. Шунингдек, бу мамлакат дунёдаги барча пишлоқнинг деярли ярмини етказиб беради.

- Тарихда энг ёмон ҳайдовчи сифатида қолган 70 яшар чол 12 дақиқа ичида 10 та жарима олган, 4 марта қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, 6 та

   ҳалокатга сабабчи бўлган.

- Тарихда энг ёмон ҳайдовчилардан бири сифатида қолган 62 ёшли аёл эса ҳайдовчилик имтиҳонларини 40 марта топширган.

- Британиялик файласуф Жереми Бентем 1832 йилда вафот этиб, барча бойлигини Лондон шифохонасига мерос қилиб қолдираётганда бир шарт  

   қўйган: унинг майити бошқарма йиғилишларида қатнашиши керак. Ҳозиргача у барча мажлисларда "иштирок” этади.

- Голландия гимнининг ўн бешта мисраси бош ҳарфлари бирлаштирилса, Виллем Ван Нассовнинг исми келиб чиқади.

- Оливер Кромвел вафот этгандан икки йил ўтгач дорга осилиб, кейин боши танасидан жудо қилинган.

- Самолётларга Тож Маҳал устидан учиб ўтиш тақиқланган.

- Денгиз юлдузини бўлакларга бўлиб ташласангиз, унинг ҳар бир қисми вақт ўтиб яна юлдузга айланади.

- Авваллари музқаймоқ тайёрланаётганда тухум ва шакардан фойдаланилмаган. Ҳозирги кунда эса музқаймоқларнинг айрим турларига сув ўтлари  

   қўшилади.

- Фламинго 80 йилча яшаши мумкин.

- Туя сути ивиб қолмайди.

- Аёллар дўконларда эркаклардан кўра 4 баравар кўпроқ ўғрилик қилишади.

- 1952 йилда Эйнштейнга Исроил президенти бўлиш таклиф қилинган.

- АҚШнинг биринчи президенти Жорж Вашингтон ўз инаугурациясини ўтказиш учун қарз олган.

- Ерда 200 миллион йилдан буён истиқомат қилиб келаётган, ҳатто музлик даврини яшаб ўтган тошбақалар турларининг деярли ярми бугунги  

  кунда йўқолиб кетиш арафасида. Бунга улардан турли таомлар ва дорилар тайёрланиши сабаб.

- Буқаламуннинг тили танасидан икки баравар узун.

- Кокос ёнғоқларидаги суюқлик фавқулотда ҳолатда қон плазмасининг ўрнини босиши мумкин.

- Рубик кубигини атиги 17 марта бураб, барча рангларини ўз жойига жойлаш мумкин.

- Кемалар сувда қолдирадиган "изни” ҳатто космосдан кўриш мумкин.

- Дунёдаги энг машҳур электрон китоб – Стивен Кингнинг "Ўқни миниб” асари.

- Қартадаги қироллар прототиплари: қарға қирол – Шоҳ Довуд, чиллик қирол – Буюк Александр, таппон қирол – Буюк Карл, ғишт қирол – Юлий    

  Цезар.

- Гарвард – АҚШдаги энг қадимий университет.

- 1876 йилда Америкада Марказий истироҳат боғи очилди. Унинг майдони Монако давлатиникидан икки баравар катта.

- Ҳар бир киши ҳаётининг ўртача 2 йилини телефонда гаплашишга сарфлайди.

- Дунёда гуручнинг 15 мингдан ортиқ тури бор. Уни жаҳон аҳолисининг деярли ярми ҳар куни истеъмол қилади.

- Пиширилган қисқичбақанинг думи тик бўлиши унинг ўлганидан кейин қозонга солинганидан далолат беради. Тириклайин пиширилган    

   қисқичбақанинг думи эгилган бўлади.

- Радийни кашф этгани учун Нобел мукофотига сазовор бўлган Мария Склодовская-Кюри нурланиш касаллигидан вафот этган.

- Тинч океанида учрайдиган елканбалиқ "қардош”лари орасида энг тез ҳисобланади, у суръатини 100 км/соатгача етказиши мумкин.

- Қутб айиғи одам ҳидини 30 км узоқликдан ҳис этолади. Тезлигини соатига 40 км.гача оширади.

- Тукли ари сониясига 160 мартагача қанотларини қоқади.

- Колибрининг юраги дақиқасига 615 марта уради.

- Сўнгги 30 йилда эгизаклар туғилиши икки баравар кўпайган.

- Америкада XVII асрда аёллар ўртача 13 та фарзанд кўришган.

- Англия қироличаси Виктория туғиш жараёнида анестезия (оғриқ қолдирувчи) сифатида хлороформдан фойдаланган биринчи аёллардан бўлган.

- Ватикан тарихида бола туғилиши бирор марта ҳам қайд қилинмаган.

- XVIII асрда стоматологлар тишни пломбалашда резинадан фойдаланган.

- Қадимги юнонлар тиш оғриғини ёлғончилик оқибати деб билишган.

- Анъанавий усулда ярим соатлик мулЬтфильм яратиш учун 18 мингтадан ортиқ расм чизиш керак.

- Илк мультперсонаж – Гети лақабли динозавр 1910 йилда яратилган.

- Танамизда ҳар сонияда 15 миллион эритроцит яралиб, ўлади.

- Аксирганда ҳаво оқими тезлиги соатига 150 км.га етиши мумкин.

- Одам организмидаги энг тезкор мушак қовоқларникидир.

- Соғлом одамнинг қони қуюқлашуви учун кўпи билан 10 сония етарли.

- Ўлимдан сўнг одам миясида электр импульслар яна 37 соат давомида ишлаб чиқилади.

- Бир соат давомида компьютерда матн терганда 105 калория сарфланади.

- Искандар Зулқарнайн даврида ҳам оч рангдаги сочлар урфда бўлган. Бунинг учун аёллар оҳакли арақ ва гиёҳлар дамламасидан фойдаланган.

- Англияда XVIII асрда оқсуяк олифталар ўта тор панталон кийишган. Унга сиғиш учун кийилаётганда махсус мослама ёрдамида чўзиб турганлар.

- Француз файласуфи Вольтернинг 80 та ҳассаси бўлган. Замондоши Жан Жак Руссода эса 40 та. 

- Францияда ҳассага таяниб юриш ҳам аёллар, ҳам эркаклар учун урф бўлган.

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.
Орқага Олдинга