«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Дунё халқларининг ноодатий урф-одатлари
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 85997
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 26-02-2013, 20:16
26-02-2013, 20:16

Дунё халқларининг ноодатий урф-одатлари

Йўналиши: ---

Дунё халқларининг ноодатий урф-одатлари

 Дунёда ҳар бир халқ, миллат ва элатнинг ўз урф-одати, анъаналари мавжуд. Бир халқнинг қадрият ва маросимлари,  одатлари иккинчисиникига сира ўхшамайди ёки бир элатда мавжуд одат ва анъана бошқа бир миллатда ўзга бир маъно-  мазмун касб этиши мумкин. Қуйида худди шу мазмунда чоп этилаётган мазкур мақола сизни бефарқ қолдирмаслигига  аминмиз.

1. Эронликлар олдида бош бармоғингизни кўтара кўрманг...

 Буюк Британияда бу одат худди биздагидек «ҳаммаси яхши, жойида» деган мазмунни ифодалайди. Эронда эса аксинча,  бордию сиз бирор эронликка бармоқларингизни букиб, бош бармоқни тепага қилиб кўрсатсангиз, тош ёмғири остида  қолишингиз турган гап. Негаки, айнан бу белги эрон халқлари муомаласида жуда уятсиз таклиф маъносини билдирар экан.
«ОК» (бош ва кўрсаткич бармоқларнинг туташуви) белгиси ҳам дунё халқлари орасида оммалашган бўлиб, «ҳаммаси зўр» маъносини билдирса-да, турк ва бразилияликлар учун айнан ҳақоратнинг ўзи экан.

2. Таиландда одамлар бошига қўл теккизиш мумкин эмас

Аҳолисининг асосий қисми буддавийлик динига эътиқод қиладиган айрим мамлакатларда, масалан Таиландда инсон боши муқаддас ҳисобланади, гўёки руҳ шу аъзода жойлашган экан. Шунинг учун бу ерда одамларнинг бошини силаш, умуман қўл теккизиш катта ҳақорат саналади. Шунга ўхшаш ноодатий одатлардан бири малайзияликларда кенг тарқалган. Агар сиз бу ерда у ёки бу нарсани бармоқ билан кўрсатиб, аниқлик киритмоқчи бўлсангиз, кулги ичида қоласиз, чунки Малайзияда айни шу белги мушаклар шиширилган ҳолатни ифодалар экан.
Филиппинликларда ғалати одат мавжуд. Улар у-бу нарсаларни кўрсатишганда лаблар ва кўзлари билан имо-ишора қилишади.


3. Халқлар анъаналари борасидаги гурунглар

Баъзи бир мамлакатларда ҳамсуҳбатингиз билан сўзлаша туриб, чалғиб қолсангиз, ё мавзудан четга чиқсангиз, сиёсий саводсизлик ҳисобланар экан. Бордию у ёки бу халқлар анъаналари ва урф-одатларига тааллуқли мавзуда ўша халқ вакили билан суҳбатда хато, янглишишларга йўл қўйсангиз ҳам бу инобатга олинмас экан. Масалан, Австралияда аборигенларнинг хатти-ҳаракати, Хитойда инсон ҳуқуқлари, Ҳиндистонда ўлган эр билан бирга унинг тирик хотиннинг ёндирилиши, Испанияда буқалар жанги ва шу кабилар борасида суҳбатдошингиз билан бемалол қўшиб-чатиб гапираверсангиз ҳам бўлади. Яна сизга бўлган ҳурмати ҳам ошади.

4. Япон уйларига шиппакда кирилади

Меҳмондорчиликка борган пайтингиз ичкарига кираётиб пойабзални ечасизми ё шу ҳолича кириб борасизми? Японияда меҳмонларга ички хона ва меҳмонхоналарга кираверишда кийиш учун шиппак тақдим этилади. Бу пойабзал уларнинг бўйрага чиққунларига қадар оёқларида бўлиши лозим. Меҳмондорчиликдан қайтишда эса омонат шиппакларни яна эгаларига қайтаришади.

5. Атиргул муҳаббат, сариқ гул айрилиқ рамзи

Гул бекалар учун энг арзирли совға эканлиги, қачон ва қаерда туҳфа этилишидан қатъий назар доим хурсанд бўлиши бизга маълум. Аммо шундай мамлакатлар ҳам борки, то гул «илми»дан етарлича хабардор бўлмагунча ҳеч кимга тақдим этилмайди. Бир эътибор бериб кўринг-а: чиннигуллардан Германия, Польша ва Швеция халқлари дафн маросими учун фойдаланишади, хризантемадан эса худди шу мақсадда Бельгия, Италия, Франция, Испания ва Туркия мамлакатларида. Австрия ва Францияда атиргуллар муҳаббат рамзи ҳисобланса, Мексика ва Чилида сариқ гуллар айрилик рамзини ифодалайди. Германия, Польша ва Швецияда гуллар дасталанмайди. Тоқ гуллар ўрами Хитой ва Индонезияда бахтсизлик саналса, жуфти Россия ва Германияда хосиятли эмас экан.

6. Совға бериш учун аввал маслаҳатлашилади

Хорижда бировга совға бермоқчи бўлсангиз, албатта олдиндан у билан маслаҳатлашганингиз маъқул. Акс ҳолда совғангиз қабул этилмайди. Масалан, хитойликларга соат туҳфа этиб бўлмайди, бу халқларнинг эътиқодича, соат омадсизлик рамзи ҳисобланади. Колумбияда ниманики харид қилманг, токи унинг ғилофини ечмасангиз, сифатсиз ва арзон буюм сифатида баҳоланади. Кореяликлар эса «Кореяда ишлаб чиқарилган» ёрлиғи ёпиштирилган буюмларни ёқтиришмайди.
 

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.
Орқага Олдинга