«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Канцлер булиш осонмас
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 79330
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 18-02-2013, 19:53
18-02-2013, 19:53

Канцлер булиш осонмас

Йўналиши: ---

Канцлер булиш осонмас (Бу қизиқ)

  2005 йилнинг 11 ноябри. Германия тарихида илк маротаба аёл киши – Ангела Меркел канцлер этиб сайланди. У Х    

 асрда императорлик килган Феофаниядан кейин юксак давлат лавозимини эгаллаган иккинчи аёл булди. Шу  пайтгача канцлер булиб ишлаган Герхард Шрёдерни эса иззат-икром ва тантана билан кузатиб куйишди… Очиги,  етакчилик килиш, рахбар булиш осон иш эмас. Оддийгина мисол: оила бошлигининг зиммасида канчалик катта  масъулият ва вазифа туришини хамма билади. Бутун бошли мамлакатга бош булиш учун эса метин ирода, юксак  заковат ва туганмас куч талаб этилиши аник. Жумладан, канцлер булиш учун хам. 

Германия канцлерининг идорасида иш эрталабки еттидан бошланади. Одатда, канцлер еттига бир неча дакика колганида хизмат хонасига кириб келади.

Канцлер узининг буйи 3,9 метр булган овал столини эгаллайди. Унинг иши эса 464 нафар ходимнинг саъй-харакати билан хеч качон тухтаб колмайди. Ушбу ходимлар орасида учта богбон, унга якин сантехник, слесарлар бор, колганлар эса масъул вазифадаги хизматчилар. Хар куни эрталаб канцлернинг столида учта мовий рангдаги папка пайдо булади. Биринчиси – энг мухим ахборотлар, жумладан, махфий каналлар оркали олинганлари хам. Иккинчиси – газеталарда чиккан маколалар, телекурсатув ва радиоэшиттиришлардаги асосида тайёрланган материаллар. Учинчи папкада эса аввалги иккита папкалардаги маълумотларнинг кискача хулосаси. Агар канцлернинг вакти тигизрок булса кулига айнан учинчи папкани олади. Соат роппа-роса саккиз яримда махкама ва бюро бошликлари, канцлернинг шахсий котиби иштирокида тор доирадаги йигилиш утказилади. Шунингдек, бундай йигилишларда матбуот хизмати рахбари, ижтимоий фикрни урганувчи институтлар етакчилари хам иштирок этиши мумкин: узаро фикр алмашиш, мамлакат ва дунёдаги вазият мухокамаси. Хар чоршанба 9.30 да Вазирлар Махкамасининг хам йигилиши утказилади. Колган кунлари одатдагидек хукумат ишлари – учрашув ва музокаралар, телефон сухбатлари ва хоказо. «Шпигел» журналининг тиниб-тинчимаган журналистлари хисоблаб чикишибди: Германия канцлери хафтасига уртача 40 та, йилига 2000 та, канцлерлик муддатида эса 8000 та учрашув утказар экан. Бу учрашувлар тадбиркорлар, ижтимоий соха, маданият ва илм-фан вакиллари, турли сохалар етакчилари билан булиб утади. Бундан ташкари, канцлер йил давомида 300 дан ортик хорижий делегацияларни хам кабул килади. Машаккатли канцлерлик фаолияти ойлик маош билан такдирланади – 16, 726 евро. Ўзинигиз бир киёслаб куринг-а, машхур футболчи Лионел Месси ойига саккиз юз минг евро маош олади. Мамлакат конституциясига кура «федерал канцлер ушбу лавозимни эгаллаб турган даврида бошка фаолият тури билан шугулланиши мумкин эмас». Канцлер хох бевосита, хох кариндошлари оркали булса-да, бизнес билан шугуллана олмайди. Имтиёзли йуллар билан турар-жой олиш хакида эса гап булиши мумкин хам эмас. Таътил пайтида хукумат рахбари хизмат самолётидан бепул фойдаланиши мумкин, аммо оила аъзолари эса расмий тариф буйича билет сотиб олишларига тугри келади. Масалан, Шрёдернинг турмуш уртоги ва кизи канцлер билан бирга булиш учун бир неча маротаба арзонрок чартер рейсларга билет олишган. Айтганча, мехнат киладиган хар бир канцлердан фаркли равишда канцлер мехнат шартномаси тузмайди. Бу эса унинг таътили айнан неча кун давом этиши номаълум деганидир. Саксон ёшли Конрад Аденауэр ёз ва кишда жами етти-саккиз хафта дам оларди. Гелмут Шмидт ва Гелмут Кол ёз фаслида бир ойлик таътилни маъкул куришган. Герхард Шрёдернинг дам олиши эса уч хафтадан ошмаган. Агар канцлер буш вактида театрга бормокчи булса, бунинг учун хам уз ёнидан сарф килиши керак. Бирок спектаклдан сунг канцлер ва унинг турмуш уртогини хизмат машинаси курикчиси билан кутиб туради. Бошка машинадан фойдаланиш мумкин эмас. Хар холда канцлер хукумат рахбари, хавфсизлигини таъминлаш керак. Канцлер учун баъзи имтиёзлар борлигини унутмаслик керак: у ишсизлик буйича сугурта фондига ва пенсия фондига пул утказмайди, тиббий хизмат давлат томонидан таъминланади. Канцлернинг гаражида учта лимузин бор – «БМВ-7», «Фолксваген-фаэтон» ва «Мерседес». Албатта, барча машиналар дунёнинг исталган нуктаси билан улана оладиган алока воситаларига эга. Куриклаш хизматида хам худди шундай машиналар бор, аммо жихозлари бир хил эмас. Машиналарнинг номерлари эса мунтазам равишда алмаштириб турилади, бирорта бадният канцлернинг кайси машинада эканлигини билиб олмаслиги керак. Хукумат рахбарига «А310», «Теодор Хойсс» ва «Конрад Аденауэр» аэробусларидан иборат авиаотряд хизмат курсатади. Шунингдек, олтита лайнер ва учта вертолёт киска масофаларга учиш учун шай. Канцлердан ташкари президент, парламент раиси, вазирлар хам мазкур авиаотряд хизматидан фойдаланишади. Канцлер лавозими хакида яна нима дейиш мумкин. Ха, бу соглик учун жуда хавфли ишлардан бири. Конрад Аденауэр, Курт Георг Кизингер ва Вили Брандт инфаркт булишган. Гелмут Шмидт юрак ритми бузилишининг огир формасига учраган. Людвиг Эрхард юрак хасталигидан вафот этган. Эркаклар хам дош беролмаган лавозимга утирган Ангела Меркелга саломатлик тилаймиз. Канцлерларнинг боши йигилишдан чикмайди, улар кам ухлайди, спорт билан шугулланмайди, куп чекади ва унча-мунча ичишига тугри келади. Купам хавас килгулик иш эмас экан бу кацлерлик, нима дедингиз? Тугри, канцлер 55 ёшида пенсияга чикиши мумкин, аммо пенсияси килган ишига яраша эмас – ойига 11300 евро.

 

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.
Орқага Олдинга