«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » ВЕРСАЧЕНИ МАФИЯ УЛДИРГАНМИ?
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 75211
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 17-02-2013, 00:20
17-02-2013, 00:20

ВЕРСАЧЕНИ МАФИЯ УЛДИРГАНМИ?

Йўналиши: ---

ВЕРСАЧЕНИ МАФИЯ УЛДИРГАНМИ? 

 Федерал кидирув Бюроси жиноий иш ёпилди, деб эълон килди. Версачени рашк туфайли улдиришди, деб ёзилган эди якуний  баёнотда. Аммо терговчи Фрэнк Монт фикрича, Версачени мафия улдирган! Терговчи бу фикрни Версачанинг улимидан сунг  олга сурди. Терговчининг бундай фикрига мустакил равишда утказилган тергов асос булди. Маълумотларга кура, 1997 йилда  Версаче мафия билан чикишмай колган экан. Шу сабабли мафия ундан касд олиш учун гомосексуалист Эндрю Кунэнэнани  ёллаган экан. Терговчи фикрича, Эндрю машхур Версачени улдиргандан сунг узини-узи улдирмаган! Уни мафиянинг одамлари  улдиришган. Аммо барча ишлар шу даражада аниклик билан бажарилганки, жиноятчи факатгина Эндрю булиб колди.

 Келинг, терговчи олга сураётган фикрни куриб чикамиз… Уша куни Версаче соат эрталабки саккизда уйидан чикиб, замонавий кафе томонга караб йул олади. У у ердан газета ва журнал сотиб олмокчи эди. Кафе уйдан 200 метр нарида жойлашганди. Версаче кафедан газета ва журнал олган холда соат унга якин чикди. Уша пайтда уни бир бурчакда ёши тахминан йигирма бешларда булган, ок футболка ва кора шим кийган йигит кутиб турарди. Версаче уйига якинлашиб, эшикни очмокчи булганда котил биринчи укни узди. Йикилган Версачи хушини йукотди. Иккинчи ук хам Версаченинг бошидан жой олди. ук ововзини эшитган бир нечта одамлар вокеа жойига югуриб келишди. Улар Версачени ётган холда куришди. Зинапоя кон билан беланганди. Котил эса гойиб булди. Аммо бир неча кундан сунг котилни улик холда топишди. Эндрю Версачени улдирди, деган гап хамманинг онгига сингиб колди. - Уша йигит кабрга жуда куплаб сирларни олиб кетди, дейди терговчи. Фрэнк шахсий терговчи булиб фаолият курсатади. Унинг айтишича, 1997 йил бахорида Версаче ундан баъзи-бир муаммоларни хал килиш учун ёрдам сураган эди. Асосий муаммо эса мафия эди. Сабаби Версаче мафия аралашувидан безор булиб кетганди. Менинг ишимга мафия аралашмокда, деган экан Версаче, улар компания хисоб-ракамларидан фойдаланиб, уз пулларини айлантиришмокчи. Терговчининг фикрича, баъзи-бир мафия вакиллари очикчасига Версаченинг ишларига аралашишарди. Шу сабабдан хам машхур модельер 1997 йил кузида махсус пресс-конференция утказиб, барча мафия вакилларининг исм-шарифларини эълон килмокчи эди.Шу йУл билан у мафия фаолиятига чек куймокчи булди. Аммо котиллик туфайли у бу ишни амалга ошира олмади. - Уни аник мафия улдирди, дейди терговчи, бунга иккита сабаб бор. Биринчидан ук Версаченинг бошига карата отилган. Хар кандай йирик мафиячилар уз ракиб ёки душманларини йук килишганда, шундай йулни тутишади. Иккинчидан, уликнинг олдидан каптар топиб олишди. Мафия оламида улик олдидаги каптар алохида белгига эга. Агар улик ёнида каптар топилса, демак у одам мафияга карши куп гапирган булади. ФКБ ходимлари эса бу аргументларга карши уз аргументларини олга суришди. Биринчидан, Версачени улдирган одам «шевроле» машинасини хайдарди. Хакикатдан хам ушбу машина топилиб, унда котилнинг излари топилди. Иккинчидан, котил тайёрлаган калбаки паспорт хакикатдан хам котилга тегишли эканлиги аникланди. Учинчидан, барча жойларда аникланган кул бармок излари котилники эканлигига шубха колмади. Туртинчидан, котил ишлатган 40-калибрли тупончада хам котилнинг излари борлиги аникланди. Аммо терговчи Монт шахсий терговдан сунг бошка фикрларни билдирди. Кафенинг кузатув камераси олган тасвирларга кура, Версаче кафедан чикаётганда котил у билан сухбатлашган эди. Коровул ва полициянинг айтишича, котил у билан италян тилида сузлашганди. Аммо котилнинг шахсий хаётини урганган терговчи шунга амин булдики, котил италян тилини умуман билмаган экан! Иккинчидан Версаче 22-калибрли тупончадан отиб улдирилгани аник булди. Боз устига «шевроле»ни вокеа жойига котил хайдаб келмаган экан. Машина у ерда икки ойдан бери турган экан! Боз устига полиция хеч кандай бармок излари йУк, деб жар солди. Бир неча кундан сунг эса улар уз-узидан машина капотида топилиб колди?! Мустакил экспертиза эса оламшумул вокеани хабар килди. Бармок излари умуман котилга тегишли эмас экан. Хозирги вактда ушбу терговчидан ташкари бошка одамлар хам шахсий тергов утказишмокда. Масалан, Версаченинг шахсий хизматкори эълон килган янгилик хаммани хайратга солди. Унинг ёзишича, Версаче ва Эндрю жуда якин муносабатда булишган. Бир куни эса Эндрю билан машхур дизайнер каттик жанжалашиб колишади. Жанжалга пул сабаб булган экан. Ахир Эндрю Версачедан пул сураётган эди-да. Уни бокишдан чарчаган Версаче пул беришдан бош тортади. Бундан жахли чиккан Эндрю ундан хафа бУлиб, уйдан югуриб чикиб кетади. Хизматкорнинг айтишича, эшикдан чикиб кетаётган Эндрю «мен сенга хали курсатаман» деган эди. Версаченинг шахсий шифокори эса бошкача фикр билдиради. Унинг айтишича, Эндрю ВИЧ касалиги билан «захарланганди». Бунда Эндрю айнан Версачени айбларди. Шунинг учун хам у ундан касд олишган ахд килган экан… Жанни Версачени ким улдиргани хозирча номаълум булиши мумкин. Аммо одамзод узининг афсонавий дизайнеридан махрум булгани аник.

Версаче хакида кискача фактлар:

- Жанни Версаче тугрукхонада эмас, балки тикув цехида тугилган.

- Версаче биринчи моделини беш ёшида чизган.

- Версаче ёшлигида хайкалтарош булишни орзу килган.

- Машхур дизайнер баъзи-бир тасвирларни тушида курарди.

- Версаче аёлларни фаришта деб биларди.

- Жанни эркаклар билан алокада булганини хеч качон сир тутмаган.

- Модельер Мадонна, Арнольд Шварцнегер , Сильвестер Сталлоне каби актёрларга кийим тиккан.

- Версаче фирмасининг белгиси – медузанинг каласидир.

 

      

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.
Орқага Олдинга