«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Энг бемаъни суд қарорларига бериладиган Стелла мукоти ҳақида
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 79380
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 6-02-2013, 23:40
6-02-2013, 23:40

Энг бемаъни суд қарорларига бериладиган Стелла мукоти ҳақида

Йўналиши: ---

Cтелла мукофоти


Стелла мукофоти (The TRUE Stella Awards) ҳар йили АҚШдаги энг бемаъни суд қарорларига бериладиган мукофотдир. Бу мукофот 1992 йилда Макдоналдс ресторанларидан бирида ўзига қаҳва тўкиб юбориб, шундан сўнг ресторанни судга берган Стелла Либек номи билан аталган. Ўшанда суд кампиршога 2,9 миллион доллар миқдорида товон пули тўлашга ҳукм чиқарган. Мукофот мақсадларидан бири уйдирма воқеаларни ҳақиқатда содир бўлган ҳодисалардан ажратишдир. 


Совриндорлар

* 2004 йил. Мэри Убауди автомобилни ҳимоя камарисиз сотгани ва шу туфайли автофалокат содир бўлганини айтиб, "Мазда Моторс” устидан даъво қилиб, 150 минг доллар талаб қилган.

* 2005 йил. Кристофер Роллер – кўзбойлоғич Дэвид Блейн ва Дэвид Копперфилд устидан қилган даъво аризаси киритган. Ўзини илоҳ деб ҳисоблаган даъвогар кўзбойлоғичларни ўз фокусларида физика қонунларига эътибор қилмаётганликлари, демакки, илоҳий кучдан фойдаланаётганликлари, шу боис унинг муаллифлик ҳуқуқини бузаётганликларида айблади.

* 2006 йил. Аллен Рэй Хеккард – Майкл Жордан ва "Найк” компаниясига қарши даъво аризаси киритган. Хеккарднинг айтишича, машҳур баскетболчидан 3 дюйм паст, 25 фунт енгил ва 8 ёш катталигига қарамай, уни кўпинча Жордан билан адаштиришар экан. Шу боис у "туҳмат ва доимий руҳий зарбалар” учун 52 миллион доллар ҳамда "руҳий азоб ва қийноқларнинг ўрнини босиш учун” 364 миллион доллар миқдорида товон пули талаб қилган. Худди шундай даъво "Nike” асосчиси Фил Найтга ҳам билдирилди ва товон пулининг умумий миқдори 82 миллион долларни ташкил қилди. У "Nike” ҳуқуқшунослари билан гаплашгандан сўнг ўз даъвосидан воз кечди, чунки адвокатлар унинг устидан ҳам жавоб тариқасида даъво аризасси билан судга мурожаат қилишларини билдириб пўписа қилганлар.

*  2007 йил. Вашингтонлик судья Рой Персон шими йўқолиб қолгани учун кимёвий тозалаш корхонасини устидан даъво билан судга мурожаат қилди. Судья Персон шимини 65 миллион доллардан қимматроқ баҳолади. Олий суд Персоннинг даъвосини рад этиб, кимёвий тозалаш корхонасини зарарни қоплашга мажбур қилди. Бироқ энди судья бўлиб ишламаётган Персон ҳали ҳам суд қароридан норози бўлиб, шикоят қилишга уриниб юрибди.
 

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.
Орқага Олдинга