«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Олимпиаданинг ғаройиб воқеалари
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 1864
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 16-11-2016, 16:44
16-11-2016, 16:44

Олимпиаданинг ғаройиб воқеалари

Йўналиши: ---

Олимпиада ўйинлари жаҳондаги энг йирик халқаро мусобақалардан бири ҳисобланади. Унинг дастлаб Қадимги Юнонистонда пайдо бўлгани, кейинчалик яна қайта ташкил этилгани ҳақида хабарингиз бор. Бугун мазкур турнир билан боғлиқ турли қизиқарли маълумотлар билан танишасиз.

Олимпиада ўйиншларининг вужудга келишига спорт эмас, урушлар сабаб бўлган. Чунки қадимги юнонлар жангчи яхши югуриш, найза улоқтириш, рақибни уриб қулатишда бошқалардан устун бўлиши зарурлигини яхши билган. Шу сабабли Олимпиада ўйинлари ўйлаб топилган.

Маълумотларга қараганда, қадимги юнонлар ўз йил ҳисобларини биринчи Олимпиада ўтказилган санадан – милоддан аввалги 776 йилдан бошлаган.

Гарчи Қадимги Юнонистонда энг яхши жангчилар спарталиклар ҳисобланса-да, улар бирор марта ҳам чемпион бўлмаган. Чунки бир-икки марта ютқазгандан сўнг мусобқада умуман қатнашмасликни маъқул кўрганлар.


 

Барон де Кубертен

Замонавий Олимпиада ўйинлари асосчиси барон де Кубертеннинг ўзи ҳам мусобақаларда чемпионликни қўлга киритган. Боиси Парижда ташкил этилган биринчи замонавий Олимпиада ўйинлари тартибидан шоирлар беллашуви ҳам ўрин олган эди. Барон де Кубертен "О спорт, сен ўзинг бир дунёсан!” деган шеъри билан зафар қучган.

Бир юнон кишиси аравалар пойгаси бўйича ўтказилган турнирда биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларни бир пайтнинг ўзида қўлга киритган. Ҳайрон бўлманг, бунинг сири – оддий. Ўша пайтдаги қоидага мувофиқ, ғолиблик аравани бошқарган кишига эмас, араванинг эгасига берилган.

Қадимда Олимпиада ўйинлари ғолиби бўлган киши ўз шаҳрига жуда катта дабдаба билан кириб борган. Шаҳарга бошқалар қатори дарвозадан кирмаган. Унинг учун деворлар бузилиб, махсус дарвоза ясалган. Бу нарса "шундай паҳлавони бор шаҳарга деворнинг кераги йўқ” деган маънони англатган.

Олимпиада ўйинлари доирасида ўтказилган 1988 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати даврида ҳам ғаройиб воқеа юз берган. Ўлимга ҳукм қилинган бир мексикалик турма маъмуриятидан жазони амалга ошириш муддатини мусобақалар ўтгунча чўзишни сўрайди. Чемпионат тугагач унинг Ерда қиладиган иши қолмаслигини, ўлимни хурсандчилик билан қарши олишини айтади. Маъмурият ашаддий ишқибознинг талабини қондиради. Лекин жазони амалга оширишнинг ҳожати қолмайди. Мексиканинг ғалаба қозонганини кўрган маҳбус ҳаяжондан инфаркка учрайди ва дунёдан ўтади.

 

Орифжон Мадвалиев

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.